Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1801-2503/7358 Дата решения 27.11.2025 Инстанция Кассация Тип документа Суд Каршинский межрайонный экономический суд Судья MUQUMOVA ADOLAT AXMATOVNA Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 1a586627-c5d5-4d16-9d3a-b12b522b915d Claim ID PDF Hash 538c5411a6b44040... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Ссылки на нормативные акты 20
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
нинг 297-моддаси нинг 297 law
збекистон Республикаси Конституциясининг 15-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 15 law
збекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 55 law
нинг 535-моддаси нинг 535 law
ИПК 157-моддаси ИПК 157 law
ФКнинг 544-моддаси ФКнинг 544 law
ФКнинг 111-моддаси ФКнинг 111 law
онуни 10-моддаси онуни 10 law
бандида ФКнинг 539-моддаси бандида ФК 539 law
илмаслик ФКнинг 112-моддаси илмаслик ФК 112 law
бунда ФКнинг 114-моддаси бунда ФК 114 law
ФКнинг 112-моддаси ФКнинг 112 law
ФКнинг 236-моддаси ФКнинг 236 law
ФКнинг 554-моддаси ФКнинг 554 law
онунини 14-моддаси онунини 14 law
ИПКнинг 68-моддаси ИПКнинг 68 law
тисодий процессуал кодексининг 299-моддаси тисодий процессуал кодекси 299 code_article
тисодий процессуал кодексининг 301-моддаси тисодий процессуал кодекси 301 code_article
тисодий процессуал кодексининг 302-моддаси тисодий процессуал кодекси 302 code_article
ИПК 118-моддаси ИПК 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1801-2503/7358-сонли иш Биринчи инстанция судида ишни кўрган судья *** Кассация инстанцияси судида маърузачи судья *** ҚАШҚАДАРЁ ВИЛОЯТ СУДИ ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ ҚАРОРИ Қарши шаҳри 2025 йил 27 ноябрь Қашқадарё вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича кассация инстанцияси судлов ҳайъати *** раислигида, *** ва ***дан иборат таркибда, судья катта ёрдамчиси Ш.Хўжаёровнинг котиблигида, даъвогар Давлат активлари вакили З.Адилов (ишончнома асосида), жавобгар вакили С.Мирзаев (ишончнома асосида) лар иштирокида, Қарши туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 27 августдаги ҳал қилув қарорига нисбатан жавобгар “***” масъулияти чекланган жамияти томонидан берилган кассация шикоятини Қашқадарё вилоят суди биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни аниқлади: даъвогар *** (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) Қарши туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар “***” МЧЖ (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади)га нисбатан 10 750 275,58 сўм ижара қарздорлиги ва 773 778,54 сўм пеня ундириш, ижара шартномасини муддатидан олдин бекор қилиш ҳамда жавобгарга ижара объектини 5 кунлик муддат ичида Балансда сақловчига бўшатиб бериб, далолатнома асосида қайтариб топшириш мажбуриятини юклашни сўраган. Биринчи босқич судининг 2025 йил 01 августдаги ажрими билан ишга низонинг предметига мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида Қашқадарё вилоят болалар кўп тармоқли тиббиёт маркази жалб этилган. Биринчи инстанция судининг 2025 йил 27 августдаги ҳал қилув қарори билан даъво аризаси қисман қаноатлантирилган. Жавобгар “***” масъулияти чекланган жамияти кассация шикояти билан мурожаат қилиб, биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини тўлиқ бекор қилиб, даъво талабини қаноатлантиришни рад қилиш ҳақида янги қарор қабул қилишни сўраган. Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакили кассация шикоятини қувватлаб, биринчи инстанция суди томонидан қонун нормалари нотўғри қўлланилганлигини, даъвогар томонидан асоссиз равишда ижара ҳақи ундирилганлиги, ваҳоланки биринчи босқич суди тарафларга медиатив келишувга эришишга имконият бермаганлигини мазкур ижара ҳақини Қашқадарё вилоят болалар кўп тармоқли тиббиёт маркази томонидан тўлашлигини билдириб, биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини бекор қилиш ҳақида янги қарор қабул қилишни сўради. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили кассация шикоятига нисбатан ўз эътирозларини баён қилиб, шартнома тарафлар ўртасида ихтиёрий тузилганлигини, лекин шартномада шартлари жавобгар томонидан бузилганлигини ижара тўловларини тўламасдан келинаётганлигини билдириб, биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз, кассация шикоятини қаноатлантирмасдан қолдиришни сўради. Қашқадарё вилоят болалар кўп тармоқли тиббиёт маркази суд муҳокамасини ўтказиш вақти ва жойи ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган бўлса-да, суд мажлисида иштирок этмади. Судлов ҳайъати Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади)нинг 297-моддаси тўртинчи қисмига асосан ишни уларнинг иштирокисиз кўришни лозим топди. Судлов ҳайъати, ишда иштирок этган шахсларнинг тушунтиришларини тинглаб, ишдаги мавжуд ҳужжатлар билан танишиб, қуйидаги асосларга кўра ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдиришга, кассация шикоятини эса қаноатлантирмасликка қарор қилди. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 15-моддаси биринчи, иккинчи қисмларига асосан Ўзбекистон Республикасида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларининг устунлиги сўзсиз тан олинади. Ўзбекистон Республикаси Конституцияси мамлакатнинг бутун ҳудудида олий юридик кучга эга, тўғридан-тўғри амал қилади ва ягона ҳуқуқий маконнинг асосини ташкил этади. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддаси иккинчи қисмига асосан ҳар кимга ўз ҳуқуқ ва эркинликларини суд орқали ҳимоя қилиш, давлат органларининг ҳамда бошқа ташкилотларнинг, улар мансабдор шахсларининг қонунга хилоф қарорлари, ҳаракатлари ва ҳаракатсизлиги устидан судга шикоят қилиш ҳуқуқи кафолатланади. Иш ҳужжатларидан кўринишича, даъвогар ва жавобгар ўртасида 2025 йил 28 апрелдаги 1042661/123-25-сонли давлат кўчмас мулкини ижарага бериш шартномаси (бундан буён матнда ижара шартномаси деб юритилади) тузилган. Тарафлар ва балансда сақловчи Қашқадарё вилоят болалар кўп тармоқли тиббиёт маркази ўртасида 28.04.2025 йилда 100125219574-сонли қўшимча (бундан буён матнда қўшимча келишув деб юритилади) тузилган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК деб юритилади)нинг 535-моддасига кўра, мулк ижараси шартномаси бўйича ижарага берувчи ижарага олувчига ҳақ эвазига мол-мулкни вақтинча эгалик қилиш ва фойдаланиш ёки фойдаланиш учун топшириш мажбуриятини олади. Ижара шартномаси 1.1-бандига кўра, “Ижарага берувчи” (даъвогар) ушбу шартномага мувофиқ, Қашқадарё вилояти, Қарши шаҳри, Отчопар МФЙ Халқлар дўстлиги кўчаси манзилида жойлашган, Вилоят кўп тармоқли тиббиёт марказининг бўш турган қисмининг 70 кв.метрини “Ижарага олувчига” (жавобгарга) вақтинча фойдаланиши учун 120 ой муддатга ижарага беради. Тарафлар ўртасида тузилган объектни топшириш ва қабул қилиш далолатномасига асосан ижара объекти жавобгарга топширилган. Ижара шартномасининг 7.1-бандига кўра, “Ижарага олувчи” (жавобгар) объектдан фойдалангани учун “Ижарага берувчи”га шартноманинг қўшимча келишуви 2-иловасида белгиланадиган муддатлар ва миқдорларда 100 фоиз олдиндан ижара ҳақини тўлаш мажбуриятини олган. Даъвогар томонидан ҳисобланган ижара тўловлари ва унга ҳисобланган пенялар тўланиши юзасидан жавобгарга юборилган талабнома ва шартномани ихтиёрий бекор қилиниши мумкинлиги тўғрисидаги огоҳлантириш хати жавобгар томонидан оқибатсиз қолдирилган. Натижада, ушбу низо келиб чиқиб, фойдаланишга берилган объект бўйича ижара тўловлари ва унга ҳисобланган пеня тўловларини ундириш, ижарага олувчи томонидан ижара шартномаси шартларини бузганлиги учун даъво аризасида кўрсатилган шартномаларни муддатидан олдин бекор қилиш ва беш кун ичида ижара объектини топшириш мажбуриятини юклаш ҳақида даъвогар судга даъво аризаси билан мурожаат қилган. ИПК 157-моддасига кўра, даъвогар ишни биринчи инстанция судида кўриш чоғида ишнинг мазмунан кўрилиши якуни бўйича чиқариладиган суд ҳужжати қабул қилингунига қадар даъвонинг асосини ёки предметини ўзгартиришга, даъво талабларининг миқдорини кўпайтиришга ёки камайтиришга ҳақли. Биринчи босқич суди даъвогарнинг даъвонинг предметига аниқлик киритиш ҳақидаги аризаси асосли эканлигини инобатга олиб, уни қабул қилиш ҳақида тўғри хулосага келган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг (бундан буён матнда ФК деб юритилади) 8-моддасига кўра фуқаролик ҳуқуқ ва бурчлари қонунчиликда назарда тутилган асослардан, шунингдек фуқаролар ҳамда юридик шахсларнинг, гарчи қонунчиликда назарда тутилган бўлмаса-да, лекин фуқаролик қонунчилигининг умумий негизлари ва мазмунига кўра фуқаролик ҳуқуқ хамда бурчларни келтириб чиқарадиган ҳаракатларидан вужудга келади. Қўшимча келишувнинг 2-бандига кўра "Объект"дан фойдалангани учун ижара ҳақи "Ижарага олувчи"дан қўшимча келишувнинг 2-иловасига мувофиқ (кейинги йилнинг 1 январь кунига қадар ҳисобланган ижара ҳақи миқдори, тўлов муддатлари ва тартиби ҳамда тўланган ижара маблағларининг тақсимоти асосида) ҳисобланиб, жорий йилнинг 28.04.2025 кундан 31.12.2025 кунгача ҳисоб-китоб қилинади, деб белгиланган. ФКнинг 544-моддаси биринчи ва иккинчи қисмларига кўра, ижарага олувчи мол-мулкдан фойдаланганлик учун ҳақни ўз вақтида тўлаб туриши шарт. Молмулкдан фойдаланганлик учун ҳақ тўлаш тартиби, шартлари ва муддатлари мулк ижараси шартномаси билан белгиланади. Булар шартномада белгиланмаган ҳолларда одатда худди шундай мол-мулкни ўхшаш ҳолатларда ижарага беришда қўлланиладиган тартиб, шартлар ва муддатлар белгиланган деб ҳисобланади. ФКнинг 111-моддаси биринчи ва иккинчи қисмларига мувофиқ ер участкалари ва бошқа кўчмас мол-мулк билан боғлиқ битимлар (бошқа шахсга бериш, ипотека, узоқ муддатли ижара, меросни қабул қилиб олиш ва бошқалар) давлат рўйхатидан ўтказилиши керак. “Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни 10-моддаси 1-бандининг олтинчи хатбошисида кўчмас мулкка бўлган ижара ҳуқуқи, шу жумладан ижарага олинган ер участкасига бўлган ҳуқуқлар ва мажбуриятларни бошқа шахсга ўтказиш (қайта ижарага бериш) натижасида юзага келадиган ижара ҳуқуқи давлат рўйхатидан ўтказилиши лозимлиги, 15-моддасида эса Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлигининг Давлат кадастрлари палатаси кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш бўйича органи бўлиб, рўйхатдан ўтказувчи орган кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказишни ташкил этиши ва амалга ошириши белгиланган. Шартнома ҳам, қўшимча келишув ҳам давлат рўйхатидан ўтказилмаган. Ижара шартномасининг давлат рўйхатидан ўтказилмаганлиги факти суднинг 2025 йил 22 августдаги 1575-сонли сўровига жавобан Давлат кадастрлар палатаси Қашқадарё вилоят бошқармасининг 02-11/7860-сонли берган жавоб хати билан ўз тасдиғини топган. Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленуми томонидан 2011 йил 1 декабрда қабул қилинган “Мулк ижараси шартномасига оид фуқаролик қонун ҳужжатлари нормаларини иқтисодий судлар томонидан қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида”ги 234-сонли қарори 4-бандида ФКнинг 539-моддасига кўра, ижара шартномаси бир йилдан ортиқ муддатга мўлжалланган бўлса, тарафлардан биронтаси юридик шахс бўлган ҳолларда эса муддатидан қатъи назар, ёзма шаклда тузилиши шартлиги, шундан келиб чиқиб, бундай тоифадаги ишларни кўришда судлар ҳар бир ҳолатда шартномани талаб қилиб олишлари кераклиги, судларнинг эътибори ФК 539моддасининг иккинчи қисмига мувофиқ кўчмас мулк ижараси шартномаларини давлат рўйхатидан ўтказиш мажбурий эканлигига қаратилилиши, бир йилдан кам муддатга тузилган бино ва иншоотларнинг ижара шартномалари бу қоидадан истисно ҳисобланиши, кўчмас мулк ижараси шартномаларини давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби ва муддатлари қонунчилик билан тартибга солиниши, кўчмас мулк ижараси шартномасини давлат рўйхатидан ўтказиш талабига риоя қилмаслик ФКнинг 112-моддасига асосан унинг ҳақиқий эмаслигига олиб келиши, бунда ФКнинг 114-моддасида назарда тутилган битимларнинг ҳақиқий эмаслигининг оқибатлари қўлланилиши тўғрисида судларга тушунтириш берилган. ФКнинг 112-моддаси биринчи қисмига кўра битимнинг нотариал шаклига ёки уни давлат рўйхатидан ўтказиш талабига риоя қилмаслик битимнинг ҳақиқий эмаслигини келтириб чиқаради. Бундай битим ўз-ўзидан ҳақиқий бўлмайди. ФК 114-моддасига мувофиқ, ҳақиқий бўлмаган битим унинг ҳақиқий эмаслиги билан боғлиқ оқибатларидан ташқари бошқа юридик оқибатларга олиб келмайди ва у тузилган пайтидан бошлаб ҳақиқий эмасдир. Битим ҳақиқий бўлмаганида тарафларнинг ҳар бири бошқасига битим бўйича олган ҳамма нарсани қайтариб бериши, олинган нарсани аслича (шу жумладан олинган нарса мол-мулкдан фойдаланиш, бажарилган иш ёки кўрсатилган хизмат билан ифодаланганда) қайтариб бериш мумкин бўлмаганида эса, агар битим ҳақиқий эмаслигининг бошқа оқибатлари қонунда назарда тутилган бўлмаса, унинг қийматини пул билан тўлаши шарт. ФК 113-моддасининг учинчи қисмига биноан, ўз-ўзидан ҳақиқий бўлмаган битим ҳақиқий эмаслигининг оқибатларини қўлланиш тўғрисидаги талабни ҳар қандай манфаатдор шахс қўйиши мумкин. Суд бундай оқибатларни ўз ташаббуси билан қўллашга ҳақли. Тарафлар ўртасида тузилган шартнома ва қўшимча келишувлар, жавобгарнинг ижара объекти қабул қилиб олганлиги ҳамда ижара ҳақларини муайян даврларда тўлаб келганлиги, ижара объектини ижарага берилганлигини ва тарафлар ўртасида ижара муносабатига киришилганлигини тасдиқлайди. Фойдаланишга берилган ижара объектидан ижара тўловлари жавобгар томонидан лозим даражада тўланмасдан қолган. Шу сабабли биринчи босқич суди тарафлар ўртасида тузилган шартнома ва қўшимча келишув давлат рўйхатидан ўтказилмаганлиги боис ҳақиқий эмаслиги, шунга кўра тарафларнинг ҳар бири ушбу шартномага асосан олинган ҳамма нарсани қайтариб бериши лозимлигини инобатга олиб, суд битимнинг ҳақиқий эмаслиги оқибатларини қўллаб, жавобгардан 10 750 275,58 сўм ижара тўловларини ундириш ва жавобгар зиммасига беш кун ичида Қарши шаҳар, Отчопар МФЙ, Халқлар дўстлиги кўчасида жойлашган, ижарага олинган майдони 70 кв.метр бўлган "Объект"ни "Балансда сақловчи" Қашқадарё вилоят болалар кўп тармоқли тиббиёт марказига топшириш мажбуриятини юклаш ҳақидаги талабларини қаноатлантириш ҳақида асосли тўҳтамга келган. ФКнинг 236-моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонунчилик талабларига мувофик, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. Даъвогар даъво аризасида жавобгар ҳисобидан 773 778,54 сўм пеня ундиришни сўраган. Шартноманинг 9.2-бандига кўра, “Ижарага олувчи” ижара тўловини белгиланган муддат ва миқдорларда амалга оширмагани учун тўлов муддати бузилган ҳар бир кечиктирилган тўлов суммасининг 0,4 фоизи миқдорида, амма кечиктирилган тўлов суммасининг 50 фоизидагн ортиқ бўлмаган миқдорда “Ижарага берувчи”(даъвогар)га пеня тўлашлиги қайд этилган. Ўзбекистон Республикаси Олий Хўжалик (Олий суд) суди Пленуми томонидан 2007 йил 15 июнда қабул қилинган “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги 163-сонли Қарорининг 31-бандида, шартнома тузилмаган ёки ҳақиқий эмас деб топилганда бундай шартнома бўйича мулкий жавобгарлик чорасини қўллаш тўғрисидаги талабни қаноатлантиришни рад этиш лозим бўлади, деб тушунтириш берилган. Тарафлар ўртасидаги шартнома ўз-ўзидан ҳақиқий эмаслигини инобатга олиб, биринчи босқич суди даъвонинг пеня ундириш ҳақидаги талабини қаноатлантиришни рад этиш тўғрисида хулосага келган. Даъвогар ижара шартномаси шартларини бузганлиги учун Давлат мулки объектларидан самарали фойдаланиш марказининг Қашқадарё вилояти ҳудудий бошқармаси ("Ижарага берувчи"), "***" МЧЖ ("Ижарага олувчи") ўртасида 2025 йил 28 апрелдаги 1042661/123-25-сонли ижара шартномаси ва 28.04.2025 йилда тузилган 100125219574-сонли қўшимча шартнома (келишув)ни бекор қилишни сўраган. Даъво талабидаги шартномалар ўз-ўзидан ҳақиқий эмаслиги, ўз-ўзидан ҳақиқий бўлмаган битим ҳақиқий эмаслигидан бошқа оқибатларни туғдирмаслиги, уни бекор қилиш имкони йўқлиги сабабли, даъво талабини мазкур қисмини қаноатлантиришдан рад этиш ҳақида асосли хулосага келинган. Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик (Олий суд) суди Пленумининг 2011 йил 1 декабрдаги “Мулк ижараси шартномасига оид фуқаролик қонун ҳужжатлари нормаларини иқтисодий судлар томонидан қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида”ги 234-сонли қарорининг 9-бандида “Мулк ижараси шартномаси ҳақ эвазига тузиладиган шартнома ҳисобланади, шу сабабли ижарага олувчининг асосий мажбуриятларидан бири мулкдан фойдаланганлик учун ҳақни, яъни ижара ҳақини ўз вақтида тўлашдир. Ижара ҳақини тўлаш муддатлари тарафлар томонидан белгиланади ва шартномада кўрсатилади. Ижара ҳақини тўлаш муддати муайян сана ёки давр билан белгиланиши мумкин. Судлар назарда тутишлари лозимки, ижарага олувчининг ижара ҳақини тўлаш мажбурияти ижарага берилган мулк унга топширилган пайтдан бошлаб вужудга келади, ФК 541-моддаси иккинчи қисмининг мазмунига кўра, мулкни ижарага берувчи томонидан ижарага олувчига топширилиши топшириш далолатномаси асосида амалга оширилади. Шу билан бирга судлар шуни инобатга олишлари лозимки, агар тарафларнинг шартномавий ҳуқуқий муносабатларга киришганлиги ёзма ёки бошқа далиллар билан тасдиқланса, топшириш далолатномасининг мавжуд эмаслиги ижарага берувчининг ижара ҳақини ундириш тўғрисидаги талабларини қаноатлантиришни рад этиш учун асос бўла олмайди”, деб тушунтириш берилган. Мазкур ҳолатда жавобгар томонидан даъвогарга томонидан берилган мулкдан фойдаланиб келинганлиги, ижара тўловлар ушбу кунга қадар ҳам амалга оширилмаганлиги натижасида қарздорликнинг юзага келганлиги ҳолатлари иш ҳужжатлари билан ўз тасдиғини топган. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 8 апрелдаги 102-сонли “Давлат мулкини ижарага бериш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори билан тасдиқланган Низомнинг 23-бандига кўра ижара тўлови ижарага олувчи томонидан ижара тўловининг охирги белгиланган миқдоридан ва ижаранинг қолган муддатидан келиб чиққан ҳолда ҳисобланган даврлар (ҳар чоракда, ҳар ойда ва шу каби) бўйича тенг миқдордаги тўловлар билан тўланади. Тўлов ижара шартномасида кўрсатилган муддатларда ҳар бир навбатдаги давр (чорак, ой ва шу кабилар) учун юз фоиз олдиндан тўлаш шаклида амалга оширилади. ФКнинг 554-моддасини иккинчи қисмига асосан, агар ижарага олувчи ижарага олган мол-мулкни қайтармаса ёки кечиктириб қайтарса, ижарага берувчи кечиктирилган барча вақт давомида мол-мулкдан фойдаланганлик учун ҳақ тўлашни талаб қилишга ҳақли бўлади. Ўзбекистон Республикасининг “Ижара тўғрисида”ги Қонунини 14-моддаси биринчи қисмига кўра ижара шартномаси муддати тугаганидан кейин ҳам ижарачи ижарага олинган мулкдан амалда фойдаланишни давом эттираверса ҳамда ижарага берувчи ижара шартномаси муддати тугагунига қадар бунга ҳеч қандай эътироз билдирмаган ва шартномада ўзгача шартлар кўзда тутилмаган бўлса, у ҳолда шартнома худди шу муддатга давом эттирилган ҳисобланади. Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг “Мулк ижараси шартномасига оид фуқаролик қонун ҳужжатлари нормаларини иқтисодий судлар томонидан қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида” 2011 йил 1 декабрдаги 234сонли қарори 9-бандининг учинчи хатбошисига асосан, ижара шартномаси муддати тугаганидан кейин ҳам ижарачи ижарага олинган мулкдан амалда фойдаланишни давом эттираверса, ижарага олувчи бутун фойдаланган давр учун ижара ҳақини тўлашга мажбур. Қарорнинг 19.6-бандига кўра, ижара шартномасининг амал қилиш муддати тугаганидан сўнг ижарага берилган бино ёки иншоотдан фойдаланганлик учун ижара ҳақининг ундируви ушбу шартномада белгиланган миқдорда амалга оширилиши ҳақида тушунтириш берилган. Шу сабабли биринчи инстанция суди мазкур даъво талабларини қисман қаноатлантириш ҳақида тўғри хулосага келган. ИПКнинг 68-моддасига асосан ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши керак. Шунга кўра, судлов ҳайъати жавобгарнинг кассация шикоятида келтирилган биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини бекор қилиш ҳақидаги важи билан келиша олмайди. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 299-моддасини биринчи қисмига кўра, суд ишни кассация инстанциясида кўриш чоғида биринчи инстанция суди ҳал қилув қарорининг қонунийлигини ва асослигини текширади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 301-моддасининг биринчи бандига кўра, кассация инстанцияси суди кассация шикоятини (протестини) кўриш натижалари бўйича ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдиришга, кассация шикоятини (протестини) эса қаноатлантирмасдан қолдиришга ҳақлилиги белгиланган. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 302-моддасини биринчи қисмига кўра, иш учун аҳамиятли ҳолатларнинг тўлиқ аниқланмаганлиги, суд аниқланган деб ҳисобланган, иш учун аҳамиятли бўлган ҳолатларнинг исботланмаганлиги, ҳал қилув қарорида баён қилинган хулосаларнинг иш ҳолатларига мувофиқ эмаслиги, моддий ва (ёки) процессуал ҳуқуқ нормаларининг бузилганлиги ёхуд нотўғри қўлланилганлиги биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини ўзгартириш ёки бекор қилиш учун асос бўлиши белгиланган. Ушбу ҳолатда, ҳал қилув қарорини ўзгартириш ёки бекор қилиш учун асослар мавжуд эмас. “***” масъулияти чекланган жамияти судга оғизаки равишда илтимоснома билан мурожаат этиб, унда иш кўришни кейинга қолдиришни сўради. Унга асос сифатида адвокатни ишга қатнашишини лекин ҳозирда адвокат Тошкент шаҳрида хизмат сафарида эканлиги важ қилиб келтирилган. Лекин жавобгар вакилининг оғизаки илтимосномаси тегишли далилий ҳужжатлар асосида исботлаб берилмади. Шу сабабли судлов ҳайъати илтимосномани қаноатлантиришни рад этишни лозим топади. ИПК 118-моддаси 3-қисмида даъвогар тўлашдан белгиланган тартибда озод қилинган давлат божи, агар жавобгар бож тўлашдан озод қилинмаган бўлса, қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда жавобгардан республика бюджетига ундирилиши, ушбу модданинг 6-қисмида агар даъвогар томонидан билдирилган неустойкани ундириш ҳақидаги талаб асосли бўлиб, бироқ унинг миқдори қонунчиликда белгиланган ҳуқуқдан фойдаланилган ҳолда суд томонидан камайтирилган бўлса, суд харажатларининг камайтирилиши ҳисобга олинмаган ҳолда ундирилиши лозим бўлган неустойка суммасидан келиб чиққан ҳолда, суд харажатлари жавобгарнинг зиммасига юклатилиши лозимлиги белгиланган. Қайд этилганларга кўра судлов ҳайъати биринчи инстанция суди ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз, жавобгарнинг кассация шикоятини қаноатлантирмасдан қолдиришни, кассация инстанцияси учун олдиндан тўлаб чиқилган почта ҳаражатини зиммасига қолдиришни жавобгардан кассация инстанцияси учун Республика бюджетига 1.982.503 сўм давлат божи ундиришни жавобгарнинг ишни кейинга қолдириш ҳақидаги оғизаки илтимосномасини қаноатлантиришни рад этишни лозим топади. Юқоридагиларга кўра, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 68, 118, 297, 299-303-моддаларига асосланиб, судлов ҳайъати қарор қилди: “***” масъулияти чекланган жамияти вакилининг ишни кейинга қолдириш ҳақидаги оғизаки илтимосномасини қаноатлантириш рад этилсин. Қарши туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 27 августдаги ҳал қилув қарори ўзгаришсиз, кассация шикояти қаноатлантирилмасдан қолдирилсин. Кассация инстанцияси учун олдиндан тўлаб чиқилган почта ҳаражати жавобгар зиммасига қолдирилсин. “***” масъулияти чекланган жамиятидан кассация инстанцияси учун Республика бюджетига 1.982.503 сўм давлат божи ундирилсин. Ижро варақаси берилсин. Мазкур қарор устидан биринчи инстанция суди орқали вилоят судининг Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига тафтиш тартибида шикоят қилиш (протест келтириш) мумкин. Раислик килувчи *** Судьялар *** ***