← Назад
Решение #2840728 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
17
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| рисида ушбу Кодекс | 127 | — | code_article | |
| збекистон Республикаси Конституцияси | 55 | — | law | |
| нинг | 65 | — | law | |
| нинг | 114 | — | law | |
| ФКнинг | 113 | — | law | |
| онуннинг | 64 | — | law | |
| ИПКнинг | 68 | — | law | |
| ИПК | 72 | — | law | |
| ИПКнинг | 25 | — | law | |
| йхати ва | 26 | — | law | |
| ИПКнинг | 110 | — | law | |
| онуннинг | 65 | — | law | |
| ИПК | 3246 | — | law | |
| ИПК | 3248 | — | law | |
| ИПКнинг | 32411 | — | law | |
| ИПК | 118 | — | law | |
| збекистон Республикаси Конституцияси | 55 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1601-2505/16252-сонли иш
Биринчи инстанция судида
ишни
кўрган
судья
Ш.Шералиев
Апелляция инстанциясида
маърузачи судья А.Иномов
Тафтиш инстанцияда
маърузачи судья А.Хоназаров
НАМАНГАН ВИЛОЯТ СУДИ
ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ
ТАФТИШ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ
Қ А Р О Р И
Наманган шаҳри
2025 йил 27 ноябрь
Наманган вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати
судья А.Хоназаров раислигида, судьялар Қ.Ходжаев ва Р.Мамажоновалардан
иборат таркибда, судья катта ёрдамчиси Д.Аширалиевнинг суд мажлиси
котиблигида, даъвогар “Ффф” маъсулияти чекланган жамияти шаклидаги
хорижий корхонаси тугатиш бошқарувчисининг, жавобгарлар АТ “Қққ”, АТ
“Қққ” Наманган филиали ва “Ввв” маъсулияти чекланган жамиятига нисбатан
тарафлар ўртасида тузилган 2022 йил 29 апрелдаги кафиллик шартномасини
ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган
иқтисодий иш юзасидан Наманган туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил
19 сентябрдаги ҳал қилув қарори ҳамда Наманган вилоят суди иқтисодий
ишлар бўйича судлов ҳайъати апелляция инстанциясининг 2025 йил 16
октябрдаги қарори устидан “Ффф” маъсулияти чекланган жамияти шаклидаги
хорижий корхонаси тугатиш бошқарувчиси томонидан берилган тафтиш
шикоятини, даъвогар тугатиш бошқарувчиси М.Жўраеванинг иштирокида,
суднинг биносида, видеоконференцалоқа режимида, очиқ суд мажлисида
кўриб чиқиб, қуйидагиларни
аниқлади:
“Ффф” маъсулияти чекланган жамияти шаклидаги хорижий корхонаси
(бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) тугатиш бошқарувчиси
иқтисодий судга даъво ариза билан мурожаат қилиб, жавобгарлар АТ “Қққ”
(бундан буён матнда биринчи жавобгар деб юритилади), АТ “Қққ” Наманган
филиали (бундан буён матнда иккинчи жавобгар деб юритилади) ва “Ввв”
маъсулияти чекланган жамияти га нисбатан тарафлар ўртасида тузилган 2022
йил 29 апрелдаги кафиллик шартномасини ҳақиқий эмас деб топишни сўраган.
1
Суднинг ажримига асосан ишга “Ввв” маъсулияти чекланган жамияти
(бундан буён матнда учинчи жавобгар деб юритилади) дахлдор (қўшимча)
жавобгар сифатида жалб этилган.
Наманган туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 19 сентябрдаги
ҳал қилув қарори билан даъвонинг иккинчи жавобгарга нисбатан қисми
бўйича иши юритишни тугатилиб, даъво аризасини қаноатлантириш рад
этилган. Даъвогар томонидан тўланган 41 200 сўм почта харажати ўзининг
зиммасида қолдирилиб, республика бюджетига 4 120 000 сўм давлат божи,
Олий суд депозит хисоб-рақамига 103 000 сўм видеоконференцалоқа
харажати ундириш белгиланган.
Даъвогар апелляция шикояти билан мурожаат қилиб, Наманган
туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 19 сентябрдаги ҳал қилув
қарорини бекор қилишни, даъво аризасини қаноатлантиришни ҳақида янги
қарор қабул қилишни сўраган.
Наманган вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати
апелляция инстанциясининг 2025 йил 16 октябрдаги қарори билан апелляция
шикояти қаноатлантиришсиз, Наманган туманлараро иқтисодий судининг
19 сентябрдаги ҳал қилув қарори ўзгаришсиз қолдирилган.
Суд қарорларидан норози бўлган даъвогар тафтиш тартибида шикояти
киритиб, унда Наманган туманлараро иқтисодий судининг 19 сентябрдаги ҳал
қилув қарори ҳамда Наманган вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов
ҳайъати апелляция инстанциясининг 2025 йил 16 октябрдаги қарорларини
бекор қилиб, даъво аризасини қаноатлантириш ҳақида янги қарор қабул
қилишн сўраган.
Тафтиш шикоятида асос қилиб, кафиллик шартномаси даъвогарнинг
аҳволини оғирлаштирганлиги, уни тугатилиб, давлат реестиридан чиқиб
кетиш оқибатига олиб келиши мумкинлигини асослаб берган бўлсада биринчи
инстанция суди уни инобатга олмаганлиги, тарафлар ўртасида келишув
битими тузилганлиги, унга кўра учинчи жавобгар томонидан асосий
қарздорлик ва гаровга қўйилган мол-мулклар ҳисобидан тўлаб беришга
келишилганлиги, келишув битими Наманган туманлараро иқтисодий суди
томонидан ажрим билан тасдиқланганлиги, ушбу ҳолат ҳам даъвони
қаноатлантиришга асос бўлиши, ҳозирги кунда учинчи жавобгарнинг
молиявий ҳолати яхши эканлиги, бироқ жавогар томонидан тақдим қилинган
талабнома кафиллик шартномаси юзасиданлиги, ушбу ҳолатлар бир-бирига
қарама-қаршилиги, ушбу талабларни рад қилиниши биринчи инстанция суди
томонидан қонуний асослаб берилмаганлиги тўғрисида важларни баён қилган.
Суд муҳокамасини ўтказиш вақти ва жойи ҳақида тегишли тарзда
хабардор этилган жавобгар ва қўшимча жавобгарлар суд мажлисида вакил
иштирокини таъминламади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён
матнда ИПК деб юритилади) 324-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ,
тафтиш тартибидаги шикоятни (протестни) берган шахс, шунингдек ишда
иштирок этувчи шахслар ишни кўриш вақти ва жойи тўғрисида ушбу
Кодекснинг 127-моддасида назарда тутилган тартибда хабардор қилинади.
2
Иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор
қилинган мазкур шахсларнинг келмаганлиги ишни тафтиш тартибида кўриб
чиқишга тўсқинлик қилмайди.
Юқоридагиларга асосан судлов ҳайъати ишни уларнинг вакили
иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топди.
Суд мажлисида даъвогар тугатиш бошқарувчиси тафтиш шикоятидаги
важларини такрорлаб, уни тўлиқ қаноатлантириб беришни, биринчи
инстанция суди ҳал қилув қарори ва апелляция инстанциясининг қарорини
бекор қилиб, даъво аризасини қаноатлантириш ҳақида янги қарор қабул
қилишн сўради.
Судлов ҳайъати, даъвогар тушунтиришларини тинглаб, шикоятда
келтирилган важларни иш ҳужжатлари билан бирга муҳокама қилиб, қуйидаги
асосларга кўра ҳал қилув қарори ва апелляция инстанцияси қарорини
ўзгаришсиз қолдиришни, тафтиш шикоятини эса қаноатлантиришни рад
этишни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддасида, ҳар кимга
ўз ҳуқуқ ва эркинликларини суд орқали ҳимоя қилиш, давлат органларининг
ҳамда бошқа ташкилотларнинг, улар мансабдор шахсларининг қонунга хилоф
қарорлари, ҳаракатлари ва ҳаракатсизлиги устидан судга шикоят қилиш,
бузилган ҳуқуқ ва эркинликларини тиклаш учун унинг иши қонунда
белгиланган муддатларда ваколатли, мустақил ҳамда холис суд томонидан
кўриб чиқилиши ҳуқуқи кафолатланганлиги белгиланган.
Иш ҳужжатларидан аниқланишича, тарафлар ўртасида 2022 йил
29 апрелда 874Y000025-сонли кредит шартномаси тузилган.
Унга кўра, учинчи жавобгарга “ m t til ” маҳсулотлари ишлаб
чиқаришни ташкил қилиш мақсадида “ mm rzb nk G” кредит линияси
ҳисобидан импорт шартномасига асосан зарурий ускуна ва жиҳозлар сотиб
олиш учун 10 йил асосий қарз ва фоиз тўловларини ҳар 6 ойда қайтариш ҳамда
“6 ойлик Eurib r+йиллик 3.5 фоиз” устама тўлаш шарти билан
35 199 250 евро миқдорида кредит ажратилган.
Кредит қайтарилиши таъминоти сифатида даъвогарга тегишли бино
иншоотлар ва ишлаб чиқариш дастгоҳ ва ускуналари гаровга қўйилган.
Шунингдек, тарафлар ўртасида 2022 йил 29 апрелда тузилган кафиллик
шартномасига қўра даъвогар кредит шартномаси бўйича биринчи
жавобгарнинг олдидаги жами қарзларни, шу жумладан кредит, кредитга
ҳисобланган фоизлар, неустойкалар, ҳақиқий зарар, бой берилган фойда суд
харажатлари, ижро йиғими, қарздорликни ундириш учун учинчи шахсларга
тўланадиган пуллар ва бошқа суммалар бўйича кафилликни ўз зиммасига
олган.
Наманган туманлараро иқтисодий судининг 2024 йил 19 сентябрдаги
4-1601-2403/3988-сонли иши бўйича қабул қилинган ҳал қилув қарорига кўра,
АТ “Қққ” фойдасига “Ввв” масъулияти чекланган жамияти ҳамда “Ффф”
масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан солидар тартибда 35 112 784 евро
асосий қарз, 1 970 990 евро кредит фоизи, жами 37 083 774 евро, шунингдек
34 000 сўм почта харажатлари ундирилган ва ундирув “Ффф” масъулияти
3
чекланган жамиятига тегишли Наманган вилояти, Наманган шахар, Тўкувчи
МФЙ, Аэропорт кўчаси, 100-уйда жойлашган (кадастр рақами
16:12:02:01:02:0588) бўлган “Тайёр тўқимачилик махсулотлари ишлаб
чиқариш комбинати” бино-иншоотларига, “Ффф” масъулияти чекланган
жамиятига тегишли Наманган вилояти, Поп тумани, Чодакбоши МФЙ,
Чодакбоши кўчаси, 94-уйда жойлашган (кадастр рақами 16:05:16:01:01:0012)
бўлган “2-қаватли Ётоқхона” бино-иншоотлари ҳамда 53 дона ГТД номерлари
(АED 414996, АED 682194, АED 691612, АED 692083, АED 699223,
АED 701235, АED 702800, АED 706759, АED 716119, АED 716792,
АED 721246, АED 724371, АED 750241, АED 789487, АED 789161,
АED 804489, АED 806341, АED 806887, АED 812326, АED 820702,
АED 833244, АED 835718, АED 858196, АED 858292, АED 858399,
АED 858568, АED 859382, АED 876647, АED 881272, АED 886652,
АED 895103, АED 900682, АED 261655, АED 937257, АED 399820,
АED 059228, АED 060739, АED 061149, АED 065126, АED 072050,
АED 091918, АED 116117, АED 120539, АED 124799, АED 128660,
АED 128633, АED 130740, АED 160884, АED 194305, АED 488414,
АED 212379, АED 239513, ED 425633) рақамли бўлган ишлаб чиқариш
дастгох ва ускуналарига қаратилиб, “Ввв” масъулияти чекланган жамияти
ҳамда “Ффф” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан солидар тартибда
бюджетга 10 200 626 297,42 сўм давлат божи ундирилган.
Тошкент туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 26 февралдаги
4-1001-2428/109084-сонли ҳал қилув карорига кўра, “Ффф” масъулияти
чекланган жамияти тўловга қобилятсиз деб топилиб, тугатишга доир иш
юритиш бошланган ва Жураева Манзура Насриддиновна тугатиш
бошқарувчиси этиб тайинланган.
Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги Қонун (бундан буён матнда
Қонун деб юритилади)нинг 65-моддасига кўра, қарздорга нисбатан тўловга
қобилиятсизлик тўғрисида иш қўзғатиш ҳақидаги ариза қабул қилинганидан
кейин қарздор томонидан муайян кредиторга ёки ўзга шахсга нисбатан
тузилган битим, агар бундай битим қарздорнинг пул мажбуриятлари бўйича
айрим кредиторларнинг талаблари бошқа кредиторларнинг талабларига
нисбатан афзалроқ қаноатлантирилишига олиб келса, қуйидаги шартлардан
бири мавжуд бўлган тақдирда суд бошқарувчисининг ёки кредиторнинг
аризасига биноан суд томонидан ҳақиқий эмас деб топилиши мумкин:
битим қарздорнинг ёки учинчи шахснинг муайян кредитор олдидаги
мажбуриятлари бажарилишини битим бажарилгунига қадар таъминлашга
қаратилган бўлса; битим тузилгунига қадар вужудга келган мажбуриятлар
бўйича кредиторларнинг талабларини қаноатлантириш навбатининг
ўзгаришига олиб келган бўлса ёки олиб келиши мумкин бўлса;
битим бошқа кредиторлар олдида белгиланган муддатда бажарилмаган
мажбуриятлар мавжуд бўлганда битим тузилган пайтда бажариш муддати
келмаган баъзи кредиторларнинг талабларини қаноатлантиришга олиб келган
бўлса ёки олиб келиши мумкин бўлса; агар талабларни қаноатлантиришга
нисбатан муайян кредиторга кўпроқ афзаллик берилган бўлса ёки афзаллик
4
бериши мумкин бўлса ва ушбу Қонунда назарда тутилган кредиторлар билан
ҳисоб-китоб қилиш тартиби бузилишига олиб келса.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси(бундан буён матнда ФК
деб юритилади)нинг 114-моддаси биринчи қисмига кўра, ҳақиқий бўлмаган
битим унинг ҳақиқий эмаслиги билан боғлиқ бўлган оқибатлардан ташқари
бошқа юридик оқибатларга олиб келмайди ва у тузилган пайтидан бошлаб
ҳақиқий эмасдир.
Бироқ, даъвогар томонидан талабларни қаноатлантиришга нисбатан
муайян кредиторга кўпроқ афзаллик берилганлиги ёки афзаллик бериши
мумкин бўлганлиги ҳолатини яъни битим тузилган пайтда қайси кредиторга
қандай афзаллик берилганлиги, бу афзаллик қандай қонун бузилишига олиб
келиши мумкинлиги ҳамда шартнома тузилган пайтидан бошлаб ҳақиқий
эмаслигини тегишли далиллар билан исботлаб берилмади.
Бунга кўра, тарафлар ўртасида тузилган 2022 йил 29 апрелдаги кафиллик
шартномаси амалда бўлиб, у бекор қилинмаган ва судда уни ҳақиқий эмас деб
топишга етарли асос мавжуд эмас.
Бу шартнома даъвогар томонидан тузилган ва у кафиллик
мажбуриятини ўз зиммасига олган.
ФКнинг 113-моддасига кўра, фақат суд орқали асосланган ҳолда битим
ҳақиқий эмас деб топилиши мумкин.
Шунингдек, Қонуннинг 64-моддасига кўра, агар битим туфайли
қарздорга ёки кредиторларга зарар етказилган бўлса ёки етказилиши мумкин
бўлса - бундай зарар аниқ далиллар билан исботланмаган.
Кафиллик шартномаси 2022 йил 29 апрелда тузилган, аммо даъвогар
(қарздор)нинг тўловга қобилиятсизлиги суд орқали фақат 2025 йил
26 февралда белгиланган.
Демак, шартнома тузилган вақтда тўловга қобилиятсизлик ҳолати
мавжуд бўлмаган. Даъвогар томонидан тақдим этилган аудиторлик ҳисоботи
ва бошқа маълумотлар даъво талабини асослаш учун етарли ҳисобланмайди,
чунки уларда Қонуннинг 65-модда талаб қилган аниклик йўқ.
ИПКнинг 68-моддаси биринчи қисмига кўра, ишда иштирок этувчи ҳар
бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни
исботлаши керак.
ИПК 72-моддасига кўра, қонун ҳужжатларига мувофиқ муайян далиллар
билан тасдиқланиши керак бўлган иш ҳолатлари бошқа далиллар билан
тасдиқланиши мумкин эмас.
Юқоридагиларни инобатга олиб, биринчи инстанция суди даъвогарнинг
кафиллик шартномани ҳақиқий эмас деб топиш ҳақидаги талабини асоссиз
деб ҳисоблаб, уни қаноатлантиришни рад этиб тўғри хулосага келган.
Апелляция инстанция суди эса биринчи инстанция судининг ушбу
ҳулосаси билан келишиб судининг ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдириш
ҳақида тўғри тўхтамга келган.
5
Шунингдек, ФК 47-моддасининг учинчи қисмига кўра, агар қонунда
бошқача тартиб белгиланган бўлмаса, ваколатхона ва филиаллар юридик шахс
ҳисобланмайди.
Улар ўзларини ташкил этган юридик шахс томонидан мол-мулк билан
таъминланадилар ҳамда у тасдиқлаган низомлар асосида иш олиб борадилар.
Ваколатхона ва филиалларнинг раҳбарлари юридик шахс томонидан
тайинланади ҳамда унинг ишончномаси асосида иш олиб боради.
ИПКнинг 25-моддасида иқтисодий судга тааллуқли ишлар рўйхати ва
26-моддасида эса иқтисодий суд томонидан ҳал этиладиган низолар
кўрсатилган.
Даъво аризасида жавобгар сифатида АТ “Қққ” АЖ Наманган филиали
кўрсатилган.
Юқорида таъкидлаб ўтилган ҳуқуқ нормаларида филиаллар юридик
шахс ҳисобланмаслиги, иқтисодий судга эса иқтисодиёт соҳасида юридик
шахслар ҳамда юридик шахс ташкил этмаган ҳолда тадбиркорлик фаолиятини
амалга ошираётган ва якка тартибдаги тадбиркор мақомини қонунда
белгиланган тартибда олган фуқаролар ўртасидаги низоларга доир ишлар
тааллуқли эканлиги белгиланган.
ИПКнинг 110-моддаси биринчи қисми 1-бандига кўра, иш судга
тааллуқли бўлмаса, суд иш юритишни тугатиши белгиланган.
Шунга кўра биринчи инстанция суди даъвонинг АТ “Қққ” АЖ Наманган
филиалига нисбатан қисми бўйича иши юритиш тугатиш тўғрисида асосли
хулосага келган. Апелляция инстанцияси ушбу биринчи инстанция хулосасига
қўшилган.
Гарчи, шикоятда даъвогар биринчи инстанция судининг ҳал қилув
қарори ва апелляция инстанцияси қарорни бекор қилишни сўрасада, тафтиш
инстанцияси судлов ҳайъати даъвогарнинг тафтиш шикоятида ва суд
мажлисида баён қилган важлари билан келишмайди.
Сабаби, тарафлар ўртасида тузилган кафиллик шартномаси 2022 йил
29 апрелда тузилган бўлиб, даъвогар эса суд томонидан 2025 йил 26 февраль
ойида тўловга қобилиятсиз деб топилган. Яъни кафилик шартномаси даъвогар
тўловга қобилиятсизлик иши қўзғатиш ҳақида ариза берилгунга қадар
тузилган.
Шунингдек, Қонуннинг 65-моддаси талабларига кўра муайян
кредиторга кўпроқ афзаллик берилганлиги ёки афзаллик бериши мумкин
бўлганлиги ҳолатини яъни битим тузилган пайтда қайси кредиторга қандай
афзаллик берилганлиги, бу афзаллик қандай қонун бузилишига олиб келиши
мумкинлиги ҳамда шартнома тузилган пайтидан бошлаб ҳақиқий эмаслигини
исботловчи далиллар мавжуд эмас.
ФКнинг 113-128-моддаларида битимларни битими ҳақиқий эмас деб
топишга қаратилган нормалар келтирилган, лекин даъвогар томонидан
келтирган асосларга кўра битимни ҳақиқий эмас деб топиб бўлмайди.
Бундан ташқари, даъвогар томонидан апелляция инстанциясида
билдирилган худди шу мазмундаги важларига апелляция инстанцияси суди
томонидан муҳокама қилиниб, ҳуқуқий баҳо берилган.
6
ИПК 3246-моддасининг биринчи қисмига асосан суд ишни тафтиш
тартибида кўриш чоғида қуйи инстанция судлари томонидан моддий ҳуқуқ
нормалари тўғри қўлланилганлигини ва процессуал қонун талабларига риоя
этилганлигини иш материаллари бўйича текширади.
ИПК 3248-моддасининг биринчи қисмида суд ҳужжатининг
ноқонунийлиги ёки асоссизлиги ҳал қилув қарорини, қарорни ёки ажримни
ўзгартириш ёки бекор қилиш учун асос бўлиши белгиланган.
ИПКнинг 32411-моддасига кўра учинчи қисмининг 1-бандига кўра,
тафтиш инстанцияси суди ажрим, қарор устидан берилган тафтиш шикоятини
(протестини) кўриш натижалари бўйича ажримни, қарорни ўзгаришсиз
қолдиришга ҳақли бўлиб, мазкур ҳолатда ажримни ва қарорни бекор қилишга
асослар мавжуд эмас.
ИПК 118-моддасининг биринчи кўра, суд харажатлари ишда иштирок
этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига
мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
Ушбу модданинг тўққизинчи қисмида, ишда иштирок этувчи
шахсларнинг апелляция, кассация ва тафтиш шикояти бериш билан боғлиқ
ҳолда қилган суд харажатлари ушбу моддада баён этилган қоидаларга
мувофиқ тақсимланиши белгиланган.
Баён этилганлардан келиб чиқиб, тафтиш судлов ҳайъати даъвогарнинг
тафтиш шикоятини қаноатлантиришни рад этишни, биринчи инстанция
судининг ҳал қилув қарори ва апелляция инстанцияси судининг қарорини
ўзгаришсиз қолдиришни, даъвогардан давлат бюджетига 2 060 000 сўм давлат
божи,
олий
суднинг
депозит
ҳисоб
рақамига
103 000
сўм
видеоконференцалоқа харажати ундириш, тўланган 41 200 сўм суд почта
харажатини зиммасида қолдиришни лозим топди.
Юқоридагиларга
асосан
ҳамда
Ўзбекистон
Республикаси
Конституциясининг 55-моддасини, ИПКнинг 118, 324, 324⁴, 324⁶, 324⁸, 324⁹,
32411-моддаларини қўллаб, тафтиш судлов ҳайъати
қарор қилади:
“Ффф” масъулияти чекланган жамияти шаклидаги хорижий корхонаси
тугатиш бошқакувчиси томонидан берилган тафтиш тартибидаги шикоятини
қаноатлантириш рад этилсин.
Наманган туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 19 сентябрдаги
ҳал қилув қарори ҳамда Наманган вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича
судлов ҳайъати апелляция инстанциясининг 2025 йил 16 октябрдаги қарори
ўзгаришсиз қолдирилсин.
“Ффф” масъулияти чекланган жамияти шаклидаги хорижий корхонаси
ҳисобидан бюджетга 2 060 000 сўм давлат божи, Олий суднинг депозит ҳисоб
рақамига 103 000 сўм видеоконференцалоқа харажати ундирилсин.
“Ффф” масъулияти чекланган жамияти шаклидаги хорижий корхонаси
томонидан тўланган 41 200 сўм суд почта харажати унинг зиммасида
қолдирилсин.
Қарор қабул қилинган кундан эътиборан қонуний кучга киради.
7
Қарор устидан Ўзбекистон Республикаси Олий судига тафтиш
тартибида шикоят (протест) келтириш мумкин.
Ҳайъат раиси
А.Хоназаров
ҳайъат аъзолари
Қ.Ходжаев
Ш.Тўхтабоев
8