← Назад
Решение #2840731 economic_new
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
8
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ФКнинг | 236 | — | law | |
| ФКнинг | 744 | — | law | |
| ФКнинг | 736 | — | law | |
| ФКнинг | 734 | — | law | |
| ИПКнинг | 66 | — | law | |
| ИПК | 72 | — | law | |
| ИПК | 74 | — | law | |
| ИПКнинг | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1901-2504/8929-сонли иш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Термиз шаҳри
2025 йил 27 ноябрь
Термиз туманлараро иқтисодий суди, судья Ж.Ачилов раислигида, судья
ёрдамчиси С.Исмоиловнинг котиблигида, даъвогар вакили – Б.Наралиев
(ишончнома асосида), мутахассис – С.Раимов, жавобгар вакили – М.Асроров
(раҳбар)ларнинг иштирокида, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Сурхондарё
вилоят ҳудудий бошқармасининг даъвогар «ТИФ Миллий банк» АЖни
манфаатида жавобгар «Sur n K m zit
hsul tl ri» масъулияти чекланган
жамиятига нисбатан киритган даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий
ишни ўз биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
А Н И Қ Л А Д И:
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Сурхондарё вилоят ҳудудий
бошқармаси (кейинги ўринларда – палата) «ТИФ Миллий банк» АЖ (кейинги
ўринларда – даъвогар)нинг манфаатида судга даъво аризаси билан мурожаат
қилиб, «Sur n K m zit
hsul tl ri» масъулияти чекланган жамияти
(кейинги ўринларда – жавобгар)дан 22617241 сўм асосий қарз, 10550543 сўм
фоиз, 133703 сўм пеня ундиришни сўраган.
Палата ишни унинг иштирокисиз кўриб чиқишни сўраган.
Суд, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг
(бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 170-моддасига асосан ишни унинг
иштирокисиз кўришни лозим деб топади.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъвони тўлиқ қувватлаб,
жавобгар кредит шартномаси бўйича ўз мажбуриятларини бажарганлигини,
кредит қарзи, пеняси ва фоизни тўлиқ тўлаганлигини билдириб, даъво
талабини рад этишни ва давлат божини жавобгардан ундиришни сўради.
Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакили давлат божини ўзидан
ундиришни сўраб ариза бериб, даъвогарнинг даъво талабини тан олиб,
қарздорлик тўлиқ тўланганлигини баён қилиб, даъвони рад этишни ва давлат
божини ундан ундиришни сўради.
Суд, ишда иштирок этган тарафлар вакилининг тушунтириш ва
изоҳларини тинглаб, ишда тўпланган ҳужжатларни атрофлича ўрганиб чиқиб,
уларга ҳуқуқий баҳо бериб, қуйидагиларга кўра даъво талабини
қаноатлантиришни рад этишни лозим деб ҳисоблайди.
Аниқланишича, даъвогарнинг филиали ва «Sur n K m zit
hsul tl ri»
масъулияти чекланган жамияти ўртасида 05.11.2021 йилда 331/2021-сонли
кредит шартномаси тузилган бўлиб, унга кўра даъвогар жавобгарга 84 ой
муддатга йиллик 14 фоиз устама тўлаш шарти билан маҳсулот ишлаб
чиқариш мақсадида 800000000 сўм миқдорида кредит маблағи ажратилган.
Бироқ вужудга келган қарздорликни тўлаш ҳақидаги жавобгарга
юборилган талабнома ҳам оқибатсиз қолдирилган.
Даъвогар кредит шартномасида назарда тутилган ўз мажбуриятларини
тўлиқ бажарган, қарздор ҳам кредит шартномасида кўрсатилган кредитни
қайтариш жадвалига амал қилмаган ва ўз мажбуриятларини лозим даражада
бажариб, даъво талабида сўралган жами 33303488 сўмни тўлиқ тўлаган.
Шартноманинг 8.1-бандида тўлов мажбуриятини бажармаганлиги учун
асосий қарзнинг фоизини 1,5 баравари миқдорида фоизлар ҳисобланиши
келишилган. Шунга кўра муддати ўтган қарзга оширилган фоизлар
ҳисобланган.
Даъво талаби асослидир.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда – ФК
деб юритилади)нинг 8, 234-моддаларига кўра мажбуриятлар шартномадан,
зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа
асослардан келиб чиқади.
ФКнинг 236-моддасида мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун
ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида
эса иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга
мувофиқ лозим даражада бажарилиши, 237-моддасига кўра мажбуриятларни
бажаришдан бир томонлама бош тортишга йўл қўйилмайди.
ФКнинг 744-моддасига мувофиқ кредит шартномаси бўйича бир тараф –
банк ёки бошқа кредит ташкилоти (кредитор) иккинчи тарафга (қарз олувчига)
шартномада назарда тутилган миқдорда ва шартлар асосида пул маблағлари
(кредит) бериш, қарз олувчи эса олинган пул суммасини қайтариш ва унинг
учун фоизлар тўлаш мажбуриятини олади. Агар ушбу параграфнинг
қоидаларида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса ва у кредит
шартномасининг моҳиятидан келиб чиқмаса, кредит шартномаси
муносабатларига нисбатан қарзнинг қоидалари қўлланади.
ФКнинг 736-моддаси иккинчи қисмига кўра агар қарз шартномасида
қарзни қисмлаб (бўлиб-бўлиб) қайтариш назарда тутилган бўлса, қарз олувчи
қарзнинг навбатдаги қисмини қайтариш учун белгиланган муддатни бузган
тақдирда, қарз берувчи қарзнинг қолган барча суммасини тегишли фоизлар
билан бирга муддатидан олдин қайтаришни талаб қилишга ҳақлилиги қайд
этилган.
ФКнинг 734-моддасига асосан агар қонунда ёки қарз шартномасида
бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, қарз берувчи (юридик шахс ёки
фуқаро) қарз олувчидан қарз суммасига шартномада белгиланган миқдорда ва
тартибда фоизлар олиш ҳуқуқига эга бўлади. Фоизлар тўлаш тартиби ва
муддатлари қарз шартномаси билан белгиланади.
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг
22.12.2006 йилдаги “Кредит шартномаларидан келиб чиқадиган мажбуриятлар
бажарилишини таъминлаш тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини
қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги қарорининг 5-бандида қарз
олувчилар (қарздорлар)нинг кредитларни қайтармаганлик учун кредит
ташкилотлари олдидаги жавобгарлиги доирасини аниқлашда судлар қарз
таркибига кредитнинг ёки унинг бир қисмининг суммаси, кредитдан
фойдаланганлик учун фоизлар, кредит шартномасида белгиланган ҳажмда
бошқа тўловлар (комиссиялар) киришидан келиб чиқишлари зарурлиги,
кредитдан фойдаланганлик учун фоизлар, кредит ташкилоти томонидан қарз
олувчи (қарздор) банкнинг пул маблағларидан амалда фойдаланган бутун
даври учун, ҳатто актив (кредит/қарз) ўстирмаслик мақомига ўтказилган
тақдирда ҳам, пул мажбуриятларини кечиктириш даврини қўшган ҳолда
ҳисобланиши мумкинлиги белгиланган.
ИПКнинг 66-моддасига асосан иш бўйича далиллар ушбу Кодексда ва
бошқа қонунларда назарда тутилган тартибда олинган фактлар ҳақидаги
маълумотлар бўлиб, улар асосида суд ишда иштирок этувчи шахсларнинг
талаблари ва эътирозларини асословчи ҳолатлар, шунингдек низони тўғри ҳал
қилиш учун аҳамиятга эга бўлган бошқа ҳолатлар мавжудлигини ёки
мавжуд эмаслигини аниқлайди. Бундай маълумотлар ёзма ва ашёвий
далиллар, экспертларнинг хулосалари, мутахассисларнинг маслаҳатлари
(тушунтиришлари), гувоҳларнинг кўрсатувлари, ишда иштирок этувчи
шахсларнинг тушунтиришлари билан аниқланади.
ИПК 72-моддасига кўра қонунчиликка мувофиқ муайян далиллар билан
тасдиқланиши керак бўлган иш ҳолатлари бошқа далиллар билан
тасдиқланиши мумкин эмас.
ИПК 74-моддасига кўра агар текшириш натижасида далилнинг ҳақиқатга
тўғри келиши аниқланса, у ишончли деб тан олинади.
ИПКнинг 118-моддасига мувофиқ суд харажатлари ишда иштирок этувчи
шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб
равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
“Давлат божи тўғрисида”ги Қонунга кўра иқтисодий судларга
бериладиган мулкий хусусиятга эга даъво аризаларидан даъво баҳосининг
2 фоизи миқдорида, бироқ базавий ҳисоблаш миқдорининг 1 бараваридан кам
бўлмаган миқдорда давлат божи тўланиши керак.
Баён этилганларга асосан ҳамда жавобгар кредит шартномаси орқали
ўзига юклатилган мажбуриятни бажарганлигини инобатга олиб, суд
даъвогарнинг даъво талабини қаноатлантиришни рад этган ҳолда, ишни сўриб
чиқиш билан боғлиқ суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни,
жавобгардан республика бюджети ҳамда суд ҳокимияти органларини
ривожлантириш жамғармасига 666070 сўм давлат божини, даъвогар
фойдасига иш бўйича тўланган 41200 сўм почта харажатини ундиришни
лозим топади.
Суд, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг
118, 176-180, 186-моддаларини қўллаб,
Қ А Р О Р Қ И Л Д И:
Даъво талабини қаноатлантириш рад этилсин.
«ТИФ Миллий банк» АЖ фойдасига «Sur n K m zit
hsul tl ri»
масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан 41200 сўм почта харажати
ундирилсин.
«Sur n K m zit
hsul tl ri» масъулияти чекланган жамияти
ҳисобидан республика бюджети ҳамда суд ҳокимияти органларини
ривожлантириш жамғармасига 666070 сўм давлат божи ундирилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори бир ой муддат ўтиб қонуний кучга киради.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақалари берилсин.
Ҳал қилув қароридан норози тарафлар қарор қабул қилинган кундан
эътиборан бир ой ичида ушбу суд орқали апелляция тартибида шикоят
(протест) беришлари ёки ушбу муддатда апелляция шикояти (протест)
берилмаса, олти ойлик муддатда кассация шикояти (протест) беришлари
мумкин.
Судья
Ж.Ачилов