← Назад
Решение #2840737 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
3
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ФКнинг | 14 | — | law | |
| ИПКнинг | 72 | — | law | |
| ИПК | 74 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
****2-2501/4****-сонли иқтисодий иш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
Ҳ Л ҚИЛУВ Қ Р РИ
****
****5йил27 ноябрь
Когон туманлараро иқтисодий суди, судья **** раислигида, ****
котиблигида, Қоровулбозор тумани фермерлар кенгаши вакили ****
(ишончнома ва буйруқ асосида), даъвогар раҳбари Ф.Қувватов, жавобгар
раҳбари Ҳ.Облокулов,Қоровулбозор туман қишлоқ хўжалиги бўлими вакили
**** (ишончнома асосида)ларнинг иштирокида, даъвогар “Фахриддин
Фаёзбек” фермер хўжалиги манфаатида Қоровулбозор тумани фермерлар
кенгашининг жавобгар “Ҳусниддин Мухриддин чорвалари” масъулияти
чекланган жамиятидан 73.****.**** сўм иқтисодий зарарни ундириш
тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган ишни ўз биносида очиқ суд ****
кўриб чиқиб,
АНИҚЛАДИ:
“Фахриддин Фаёзбек” фермер хўжалиги (бундан буён матнда даъвогар
ёки ФХ деб юритилади) манфаатида Қоровулбозор тумани фермерлар кенгаши
(бундан буён матнда Кенгаш деб юритилади) судга даъво аризаси билан
мурожаат қилиб, “Ҳусниддин Мухриддин чорвалари” масъулияти чекланган
жамияти (бундан буён матнда жавобгар ёки жамият деб юритилади)дан
73.****.**** сўм иқтисодий зарарни ундиришни сўраган.
Суднинг **** билан ишгаҚоровулбозор туман қишлоқ хўжалиги
бўлиминизонинг предметига нисбатан **** талаблар билан арз қилмайдиган
учинчи шахс сифатида жалб қилинган.
Суд **** иштирок этган Кенгаш вакили ҳамда ФХ раҳбари даъвони
қувватлаб, унда келтириб ўтилган асосларни такрорлаб, жавобгарнинг ****
асоссиз эканлигини,аслида зарар суммаси бундан ҳам кўп эканлигини, жамият
томонидан унинг ерлари зах майдонга айлантирилганлигини,ҳолат юзасидан
фотосуратлар ва видеоёзувлар ҳам мавжудлигини,ғалла ва пахта ҳосилини
етиштириш учун **** кредит маблағлари жалб қилинганлигини, жавобгар
томонидан ерлари зах ҳолатга келтирилмаганида кўп ҳосил олиши
мумкинлигини, **** олинган кредитга ҳисобланган фоизларни қоплаш ****
зарарни тўлаб бериши лозимлигини, низо юзасидан жавобгар билан келишувга
эриша олишнинг имкони йўқлигини билдириб, ишни қонуний ҳал қилишни
сўрашди.
Суд **** иштирок этган жавобгар раҳбари даъвони тан олмасдан, унга
нисбатан эътироз билдириб,ўтган йил даъвогарнинг ўзи ҳам унинг ерлари
чегарасига шоли экиб, беда ерларига зарар етказганлигини, бироқ
одамгарчилик юзасидан даъвогарни судга бермаганлигини,ҳозирги пайтда ер
майдонлари асл ҳолатига қайтарилганлигини,**** ҳам 24 гектар ер
майдонларига шоли экканлигини,туман прокурори шоли экишга қарши
бўлмаганлигини,даъвогарнинг
ер
майдонларига
ҳеч
қандай
зараретказмаганлигини,**** йилда даъвогар сувга талабчан бўлган шоли
экинини унга чегарадош бўлган ҳудудда етиштирганлигини,унинг ерида
етиштирилган кўп йиллик беда ўсимлигига зарар етказганлигини,унга қарашли
бўлган ариқдан шолисини суғорганлигини ва етказилган экин зарар унга
қарашли бўлган сув ариғидан фойдаланилган **** тўлаб беришини айтиб, ҳеч
қаерга мурожаат қилмаслигини сўраганлигини,**** йилда ўзи ҳам
Президентнинг ПҚ-****-сонли қарорининг 4-банди асосида ўзига тегишли
бўлган13 гектар экин майдонига шоли экканлигини ва ФХ раҳбарининг укаси
билан келишиб, унинг дала майдонига зарар етказмаслик **** ўрталаридаги
ариқни тиклашга келишиб олганликларини,шу келишув асосида техника олиб
келиб ариқ ковлай бошлаганлигини ва шу пайт даъвогар раҳбари келиб жанжал
чиқариб, ковланган ариқни ёптирганлигини,бироз **** ўтгач ёпилган ариқ
давомидан ўрталаридаги чегара ариқни ковлашга келишиб олганликларини,у
ёптирган жойдан ерига зарар етказилганлигини даъво қилиб Қоровулбозор
туман қишлоқ хўжалиги бўлимига мурожаат қилганлигинива мурожаати
асосида унинг уйига почта орқали жарима хати юборганлигини,бу хатни олгач
туман қишлоқ хўжалиги раҳбари Олим ака билан телефон орқали
суҳбатлашганлигини ва жарима суммасини фермернинг бухгалтери Назокат
исмли аёл томонидан ҳисобланганлиги аниқ бўлганлигинива фермернинг ****
млн.сўм жарима ёзасиз деган дағдаға тазйиқи остида Олим ака таклиф қилган
32 млн.сўм жарима суммасига кўнмаганлиги учун 73 млн.сўм ҳисоблаб
юборишга **** бўлдик дея телефон суҳбатида айтиб ўтганлигинива
хавотирланмаслигини, бу жарима асоссиз эканини, суд томонидан рад
қилинишини ҳам айтиб келишиб олишларини маслаҳат берганлигини, унга
ҳисобланган жарима тўлов пули, яъни етказилган зарарни қоплаш ****
Қоровулбозор туман қишлоқ хўжалиги бўлими томонидан берилган хулоса
асоссиз эканлигини,етказилган зарар **** вилоят баҳолаш маркази томонидан
тегишли мутахассислар жалб қилинган ҳолда ўрганилиб, сўнгра етказилган
зарар суммаси аниқланиши, вилоят баҳолаш маркази томонидан мазкур хулоса
олинмаганлигини,туман қишлоқ хўжалиги бўлими томонидан тузилган
агрохулоса уларнинг иштирокисиз ўрганилмасдан тузилганлигини,иш
бўйичадаъвогар билан келишувга эриша олмасликларинибилдириб, даъвони
рад қилишни сўради.
Суд **** иштирок этган Қоровулбозор туман қишлоқ хўжалиги
вакилиҳолат юзасидан тушунтириш бериб, **** ҳам ФХ томонидан уларга
зарарни ҳисоблаб бериш **** мурожаат келиб тушганлигини, ҳолатни жойига
бориб ўзи ўрганганлигини,агрохулосани тузишда ҳеч қандай тазйиқ
бўлмаганлигини,тарафларга ўзаро қўшни бўлганликлари учун келишишларини
айтганлигини,20 йилдан бери аграр соҳасида мутахассис бўлиб
ишлашини,зарар суммасини ғалла ва пахта шартномасидан келиб чиқиб
ҳисоблаганлигинибилдириб, низони қонуний ҳал қилишни сўради.
Суд, иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб,ишда иштирок этувчи
шахсларнинг тушунтиришларини тинглаб,қуйидаги асосларга кўра даъвони
асоссизлиги сабабли рад қилишни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён
матнда
ИПК
деб
юритилади)68-моддасининг
биринчи
қисмигаасосанишдаиштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва
эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши керак.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК
деб юритилади)нинг11-моддасида фуқаролик ҳуқуқларизарарни тўлашбилан
ҳимоя қилиниши белгиланган.
ФКнинг 14-моддасига биноанагар қонун ёки шартномада зарарни камроқ
миқдорда тўлаш назарда тутилмаган бўлса, ҳуқуқи бузилган шахс ўзига
етказилган зарарнинг тўла қопланишини талаб қилиши мумкин.Зарар деганда,
ҳуқуқи бузилган шахснинг бузилган ҳуқуқини тиклаш учун қилган ёки қилиши
лозим бўлган ****, унинг мол-мулки йўқолиши ёки шикастланиши (****
зарар), шунингдек бу шахс ўз ҳуқуқлари бузилмаганида одатдаги фуқаролик
муомаласи шароитида олиши мумкин бўлган, лекин ололмай қолган
даромадлари (бой берилган фойда) тушунилади.Агар ҳуқуқни бузган шахс
бунинг натижасида даромад олган бўлса, ҳуқуқи бузилган шахс бошқа зарар
билан бир қаторда бой берилган фойда бундай даромаддан кам бўлмаган
миқдорда тўланишини талаб қилишга ****.
Даъво аризасида баён этилишича,Қоровулбозор туман Навбаҳор МФЙ
ҳудудида фаолият олиб бораётган ФХга тегишли бўлган ер майдонлари шу
ҳудудда фаолият юритиб келаётган жамиятга тегишли экин ер майдонлари
билан бир-бирига яқин, яъни чегарадош жойлашган.Жорий йилда жавобгар
томонидан ўзига ўз экин ер майдонларига сувга ўта талабчан бўлган шоли экин
экканлиги,шоли экилган майдонларда доимий сув турганлиги сабабли ер ости
сувлари кўтарилганлиги сабабли даъвогарга тегишли бўлган пахта ер
майдонларига зах кўтарилиб экинзорлар зах ер майдонига айланган.Даъвогар
томонидан жорий йилда экилган пахта майдонларидан **** йил ҳосили учун
32,0 центнер пахта етиштириш ва давлатга топшириш бўйича фьючерс ва
форвард шартномалари расмийлаштирилган.Ҳозирги кунда даъвогар
томонидан экилган пахта ер майдонларининг 3,0 гектари доимий зах ер бўлиб
турганлиги сабабли мазкур майдонларда зарур агротехник тадбирлар амалга
оширилмасдан келинмоқда.Бунинг натижасидамазкур ер майдонларидан
кутилаётган ҳосилдорлик атиги 10 центнерни ташкил қилмоқда.Бундан
ташқари, ФХ томонидан давлатга ғалла етиштириш бўйича 40,0 центнер ғалла
етиштириш **** олинган бўлиб, даъвогарга тегишли бўлган, яъни зах билан
қопланган 1,95 гектар ғалла майдонларига ўрим комбайнлари кира олмаганлиги
сабабли ғалла ҳосили ўрилмай қолиб, далада қолиб кетган.Қоровулбозор туман
қишлоқ хўжалиги бўлими томонидан **** йил 25 август куни берилган №****сонли агрохулосада жавобгарга 73.****.**** сўм зарар етказилганлиги
кўрсатилган.
Ушбу зарар суммасини ихтиёрий равишда тўлаб бериш **** ФХнинг
жавобгарга юборган талабномаси оқибатсиз қолдирилиб, зарар суммаси тўлаб
берилмаган.Ушбу ҳолатларни асос қилиб,ФХ манфаатида Кенгаш
судгажавобгарга нисбатан даъво аризасида кўрсатилган талаб билан мурожаат
қилишга **** бўлган.
ФК ****-моддасининг биринчи қисмида ғайриқонуний ҳаракат
(ҳаракатсизлик) туфайли фуқаронинг шахсига ёки мол-мулкига етказилган
зарар, шунингдек юридик шахсга етказилган зарар, шу жумладан бой
берилганфойда зарарни етказган шахс томонидан тўлиқ **** қопланиши
лозимлиги белгилаб қўйилган.
ИПКнинг 72-моддасида қонунчиликка мувофиқ муайян далиллар билан
тасдиқланиши керак бўлган иш ҳолатлари бошқа далиллар билан
тасдиқланиши мумкин эмаслиги белгиланган.
ЎзбекистонРеспубликасиОлий хўжалик судиПленумининг“М**** ****
ёки лозим **** **** учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун
ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ****”**** йил 15 июндаги****сон қарори 19-бандининг биринчи ва иккинчи қисмларигабиноан зарарни
қоплаш билан боғлиқ низоларни ҳал этишда судлар шуни назарда тутишлари
лозимки, зарарга шартнома **** **** ёки лозим **** **** муносабати билан
тарафнинг қилган ****, мол-мулк йўқолиши ёки шикастланиши, шунингдек
агар иккинчи тараф шартнома **** **** тараф олиши мумкин бўлган, лекин
унинг ололмай қолган даромадлари, ҳуқуқи бузилган шахснинг ҳуқуқини
тиклаш учун қилган ёки қилиши лозим бўлган **** ҳам киради (ФК 14моддасинингиккинчи қисми).Бундай **** зарурийлиги ва уларнинг тахминий
миқдори асослантирилган ҳисоб-китоб, товар, иш, хизмат кўрсатишдаги
камчиликларни бартараф этиш учун кетадиган **** сметаси (калькуляция)
сифатидаги далиллар, **** бузганлик учун жавобгарлик **** белгиловчи
шартнома ва бошқалар билан тасдиқланган бўлиши керак. Ололмай қолган
даромаднинг миқдори (бой берилган фойда), агар **** ****, кредитор қилиши
лозим бўлган оқилона **** ҳисобга олиб аниқланиши шарт.Хусусан, хом ашё
ёки бутловчи буюмларни етказиб бермаслик натижасида ололмай қолган
даромад тарзидаги зарарни қоплаш **** талаб бўйича бундай даромаднинг
миқдори ушбу товарларнинг харидорлари билан тузилган шартномада назарда
тутилган тайёр маҳсулотларни сотиш баҳосидан келиб чиққан ҳолда, етказиб
берилмаган хом ашё ёки бутловчи буюмлар қиймати, транспорт-тайёрлаш ****
ва тайёр маҳсулотларни ишлаб чиқариш билан боғлиқ бўлган бошқа ****
чегириб ташлаш йўли билан аниқланиши зарур.
Суд, қуйидагиларга кўра даъво аризасида келтириб ўтилган асослар
даъвони қаноатлантириш учун ва жавобгардан зарарни ундириш учун асос
бўлмайди деб ҳисоблайди.
Даъво аризасига зарар суммаси сифатида асос қилинган Қоровулбозор
туман қишлоқ хўжалиги бўлимининг **** йил 25 августдаги №****-сонли
Агрохулосасига
кўра,Қоровулбозор
тумани
Навбаҳор
МФЙ
ҳудудидагидаъвогар билан чегарадошбўлган жавобгар томониданэкин ер
майдонигасувга талабчан бўлган шоли экини экилган.Шоли экилган
майдонларда доимий сув турганлиги сабабли, ер ости сувлари кўтарилган ва
зах майдонларга айланган.**** йил ҳосили учун даъвогарга 32,0 центнерда
пахта етиштириш бўйича фьючерс ва форвард шартномаларини
расмийлаштирган.3,0 гектар пахта майдони доимий зах бўлиб турганлиги
сабабли, зарур агротехник тадбирлар амалга оширилмаган ҳамда ҳосил 10
центнер бериши кутилмоқда.Қолган зарар етказилмаган пахта майдонларидан
35,0 центнер ҳосил олиш кутилмоқда.Шунингдек, **** йил ҳосили учун ФХ
40,0 центнерга ғалла етиштирган.1,95 гектар ғалла майдони зах баландлиги
сабабли комбайн ер майдонига кира олмади, ғалла ҳосили ўрилмай қолиб
кетишига сабаб бўлди.Бунинг натижасида даъвогарга етказилган зарар пахта
ҳосили учун 3,0 гектар майдонга 22,0 центнердан 51.****.**** сўм ҳамда ғалла
1,95 гектар майдон 40,0 центнердан 21.****.**** жами бўлиб 73.****.****
сўмни ташкил этади.
Биринчидан,даъво аризасида кўрсатилган ҳолатларасосида жавобгар
томонидан ФХга зарар етказилганлиги ўртасидаҳеч қандайсабабий боғланиш
мавжуд эмас.
Иккинчидан,Қоровулбозор туман қишлоқ хўжалиги бўлимининг
25.08.****
йилдаги
агрохулосасидаъвогаргазарар
етказилганлигини
тасдиқловчи **** далил бўлиб ҳисобланмайди.Ушбу агрохулоса тахминларга
асосланиб тузилган.Бинобарин, амалдаги фуқаролик қонунчилиги талабига
кўра,зарарга шартнома **** **** ёки лозим **** **** муносабати билан
тарафнинг қилган ****, мол-мулк йўқолиши ёки шикастланиши, шунингдек
агар иккинчи тараф шартнома **** **** тараф олиши мумкин бўлган, лекин
унинг ололмай қолган даромадлари киради.
Даъво аризасига илова қилинган фотосуратлар зарарни ундириш учун
асос
бўлмайди.Ваҳоланки,
ушбу
фотосуратлар
айнанушбунизога
боғлиқлиги,қачон
ва
ким
томонидантайёрланганлиги,қандай
ҳолат
юзасидандарак бериши ноаниқ бўлиб ҳисобланади.
Зеро, ИПК 74-моддасининг биринчи ва учинчи қисмларига кўра, суд
далилларга ишнинг барча ҳолатларини жамлаб, уларни суд **** қонунга амал
қилган ҳолда ҳар томонлама, тўлиқ ва холис кўриб чиқишга асосланган ўз ички
ишончи бўйича баҳо беради.Ҳар бир далил ишга алоқадорлиги, **** ва
ишончлилиги нуқтаи назаридан, далилларнинг йиғиндиси эса, етарлилиги
нуқтаи назаридан баҳоланиши лозим.Агар текшириш натижасида далилнинг
**** тўғри келиши аниқланса, у ишончли деб тан олинади.
Ушбу ҳолатда суд, даъвони қаноатлантириш учунҳеч қандайасосмавжуд
эмас деб ҳисоблайди ва уни рад қилишни лозим топади.
ИПК ****-моддасининг биринчи қисмидасуд **** ишда иштирок этувчи
шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб
равишда уларнинг зиммасига юклатилишибелгиланган.
“Давлат божи тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни билан
тасдиқланган “Давлат божи ставкаларининг миқдорлари” 2-бандининг “а”
кичик бандига асосан мулкий хусусиятга эга даъво аризаларидан даъво
баҳосининг 2 фоизи миқдорида, бироқ БҲМнинг 1 бараваридан кам бўлмаган
миқдорда давлат божи тўланиши лозим.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг **** йил 10 октябрдаги ПҚ****-сонли қарори 3-бандининг олтинчи хатбошисида фермер хўжаликлари
кенгашларига фермер хўжаликлари манфаатларини кўзлаб судга давлат божи
тўламасдан даъво аризалари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари,
маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг қарорлари, уларнинг мансабдор
шахслари хатти-ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) устидан шикоятлар **** этиш
ҳуқуқи берилган бўлиб, бунда даъво аризасини қаноатлантириш рад этилганда
манфаати кўзлаб даъво аризаси киритилган фермер хўжаликларидан давлат
божи ундирилмаслиги белгиланган.
Суд,даъво рад қилинганлиги сабаблиолдиндан тўланган41.****сўм почта
**** ФХнингзиммасида қолдиришни, шунингдек унинг давлат божини
тўлашдан озод қилинганлигини инобатга олиб, иш бўйича давлат божи
ундирмасликни лозим топади.
Юқоридагиларни инобатга олиб ҳамда ИПКнинг 68, 72,74,****, **** ва
****-моддаларини қўллаб, суд
Қ Р Р ҚИЛДИ:
Даъвогар
“Фахриддин
Фаёзбек”
фермер
хўжалиги
манфаатидаҚоровулбозортуман
фермерлар
кенгашинингдаъвоаризасиниқаноатлантириш радэтилсин.
Олдиндан тўланган41.****сўм почта **** даъвогар“Фахриддин Фаёзбек”
фермер хўжалиги зиммасида қолдирилсин.
Даъвогар“Фахриддин Фаёзбек” фермер хўжалиги давлат божини
тўлашдан озод қилинганлиги инобатга олинсин ҳамда иш бўйича давлат божи
ундирилмасин.
Ҳал қилув қарори устидан шу суд орқали Бухоро вилоят судига ҳал қилув
қарори қабул қилинган кундан эътиборан бир ойлик муддат ичида апелляция
тартибида шикоят бериш (протест келтириш) мумкин.
Судья
****