← Назад
Решение #2840762 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
5
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикаси Конституцияси | 55 | — | law | |
| нинг | 468 | — | law | |
| ФКнинг | 474 | — | law | |
| онуни | 39 | — | law | |
| ИПКнинг | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1703-2502/7157-сонли иш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Бўстон тумани
2025 йил 27 ноябрь
Бўстон туманлараро иқтисодий судининг судьяси Х.Х.Тўйчиев
раислигида, судья ёрдамчиси Э.Қиличбековнинг котиблигида, даъвогар
“Худудий электр тармоқлари” АЖ жавобгар “Бехрузбек мовий кўли” фермер
хўжалигига нисбатан 17 498 159 сўм асосий қарз ундириш тўғрисидаги даъво
аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни тарафлардан даъвогар вакилиюрисконсульт А.Содиков (16.09.2025 йилдаги 03217-110/25-сонли ишончнома
асосида) иштирокида, Бўстон туманлараро иқтисодий суди биносида ўтказилган
очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
А Н И Қ Л А Д И:
Даъвогар “Худудий электр тармоқлари” АЖ (бундан буён матнда
“даъвогар” деб юритилади) судга даъво ариза билан мурожаат қилиб, “Бехрузбек
мовий кўли” фермер хўжалиги
(бундан буён матнда “жавобгар” деб
юритилади)дан 17 498 159 сўм асосий қарз ундиришни сўраган.
Даъвогар вакили суд мажлисида кўрсатма бериб, жавобгар билан
расмийлаштирилган шартномага асосан электр энергияси узлуксиз етказиб
берилганлигини, истеъмол қилинган электр энергияси учун суд кунига қадар
қарздорлик ихтиёрий тўлаб берилмаганлигини билдириб, даъвони
қаноатлантиришни сўради.
Жавобгар суд мажлиси вақти ва жойи ҳақида тегишли тарзда хабардор
қилинган бўлсада, унинг вакили суд мажлисига келмади ва низо юзасидан
эътирозларини билдирмади.
Жавобгар суд мажлиси куни ва вақти тўғрисида тегишли тартибда
ҳабардор қилинган бўлсада суд мажлисида иштирок этмади, низо юзасидан ўз
фикр ва эътирозларини билдирмади. Жавобгар юридик шахснинг судга маълум
бўлган охирги жойлашган ери (почта манзили) бўйича юборилган ажримнинг
кўчирма нусхаси олувчи кўрсатилган манзилда йўқлиги сабабли
топширилмаганлиги ҳақида алоқа муассасаси томонидан судга хабар қилинган.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан кейин
матнда “ИПК” деб юритилади) 128-моддасининг иккинчи қисмига кўра, суд
томонидан юридик шахснинг судга маълум бўлган охирги жойлашган ери (почта
манзили), фуқаронинг яшаш жойи бўйича юборилган ажримнинг кўчирма
нусхаси олувчи кўрсатилган манзилда йўқлиги сабабли топширилмаган ва бу
ҳақда алоқа муассасаси судни хабардор қилган бўлса, суд томонидан тегишли
тарзда хабардор қилинган деб ҳисобланиши белгиланган.
Юқоридагиларни инобатга олиб суд, ИПКнинг 128 ва 170-моддаларига
асосан ишни жавобгар вакили иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топади.
Суд, даъвогар вакилининг тушунтиришларини тинглаб, иш ҳужжатларини
ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга асосан даъво талабини қисман қаноатлантиришни
лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддасида, ҳар ким ўз
ҳуқуқ ва эркинликларини қонунда тақиқланмаган барча усуллар билан ҳимоя
қилишга ҳақли. Ҳар кимга ўз ҳуқуқ ва эркинликларини суд орқали ҳимоя қилиш,
давлат органларининг ҳамда бошқа ташкилотларнинг, улар мансабдор
шахсларининг қонунга хилоф қарорлари, ҳаракатлари ва ҳаракатсизлиги устидан
судга шикоят қилиш ҳуқуқи кафолатланиши белгиланган.
Иш хужжатларидан аниқланишича, даъвогар ҳамда жавобгар ўртасида
2024 йилда 575120-сонли энергия таъминоти шартномаси тузилган. Шартномага
кўра, хисоб-китоб даври бир ой ҳисобланишлиги, истеъмолчига энергияни
етказиб бериш келгуси ҳисоб-китоб даври бошланишидан олдин, энергиянинг
шартнома миқдори қиймати учун 100 фоизлик олдиндан ҳақ тўлаш асосида
амалга ошириш белгиланган.
Даъвогар томонидан электрон тартибдаги маълумотлар асосида
солиштирма далолатнома расмийлаштирилган бўлиб, унга кўра жавобгарни
даъвогардан 17 498 159 сўм қарздорлиги мавжуд эканлиги кўрсатилган.
Даъвогар жавобгарга етказиб берилган электр энергияси ҳаққини ихтиёрий
равишда тўлаб бериши, акс ҳолда электр энергияси етказиб бериш тўхтатилиши
тўғрисида огоҳлантириш хати юборилган, бироқ жавобгар томонидан
огоҳлантириш оқибатсиз қолдирилган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик Кодекси (кейинги матнларда ФК деб
юритилади)нинг 468-моддасига кўра, энергия таъминоти шартномасига мувофиқ
энергия билан таъминловчи ташкилот туташтирилган тармоқ орқали абонентга
(истеъмолчига) энергия бериб туриш мажбуриятини олади, абонент эса қабул
қилинган энергия ҳақини тўлаш, шунингдек шартномада назарда тутилган
энергия истеъмол қилиш тартибига риоя этиш, тасарруфидаги энергетика
шохобчаларидан фойдаланиш хавфсизлигини ҳамда ўзи фойдаланадиган
энергия истеъмол қилувчи асбоб ва ускуналарнинг созлигини таъминлаш
мажбуриятини олади.
ФКнинг 474-моддасига кўра, агар қонун ҳужжатларида ёки энергия билан
таъминлаш шартномасида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, энергия
ҳақи абонент амалда қабул қилган энергия миқдори учун тўланиши белгиланган.
Ўзбекистон Республикаси “Электр энергетикаси тўғрисида”ги Қонуни
39-моддасига кўра, истеъмол қилинган электр энергияси учун ҳақни (шу
жумладан олдиндан тўловни) намунавий шартномада белгиланган муддатларда
тўлаши шартлиги белгиланган.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Электр энергияси ва
табиий газдан фойдаланиш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида”ги 2024 йил
31 май кунги 319-сонли қарори билан тасдиқланган “Электр энергиясидан
фойдаланиш Қоидалари”нинг 88-бандида, истеъмолчиларга (маиший
истеъмолчилардан ташқари) электр энергияси 100 фоиз олдиндан ҳақ тўлаш
асосида етказиб берилиши белгиланган.
Жавобгарнинг қарздорлиги ишдаги мавжуд шартнома, ҳисобварақфактура, солиштирма далолатнома ва бошқа далиллар билан ўз тасдиғини
топади.
Даъвогар вакили томонидан судга тақдим қилинган далолатномага асосан
жавобгар томонидан қарздорлик учун 10 700 000 сўм тўлов амалга
оширилганлиги маълум бўлди.
Қайд этилганларга кўра суд, жавобгар томонидан қисман тўлов амалга
оширилганлигини инобатга олиб, даъвони қисман қаноатлантириб, жавобгардан
даъвогар фойдасига 6 798 159 сўм асосий қарз ундиришни лозим топади.
ИПКнинг 118-моддасининг биринчи қисмига кўра, суд харажатлари ишда
иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига
мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
Ушбу модданинг
бешинчи қисмига мувофиқ даъвогарнинг талаблари у судга мурожаат
қилганидан сўнг жавобгар томонидан ихтиёрий равишда қаноатлантирилса, суд
харажатлари жавобгарнинг зиммасига юклатилиши белгиланган.
Шу боис суд, ишни кўриб чиқиш билан боғлиқ суд харажатларини ундириш
масаласини муҳокама қилиб, даъво қаноатлантирилганлиги сабабли
жавобгардан республика бюджетига 412 000 сўм давлат божи, даъвогар
фойдасига 41 200 сўм почта харажати ундиришни лозим топади.
Юқоридагиларга асосан ҳамда Иқтисодий процессуал кодексининг 118,
176-180, 186-моддаларига асосланиб, суд
ҚАРОР
Қ И Л А Д И:
“Худудий электр тармоқлари” АЖнинг даъво талаби қисман
қаноатлантирилсин.
“Бехрузбек мовий кўли” фермер хўжалиги ҳисобидан:
-“Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ фойдасига 6 798 159 сўм асосий қарз,
41 200 сўм почта харажати;
-Республика бюджетига 412 000 сўм давлат божи ундирилсин.
Даъвонинг қолган қисмиини қаноатлантириш рад этилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақалари берилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан қонунда белгиланган муддат ва тартибда
шикоят қилиниши (протест келтирилиши) мумкин.
Раислик қилувчи
Х.Тўйчиев
4-1703-2502/7157-сонли иш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
(хулоса қисми)
Бўстон тумани
2025 йил 27 ноябрь
Бўстон туманлараро иқтисодий судининг судьяси Х.Х.Тўйчиев раислигида,
судья ёрдамчиси Э.Қиличбековнинг котиблигида, даъвогар “Худудий электр
тармоқлари” АЖ жавобгар “Бехрузбек мовий кўли” фермер хўжалигига
нисбатан 17 498 159 сўм асосий қарз ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича
қўзғатилган иқтисодий ишни тарафлардан даъвогар вакили-юрисконсульт
А.Содиков (16.09.2025 йилдаги 03217-110/25-сонли ишончнома асосида)
иштирокида, Бўстон туманлараро иқтисодий суди биносида ўтказилган очиқ суд
мажлисида кўриб чиқиб, Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 176-180, 186моддаларига асосланиб, суд
ҚАРОР
Қ И Л А Д И:
“Худудий электр тармоқлари” АЖнинг даъво талаби қисман
қаноатлантирилсин.
“Бехрузбек мовий кўли” фермер хўжалиги ҳисобидан:
-“Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ фойдасига 6 798 159 сўм асосий қарз,
41 200 сўм почта харажати;
-Республика бюджетига 412 000 сўм давлат божи ундирилсин.
Даъвонинг қолган қисмиини қаноатлантириш рад этилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақалари берилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан қонунда белгиланган муддат ва тартибда
шикоят қилиниши (протест келтирилиши) мумкин.
Раислик қилувчи
Х.Тўйчиев