Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-2001-2502/9057 Дата решения 27.11.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Бухарский межрайонный экономический суд Судья YULDASHEV ILHOM BOBOJONOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Bu T zk r M nt j S rvis Ответчик / Подсудимый Dil r m Pl us Str Bizn s
Source ID f7455f06-6554-4b2c-ac7f-2fd606647ee8 Claim ID PDF Hash 9eb6b9e216b3dcde... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Ссылки на нормативные акты 3
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
нинг 236-моддаси нинг 236 law
ФКнинг 437-моддаси ФКнинг 437 law
ИПК 118-моддаси ИПК 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-2001-2502/9057-сонли иқтисодий иш ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Бухоро шаҳри 2025 йил 27 ноябрь Бухоро туманлараро иқтисодий суди, судья И.Юлдашевнинг раислигида, судья ёрдамчиси А.Абдуллаевнинг котиблигида, даъвогар “Bu T zk r M nt j S rvis” масъулияти чекланган жамиятининг жавобгар “Dil r m Pl us Str Bizn s” масъулияти чекланган жамиятидан 145.000.049,75 сўм ундириш тўғрисидаги даъво аризаси асосида қўзғатилган иқтисодий ишни даъвогар тугатиш бошқарувчиси Д.Солиев иштирокида, суд биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: даъвогар “Bu T zk r M nt j S rvis” масъулияти чекланган жамияти (матнда даъвогар деб юритилади) судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар “Dil r m Pl us Str Bizn s” масъулияти чекланган жамияти (матнда жавобгар деб юритилади)дан 145.000.049,75 сўм пул маблағини ундиришни сўраган. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар тугатиш бошқарувчиси даъвони қувватлаб, жавобгар томонидан суд мажлисига қадар қарздорлик тўланганмаганлигини билдириб, даъвони қаноатлантиришни сўради. Жавобгар суд мажлиси вақти ва жойи тўғрисида тегишли тартибда хабардор қилинган бўлсада, вакили иштирокини таъминламади. Шу сабабли суд Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (матнда ИПК деб юритилади)нинг 128, 170-моддаларига асосланиб, ишни унинг иштирокисиз ишдаги мавжуд материаллар асосида кўриб чиқишни лозим топади. Суд, иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, даъвогар вакилининг тушунтиришларини эшитиб, қуйидаги асосларга кўра даъво аризани қисман қаноатлантиришни лозим топади. Иш ҳужжатларидан аниқланишича, Бухоро туманлараро иқтисодий судининг 4-2001-2504/7976-сонли иш бўйича 2025 йил 21 августдаги ҳал қилув қарори билан даъвогар банкрот деб топилган ва унга нисбатан тугатишга доир иш юритиш бошланган. Тугатиш бошқарувчиси тугатиш ишлари давомида даъвогар томонидан жавобгарга тарафлар ўртасида тузилган маҳсулот етказиб бериш шартномаларига асосан 2020-2021 йиллар давомида жами 325.000.049 сўмлик қурилиш маҳсулотларини етказиб берилганлиги, бироқ жавобгар томонидан маҳсулот ҳақи учун 180.000.000 сўм тўловни амалга ошириб, қолган тўлов ўз вақтида тўланмаганлиги учун 145.000.049,75 сўм қарздорлиги аниқланган. Даъвогарнинг мазкур қарздорликни тўлаш ҳақида юборган талабнома хати жавобгар томонидан оқибатсиз қолдирилган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (матнда ФК деб юритилади)нинг 236-моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. ФКнинг 437-моддасига мувофиқ, маҳсулот етказиб бериш шартномасига мувофиқ тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланаётган маҳсулот етказиб берувчи - сотувчи шартлашилган муддатда ёки муддатларда ўзи ишлаб чиқарадиган ёхуд сотиб оладиган товарларни сотиб олувчига тадбиркорлик фаолиятида фойдаланиш учун ёки шахсий, оилавий мақсадларда, рўзғорда ва шунга ўхшаш бошқа мақсадларда фойдаланиш билан боғлиқ бўлмаган бошқа мақсадларда фойдаланиш учун топшириш, сотиб олувчи эса товарларни қабул қилиш ва уларнинг ҳақини тўлаш мажбуриятини олади. Суд муҳокамасида аниқланишича, даъвогар томонидан жавобгарга тарафлар ўртасида тузилган маҳсулот етказиб бериш шартномаларига асосан 2020-2021 йиллар давомида жами 325.000.049 сўмлик қурилиш маҳсулотларини етказиб берилган, бироқ жавобгар томонидан шартнома мажбурияти лозим даражада бажарилмасдан, маҳсулот ҳақи учун қисман 210.000.000 сўм тўловни амалга ошириб, қолган тўловни келишилган муддатда ўз вақтида амалга оширмаган. Натижада жавобгарнинг даъвогар олдида 115.000.049 сўм қарздорлиги вужудга келган. Жавобгарнинг даъвогар олдидаги 115.000.049 сўм қарздорлиги иш ҳужжатларидаги ҳисобварақ-фактуралар, банк айланмасидан кўчирма маълумоти, талабнома хати ва даъвогар вакилининг тушунтиришлари билан тўлиқ тасдиқланади. Демак, мазкур даъво талабининг 115.000.049 сўм пул маблағларини ундириш қисми асосли, даъво талабининг қолган қисми эса асоссиз ҳисобланади. Иш судда кўрилган кунга қадар жавобгар томонидан мазкур қарздорлик умуман тўланмаган. Шу сабабли суд даъво аризасини қисман қаноатлантириб, жавобгардан даъвогар фойдасига 115.000.049 сўм пул маблағини ундиришни, даъвонинг қолган қисмини қаноатлантиришни рад этишни лозим топади. ИПК 118-моддасининг биринчи қисмига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Шу сабабли суд, иш юзасидан суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни, жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига олдиндан тўланган 41.200 сўм почта харажати ва республика бюджетига 2.900.000,99 сўм давлат божи ва ундиришни лозим топади. Юқоридагиларга асосан ҳамда ИПКнинг 118, 170, 179-180-моддаларини қўллаб, суд қарор қилди: Даъво аризаси қисман қаноатлантирилсин. Жавобгар “Dil r m Pl us Str Bizn s” масъулияти чекланган жамиятидан даъвогар “Bu T zk r M nt j S rvis” масъулияти чекланган жамияти фойдасига 115.000.049 сўм пул маблағи ва олдиндан тўланган 41.200 сўм почта харажати ундирилсин. Даъвонинг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин. 2 Жавобгар “Dil r m Pl us Str Bizn s” масъулияти чекланган жамиятидан республика бюджетига 2.900.000,99 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақалари берилсин. Ҳал қилув қарори устидан шу суд орқали Бухоро вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига ҳал қилув қарори қабул қилинган кундан эътиборан бир ой ичида апелляция шикояти (протести) ёки ҳал қилув қарори қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида кассация шикояти (протести) берилиши мумкин. Судья И.Юлдашев 3