Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1706-2501/1737 Дата решения 27.11.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Андижанский межрайонный экономический суд Судья BUZURXODJAYEV ULUG‘BEK MAMIRJONOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 9071080c-a097-43c9-8969-d4145a219bbb Claim ID PDF Hash 453681a5b49671b2... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Ссылки на нормативные акты 10
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
нинг 170-моддаси нинг 170 law
нинг 234-моддаси нинг 234 law
ФКнинг 587-моддаси ФКнинг 587 law
ФКнинг 590-моддаси ФК 590 law
ФКнинг 292-моддаси ФКнинг 292 law
ФКнинг 293-моддаси ФКнинг 293 law
ФКнинг 244-моддаси ФКнинг 244 law
ФКнинг 597-моддаси ФКнинг 597 law
ФКнинг 333-моддаси ФКнинг 333 law
тисодий процессуал кодексининг 118-моддаси тисодий процессуал кодекси 118 code_article
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1706-2501/1737-сонли иш ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Қўрғонтепа тумани 2025 йил 27 ноябрь Қўрғонтепа туманлараро иқтисодий суди, судья У.М.Бузурходжаев раислигида, Я.М.Абдурахмоновнинг суд мажлиси котиблигида, даъвогар- “ ut s n t gr lizing” масъулияти чекланган жамиятининг жавобгарлар- “K l j k g`du gulsh ni” фермер хўжалиги ва “Yuks k h shm rl ri” фермер хўжалигидан солидар тартибда 23 237 173 сўм асосий қарз, 1 208 333 сўм пеня ва суд харажатларини ундириш тўғрисидаги даъво аризаси юзасидан қўзғатилган иқтисодий ишни, даъвогар вакилиШ.Ражабов (ишончнома асосида) иштирокида, жавобгарлар иштирокисиз, Қўрғонтепа туманлараро иқтисодий суди биносида, видеоконференцалоқа режимида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: “ ut s n t gr lizing” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда “даъвогар” деб юритилади) иқтисодий судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, “K l j k g`du gulsh ni” фермер хўжалиги ва “Yuks k h shm rl ri” фермер хўжалиги (бундан буён матнда “жавобгар” деб юритилади)дан солидар тартибда 23 237 173 сўм асосий қарз, 1 208 333 сўм пеня ва суд харажатларини ундиришни сўраган. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъвони қўллаб қувватлаб, жавобгар томонидан тўловлар лозим даражада амалга оширилмаганлигини билдириб, асосий қарз ва даъвода кўрсатилган пеняни ундириб беришни сўради. Жавобгарлар суд мажлсининг вақти ва жойи тўғрисида хабардор қилинган бўлса-да, суд мажлисида иштирок этмади, даъвогарнинг даъво талаблари бўйича ўз фикр ва эътирозларини билдирмади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (кейинги ўринларда матнда “ИПК” деб юритилади)нинг 170-моддаси, учинчи қисмига кўра иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар, учинчи шахслар суд мажлисига келмаса, низо унинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкин. Ушбу қонун нормасига асосланиб, суд низони жавобгарлар иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топади. Суд, ишда иштирок этган даъвогар вакилининг тушунтиришларини тинглаб, ишдаги мавжуд ҳужжатлар билан танишиб, қуйидаги асосларга кўра даъвогарнинг даъво талабларини тўлиқ қаноатлантиришни, суд харажатларини эса жавобгар зиммасига юклашни лозим топади: Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси(бундан буён матнда ФК деб юритилади)нинг 234-моддасига асосан, мажбуриятлар – шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқиши назарда тутилган. Мазкур ҳолатда тарафлар ўртасидаги мажбуриятлар лизинг шартномаси шартларидан юзага келган. ФКнинг 587-моддасига кўра, лизинг шартномаси бўйича лизинг берувчи лизинг олувчининг топшириғига биноан сотувчи учинчи тараф билан ундан лизинг олувчи учун мол-мулк сотиб олиш ҳақида келишиш мажбуриятини олади, лизинг олувчи эса бунинг учун лизинг берувчига лизинг тўловларини тўлаш мажбуриятини олади. ФКнинг 590-моддасига асосан, лизинг тўлови лизинг берувчига лизинг объекти қийматининг лизинг олувчи томонидан қопланишидан, шунингдек лизинг берувчининг фоизли даромадидан иборат бўлади. Иш ҳужжатларидан кўринишича, даъвогар ва жавобгар ўртасида 2024 йил 1 апрель санасида №10/2024/010-сонли лизинг шартномаси тузилган. Мазкур шартномага асосан даъвогар жавобгарга қиймати 265 000 000 сўм бўлган “Osirius 32 4 м яримосма дискли борона” русумли 1 дона сеялка техникасини лизинг асосида етказиб берган. Шартноманинг 3.3, 3.4-бандларига кўра, ушбу “Osirius 32 4 м яримосма дискли борона” русумли 1 дона сеялка техникаси жавобгарга 3 йил муддатга, 28 фоиз устама тўлаш шарти билан етказиб берилган. 2024 йил 2 апрелдаги лизинг объектини қабул қилиш-топшириш тўғрисидаги № 105-сонли далолатнома билан “Osirius 32 4 м яримосма дискли борона” русумли 1 дона сеялка техникасини жавобгар- “K l j k g`du gulsh ni” фермер хўжалигига соз ва бут ҳолда топширилган. Шартноманинг 1-иловасида жавобгар томонидан лизинг бўйича тўловларни ҳар чоракда тўлаб бориши кўрсатилган. Даъвогар ўзига юклатилган мажбуриятларни шартномага мувофиқ бажарган. Бироқ, жавобгар белгиланган муддатларда тўловларни лозим даражада амалга оширмасдан, шартнома мажбуриятларини бажармаган. 2025 йил 1 октябрь ҳолатига жавобгарнинг даъвогар олдидаги лизинг шартномаси бўйича қарздорлиги 23 237 173 сўмни ташкил этган. Шунингдек, 2024 йил 1 апрель санасида “ ut s n t gr lizing” масъулияти чекланган жамияти, “K l j k g`du gulsh ni” фермер хўжалиги ва “Yuks k h shm rl ri” фермер хўжалиги ўртасида №2024/93-сонли кафиллик шартномаси тузилган. Мазкур кафиллик шартномасининг 1.1-бандига кўра, “Yuks k h shm rl ri” фермер хўжалиги лизинг шартномаси бўйича лизинг олувчи ўз мажбуриятларини бажармаган ёки лозим даражада бажармаган тақдирда лизинг олувчи билан биргаликда солидар (баравар) жавоб бериши белгиланган. Кафиллик шартномасининг 1.2-бандига кўра, кафиллик суммаси 270 000 000 сўм этиб белгиланган. ФКнинг 292-моддасига кўра, Кафиллик шартномаси бўйича кафил бошқа шахс ўз мажбуриятини тўла ёки қисман бажариши учун унинг кредитори олдида жавоб беришни ўз зиммасига олади. Кафиллик шартномаси келгусида вужудга келадиган мажбуриятни таъминлаш учун ҳам тузилиши мумкин. Кафиллик шартномаси ёзма шаклда тузилиши керак. Ёзма шаклга риоя қилмаслик кафиллик шартномасининг ҳақиқий бўлмаслигига олиб келиши белгиланган. ФКнинг 293-моддасининг биринчи ва иккинчи қисмига кўра, Қарздор кафиллик билан таъминланган мажбуриятни бажармаган ёки лозим даражада бажармаган тақдирда кафил ва қарздор кредитор олдида солидар жавоб берадилар, башарти қонунда ёки кафиллик шартномасида кафилнинг субсидиар жавобгар бўлиши назарда тутилган бўлмаса. Башарти, кафиллик шартномасида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, кафил кредитор олдида қарздор билан баравар ҳажмда жавоб беради, шу жумладан фоизлар тўлайди, қарзни ундириб олиш бўйича суд чиқимларини ва қарздор мажбуриятини бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги туфайли кредитор кў ган бошқа зарарларни тўлайди. Юқоридагилардан келиб чиқиб, даъвогар томонидан жавобгарларга мавжуд қарздорлигини тўлаб бериш тўғрисида талабнома юборилган лекин мазкур талабнома жавобгар томонидан оқибатсиз қолдирилган. ФКнинг 244-моддаси биринчи хатбошисида агар қонунчиликда ёки шартномада бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, мажбуриятни бажаришни кечиктиришга ёки уни бўлиб-бўлиб бажаришга йўл қўйилмайди. ФКнинг 597-моддасида агар лизинг шартномасида бошқача тартиб белгиланган бўлмаса, лизинг олувчи лизинг тўловларини ўз вақтида тўлаши, мол-мулкдан уни етказиб бериш шартларига мувофиқ фойдаланиши, уни соз ҳолда сақлаши, ўз ҳисобидан жорий таъмирлаш ишларини бажариши, сақлаш бўйича бошқа харажатларни амалга ошириши шартлиги белгилаб қўйилган. Мазкур ҳолатда даъвогарнинг асосий қарздорликни ундириш ҳақидаги талаби асосли бўлиб иш ҳужжатида мавжуд лизинг ва кафиллик шартномаси, далолатнома, қарздорлик ҳисоб-китоби ва даъвогар вакилининг суддаги кўрсатувлари билан ўз исботини топади. Жавобгар томонидан судга қадарлик ҳам тўловлар амалга оширилмаганлиги сабабли 23 237 173 сўм асосий қарздорликни жавобгарлардан солидар тартибда даъвогар фойдасига ундириш лозим бўлади. Шунингдек, даъвогар жавобгарлардан 1 208 333 сўм пеня ундиришни сўраган. Лизинг шартномасининг 8.3-бандида лизинг тўлови ушбу шартноманинг 1-иловасида кўрсатилган миқдор ва муддатларда амалга оширилмаса, лизинг олувчи тўлов муддати ўтказиб юборилган ҳар бир кун учун кечиктирилган тўлов суммасининг 0,4 фоизи миқдорида, аммо кечиктирилган тўлов суммасининг 50 фоизидан ортиқ бўлмаган миқдорда пеня тўлаши белгилаб қўйилган. ФК 263-моддаси биринчи қисмига кўра, неустойка тўлаш тарафларнинг келишувида назарда тутилган ёки тутилмаганлигидан қатъи назар, кредитор қонунда белгиланган неустойка (қонуний неустойка)ни тўлашни талаб қилишга ҳақли. ФКнинг 333-моддасига кўра, қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонун ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб беришлиги белгиланган. Мазкур ҳолатдан келиб чиқиб даъвогарнинг пеня ундириш талаби ҳам асосли. Суд ушбу ҳолатларни инобатга олиб, талаб қилинган 1 208 333 сўм пеняни ундиришни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118-моддасига асосан суд харажатлари даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Юқорида қайд этилганларга кўра, суд, даъвони тўлиқ қаноатлантиришни жавобгарлар ҳисобидан даъвогар фойдасига солидар тартибда 23 237 173 сўм асосий қарз, 1 208 333 сўм пеня олдиндан тўланган 488 911 сўм давлат божи ва 41 200 сўм почта харажати ундиришни, “K l j k g`du gulsh ni” фермер хўжалиги ҳисобидан олий суднинг тегишли ҳисоб рақамига ишни видеоконференцалоқа режимида кўриш билан боғлиқ 103 000 сўм суд харажатини ундиришни лозим топади. Баён этилганларга ҳамда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 176-179-моддаларига асосланиб, суд қ а р о р қ и л а д и: даъвогар- “ ut s n t gr lizing” масъулияти чекланган жамиятининг даъво аризаси тўлиқ қаноатлантирилсин. Даъвогар- “ ut s n t gr lizing” масъулияти чекланган жамияти фойдасига жавобгарлар- “K l j k g`du gulsh ni” фермер хўжалиги ва “Yuks k h shm rl ri” фермер хўжалиги ҳисобидан солидар тартибда 23 237 173 сўм асосий қарз, 1 208 333 сўм пеня, 488 911 сўм давлат божи ва 41 200 сўм почта харажати ундирилсин. Жавобгар- “K l j k g`du gulsh ni” фермер хўжалиги ҳисобидан олий суд депозитига 103 000 сўм видеоконференцалоқа харажати ундирилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақалари берилсин. Мазкур ҳал қилув қароридан норози тараф у қабул қилинган кундан бошлаб бир ойлик муддат ичида шу суд орқали Андижон вилоят судига апелляция, қонуний кучга киргач кассация тартибида шикоят (протест) берилиши мумкин. Раислик этувчи, судья У.М.Бузурходжаев 4-1706-2501/1737-сонли иш ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ (хулоса қисми) Қўрғонтепа тумани 2025 йил 27 ноябрь Қўрғонтепа туманлараро иқтисодий суди, судья У.М.Бузурходжаев раислигида, Я.М.Абдурахмоновнинг суд мажлиси котиблигида, даъвогар- “ ut s n t gr lizing” масъулияти чекланган жамиятининг жавобгарлар- “K l j k g`du gulsh ni” фермер хўжалиги ва “Yuks k h shm rl ri” фермер хўжалигидан солидар тартибда 23 237 173 сўм асосий қарз, 1 208 333 сўм пеня ва суд харажатларини ундириш тўғрисидаги даъво аризаси юзасидан қўзғатилган иқтисодий ишни, даъвогар вакилиШ.Ражабов (ишончнома асосида) иштирокида, жавобгарлар иштирокисиз, Қўрғонтепа туманлараро иқтисодий суди биносида, видеоконференцалоқа режимида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 176-179-моддаларига асосланиб, суд қ а р о р қ и л а д и: даъвогар- “ ut s n t gr lizing” масъулияти чекланган жамиятининг даъво аризаси тўлиқ қаноатлантирилсин. Даъвогар- “ ut s n t gr lizing” масъулияти чекланган жамияти фойдасига жавобгарлар- “K l j k g`du gulsh ni” фермер хўжалиги ва “Yuks k h shm rl ri” фермер хўжалиги ҳисобидан солидар тартибда 23 237 173 сўм асосий қарз, 1 208 333 сўм пеня, 488 911 сўм давлат божи ва 41 200 сўм почта харажати ундирилсин. Жавобгар- “K l j k g`du gulsh ni” фермер хўжалиги ҳисобидан олий суд депозитига 103 000 сўм видеоконференцалоқа харажати ундирилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақалари берилсин. Мазкур ҳал қилув қароридан норози тараф у қабул қилинган кундан бошлаб бир ойлик муддат ичида шу суд орқали Андижон вилоят судига апелляция, қонуний кучга киргач кассация тартибида шикоят (протест) берилиши мумкин. Раислик этувчи, судья У.М.Бузурходжаев