← Назад
Решение #2840774 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
5
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикаси Конституцияси | 55 | — | law | |
| аролик кодекси | 468 | — | code_article | |
| аролик Кодекси | 477 | — | code_article | |
| аролик Кодекси | 333 | — | code_article | |
| тисодий процессуал кодекси | 118 | — | code_article |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1705-2501/2893-сонли иш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Қўрғонтепа тумани
2025 йил 27 ноябрь
Қўрғонтепа туманлараро иқтисодий суди, судья У.М.Бузурходжаев раислигида,
судья ёрдамчиси Я.М.Абдурахмоновнинг суд мажлиси котиблигида, Қўрғонтепа
тумани прокуратураси даъвогар- “Ҳудудий электр тармоқлари” акциядорлик жамияти
манфаатида жавобгар- “Q `rg` nt
muruvv t n gir nligi b `lg n b l l r u hun int rn t
u i” давлат муассасасидан электр энергиясидан бўлган 110 627 631 сўм қарздорликни
ундириш тўғрисидаги даъво аризасини, Қўрғонтепа туман прокурори ёрдамчисиА.Турғунов иштирокида, даъвогар вакили- Э.Долимов (ишончнома асосида)ларнинг
иштирокида, жавобгар вакили- Ш.Саидов (ишончнома ва паспорт асосида)ларнинг
қатнашувида, Қўрғонтепа туманлараро иқтисодий суди биносида, очиқ суд мажлисида
кўриб чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
Қўрғонтепа тумани прокуратураси (матнда “аризачи” деб юритилади) “Ҳудудий
электр тармоқлари” акциядорлик жамияти (матнда “даъвогар” деб юритилади)
манфаатида Қўрғонтепа туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси билан мурожаат
қилиб, “Q `rg` nt
muruvv t n gir nligi b `lg n b l l r u hun int rn t u i” давлат
муассасаси (матнда “жавобгар” деб юритилади)дан электр энергиясидан бўлган
110 627 631 сўм қарздорликни ундиришни сўраган.
Суд мажлисида прокурор даъвогар манфаатини ҳимоя қилиб, жавобгар
қарздорликни бартараф этмаганлиги сабабли даъвони қаноатлантириб, суд
харажатларини жавобгар зиммасига юклаш ҳақида фикр билдирди.
Суд мажлисида даъвогар вакили даъво талабини қўллаб-қувватлаб, даъвони
қаноатлантириб беришни сўради.
Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакили даъвогарнинг даъво талабини тан
олиб, ҳақиқатдан ҳам қарзи мавжудлигини, ушбу қарздорликни тўлаб беришини
билдириб, қонуний қарор қабул қилишни сўради.
Суд, прокурор фикрини, даъвогар ва жавобгар вакилларининг кўрсатмаларини
тинглаб, иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра, даъво талабини
қаноатлантиришни лозим топди.
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 55-моддаси биринчи қисмига мувофиқ,
ҳар ким ўз ҳуқуқ ва эркинликларини қонунда тақиқланмаган барча усуллар билан
ҳимоя қилишга ҳақли.
Иш ҳужжатларидан кўринишича, “Ҳудудий электр тармоқлари корхонаси”
акциядорлик жамияти Қўрғонтепа туман электр таъминоти корхонаси ва “Q `rg` nt
muruvv t n gir nligi b `lg n b l l r u hun int rn t u i” давлат муассасаси ўртасида
2025 йил 1 январь санасида №290072-сонли юридик шахслар учун энергия таъминоти
шартномаси тузилган.
Мазкур шартномага асосан даъвогар ва жавобгар ўртасида истеъмол қилинган
электр энергия учун 2025 йил 1 сентябрь ҳолатига бир томонлама тасдиқланган
таққослаш далолатномасига асосан жавобгарни 110 627 631 сўм қарздорлиги юзага
келган.
Даъвогар қарздорликни бартараф этиш бўйича жавобгарга талабнома юборган.
Бироқ жавобгар талабномани оқибатсиз қолдирган. Шу сабабли Қўрғонтепа туман
прокуратураси даъвогар манфаатида судга даъво ариза билан мурожаат қилиб,
жавобгардан фойдаланилган электр энергиядан бўлган 110 627 631 сўм қарздорликни
ундиришни сўраган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 468-моддасига кўра (Энергия
таъминоти шартномаси) энергия таъминоти шартномасига мувофиқ энергия билан
таъминловчи ташкилот туташтирилган тармоқ орқали абонентга (истеъмолчига)
энергия бериб туриш мажбуриятини олади, абонент эса қабул қилинган энергия ҳақини
тўлаш, шунингдек шартномада назарда тутилган энергия истеъмол қилиш тартибига
риоя этиш, тасарруфидаги энергетика шохобчаларидан фойдаланиш хавфсизлигини
ҳамда ўзи фойдаланадиган энергия истеъмол қилувчи асбоб ва ускуналарнинг
созлигини таъминлаш мажбуриятини олади.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик Кодексининг 477-моддаси биринчи қисмига
мувофиқ (Энергия таъминоти шартномаси бўйича жавобгарлик) энергия таъминоти
шартномаси бўйича мажбуриятлар бажарилмаган ёки лозим даражада бажарилмаган
ҳолларда, энергия билан таъминловчи ташкилот шу туфайли етказилган зарарнинг,
абонент эса етказилган ҳақиқий зарарнинг ўрнини қоплаши шарт.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик Кодексининг 333-моддасига кўра қарздор
айби бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада
бажармаганлиги учун, агар қонун ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб
белгиланмаган бўлса, жавоб беришлиги белгиланган.
Мазкур ҳолатда даъвогарнинг асосий қарз ундириш талаби иш ҳужжатига илова
қилинган бир томонлама тасдиқланган солиштирма далолатнома, ҳисобварақфактуралар, даъвогар ва жавобгар вакилларининг кўрсатувлари билан ўз исботини
топади ва уни қаноатлантириш лозим бўлади.
Суд ишни кўриб чиқиш билан боғлиқ суд харажатларини тақсимлаш масаласини
ўрганиб чиқиб, даъво талаблари асосли эканлигини инобатга олиб, жавобгардан
даъвогар фойдасига 41 200 сўм почта харажати, республика бюджетига ҳисобланган
2 212 553 сўм давлат божини ундиришни лозим топди.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118-моддасига
асосан суд харажатлари даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг
зиммасига юклатилади.
Баён этилганларга ҳамда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодексининг 118, 176-179-моддаларига асосланиб, суд
қ а р о р қ и л а д и:
Қўрғонтепа туман прокуратурасининг даъвогар- “Ҳудудий электр тармоқлари”
акциядорлик жамияти манфаатида киритган даъво аризаси тўлиқ қаноатлантирилсин.
Жавобгар- “Q `rg` nt
muruvv t n gir nligi b `lg n b l l r u hun int rn t u i”
давлат муассасаси ҳисобидан даъвогар- “Ҳудудий электр тармоқлари” акциядорлик
жамияти фойдасига электр энергиясидан бўлган 110 627 631 сўм асосий қарз ҳамда
41 200 сўм почта харажати ундирилсин.
Жавобгар- “Q `rg` nt
muruvv t n gir nligi b `lg n b l l r u hun int rn t u i”
давлат муассасаси ҳисобидан республика бюджетига 2 212 553 сўм давлат божи
ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақалари берилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан бир ойлик муддат ичида Қўрғонтепа
туманлараро иқтисодий суди орқали Андижон вилоят судига апелляция, қонуний кучга
киргач кассация шикояти(протести) берилиши мумкин.
Раислик этувчи судья
У.М.Бузурходжаев
4-1705-2501/2893-сонли иш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
(хулоса қисми)
Қўрғонтепа тумани
2025 йил 27 ноябрь
Қўрғонтепа туманлараро иқтисодий суди, судья У.М.Бузурходжаев раислигида,
судья ёрдамчиси Я.М.Абдурахмоновнинг суд мажлиси котиблигида, Қўрғонтепа
тумани прокуратураси даъвогар- “Ҳудудий электр тармоқлари” акциядорлик жамияти
манфаатида жавобгар- “Q `rg` nt
muruvv t n gir nligi b `lg n b l l r u hun int rn t
u i” давлат муассасасидан электр энергиясидан бўлган 110 627 631 сўм қарздорликни
ундириш тўғрисидаги даъво аризасини, Қўрғонтепа туман прокурори ёрдамчисиА.Турғунов иштирокида, даъвогар вакили- Э.Долимов (ишончнома асосида)ларнинг
иштирокида, жавобгар вакили- Ш.Саидов (ишончнома ва паспорт асосида)ларнинг
қатнашувида, Қўрғонтепа туманлараро иқтисодий суди биносида, очиқ суд мажлисида
кўриб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 176179-моддаларига асосланиб, суд