Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1801-2511/9345 Дата решения 27.11.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Каршинский межрайонный экономический суд Судья IBRAGIMOV JASUR SHODMONOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение D n xt C r Ответчик / Подсудимый Flu r S vd
Source ID 16573ec5-4ec3-4ee1-90f1-75f98cb4d7f8 Claim ID PDF Hash 3fe00853bc086840... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Ссылки на нормативные акты 10
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
нинг 170-моддаси нинг 170 law
нинг 234-моддаси нинг 234 law
ФКнинг 236-моддаси ФКнинг 236 law
Ушбу кодекснинг 238-моддаси Ушбу кодекс 238 code_article
ФКнинг 437-моддаси ФКнинг 437 law
ФКнинг 326-моддаси ФКнинг 326 law
бандида ФКнинг 326-моддаси бандида ФК 326 law
ИПКнинг 66-моддаси ИПКнинг 66 law
ИПК 72-моддаси ИПК 72 law
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1801-2511/9345-сонли иш ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Қарши шаҳар 2025 йил 27 ноябрь Қарши туманлараро иқтисодий суди судьяси Ж.Ибрагимов раислигида, судья ёрдамчиси Б.Давлятов котиблигида даъвогар "D n xt C r " МЧЖ ХК жавобгар "Flu r S vd " МЧЖга нисбатан берган даъво аризаси бўйича ишни даъвогар вакили М.Очилова (ишончнома асосида) иштирокида Қарши туманлараро иқтисодий суди биносида видеоконфренцалоқа хизмати орқали очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни аниқлади: "D n xt C r " МЧЖ ХК (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар "Flu r S vd " МЧЖ (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади)дан 480 475 797,57 сўм асосий қарз, 47 113 088,16 сўм пеня ундиришни сўраган. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили жавобгар билан тузилган шартномага асосан товарлар етказиб берилганлигини, бироқ тўловлар ўз вақтида амалга оширилмаганлигини таъкидлаб, даъво талабларини тўлиқ қаноатлантириб беришни сўради. Суд мажлисининг куни ва вақти ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар вакили суд муҳокамасида иштирок этмади. Аввалги суд мажлисида жавобгардан шахсий маълумотнома асосида Ж.Қурбонов (ижрочи директор), Ф.Номазов(таъсисчи) ва Ш.Хўжамуродов (ҳисобчи) иштирок этишган. Мазкур ҳолатда суд Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси(кейинги ўринда - ИПК)нинг 170-моддасига асосан ишни жавобгар вакили иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топди. Суд ишда иштирок этган даъвогар вакилининг тушунтиришларини тинглаб, иш ҳужжатларини ўрганиб, уларга ҳуқуқий баҳо бериб, қуйидаги асосларга кўра даъво талабини қисман қаноатлантиришни лозим топди. Иш ҳужжатларига кўра, "D n xt C r " МЧЖ ХК «Бажарувчи» (даъвогар) ва "Flu r S vd " МЧЖ «Буюртмачи» (жавобгар) ўртасида 2025 йил 11 июнда 129-сонли шартнома тузилган. Шартноманинг 1.1 бандига асосан 1.ДСП Е1 Р2 3060*1220*25 LW V, ГОСТ10632-2014, миқдори 204 кв.м, 47 929 800,98 сўмга 2. ДСП Е1 Р2 2750*1830*16 LW V, ГОСТ10632-2014, миқдори 2130 кв.м, 432 815 996,59 сўмга товар етказиб беришга келишилган. Даъвогар томонидан мажбуриятлар бажарилган бўлса-да, жавобгар шартнома бўйича ўз мажбуриятларини бажармасдан етказилган маҳсулот учун тўловларни амалга оширмаган. Даъвогарнинг қарздорликни баратараф қилиш ҳақидаги талабномаси жавобгар томонидан оқибатсиз қолдирилган. Натижада ушбу низо келиб чиқиб, даъвогар судга даъво аризаси билан мурожаат қилган. Даъво талаби асослидир. Чунки, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (кейинги ўринда – ФК деб юритилади)нинг 234-моддасига мувофиқ мажбурият фуқаролик ҳуқуқий муносабат бўлиб, унга асосан бир шахс (қарздор) бошқа шахс (кредитор) фойдасига муайян ҳаракатни амалга оширишга, чунончи молмулкни топшириш, ишни бажариш, хизматлар кўрсатиш, пул тўлаш ва ҳоказо ёки муайян ҳаракатдан ўзини сақлашга мажбур бўлади, кредитор эса қарздордан ўзининг мажбуриятларини бажаришни талаб қилиш ҳуқуқига эга бўлади. Мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади. ФКнинг 236-моддасига кўра мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганда эса – иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. Ушбу кодекснинг 238-моддасига асосан мажбурият келишилган ва тарафлар учун мақбул усулда бажарилиши шарт. ФКнинг 437-моддасига асосан маҳсулот етказиб бериш шартномасига мувофиқ тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланаётган маҳсулот етказиб берувчи сотувчи шартлашилган муддатда ёки муддатларда ўзи ишлаб чиқарадиган ёхуд сотиб оладиган товарларни сотиб олувчига тадбиркорлик фаолиятида фойдаланиш учун ёки шахсий, оилавий мақсадларда, рўзғорда ва шунга ўхшаш бошқа мақсадларда фойдаланиш билан боғлиқ бўлмаган бошқа мақсадларда фойдаланиш учун топшириш, сотиб олувчи эса товарларни қабул қилиш ва уларнинг ҳақини тўлаш мажбуриятини олади. Тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг 3.3-бандига кўра товар етказилган вақтдан бошлаб 30 кун ичида харидор тўлов қилиши шартлиги назарда тутилган. Бироқ жавобгар томонидан тўлов амалга оширилмаган. Товарларнинг етказиб берилганлиги расмийлаштирилган солиштирма далолатнома, юк хатлари, ишончномалар ва иш ҳужжатлари билан ўз тасдиғини топди. Шу боисдан, суд даъвогарнинг асосий қарз ундириш талабини қаноатлантиришни лозим топади. Даъвогар даъво аризасида шартномаларнинг тегишли бандларига кўра, жавобгардан 47 113 088,16 сўм пеня ундиришни ҳам сўраган. Шартноманинг 7.3-бандига кўра, харидор тўловни спесификация сўммасининг 10 фоизидан кам бўлмаган миқдорда ҳар бир кечиктирилган кун учун сотувчига тўланмаган товарнинг 0,1 фоизи миқдорида жарима тўлаши белгиланган. ФКнинг 326-моддасига кўра агар тўланиши лозим бўлган неустойка кредиторнинг мажбуриятини бузиш оқибатларига номутаносиблиги кўриниб турса, суд неустойкани камайтиришга ҳақли. Бунда қарздор мажбуриятни қай даражада бажарганлиги, мажбуриятда иштирок этаётган тарафларнинг мулкий аҳволи, шунингдек кредиторнинг манфаатлари эътиборга олиниши керак. Суд алоҳида ҳолларда қарздор ва кредиторнинг манфаатларини ҳисобга олиб, кредиторга тўланиши лозим бўлган неустойкани камайтириш ҳуқуқига эга. Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик пленуми томонидан 2007 йил 15 июнда қабул қилинган “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги 163-сонли қарорининг 1-бандида, судлар неустойкани ундириш тўғрисидаги даъволарни ҳал қилишда неустойка миқдорининг қонун талабларига мувофиқ ҳисобланганлиги, унинг асослилиги, мажбурият бузилиши оқибатларига мутаносиблиги каби ҳолатларни ҳар томонлама ва чуқур муҳокама қилиб, талаб қилинган неустойканинг адолатли миқдорини белгилашлари шартлиги, 4-бандида ФКнинг 326-моддасига мувофиқ суд қарздор томонидан мажбуриятларнинг бажарилиш даражасини, мажбуриятда иштирок этувчи тарафларнинг мулкий аҳволини, шунингдек кредиторнинг манфаатларини эътиборга олиб, неустойка миқдорини камайтиришга ҳақли эканлиги белгиланган. Суд, жавобгар томонидан мажбуриятларнинг бажарилиш даражасини, даъвогар ва жавобгарнинг манфаатларини инобатга олган ҳолда ундирилиши лозим бўлган асосли ҳисобланган пеня миқдорини 7 100 000 сўм миқдорида қаноатлантиришни лозим топди. ИПКнинг 66-моддасига асосан иш бўйича далиллар ушбу Кодексда ва бошқа қонунларда назарда тутилган тартибда олинган фактлар ҳақидаги маълумотлар бўлиб, улар асосида суд ишда иштирок этувчи шахсларнинг талаблари ва эътирозларини асословчи ҳолатлар, шунингдек низони тўғри ҳал қилиш учун аҳамиятга эга бўлган бошқа ҳолатлар мавжудлигини ёки мавжуд эмаслигини аниқлайди. Бундай маълумотлар ёзма ва ашёвий далиллар, экспертларнинг хулосалари, мутахассисларнинг маслаҳатлари (тушунтиришлари), гувоҳларнинг кўрсатувлари, ишда иштирок этувчи шахсларнинг тушунтиришлари билан аниқланади. ИПК 72-моддасида қонунчиликка мувофиқ муайян далиллар билан тасдиқланиши керак бўлган иш ҳолатлари бошқа далиллар билан тасдиқланиши мумкин эмаслиги қайд этилган. ИПКнинг 118-моддасига асосан суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларга уларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда юкланади. “Давлат божи тўғрисида”ги Қонунга кўра, иқтисодий судларга бериладиган мулкий хусусиятга эга даъво аризаларидан даъво баҳосининг 2 фоизи миқдорида, бироқ базавий ҳисоблаш миқдорининг 1 бараваридан кам бўлмаган миқдорда давлат божи тўланиши лозим. Юқорида баён этилганларга кўра суд, даъвогарнинг даъвосини қисман қаноатлантиришни, жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига 480 475 797,57 сўм асосий қарз, 7 100 000 сўм пеня ва олдиндан тўланган 41 200 сўм почта харажати, 5 278 589 сўм давлат божи ва видеоконференцалоқа хизмати учун 103 000 сўм ундиришни лозим топди. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 234, 236, 437моддаларини ҳамда Иқтисодий процессуал кодексининг 66,72, 112-113, 118, 176- 179, 186, 192 -моддаларини қўллаб, суд қ а р о р қ и л а д и: даъво талаби қисман қаноатлантирилсин. Жавобгар "Flu r S vd " МЧЖ ҳисобидан даъвогар "D n xt C r " МЧЖ ХК фойдасига 480 475 797,57 сўм асосий қарз, 7 100 000 сўм пеня ва олдиндан тўланган 41 200 сўм почта харажати, 5 278 589 сўм давлат божи ва видеоконференцалоқа хизмати учун 103 000 сўм ундирилсин. Даъво талабларини қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро вараси берилсин. Ҳал қилув қарори устидан у қабул қилинган кундан эътиборан бир ой ичида мазкур суд орқали Қашқадарё вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция тартибида ёки қонуний кучга кирган ва апелляция тартибида кўрилмаган ҳал қилув қарори устидан у қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ойлик муддатда кассация тартибида шикоят берилиши (протест келтирилиши) мумкин. Судья Ж.Ибрагимов