Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-2001-2502/9202 Дата решения 27.11.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Бухарский межрайонный экономический суд Судья RAHMATOVA ADIZA ORIFOVNA Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID db8f9056-d298-43f0-8796-0514724d88e3 Claim ID PDF Hash a5677a970b98c2db... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Ссылки на нормативные акты 5
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ажримда жавобгарга ИПК 2034-моддаси ажримда жавобгарга ИПК 2034 law
нинг 236-моддаси нинг 236 law
тида амалга оширмаганлик учун ФК 327-моддаси тида амалга оширмаганлик учун ФК 327 law
ФКнинг 333-моддаси ФКнинг 333 law
ИПК 118-моддаси ИПК 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-2001-2503/9202-сонли иқтисодий иш ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Бухоро шаҳар 2025 йил 27 ноябрь Бухоро туманлараро иқтисодий судининг судьяси А.Раҳматова, даъвогар Бухоро вилояти ҳудудий Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида назорат қилиш инспекциясининг жавобгар “ k nt vt tr ns s rvis” масъулияти чекланган жамиятидан асосий қарз ва банк фоизи ундириш тўғрисидаги даъво аризаси асосида қўзғатилган ишни соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқиб, қуйидагиларни А Н И Қ Л А Д И: даъвогар Бухоро вилояти ҳудудий Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида назорат қилиш инспекцияси (матнда даъвогар деб юритилади) судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар “ k nt vt tr ns s rvis” масъулияти чекланган жамияти (матнда жавобгар деб юритилади)дан 4.870.073 сўм асосий қарз ва 169.478 сўм банк фоизини ундиришни сўраган. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда “ИПК” деб юритилади) 2032-моддасининг биринчи қисмига кўра, агар даъвонинг баҳоси юридик шахсларга нисбатан - базавий ҳисоблаш миқдорининг йигирма бараваридан, якка тартибдаги тадбиркорларга нисбатан эса - беш бараваридан ошмаса, даъво аризалари бўйича ишлар соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқилиши лозим. Мазкур қонун нормасига асосан даъвогарнинг даъво аризаси соддалаштирилган тартибда иш юритишга қабул қилиниб, ажримда жавобгарга ИПК 2034-моддасининг иккинчи қисмига асосан ўн беш кунлик муддатда эътирозларини ёзма равишда судга тақдим этиши билдирилган бўлсада, эътирозлар келиб тушмади. Шу сабабли суд ишни ИПК 2034моддасининг тўртинчи қисмига асосан кўриб чиқишни лозим топади. Суд иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра даъво аризасини тўлиқ қаноатлантиришни лозим топади. Иш ҳужжатларидан аниқланишича, жавобгар томонидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 20 апрелдаги 200-сонли қарори 5-иловаси “Қурилиш-монтаж ишларини бошлаш учун объектни рўйхатдан ўтказиш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламенти”га асосан Когон туман, Ўба чўли ” МФЙ ҳудудида “Ошхона кафе савдо уйлари”(1-этап) биноси объекти қурилишини амалга ошириш учун Давлат хизматлари маркази орқали даъвогарга қурилиш-монтаж ишларини бошлаш учун объектни рўйхатдан ўтказиш ҳақида 2025 йил 18 июль куни 204645011-сонли ариза билан мурожаат қилган. Мазкур объектларнинг қурилиш-монтаж ишлари ишлари жами қиймати 2435036349 сўмни ташкил қилган ва қурилиш объекти даъвогар томонидан 2025 йил 21 июль куни тегишли тартибда рўйхатга олинган. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 5 февралдаги “Қурилиш-монтаж ишлари сифатини тубдан яхшилаш ва қурилишни назорат қилиш тизимини такомиллаштириш чоралари тўғрисида” ПҚ-4586-сон Қарорининг 8-бандига кўра, 2023 йил 1 сентябрдан бошлаб давлат қурилиш назорати амалга оширилиши шарт бўлган барча объектлар бўйича ҳудудий инспекцияларга ажратмалар қурилиш-монтаж ишлари қийматининг 0,2 фоизига тенг ягона миқдорда (қўшимча қиймат солиғисиз) белгиланган. Шунга кўра даъвогар томонидан жавобгарга тегишли объект бўйича қурилиш-монтаж ишлари қийматидан жами 4.870.073 сўм ажратма ҳисобланган, бироқ жавобгар томонидан ушбу ажратма тўлаб берилмаган. Даъвогар жавобгарга мазкур ажратма бўйича қарздорликни тўлаш ҳақида 2025 йил 19 сентябрдаги 5582-сонли талабнома юборилган, бироқ талабнома оқибатсиз қолдирилган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (матнда ФК деб юритилади)нинг 236-моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 20 апрелдаги 200-сонли қарори 5-иловаси 2-боби 20-бандида ариза берувчи ажратма суммасини бир ой муддатда тўлаши шартлиги белгиланган. Жавобгарнинг даъвогар олдида қурилиш объектлари рўйхатга олинганлиги давлат қурилиш назорати амалга оширилганлиги бўйича ҳисобланган ажратма суммасидан 4.870.073 сўм қарзи иш ҳужжатлари билан тўлиқ ўз тасдиғини топади. Демак, даъвогарнинг мазкур даъво талаби асосли ҳисобланади. Иш судда кўрилган кунга қадар жавобгар томонидан даъво талабидаги қарздорлик тўланмаган. Шу сабабли суд даъвогарнинг 4.870.073 сўм асосий қарз ундириш талабини тўлиқ қаноатлантиришни лозим топади. Даъво аризасида шунингдек, жавобгардан қарздорлик ўз вақтида амалга оширмаганлик учун ФК 327-моддасига кўра ҳисобланган 169.478 сўм банк фоизи ундириш сўралган. ФК 327-моддасининг биринчи қисмида кўра, бошқа шахсларнинг пул маблағларини ғайриқонуний ушлаб қолиш, уларни қайтариб беришдан бош тортиш, уларни тўлашни бошқача тарзда кечиктириш ёхуд бошқа шахс ҳисобидан асоссиз олиш ёки жамғариш натижасида улардан фойдаланганлик учун ушбу маблағлар суммасига фоиз тўланиши керак. Банк фоизи миқдори даъвогар томонидан тўғри ҳисобланган. ФКнинг 333-моддасига кўра, қарздор айби бўлган тақдирда, мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонун ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб беради. Суд, тўланиши лозим бўлган банк фоизи кредиторнинг мажбуриятини бузиш оқибатларига мутаносиблигини инобатга олиб, даъвогарнинг 169.478 сўм банк фоизи ундириш даъво талабини тўлиқ қаноатлантиришни лозим топади. ИПК 118-моддасининг биринчи қисмига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Шу сабабли суд, иш юзасидан суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни, жавобгардан даъвогар фойдасига олдиндан тўланган 412.000 сўм давлат божи ва 41.200 сўм почта харажати ундиришни лозим топади. Юқоридагиларни инобатга олиб ҳамда ИПКнинг 118, 176-179, 2032, 2034-2035-моддаларини қўллаб, суд Қ Р Р Қ И Л Д И: Даъво аризаси тўлиқ қаноатлантирилсин. Жавобгар “ k nt vt tr ns s rvis” масъулияти чекланган жамиятидан даъвогар Бухоро вилояти ҳудудий Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида назорат қилиш инспекцияси фойдасига 4.870.073 сўм асосий қарз, 169.478 сўм банк фоизи, олдиндан тўланган 412.000 сўм давлат божи ва 41.200 сўм почта харажати ундирилсин. Ҳал қилув қарори ўн кундан сўнг қонуний кучга киради ҳамда ижро варақаси берилади. Ҳал қилув қарори устидан шу суд орқали Бухоро вилоят судига ҳал қилув қарори қабул қилинган кундан ўн кун муддат ичида апелляция тартибида шикоят бериш (протест келтириш) мумкин. Судья А.Раҳматова