← Назад
Решение #2840816 economic_new
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
13
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| нинг | 5 | — | law | |
| ФКнинг | 8 | — | law | |
| ФКнинг | 9 | — | law | |
| ФКнинг | 58 | — | law | |
| ФКнинг | 218 | — | law | |
| онуни | 22 | — | law | |
| онуннинг | 8 | — | law | |
| ИПКнинг | 30 | — | law | |
| ИПКнинг | 66 | — | law | |
| ИПКнинг | 68 | — | law | |
| ИПКнинг | 72 | — | law | |
| ИПКнинг | 74 | — | law | |
| ИПКнинг | 118 | — | law |
Текст решения
11 721 символов
4-1901-2504/8961-сонли иш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Термиз шаҳри
2025 йил 27 ноябрь
Термиз туманлараро иқтисодий суди, ўз биносида, очиқ суд
мажлисида, раислик қилувчи судья Ж.Ачилов, С.Исмоиловнинг котиблигида,
даъвогар Ш.Каттабоев (раҳбар), Термиз шаҳар адлия бўлими давлат хизматлари
марказининг вакили – А.Намозовларнинг иштирокида, даъвогар "Sur nl ih "
масъулияти чекланган жамиятининг даъво аризаси бўйича қўзғатилган
иқтисодий ишни кўриб чиқиб, қуйидагиларни
А Н И Қ Л А Д И:
"Sur nl ih " масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда
даъвогар деб юритилади) Термиз туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси
билан мурожаат қилиб, мархум таъсисчи - Довнар Владимир Ивановични
таъсисчилар рўйхатидан мажбурий равишда чиқаришни сўраган.
Термиз туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 17 ноябрдаги ажрими
билан ишга Термиз шаҳар адлия бўлими давлат хизматлари маркази жавобгар
тарафдан низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз
қилмайдиган учинчи шахс сифатида жалб этилган.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг (бундан
буён матнда ИПК деб юритилади) 170-моддасининг учинчи қисмига кўра, иш
муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган
тарафлар, учинчи шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида
кўриб чиқилиши мумкин.
Суд жавобгарга суд мажлисининг вақти ва жойи ҳақида хабар қилишнинг
ёки унинг ворисини аниқлашнинг имкони бўлмаганлигини инобатга олиб,
ИПКнинг 128, 170-моддаларига асосан ишни унинг иштирокисиз кўришни
лозим топади.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъво талабини қўллабқувватлаб, ундаги важларини такрорлаб, суддан даъвони тўлиқ
қаноатлантиришни сўради.
Суд мажлисида иштирок этган Термиз шаҳар адлия бўлими давлат
хизматлари маркази вакили "Sur nl ih " масъулияти чекланган жамиятида
икки нафар таъсисчи рўйхатдан ўтганлигини, Довнар Владимир Ивановичнинг
манзили ҳақида маълумот мавжуд эмаслигини, унинг ворислари томонидан
мурожаат келиб тушмаганлигини маълум қилиб, тушунтириш берди.
Суд, ишда иштирок этувчи шахсларнинг тушунтиришларини тинглаб,
ишда тўпланган ҳужжатларни атрофлича ўрганиб чиқиб, уларга ҳуқуқий баҳо
бериб, қуйидагиларга кўра, даъвони талабини қаноатлантиришни рад этишни
лозим деб ҳисоблайди.
Аниқланишича, "SURX NLOYI " масьулияти чекланган жамияти
таъсисчилари умумий йигилишининг 2024 йил 30 августдаги 1-сонли қарори
билан тасдиқланган жамиятнинг Низоми 2024 йил 12 сентябрда давлат
рўйхатига олинган. Ушбу Низомга кўра жамиятнинг устав фонди 9.436.482
сумни ташкил этиши, таъсисчилар - Владимир Довнар Ивановичнинг 10%
улуши 943.648 сумни, Шавкат Каттабоев Тошмухаммадовичнинг 90% улуши
8.492.834 сумни ташкил этиши курсатилган.
Шунингдек, "SURX NLOYI " масьулияти чекланган жамияти
таъсисчилари умумий йигилишининг 2024 йил 30 августдаги баённомасида
Владимир Довнар Иванович мажлисда иштирок этганлиги кўрсатилган.
Бироқ, Сурхондарё вилояти Адлия бошкармаси Термиз шаҳар адлия
бўлими ФҲДЁ бўлимининг 2024 йил 13 сентябрдаги 1750-сонли “Ўлим ҳақида
маълумотнома”сига кўра Довнар Владимир Иванович 2020 йил 8 ноябрда 70
ёшида Термиз шаҳрида вафот этанлиги кайд этилган.
"SURX NLOYI " масьулияти чекланган жамияти иштирокчиларининг
2025 йил 2 январдаги умумий йиғилиш баёнига кўра Владимир Довнар
Иванович жамият фаолиятида қатнашмаётгани, ҳисоботларни тасдиқлашда ва
умумий йиғилишларда иштирок этмаётгани, устав талаблари бузилгани,
жамият молиявий фаолиятига зарар келтираёттани сабабли уни таъсисчилар
таркибидан чиқариш тўғрисида қарор қабул қилинган.
Жамият ёки унинг ижро этувчи органи жамият иштирокчисини жамият
таркибидан чиқариш бўйича судга даъво аризаси бериш ҳуқуқига эга
бўлмаганлиги сабабли даъвони рад этиш лозим бўлади.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (кейинги ўринда – ФК деб
юритилади)нинг 5-моддасига кўра ушбу Кодексда назарда тутилган
муносабатлар қонунчилик ёки тарафларнинг келишуви билан тўғридан-тўғри
тартибга солинмаган ҳолларда фуқаролик қонунчилигининг ўхшаш
муносабатларни тартибга солувчи нормаси қўлланилади.
ФКнинг 8-моддасига кўра фуқаролик ҳуқуқ ва бурчлари қонунчиликда
назарда тутилган асослардан, шунингдек фуқаролар ҳамда юридик
шахсларнинг, гарчи қонунчиликда назарда тутилган бўлмаса-да, лекин
фуқаролик қонунчилигининг умумий негизлари ва мазмунига кўра фуқаролик
ҳуқуқ ҳамда бурчларни келтириб чиқарадиган ҳаракатларидан вужудга келади.
Бунда фуқаролик ҳуқуқ ва бурчлари қонунда назарда тутилган шартномалар ва
бошқа битимлардан, шунингдек гарчи қонунда назарда тутилган бўлмаса-да,
лекин унга зид бўлмаган шартномалар ва бошқа битимлардан ҳам вужудга
келади.
ФКнинг 9-моддасига кўра фуқаролик ҳуқуқларини амалга ошириш бошқа
шахсларнинг ҳуқуқларини ҳамда қонун билан қўриқланадиган манфаатларини
бузмаслиги шарт. Фуқаролик ҳуқуқий муносабатлари иштирокчиларининг
ҳалол, оқилона ва адолат билан ҳаракат қилиши назарда тутилади. Фуқаролар
ва юридик шахслар ўз ҳуқуқларини амалга оширишда жамиятнинг маънавий
тамойиллари ва ахлоқий нормаларини ҳурмат қилишлари, тадбиркорлар эса —
иш одоби қоидаларига ҳам риоя этишлари керак. Фуқаролар ва юридик
шахсларнинг бошқа шахсга зарар етказишга, бошқача шаклларда ҳуқуқни
суиистеъмол қилишга, шунингдек ҳуқуқни унинг мақсадига зид тарзда амалга
оширишга қаратилган ҳаракатларига йўл қўйилмайди.
ФКнинг 58-моддасини биринчи қисмига мувофиқ улушларга (қўшилган
ҳиссаларга) ёки муассисларнинг (иштирокчиларнинг) акцияларига бўлинган
устав фонди (устав капитали)га эга бўлган тижоратчи ташкилотлар хўжалик
ширкатлари ва жамиятлари ҳисобланади. Муассислар (иштирокчилар) қўшган
ҳиссалар ёки улар сотиб олган акциялар ҳисобига вужудга келтирилган,
шунингдек хўжалик ширкати ёки жамияти ўз фаолияти жараёнида ишлаб
чиқарган ва сотиб олган мол-мулк мулк ҳуқуқи асосида унга тегишли эканлиги
назарда тутилган.
ФКнинг 218-моддасига мувофиқ улушли мулкдаги мол-мулк унинг барча
иштирокчиларининг келишуви билан тасарруф этилади.
Ўзбекистон Республикасининг “Масъулияти чекланган ҳамда қўшимча
масъулиятли жамиятлар тўғрисида”ги Қонунининг 22-моддасининг саккизинчи
қисмига кўра улуш (улушнинг бир қисми) жамиятнинг иштирокчиси у жамият
томонидан олиниши тўғрисида талабнома тақдим этган ёки ҳиссани қўшиш
муддати ўтган ёхуд товон берилган ёки иштирокчини жамиятдан чиқариш
тўғрисидаги суд қарори қонуний кучга кирган ёки жамиятнинг исталган
иштирокчиси улушнинг жамият иштирокчиси бўлган жисмоний шахсларнинг
меросхўрларига (юридик шахсларнинг ҳуқуқий ворисларига) ўтишига ёхуд
унинг жамият иштирокчиси бўлган тугатилган юридик шахснинг
иштирокчилари ўртасида тақсимланишига розилик беришни рад этган ёки
жамият иштирокчиси улушининг (улуши бир қисмининг) ҳақиқий қиймати
унинг кредиторлари талабига биноан жамият томонидан тўланган пайтдан
эътиборан жамиятга ўтади.
Ушбу Қонуннинг 8-моддасига кўра жами улушлари жамият устав
фондининг (устав капиталининг) камида ўн фоизини ташкил этадиган жамият
иштирокчилари ўз мажбуриятларини қўпол бузаётган ёхуд ўз ҳаракатлари
(ҳаракатсизлиги) билан жамиятнинг фаолият кўрсатишига имкон бермаётган
ёки уни жиддий тарзда қийинлаштираётган иштирокчини жамиятдан суд
тартибида чиқарилишини талаб қилишга ҳақли эканликлари белгилаб
қўйилган.
Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг
“Иштирокчилар ўртасида, иштирокчилар билан хўжалик ширкатлари ва
жамиятлари ўртасида, акциядорлар ўртасида, акциядор билан акциядорлик
жамияти ўртасида хўжалик ширкатлари ва жамиятлари фаолиятидан келиб
чиқадиган низоларни хўжалик судлари томонидан ҳал қилишнинг айрим
масалалари ҳақида”ги 2014 йил 20 июндаги 262-сонли қарорининг
19-бандида кўрсатилган тушунтиришга кўра жами улушлари жамият устав
фонди (устав капитали)нинг камида ўн фоизини ташкил этадиган битта
иштирокчи ҳам, жами улушлари жамият устав фонди (устав капитали)нинг
камида ўн фоизини ташкил этадиган бир нечта иштирокчи ҳам бундай талаб
билан судга мурожаат қилиши мумкин. Агар даъвогар иштирокчининг улуши
ёки бир нечта иштирокчиларнинг жами улушлари жамият устав фонди (устав
капитали)нинг ўн фоизидан кам бўлса ёхуд даъво аризаси жамиятнинг ўзи
томонидан берилган бўлса, даъво аризасини қаноатлантириш рад этилиши
лозим.
ИПКнинг 30-моддасига кўра хўжалик жамиятлари ва ширкатларининг
устав фондидаги (устав капиталидаги) акцияларнинг, улушларнинг,
кооперативлар аъзолари пайларининг мансублиги, уларга юкламалар белгилаш
ва улардан келиб чиқадиган ҳуқуқларни амалга ошириш билан боғлиқ низолар
( бундан хўжалик жамиятлари ва ширкатларининг устав фондидаги (устав
капиталидаги) акцияларни, улушларни, кооперативлар аъзоларининг пайларини
ўз ичига олувчи мерос мол-мулкни ёки эр-хотиннинг умумий мол-мулкини
бўлиш билан боғлиқ ҳолда юзага келадиган низолар мустасно) иқтисодий
судлар томонидан кўриб чиқилади.
ИПКнинг 66-моддасига асосан иш бўйича далиллар ушбу Кодексда ва
бошқа қонунларда назарда тутилган тартибда олинган фактлар ҳақидаги
маълумотлар бўлиб, улар асосида суд ишда иштирок этувчи шахсларнинг
талаблари ва эътирозларини асословчи ҳолатлар, шунингдек низони тўғри ҳал
қилиш учун аҳамиятга эга бўлган бошқа ҳолатлар мавжудлигини ёки мавжуд
эмаслигинианиқлайди. Бундай
маълумотлар ёзма ва ашёвий далиллар,
экспертларнинг
хулосалари,
мутахассисларнинг
маслаҳатлари
(тушунтиришлари),
гувоҳларнинг кўрсатувлари, ишда иштирок этувчи
шахсларнинг тушунтиришлари билан аниқланади.
ИПКнинг 68-моддасига асосан ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз
талаб ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши керак.
Ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб
келтираётган далилларни ишда иштирок этувчи бошқа шахслар олдида, агар
ушбу Кодексда бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, суд мажлиси
бошлангунига қадар ёки суд белгилаган муддат доирасида очиб бериши лозим.
ИПКнинг 72-моддасига кўра қонунчиликка мувофиқ муайян далиллар
билан тасдиқланиши керак бўлган иш ҳолатлари бошқа далиллар билан
тасдиқланиши мумкин эмас.
ИПКнинг 74-моддасига кўра агар текшириш натижасида далилнинг
ҳақиқатга тўғри келиши аниқланса, у ишончли деб тан олинади.
ИПКнинг 118-моддасини биринчи қисмида, суд харажатлари ишда
иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига
мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юкланиши белгиланган.
“Давлат божи тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига кўра
мулкий талаблар бўйича тарафлардан даъво баҳосининг 2 фоизи миқдорида,
бироқ, базавий ҳисоблаш миқдорининг бир бараваридан кам бўлмаган
миқдорда давлат божи ундирилиши, номулкий талаблар бўйича тарафлардан
базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн бараваридан кам бўлмаган миқдорда давлат
божи ундирилиши белгиланган.
Юқоридагиларга асосан даъвогарнинг ваколатли эканлиги тақдим этилган
далиллар билан исботланмаганлиги, етарли далиллар мавжуд бўлмаганлигини
инобатга олиб суд даъвогарнинг даъво аризасини қаноатлантиришни рад
этишни, олдиндан тўлаб чиқилган давлат божи ва почта харажатини даъвогар
зиммасида қолдиришни, даъвогардан 3708000 сўм давлат божини Республика
бюджетига ундиришни лозим топади.
Суд, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг
68, 118, 176-180, 186-моддаларини қўллаб,
Қ А Р О Р Қ И Л Д И:
Даъвогарнинг даъво талабини қаноатлантириш рад этилсин.
Иш бўйича тўланган суд харажатлари даъвогар "Sur nl ih "
масъулияти чекланган жамияти зиммасида қолдирилсин.
"Sur nl ih " масъулияти чекланган жамиятининг ҳисобидан 3708000
сўм давлат божи Республика бюджетига ундирилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори бир ой муддат ўтиб қонуний кучга киради.
Ҳал қилув қарори қонуний кучгач ижро варақаси берилсин.
Ҳал қилув қароридан норози тарафлар қарор қабул қилинган кундан
эътиборан бир ой ичида ушбу суд орқали апелляция тартибида шикоят
(протест) беришлари ёки ушбу муддатда апелляция шикояти (протест)
берилмаса, олти ойлик муддатда кассация шикояти (протест) беришлари
мумкин.
Судья
Ж.Ачилов