← Назад
Решение #2840825 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
11
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| нинг | 193 | — | law | |
| збекистон Республикаси Конституцияси | 55 | — | law | |
| нат шартномаси МК | 157 | — | law | |
| Орзиевга нисбатан МЖтК | 1934 | — | law | |
| нинг | 114 | — | law | |
| онуни | 26 | — | law | |
| збекистон Республикаси МЖтК | 1934 | — | law | |
| нинг | 73 | — | law | |
| ИПКнинг | 73 | — | law | |
| ИПКнинг | 68 | — | law | |
| ИПКнинг | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1801-2511/9276-сонли иқтисодий иш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Қарши шаҳри
2025 йил 27 ноябрь
Қарши туманлараро иқтисодий судининг судьяси Ж.Ибрагимов раислигида,
Б.Давлятовнинг котиблигида, Қарши шаҳар прокурори даъвогар Қарши
“Мурувват” ногиронлиги бўлган болалар учун интернат уйи манфаатида жавобгар
“F nix rigin l” масъулияти чекланган жамияти ўртасидаги 10.04.2025 йилда
Электрон кооперация портали орқали “DOGOVOR № B1088812” рақамли (лот
№ SL1209936-25311008046510), 10.04.2025 йилда Электрон кооперация портали
орқали “DOGOVOR № B1088808” рақамли (лот № SL1209928-25311008046504)
товар етказиб бериш шартномаларни ҳақиқий эмас деб топиш ҳақидаги даъво
аризаси бўйича ишни Қарши шаҳар прокурори ёрдамчиси А.Жабборов, даъвогар
раҳбари Ж.Худайдердиев, унинг вакили Ф.Примов (ишончнома асосида),
Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги Қашқадарё вилоят бошқармаси вакили
А.Эшимов (2025 йил 27 ноябрдаги ишончнома асосида)лар иштирокида Қарши
туманлараро иқтисодий суди биносида ўтказилган очиқ суд мажлисида кўриб
чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
Қарши шаҳар прокурори даъвогар Қарши “Мурувват” ногиронлиги бўлган
болалар учун интернат уйи манфаатида жавобгар “F nix rigin l” масъулияти
чекланган жамияти ўртасидаги 10.04.2025 йилда Электрон кооперация портали
орқали “DOGOVOR № B1088812” рақамли (лот № SL1209936-25311008046510),
10.04.2025 йилда Электрон кооперация портали орқали “DOGOVOR №
B1088808” рақамли (лот № SL1209928-25311008046504) шартномаларини
ҳақиқий эмас деб топишни сўраган.
Суднинг ажрими билан ишга низонинг предметига нисбатан мустақил
талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида Ижтимоий ҳимоя миллий
агентлиги Қашқадарё вилоят бошқармаси ва “Рақамли трансформация маркази”
масъулияти чекланган жамияти жалб қилинган.
Суднинг 2025 йил 10 ноябрдаги ажрими билан 4-1801-2511/9276, 4-18012511/9279-сонли ишлари битта иш юритишга бирлаштирилиб, 4-1801-2511/9276сонли рақам берилган.
Аввалги суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакили судга илтимоснома
билан мурожаат қилиб, унга кўра мазкур ишлар билан бир хил бўлган иқтисодий
иш бўйича улар томонидан тафтиш шикояти берилганлиги сабабли ушбу тафтиш
шикояти кўриб чиқилгунига қадар ишни тўхтатишни сўраб, илтимоснома тақдим
этган.
Даъвогар раҳбари ва унинг вакили жавобгарнинг илтимосномаси асоссиз
эканлигини, айнан шу турдаги шартнома судда кўриб чиқилиб, ҳақиқий эмас деб
топилганлиги ҳамда маъмурий суднинг қарорига асосан манфаатлар тўқнашувига
йўл қўйган Ж.Орзиев жавобгарликка тортилганлигини, ушбу ишлар узоқ вақт
кўрилаётганлиги сабабли муривват уйи болаларини озиқ овқатлари қарзга олиб
берилаётганлигини билдириб, ишни кўриб чиқишни илтимосномани рад этишни
сўрашди.
Ишда иштирок этаётган прокурор мазкур иш бўйича манфаатлар
тўқнашувига йўл қўйган Ж.Орзиев Ўзбекистон Республикаси Маъмурий
жавобгарлик тўғрисидаги кодекс (бундан буён матнда МЖтК деб юритилади)нинг
193-моддасига асосан жавобгарликка тортилганлиги, иқтисодий суднинг
апелляция инстанцияси судининг қарорига асосан тарафлар ўртасидаги айнан
ушбу шартномалар билан боғлиқ иш кўриб чиқилиб, шартнома ҳақиқий эмас деб
топилганлиги сабабли ишни қолдиришга асос йўқлигини билдириб,
илтимосномани рад этишни сўради.
Суд, жавобгарнинг илтимосномани муҳокама қилиб, илтимосномани
қаноатлантиришни рад этишни лозим топди.
Суд мажлисида иштирок этган прокурор даъво талабларини қувватлаб,
даъвони қаноатлантиришни сўради.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар раҳбари ва унинг вакили даъво
аризасини қувватлаб, даъводаги важларини таъкидлаб, даъво талабларини
қаноатлантиришни сўради.
Учинчи шахс ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги Қашқадарё вилоят
бошқармаси вакили даъвони қаноатлантириб беришни сўради.
2025 йил 27 ноябрь соат 09:10даги суд мажлиси 2025 йил 27 ноябрь соат
15:00га танаффус қилинганлиги тўғрисида хабари бўлишига қарамасдан суд
мажлисига иштирок этмади. Вакил иштирокини таъминламади.
Суд ишда иштирок этган шахсларнинг тушунтиришларини эшитиб, ишдаги
ҳужжатларни ўрганиб, тўпланган далилларга ҳуқуқий баҳо бериб, даъво
талабларини қаноатлантиришни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддаси иккинчи қисмига
кўра, ҳар кимга бузилган ҳуқуқ ва эркинликларини тиклаш учун унинг иши
қонунда белгиланган муддатларда ваколатли, мустақил ҳамда холис суд
томонидан кўриб чиқилиши ҳуқуқи кафолатланиши белгиланган.
Иш ҳужжатларига кўра, тарафлар ўртасидаги 10.04.2025 йилда Электрон
кооперация портали орқали “DOGOVOR № B1088812” рақамли (лот №
SL1209936-25311008046510), 10.04.2025 йилда Электрон кооперация портали
орқали “DOGOVOR № B1088808” рақамли (лот № SL1209928-25311008046504)
шартномалари тузилган.
Даъвогар даъво аризасида, жавобгарнинг юридик манзили ҳамда даъвогар
бош ҳисобчиси Орзиев Жалолиддин Шерназар ўғлининг яшаш манзили Қарши
шаҳри, Наво МФЙ, Мустақиллик кўчаси, 1Г-уй, 20-хонадон эканлиги аниқланган.
Бу ҳолатда даъвогар бош ҳисобчиси Орзиев Жалолиддин Шерназар ўғлининг
яшаш манзили ҳамда жавобгарнинг юридик манзили айнан бир хил эканлиги
сабабли ўртасида эҳтимолий манфаатлар тўқнашуви юзага келганлиги,
даъвогарнинг 2025 йил 12 апрелдаги 84К-сонли буйруғи билан Ж.Ш.Орзиев билан
тузилган меҳнат шартномаси МКнинг 157-моддаси тартибида бекор
қилинганлиги, Ж.Орзиевга нисбатан МЖтКнинг 1934-моддаси биринчи қисмига
асосан манфаатлар тўқнашуви тўғрисидаги қонунчилик талабларини бузганлиги
учун маъмурий жавобгарликка тортилганлиги ҳақидаги асосларни келтириб,
жавобгар ўртасида 10.04.2025 йилда Электрон кооперация портали орқали
тузилган 2 та товар етказиб бериш шартномасини ҳақиқий эмас деб топишни
сўраб судга даъво аризалари билан мурожаат қилган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК деб
юритилади)нинг 114-моддаси иккинчи қисмига кўра, коррупцияга, шу жумладан
манфаатлар тўқнашувига йўл қўйилган ҳолда тузилган битим суд тартибида
ҳақиқий эмас деб топилади.
“Манфаатлар тўқнашуви тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси
Қонунининг 26-моддасига кўра, манфаатлар тўқнашувига йўл қўйилган ҳолда
қабул қилинган қарорлар ёки тузилган битимлар суд тартибида ҳақиқий эмас деб
топилади деб белгиланган.
Қарши шаҳар прокуратураси томонидан 04.09.2025 йилда жиноят иши
қўзғатишни рад қилиб, маъмурий жавобгарлик тўғрисида ишни қўзғатиш ҳақида
қарор қабул қилиниб, унга кўра бош ҳисобчи Ж.Орзиевга нисбатан МЖтКнинг
1934-моддаси 1-қисми яъни манфаатлар тўқнашуви тўғрисидаги қонунчилик
талабларини бажармаслик ҳолати билан маъмурий жавобгарлик тўғрисида иш
қўзғатилган.
Жиноят ишлари бўйича Қарши шаҳар судининг 07.10.2025 йилдаги
маъмурий жазо қўллаш тўғрисидаги қарорига биноан, Ж.Орзиев Ўзбекистон
Республикаси МЖтК 1934-моддаси 1-қисмида назарда тутилган ҳуқуқбузарликни
содир этган деб топилиб, унга нисбатан базавий ҳисоблаш миқдорининг 4 (тўрт)
баравари миқдорида 1 648 000 сўм жарима жазоси тайинланган.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён
матнда ИПК деб юритилади)нинг 73-моддаси учинчи қисмига кўра, фуқаролик
ишлари бўйича суднинг ёки маъмурий суднинг қонуний кучга кирган ҳал қилув
қарори бошқа ишни кўраётган иқтисодий суд учун фуқаролик ишлари бўйича
суднинг ёки маъмурий суднинг ҳал қилув қарорида аниқланган ва ишда иштирок
этувчи шахсларга тааллуқли бўлган ҳолатларга доир масалалар бўйича
мажбурийдир.
Шунингдек, тарафлар ўртасидаги 10.04.2025 йилда Электрон кооперация
портали орқали “DOGOVOR № B1088813” рақамли (лот № SL120993725311008046512) товар етказиб бериш шартномаси Қашқадарё вилоят суди
иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати апелляция инстанциясининг 2025 йил 7
октябрдаги қарори билан ҳақиқий эмас деб топилган.
Ушбу ҳақиқий эмас деб топилган шартнома ва кўрилаётган шартномалар
тарафлар бир хил ва бир кунда кўрилган ва айнан предмети, асослари бир хил
бўлган шартномалар ҳисобланади.
ИПКнинг 73-моддаси иккинчи қисмига кўра, иқтисодий суднинг илгари
кўрилган иш бўйича қонуний кучга кирган ҳал қилув қарори билан аниқланган
ҳолатлар суд худди шу шахслар иштирок этаётган бошқа ишни кўраётганида
янгидан исбот қилинмайди.
ИПКнинг 68-моддаси биринчи қисмига кўра, ишда иштирок этувчи ҳар бир
шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни
исботлаши керак.
ИПКнинг 118-моддаси биринчи қисмига кўра, суд харажатлари ишда
иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига
мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
“Давлат божи тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг иловаси
Давлат божи ставкаларининг миқдорининг 2-банди б-кичик бандига кўра,
номулкий хусусиятга эга даъво аризаларидан БҲМнинг 10 баравари миқдорида
давлат божи ундириш белгиланган.
Қайд этилган асосларга кўра, суд даъвогарнинг даъво талабларини
қаноатлантиришни, тарафлар ўртасида 10.04.2025 йилда Электрон кооперация
портали орқали “DOGOVOR № B1088812” рақамли (лот № SL120993625311008046510), 10.04.2025 йилда Электрон кооперация портали орқали
“DOGOVOR № B1088808” рақамли (лот № SL1209928-25311008046504)
шартномаларини ҳақиқий эмас деб топишни, жавобгардан даъвогар фойдасига
(2та ишлар бўйича тўланган) жами 82 400 сўм почта харажати, республика
бюджетига жами 8 240 000 сўм давлат божи ундиришни лозим топади.
Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг
118, 176-179, 186, 192-моддаларини қўллаб, суд
қарор
қилди:
Жавобгар вакилининг ишни тўхтатиб туриш тўғрисидаги илтимосномасини
қаноатлантириш рад этилсин.
Даъвогарнинг даъво талаблари қаноатлантирилсин.
Тарафлар ўртасида 10.04.2025 йилда Электрон кооперация портали орқали
“DOGOVOR № B1088812” рақамли (лот № SL1209936-25311008046510),
10.04.2025 йилда Электрон кооперация портали орқали “DOGOVOR №
B1088808” рақамли (лот № SL1209928-25311008046504) шартномалари ҳақиқий
эмас деб топилсин.
Жавобгар “F nix rigin l” масъулияти чекланган жамиятидан:
-даъвогар Қарши “Мурувват” ногиронлиги бўлган болалар учун интернат
уйи фойдасига 82 400 сўм почта харажати;
- республика бюджетига 8 240 000 сўм давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақаси берилсин.
Ҳал қилув қароридан норози томонлар у қабул қилинган кундан эътиборан
бир ойлик муддат ичида шу суд орқали вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича
судлов ҳайъатига апелляция тартибида ёки қонуний кучга кирган ва апелляция
тартибида кўрилмаган ҳал қилув қарори устидан у қонуний кучга кирган кундан
эътиборан белгиланган тартибда кассация тартибида шикоят бериши (протест
келтириши) мумкин.
Судья
Ж.Ибрагимов