Реквизиты
Категория economic_new Номер дела 4-2201-2501/11242 Дата решения 27.11.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Урганч туманлараро иқтисодий суди Судья DAVLATOV BAXODIR XUDAYBERGANOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID a1eda1f7-ab71-435e-b163-66b06974c7df Claim ID PDF Hash 608e0f37ab435f25... Загружено 10.04.2026 PDF
Ссылки на нормативные акты 6
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ФКнинг 468-моддаси ФКнинг 468 law
ФКнинг 474-моддаси ФКнинг 474 law
ФКнинг 236-моддаси ФКнинг 236 law
ФКнинг 326-моддаси ФКнинг 326 law
ИПКнинг 68-моддаси ИПКнинг 68 law
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
Текст решения 6 692 символов
*******-сонли иқтисодий иш Судья: ********* ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Урганч шаҳри ****** Урганч туманлараро иқтисодий суди раиси, судья ********* раислигида, судья ёрдамчиси *****нинг котиблигида, даъвогар вакили ******нинг иштирокида, даъвогар *********нинг жавобгар *********дан ********* сўм асосий қарз ва *********сўм пеня ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича ишни Урганч туманлараро иқтисодий судининг биносида бўлиб ўтган очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни аниқлади: ********* (бундан буён матнда – даъвогар деб юритилади) Урганч туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, *********(бундан буён матнда – жавобгар деб юритилади)дан ********* сўм асосий қарз ва *********сўм пеня ундиришни сўраган. Бугунги суд мажлисининг ўтказилиш вақти ва жойи тўғрисида жавобгар қонунда белгиланган тартибда хабардор қилинган бўлса-да, унинг вакили иштирок этмади, даъво аризаси юзасидан фикр билдирмади. Бундай ҳолда, суд ишни Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 128, 129 ва 170-моддаларига асосан жавобгар вакилининг иштирокисиз кўриб чиқишни лозим деб ҳисоблайди. Суд мажлисида иштирок қилган даъвогар вакили билдирилган талабларни қўллаб-қувватлаб, судга маълумотнома тақдим қилиб, даъво талабларини тўлиқ қаноатлантиришни сўради. Суд, ишда иштирок этувчи даъвогар вакилини тинглаб ҳамда ишдаги ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра даъвони қисман қаноатлантиришни ва ишни кўриш билан боғлиқ суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим деб топади. Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК деб юритилади) 8 ва 234-моддаларига асосан мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади. Мазкур холатда тарафларнинг мажбуриятлари энергия таъминоти шартномасидан келиб чиққан. ФКнинг 468-моддасига асосан, энергия таъминоти шартномасига мувофиқ энергия билан таъминловчи ташкилот туташтирилган тармоқ орқали абонентга (истеъмолчига) энергия бериб туриш мажбуриятини олади, абонент эса қабул қилинган энергия ҳақини тўлаш, шунингдек шартномада назарда тутилган энергия истеъмол қилиш тартибига риоя этиш, тасарруфидаги энергетика шохобчаларидан фойдаланиш хавфсизлигини ҳамда ўзи фойдаланадиган энергия истеъмол қилувчи асбоб ва ускуналарнинг созлигини таъминлаш мажбуриятини олади. Ишдаги ҳужжатлардан маълум бўлишича, тарафлар ўртасида 2024 йил 19 майда электр таъминоти шартномаси тузилган. Ушбу шартноманинг 2.3-бандига асосан истеъмолчига шартноманинг 1-иловасига мувофиқ энергия етказиб берилган. Шартноманинг 3.6-бандида истеъмолчига энергияни етказиб бериш келгуси ҳисоб-китоб даври бошланишидан олдин, энергиянинг шартномавий миқдори қиймати учун 100 фоизлик олдиндан ҳақ тўлаш асосида амалга оширилиши белгиланган. ФКнинг 474-моддасига кўра, агар қонун ҳужжатларида ёки энергия билан таъминлаш шартномасида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, энергия ҳақи абонент амалда қабул қилган энергия миқдори учун тўланади. Бироқ, жавобгар томонидан қабул қилиб олинган энергия ҳақи шартномада белгиланган тартибда тўланмаган ва натижада жавобгарнинг 2025 йил 1 октябрь ҳолатига ********* сўм кредиторлик қарздорлиги вужудга келган. ФКнинг 236-моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса — иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. Бундай ҳолатда, суд даъвогарнинг асосий қарз ундириш талабини асосли деб ҳисоблаб, уни тўлиқ қаноатлантиришни ва суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим деб топади. Шунингдек, даъвогар ўзининг даъво талабида жавобгардан тўлов кечиктирилганлиги учун шартноманинг 3.11-бандига асосан *********сўм пеня ундириб беришни сўраган. ФКнинг 260, 262-моддасига кўра, қонун ҳужжатлари ёки шартнома билан белгиланган, қарздор мажбуриятни бажармаган ёки лозим даражада бажармаган тақди да кредиторга тўлаши шарт бўлган пул суммаси неустойка ҳисобланади. Неустойка тўғрисидаги келишув ёзма шаклда тузилиши керак. Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги 2007 йил 15 июндаги 163-сонли қарорининг 2-бандига асосан судлар неустойкани ундириш тўғрисидаги даъволарни ҳал қилишда неустойка миқдорининг қонун талабларига мувофиқ ҳисобланганлиги, унинг асослилиги, мажбурият бузилиши оқибатларига мутаносиблиги каби ҳолатларни ҳар томонлама ва чуқур муҳокама қилиб, талаб қилинган неустойканинг адолатли миқдорини белгилашлари шарт. ФКнинг 326-моддасига мувофиқ, суд қарздор томонидан мажбуриятларнинг бажарилиш даражасини, мажбуриятда иштирок этувчи тарафларнинг мулкий аҳволини, шунингдек кредиторнинг манфаатларини эътиборга олиб, неустойка миқдорини камайтиришга ҳақли. Шунга кўра, суд даъво талабидаги кечиктирилган тўловлар учун ҳисобланган пеня ундириш талабларини кўриб чиқиб, даъвогар ўз вақтида ундириш чораларини кўрмасдан, пеня суммасининг кўпайишига сабабчи бўлганлигини инобатга олиб, пеня суммасини камайтириб, жавобгардан *********сўм пеня ундиришни, пенянинг қолган қисмини рад қилишни ва ушбу қисм юзасидан суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим деб топади. ИПКнинг 68-моддасига кўра, ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши керак. ИПКнинг 118-моддасига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Баён этилганларга асосан суд, даъвогарнинг даъвосини қисман қаноатлантиришни, ишни кўриш билан боғлиқ суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим деб топади. Юқоридагилардан келиб чиқиб ҳамда Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси 68, 118, 128, 129, 170, 176-179, 180моддаларини қўллаб, суд қарор қилди: Даъвогарнинг даъвоси қисман қаноатлантирилсин. Жавобгар *********дан даъвогар ********* фойдасига ********* сўм асосий қарз, *********сўм пеня ва 41.200 сўм почта харажати ундирилсин. Даъво талабининг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин. Жавобгар *********дан Республика бюджетига 412.000 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақалари берилсин. Мазкур ҳал қилув қарори устидан Хоразм вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига шу суд орқали бир ой ичида апелляция тартибида, ҳал қилув қарори қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида кассация тартибида шикоят бериш (протест келтириш) мумкин. Судья *********