Реквизиты
Категория economic_new Номер дела 4-2201-2504/11247 Дата решения 27.11.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Урганч туманлараро иқтисодий суди Судья ALLABERGANOVA NILUFAR ATAMURATOVNA Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 4f76c305-f197-4556-b6cd-a7955f7a0c14 Claim ID PDF Hash 40dcf8d499f527cb... Загружено 10.04.2026 PDF
Текст решения 3 866 символов
*****-сонли иқтисодий иш Судъя: ***** УРГАНЧ ТУМАНЛАРАРО ИҚТИСОДИЙ СУДИНИНГ АЖРИМИ (ҳакамлик судининг ҳал қилув қарорини мажбурий ижро этиш учун ижро варақаси бериш тўғрисидаги аризани қаноатлантириш ҳақида) Урганч шаҳри 2025 йил ***** Урганч туманлараро иқтисодий судининг судьяси ***** раислигида, судья ёрдамчиси *****нинг котиблигида, аризачи вакили *****(Раҳбар)нинг иштирокида, аризачи «*****» масъулияти чекланган жамиятининг жавобгар «*****» фермер хўжалигидан *****сўм асосий қарз, *****сўм пеня ва *****сўм почта харажати ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича *****жамияти ҳузуридаги ҳакамлик судининг 2025 йил *****-сонли ҳал қилув қарорини мажбурий ижро қилиш учун ижро варақаси бериш ҳақидаги аризаси бўйича ишни Урганч туманлараро иқтисодий судининг биносида бўлиб ўтган очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: *****жамияти ҳузуридаги ҳакамлик судининг 2025 йил *****-сонли ҳал қилув қарори билан даъвогар «*****» масъулияти чекланган жамияти фойдасига жавобгар «*****» фермер хўжалигидан *****сўм асосий қарз, *****сўм пеня ва *****сўм почта харажати ундиришни сўраган. Жавобгар томонидан ҳакамлик судининг ҳал қилув қарори ихтиёрий ижро этилмаганлиги сабабли ундирувчи ҳакамлик судининг ҳал қилув қарорини мажбурий ижро этиш учун ижро варақасини бериш ҳақидаги ариза билан мурожаат қилган. Бугунги суд мажлисининг ўтказилиш вақти ва жойи тўғрисида жавобгар қонунда белгиланган тартибда хабардор қилинган бўлсада, унинг вакили иштирок этмади, ариза юзасидан фикр билдирмади. Бундай ҳолда суд ишни Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 128, 129, 170, 230-моддасига асосан жавобгар вакилининг иштирокисиз кўриб чиқишни лозим деб ҳисоблайди. Суд мажлисида аризачи вакили билдирилган талабларни қўллабқувватлаб, суддан ижро варақаси чиқариб беришни сўради. Суд, ишда иштирок этувчи аризачининг вакилини тинглаб ҳамда ишдаги ҳужжатларни таҳлил қилиб, қуйидаги асосларга кўра аризачининг аризасини қаноатлантиришни лозим деб топади. Ишдаги ҳужжатлардан маълум бўлишича, *****жамияти ҳузуридаги ҳакамлик судининг 2025 йил *****-сонли ҳал қилув қарори даъвогар «*****» масъулияти чекланган жамияти фойдасига жавобгар «*****» фермер хўжалигидан *****сўм асосий қарз, *****сўм пеня ва *****сўм почта харажати ундирилган. Аризачи ўз талабида юқоридаги ҳал қилув қарорига асосан мажбурий ижро этиш учун ижро варақаси беришни сўраган. Суд *****жамияти ҳузуридаги ҳакамлик судининг 2025 йил *****-сонли ҳал қилув қарори Ўзбекистон Республикаси «Ҳакамлик суди тўғрисида»ги Қонуни ва Ўзбекистон Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 29-бобида назарда тутилган қоидалар асосида қабул қилинганлигини инобатга олиб, ижро варақаси беришни лозим топади. Юқоридагиларга асосан, суд аризани қаноатлантириб, ҳакамлик суди ҳал қилув қарорига асосан жавобгардан даъвогар фойдасига *****сўм асосий қарз, *****сўм пеня ва *****сўм почта харажати ундириш учун ижро варақаси беришни, жавобгардан даъвогар фойдасига олдиндан тўланган *****сўм почта харажати ундиришни ва давлат божи тўловини жавобгар зиммасига юклашни лозим деб ҳисоблайди. Бинобарин Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 195, 230, 232-моддаларини қўллаб, суд ажрим қилди: Аризачининг аризаси қаноатлантирилсин. «*****» фермер хўжалигидан «*****» масъулияти чекланган жамияти фойдасига *****сўм асосий қарз, *****сўм пеня ва *****сўм почта харажати ундириш қисмига мажбурий ижро этиш учун ижро варақаси берилсин. «*****» фермер хўжалигидан «*****» масъулияти чекланган жамияти фойдасига олдиндан тўланган *****сўм почта харажати ундирилсин. «*****» фермер хўжалигидан Республика бюджетига ***** сўм давлат божи ундирилсин. Ажрим дарҳол ижрога қаратилсин. Мазкур ажрим устидан бир ойлик муддатда шу суд орқали Хоразм вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция тартибида шикоят қилиши мумкин. Судья *****