← Назад
Решение #2840846 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
3
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| нинг | 131 | — | law | |
| ИПК | 107 | — | law | |
| тисодий процессуал кодекси | 107 | — | code_article |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-2001-2514/105911-сонли иқтисодий иш
А Ж Р И М
(даъво аризани кўрмасдан қолдириш тўғрисида)
Бухоро шаҳар
2025 йил 27 ноябрь
Бухоро туманлараро иқтисодий судининг судьяси А.Раҳматова
раислигида, судья ёрдамчиси Қ.Қўзиеванинг котиблигида, даъвогар “***”
масъулияти чекланган жамиятининг, жавобгар “***” масъулияти чекланган
жамиятидан қарздорликни ундириш тўғрисидаги даъво аризаси асосида
қўзғатилган ишни суд биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб,
қуйидагиларни
аниқлади:
даъвогар “***” масъулияти чекланган жамияти (матнда даъвогар деб
юритилади) судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар “***”
масъулияти
чекланган
жамиятидан 42.000.000 сўмлик асосий қарз,
7.000.000 сўм зарар, тўланган давлат божи ва почта харажатлари ундиришни
сўраган.
Даъвогар ва жавобгар суд мажлиси вақти ва жойи тўғрисида тегишли
тартибда огоҳлантирилган бўлса, суд мажлисида вакили иштирок этмади.
Суд иш ҳужжатларини ўрганиб, қуйидагиларга асосан даъво аризасини
кўрмасдан қолдиришни лозим топди.
Мазкур низо юзасидан тарафлар ўртасида медиатив келишув тузилиб,
ушбу медиатив келишув нусхасини судга тақдим этилган.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (матнда ИПК
деб юритилади)нинг 131-моддасига кўра тарафлар низони келишув битимини
ёки медиатив келишувни тузиб ҳал этиши мумкин.
Келишув битими ёки медиатив келишув даъво тартибидаги ҳар қандай
иш бўйича тузилиши мумкин.
Келишув битими иқтисодий суд ишларини юритишнинг ҳар қандай
босқичида ва суд ҳужжатини ижро этиш жараёнида, медиатив келишув эса
биринчи инстанция судида суд алоҳида хонага (маслаҳатхонага) суд
ҳужжатини қабул қилиш учун чиққунига қадар тарафлар томонидан тузилиши
мумкин.
Аниқланишича, мазкур низони ҳал этиш юзасидан тарафлар ўртасида
2025 йил 15 ноябрь куни медиатив келишув тузилган ва судга тақдим
қилинган. Медиатив келишув сертификатга эга медиатор кўмагида
тарафларнинг ваколатли вакиллари томонидан имзоланган, суд муҳокамаси
кунига қадар жавобгар томонидан даъво талабида кўрсатилган асосий
қарздорлик суммаси тўланмаган ва низо бартараф қилинмаган.
ИПК 107-моддасининг 53-бандига кўра, тарафлар ўртасида медиатив
келишув тузилган бўлса, суд даъво аризасини кўрмасдан қолдиради.
Шу сабабли суд даъво аризасини кўрмасдан қолдиришни, иш юзасидан
тўланган 41.200 сўм почта харажатларини даъвогар зиммасида қолдиришни,
“Давлат божи тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни 18моддасининг 9-бандига кўра, агар тарафлар ўртасида медиатив келишув
тузилган бўлса, даъво ариза кўрмасдан қолдирилганда, давлат божи
қайтарилиши белгиланганлиги сабабли даъвогар томонидан олдиндан
тўланган 490.000 сўм давлат божи даъвогарга қайтаришни лозим топади.
Юқоридагиларга кўра ва Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал кодекси 107-моддасининг 53-банди, 118 ва 195-моддаларини
қўллаб, суд
а ж р и м қ и л д и:
Даъво аризаси кўрмасдан қолдирилсин.
Олдиндан тўланган 490.000 сўм давлат божи даъвогарга қайтарилсин.
Бу ҳақида маълумотнома берилсин.
Мазкур ажрим устидан шикоят берилиши (протест келтирилиши)
мумкин.
Судья
А.Раҳматова