Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1501-2501/20415 Дата решения 27.11.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Ферганский межрайонный экономический суд Судья MAMATOJIYEV TOXIRJON TURSUNALIYEVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID f0da3418-e05f-4895-9a68-b22a258a0274 Claim ID PDF Hash a1246688e2a9f4d4... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Ссылки на нормативные акты 9
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
нинг 150-моддаси нинг 150 law
ФКнинг 152-моддаси ФКнинг 152 law
ФКнинг 153-моддаси ФКнинг 153 law
ФКнинг 154-моддаси ФКнинг 154 law
ФКнинг 150-моддаси ФКнинг 150 law
ИПКнинг 155-моддаси ИПКнинг 155 law
ИПКнинг 140-моддаси ИПКнинг 140 law
ИПКнинг 141-моддаси ИПКнинг 141 law
ИПКнинг 144-моддаси ИПКнинг 144 law
Текст решения Оригинал (узб.)
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Фарғона шаҳри 2025 йил 27 ноябрь 4-1501-2501/20415-сонли иш Фарғона туманлараро иқтисодий судининг судьяси Т.Маматожиев раислигида, судья ёрдамчиси Н.Эралиеванинг суд мажлиси котиблигида, прокурор ёрдамчиси О.Холматовни қатнашувида, даъвогар жамият суд бошқарувчиси *******, вакили (ишончномага асосан) *******, жавобгар вакили (ишончномага асосан) ********* иштирокида, даъвогар «*********» масъулияти чекланган жамиятининг жавобгар «*********» давлат муассасасидан 922 822 759,6 сўмни ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича ишни видеоконференцалоқа режимида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: «*********» масъулияти чекланган жамияти тугатиш бошқарувчиси (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, «*********» давлат муассасаси (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади) ҳисобидан 922 822 759,6 сўм қарздорликни ундиришни сўраган. Суд мажлисида даъвогар вакили даъво аризасини қувватлаб, жавобгар томонидан бугунги кунга қадарли тўловларни амалга оширмаганлиги, даъво аризаси билан муқаддам судга мурожаат қилинганлиги лекин, давлат божи тўланмаганлиги сабабли қайтарилганлигини билдириб, даъво аризани қаноатлантирилишини сўради. Жавобгар вакили даъво аризаси юзасидан ўз эътирозларини баён қилиб, даъвогарнинг даъво аризасига кўра, сўралаётган қарздорликлар 20212022 йилларда юзага келганлигини билдирганлиги, умумий даъво муддати уч йил белгиланганлиги, ушбу муддат ўтказиб юборилганлиги сабабли ушбу иқтисодий иш бўйича даъво муддатини қўллаб, даъво аризани рад этилишини ҳамда даъвогар олдида қарздорликлари мавжуд эмаслигини билдириб, даъво аризани рад этилишини сўради. Прокурор даъво аризаси юзасидан ўз фикрларини билдириб, даъво аризани рад этилишини сўради. Суд, ишда иштирок этувчи шахсларнинг кўргазмаларини тинглаб, иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга кўра жавобгарни даъво муддатини қўллаш тўғрисидаги аризасини қаноатлантиришни ва даъво муддатини қўллаб, даъвони қаноатлантиришни рад этишни лозим деб ҳисоблайди. Иш ҳужжатларига қараганда, «*********» масъулияти чекланган жамияти билан «Фарғона кўприклардан фойдаланиш» унитар корхонаси ўртасида 2021 йил 9 август кунги 104-сонли пудрат шартномаси тузилган. Даъвогар томонидан жавобгарга 30.11.2021 йил кунги 1-сонли счётфактура билан 103 776 083,95 сўмлик, 17.12.2021 йил кунги 2-сонли счётфактура билан 379 103 860,65 сўмлик, 22.04.2022 йил кунги 2-сонли счётфактура (жавобгар томонидан тасдиқланмаган) билан 344 187 065 сўмлик, ишлар, хизматлар кўрсатилган бўлсада, жавобгар томонидан шартнома шартлари лозим даражада бажарилмасдан ушбу бажарилган ишлар, хизматлар қиймати учун 500 000 000 сўм тўловлар амалга оширилиб, қолган бажарилган ишлар қиймати учун тўловлар амалга оширилмасдан келинган. Даъвогарнинг жавобгарга йўллаган қарздорликни бартараф этиш юзасидан талабномаси оқибатсиз қолдирилган. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 3моддаси биринчи қисмига кўра, ҳар қандай манфаатдор шахс ўзининг бузилган ёки низолашилаётган ҳуқуқларини ёхуд қонун билан қўриқланадиган манфаатларини ҳимоя қилиш учун иқтисодий судга (судга) ушбу Кодексда белгиланган тартибда мурожаат қилишга ҳақли. Шу сабабли даъвогар судга мурожаат қилиб, жавобгар ҳисобидан 922 822 759,6 сўм қарздорликни ундиришни сўраган. Бироқ, жавобгар судга ариза билан мурожаат қилиб, даъвогар томонидан даъво қилиш муддатини ўтказиб юборганлиги сабабли даъво муддатини қўллашни сўраган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК деб юритилади)нинг 150-моддасига кўра, умумий даъво муддати — уч йил. ФКнинг 152-моддаси биринчи қисмига кўра, даъво муддатлари ва уларни ҳисоблаш тартиби тарафларнинг келишуви билан ўзгартирилиши мумкин эмас. ФКнинг 153-моддасига кўра, даъво муддати суд томонидан фақат низодаги тарафнинг суд қарор чиқаргунича берган аризасига мувофиқ қўлланади. Қўлланиш тўғрисида низодаги тараф баён қилган даъво муддатининг ўтиши суднинг даъвони рад этиш ҳақида қарор чиқариши учун асос бўлади. ФКнинг 154-моддаси биринчи қисмига кўра, даъво муддати шахс ўзининг ҳуқуқи бузилганлигини билган ёки билиши лозим бўлган кундан ўта бошлайди. Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2015 йил 19 июнь кунги 282-сонли “Иқтисодий судлар томонидан фуқаролик қонун ҳужжатларининг даъво муддатига оид нормаларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги қарори (бундан буён матнда Пленум қарори деб юритилади)нинг 4.-бандига кўра, судлар инобатга олишлари лозимки, ФКнинг 150-моддасида кўрсатилган уч йиллик даъво муддати, қонун ҳужжатларида ушбу муддатга қараганда қисқартирилган ёки узайтирилган, шунингдек даъво муддати жорий қилинмайдиган талаблардан ташқари фуқаролик ҳуқуқий муносабатлардан келиб чиқадиган барча талабларга нисбатан татбиқ этилади. Ушбу Пленум қарорининг 8.-бандига кўра, ФК 153-моддасининг иккинчи қисмига кўра даъво муддати суд томонидан фақат низодаги тарафнинг қарор чиқарилгунигача берган аризасига мувофиқ қўлланилади. Қонунда даъво муддатини қўллаш ҳақидаги ариза қандай шаклда берилиши кўрсатилмаганлиги сабабли, бундай ариза ҳам оғзаки билдирилиши, ҳам ёзма шаклда берилиши мумкинлигини инобатга олиш лозим. Аризанинг оғзаки билдирилганлиги, албатта, муҳокама қилиниши ва бу ҳақида суд мажлиси баённомасида кўрсатилиши керак. Пленум қарорининг 8.1.-бандига кўра, судларга тушунтирилсинки, даъво аризаси юзасидан берилган фикр-мулоҳазада билдирилган талаб бўйича даъво муддати ўтганлиги билан бир қаторда бошқа асослар ҳам кўрсатилиб, билдирилган талабни қаноатлантиришни рад этиш, даъво аризасини кўрмасдан қолдириш ёки иш юритишни тугатиш масаласи қўйилган бўлса ҳам, уни даъво муддатини қўллаш ҳақидаги ариза сифатида қабул қилиш лозим. Пленум қарорининг 10.-бандига кўра, даъво муддатини қўллаш тўғрисидаги низодаги тараф баён қилган даъво муддатининг ўтиши суднинг даъвони рад этиш ҳақида қарор чиқариши учун асос бўлади (ФК 153моддасининг учинчи қисми). Пленум қарорининг 14-бандига кўра, инобатга олиш лозимки, суд томонидан даъво аризасини қабул қилиш рад этилганда (ИПКнинг 154моддаси), даъво аризаси қайтарилганда (ИПКнинг 155-моддаси), суд буйруғини бериш тўғрисидаги аризани қабул қилиш рад этилганда (ИПКнинг 140-моддаси), суд буйруғини бериш тўғрисидаги ариза қайтарилганда (ИПКнинг 141-моддаси), шунингдек суд буйруғини бериш рад этилганда (ИПКнинг 144-моддаси) даъво муддатининг ўтиши узилмайди. Даъво аризаси (ариза) қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда тақдим этилганда ва у суд томонидан қабул қилингандагина даъво муддатининг ўтиши узилади. Пленум қарорининг 16.3.-бандига кўра, даъво муддатини ўтказиб юбориш сабаблари даъво муддатининг охирги олти ойида, бу муддат олти ойга тенг ёки олти ойдан кам бўлса, даъво муддатида юз берган бўлса, улар узрли деб ҳисобланиши мумкин. Хусусан, даъво муддати икки ойга тенг бўлган талаблар бўйича даъво муддатининг ўтказиб юборилишининг сабабини узрли деб топиш учун, бундай сабаб айнан даъво муддати, яъни икки ой ичида содир бўлган бўлиши лозим. Бундай сабаб икки ойлик муддат, яъни даъво муддати ўтганидан кейин юз берган бўлса, уни узрли деб топиш ва даъво муддатини тиклашга йўл қўйилмайди деб тушунтиришлар берилган. Шу сабабли, жавобгар, даъвогарнинг даъво талаблари 2021 – 2022 йиллардан келиб чиққанлигини билдириб, даъво муддатини қўллашни ва даъвони рад этилишини сўраган. Мазкур ҳолатлардан келиб чиқилганда, даъвогар томонидан жавобгарга 30.11.2021 йил кунги 1-сонли счёт-фактура билан 103 776 083,95 сўмлик, 17.12.2021 йил кунги 2-сонли счёт-фактура билан 379 103 860,65 сўмлик, 22.04.2022 йил кунги 2-сонли счёт-фактура билан 344 187 065 сўмлик ишлар, хизматлар бажарилганлиги кўрсатилган бўлсада, даъвогарнинг 2025 йил 20 октябрь кунги даъво аризаси судга 2025 йил 24 октябрь куни кирим қилиниб, умумий уч йиллик даъво муддати ўтказиб юборилган. Шу сабабли суд, даъвогарнинг важларига қўшилиб бўлмайди деб ҳисоблаб, жавобгарнинг даъво муддатини қўллаш тўғрисидаги аризасини қаноатлантириб, даъво муддатини қўллаб, даъвогарнинг даъво аризасини рад этишни лозим деб топди. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118моддаси биринчи қисмига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади деб белгиланган. Шу сабабли суд, даъво аризасини қаноатлантиришни рад этишни, даъвогар томонидан тўланган 41 200 сўм почта харажатини зиммасида қолдиришни ҳамда даъвогардан Республика бюджетига 18 456 455,19 сўм давлат божи ва Олий суд депозитига 103 000 сўм ВКА ҳаражатларини ундиришни лозим деб топди. Бинобарин суд, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 68, 118, 129,170, 176-179-моддаларини қўллаб, ҚАРОР Қ И Л Д И: «*********» давлат муассасасининг даъво муддатини қўллаш тўғрисидаги аризаси қаноатлантирилсин. Даъво муддати қўлланиб, даъво аризани қаноатлантириш рад этилсин. «*********» масъулияти чекланган жамияти томонидан тўланган 41 200 сўм почта харажати зиммасида қолдирилсин. «*********» масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан Республика бюджетига 18 456 455,19 сўм давлат божи ва Олий суд депозитига 103 000 сўм видеоконференцалоқа режими ҳаражатлари ундирилсин. Ишда иштирок этувчи шахслар бир ой муддат ичида суднинг ҳал қилув қарори устидан шу суд орқали Фарғона вилоят иқтисодий судига апелляция шикояти (протест) келтиришга ҳақли. Раислик этувчи: Т.Маматожиев