← Назад
Решение #2840858 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
3
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| нинг | 170 | — | law | |
| нинг | 5 | — | law | |
| онуни | 241 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1601-2504/21351-сонли иш
судья: Х.Умаров
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Наманган шаҳри
2025 йил 27 ноябрь
Наманган туманлараро иқтисодий судининг судьяси Х.Умаровнинг раислигида,
судья ёрдамчиси Х.Абдулбориевнинг котиблигида, аризачи ААААААААААнинг
қарздор БББББББББББББни соддалаштирилган тартибда тўловга қобилиятсиз деб
топиш тўғрисидаги аризаси бўйича қўзғатилган ишни аризачи вакили У.Мадаминов
(ишончнома асосида)нинг иштирокида суднинг биносида очиқ суд мажлисида кўриб
чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
БББББББББББББ (бундан буён матнда қарздор деб юритилади)нинг солиқлар
ва йиғимлардан 564 295 168,3 сўм қарздорлиги аниқланган.
Қарздорнинг ҳисоб рақамида пул маблағлари бўлмаганлиги сабабли ушбу
қарздорликни ундиришни имкони бўлмаган. Шундан сўнг қарздорликни ундирувини
унинг мол-мулкига қаратиш тўғрисидаги АААААААААА (бундан буён матнда
аризачи деб юритилади)нинг 2024 йил 2 декабрдаги 5877447-сонли қарори Мажбурий
ижро бюроси Янги Наманган туман бўлимига юборилган.
Бироқ қарздорнинг солиқ қарзини қоплаш учун мол-мулки аниқланмаганлиги
сабабли Мажбурий ижро бюроси томонидан ижро ҳужжати ижросиз қайтарилган.
Қарздорнинг 2025 йил 7 ноябрь куни ҳолатига солиқлар ва йиғимлардан жами
564 295 168,3 сўм қарздорлиги мавжудлиги тўғрисида солиштирма далолатнома
тузилган.
Шу боис аризачи судга ариза билан мурожаат қилиб, қарздорнинг солиқлар ва
йиғимлар бўйича ўз мажбуриятларини бажармасдан келаётганлиги, бюджет олдида
қарзи мавжудлиги сабабли қарздорни соддалаштирилган тартибда тўловга
қобилиятсиз деб топишни сўраган.
Аризачи вакили суд муҳокамасида аризани қувватлаб, қарздор тўлов
қобилиятини йўқотганлиги сабабли банкрот деб топишни сўради.
Қарздор белгиланган тартибда суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида
хабардор қилинган бўлса-да, у суд мажлисига келмади.
Мазкур ҳолатда суд Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси
(бундан буён матнда ИПК деб юритилади)нинг 170-моддасига асосан ишни қарздор
иштирокисиз кўриш мумкин деб ҳисоблайди.
Суд аризачи вакилининг тушунтиришларини тинглаб, аризада келтирилган
важларни иш ҳужжатлари билан бирга муҳокама қилиб, уларга ҳуқуқий баҳо бериб,
қуйидаги асосларга кўра аризачининг талабини қаноатлантиришни лозим деб топади.
“Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни
(бундан буён матнда Қонун деб юритилади)нинг 5-моддасига асосан вақтинча
тўловга қобилиятсизлик - агар тегишли мажбуриятлар юзага келган санадан
эътиборан уч ой ичида қарздор томонидан бажарилмаган бўлса, шаҳарни ташкил
этувчи корхона ҳамда унга тенглаштирилган корхоналар томонидан эса олти ой
ичида бажарилмаса, судга мурожаат этиш санасида қарздорнинг пул мажбуриятлари
бўйича аризачилар талабларини қаноатлантиришга ва (ёки) солиқлар ҳамда йиғимлар
бўйича ўз мажбуриятларини бажаришга қодир эмаслиги; доимий тўловга
қобилиятсизлик - агар судга ариза бериш санасидаги ва ариза берилган йилнинг
бошидаги ҳисобот даврида, агарда ариза йилнинг биринчи чорагида берилган бўлса,
ўтган йилнинг бошидаги ҳисобот даврида қарздорнинг мажбуриятлари унинг
активлари қийматидан ошиб кетган бўлса, қарздорнинг тўловга қобилиятсизлик
аломатлари ҳисобланади. Ушбу моддада назарда тутилган қоидалар тўловга
қобилиятсизлик
тўғрисидаги
ишлар
соддалаштирилган
тартибда
кўриб
чиқилаётганда, жисмоний шахслар, шунингдек якка тартибдаги тадбиркорнинг
тўловга қобилиятсизлиги тўғрисидаги ишлар кўриб чиқилаётганда қўлланилмайди.
Иш ҳужжатларидан кўринишича, қарздорнинг солиқлар ва йиғимлар бўйича
жами 564 295 168,3 сўм қарзи унинг ҳисоб рақамида пул маблағи йўқлиги сабабли
ундирилмасдан қолган.
Қарздор тўлов қобилиятига эга эмаслиги, транспорт воситалари, биноиншоотлари йўқлиги ва умуман фаолият кўрсатмаётганлиги сабабли ушбу қарзларни
ундириш имкони бўлмаган.
Аризачининг қарздорликни мол-мулки ҳисобидан ундириш юзасидан тақдим
этган 2024 йил 2 декабрдаги 5877447-сонли қарори қарздорнинг мол-мулки мавжуд
эмаслиги сабабли давлат ижрочиси томонидан ижросиз қайтарилган. Шу сабабли,
давлат солиқ инспекцияси қарздорнинг банкротлик аломатлари мавжудлиги асосида
судга ариза билан мурожаат қилган.
Қонунининг 241-моддасига мувофиқ ўз фаолиятини тугатган қарздор якка
тартибдаги тадбиркор ёки тугатилаётган юридик шахснинг раҳбари ҳозир бўлмаган
ва уларнинг жойлашган ерини (яшаш жойини) аниқлашнинг имкони бўлмаган
тақдирда, ҳозир бўлмаган қарздорни тўловга қобилиятсиз деб топиш тўғрисидаги
ариза, аризачилик қарзи миқдоридан қатъи назар, аризачи, ваколатли давлат органи,
давлат солиқ хизмати органи ёки бошқа ваколатли орган томонидан берилиши
мумкин.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 1 февралдаги “Банкротлик
таомилларини янада соддалаштириш ва суд бошқарувчилари фаолиятини тубдан
такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4146-сонли қарорининг
3-бандига мувофиқ суд бошқарувчиларини тайинлаш аризачи (аризачиларнинг
умумий йиғилиши ёки қўмитаси) ёки банкротлик ишлари бўйича ваколатли давлат
органи ёхуд Ассоциация ва унинг ҳудудий тузилмалари тақдимномаси бўйича суд
бошқарувчилари фаолиятини рейтинг баҳолашни ҳисобга олган ҳолда суд томонидан
амалга оширилади.
Қайд этилганларга асосланган ҳолда суд аризачининг талабини асосли деб
ҳисоблаб, уни қаноатлантиришни, тугатиш бошқарувчиси аттестатига эга бўлган
Н.Усмановни қарздорнинг тугатиш бошқарувчиси этиб тайинлашни лозим топди.
Ишни кўриш билан боғлиқ суд харажатларини қарздордан ундириш лозим
бўлади.
Бинобарин Қонуннинг 5, 52, 53, 55, 140-моддалари ва ИПКнинг 118, 170, 176179, 186-моддаларини қўллаб, суд
қарор қилади:
Аризачи ААААААААААнинг аризаси қаноатлантирилсин.
Қарздор БББББББББББББ тўловга қобилиятсиз (банкрот) деб топилсин ҳамда
тугатишга доир иш юритиш бошлансин.
Н.Усманов тугатиш бошқарувчиси этиб тайинлансин.
Тугатиш бошқарувчиси зиммасига:
- тугатишга доир иш юритишни “Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги
Ўзбекистон Республикаси Қонуни талабларига асосан ташкил этиш ва ўтказиш;
- қарздор БББББББББББББни банкрот деб топиш ва тугатишга доир иш
юритишни бошлаш тўғрисида “Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги Ўзбекистон
Республикаси Қонунининг 53-54 ва 143-моддаларида кўрсатилган қоидаларга риоя
қилган ҳолда маълумотларни расмий нашрда эълон қилиш, 144-моддасида
белгиланган мажбуриятларини бажариш;
- Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 14 августдаги
224-сонли қарори билан тасдиқланган “Сохта банкротлик, банкротликни яшириш ва
қасддан банкротликка олиб келиш аломатларини аниқлаш” Қоидалари 3-бандига
мувофиқ суд бошқарувчиси ўзи тайинланган вақтдан бошлаб, мазкур Қоидаларда
назарда тутилган сохта банкротлик, банкротликни яшириш ва қасддан банкротликка
олиб келиш аломатларини аниқлаш бўйича ҳаракатларни амалга ошириш ҳамда бу
ҳақда хулосани 2026 йил 27 январь кунига қадар тақдим этиш;
- заруратга қараб оралиқ ҳисоботларни судга тақдим қилиб бориш;
- тугатишга доир иш юритишни амалга ошириш натижалари тўғрисида қонунда
белгиланган муддатда судга ҳисобот тақдим этиш юклатилсин.
Қарздор БББББББББББББнинг зиммасига уч иш кунида бухгалтерия ва бошқа
ҳужжатларни, мухр ва штампларни, моддий ва бошқа қимматликларни тугатиш
бошқарувчисига топширилишини таъминлаш мажбурияти юклатилсин.
Мазкур мажбуриятни бажаришдан бош тортилган тақдирда, қарздорнинг
раҳбари қонунчиликка мувофиқ жавобгар бўлиши тўғрисида огоҳлантирилсин.
Қарздор БББББББББББББдан республика бюджетига 1 236 000 сўм давлат
божи ва аризачи ААААААААААнинг фойдасига 41 200 сўм почта харажатлари
ундирилсин.
Ҳал қилув қарори устидан белгиланган тартибда шикоят қилиш (протест
келтириш) мумкин.
Раислик қилувчи, судья
Х.Умаров