← Назад
Решение #2840871 economic_new
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
4
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| тисодий процессуал кодекси | 132 | — | code_article | |
| Ушбу кодекс | 133 | — | code_article | |
| тисодий процессуал кодекси | 110 | — | code_article | |
| тисодий процессуал кодекси | 130 | — | code_article |
Текст решения
6 956 символов
*****-сонли иқтисодий иш
Судья: *****
УРГАНЧ ТУМАНЛАРАРО ИҚТИСОДИЙ СУДИНИНГ
АЖРИМИ
(иш юритишни тугатиш тўғрисида)
2025 йил *****
Урганч шаҳри
Урганч туманлараро иқтисодий суди, судья ***** раислигида,
*****нинг котиблигида, Урганч туманлараро иқтисодий судининг
биносидаги очиқ суд мажлисида даъвогар *****нинг «Urg n htr nsg z»
унитар корхонаси манфаатида жавобгар «*****» оилавий корхонасидан
***** сўм закалат пулини ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича ишни
даъвогар вакили ***** (*****-сонли ишончномага асосан)нинг иштирокида
кўриб чиқиб, қуйидагиларни
АНИҚЛАДИ:
***** (кейинги матнларда палата деб юритилади) «Urg n htr nsg z»
унитар корхонаси (кейинги матнларда даъвогар деб юритилади) манфаатида
«*****» оилавий корхонаси (кейинги матнларда жавобгар деб
юритилади)дан ***** сўм закалат пулини ундиришни сўраган.
Суднинг 2025 йил *****кунги ажрими билан ишга низонинг предметига
нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида
«*****»АЖ жалб этилган.
Бугунги суд мажлиси вақти ва жойи тўғрсиида белгиланган тартибда
огоҳлантирилган жавобгар ва учинчи шахс ишда вакил иштирокини
таъминламади.
Ўзбекистон Республикаси ИПКнинг 127, 128, 129, 170-моддаларига
асосан суд ишни жавобгар ва учинчи шахс вакилларининг иштирокисиз
кўриб чиқишни лозим топади.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили судга келишув
битимини тақдим қилиб, уни тасдиқлаб беришни сўради.
Суд, ишда иштирок этувчи даъвогар вакилининг тушунтиришларини
тинглаб, ишдаги ҳужжатларни таҳлил қилиб, тарафлар ўртасида тузилган
келишув битимини тасдиқлашни, низо юзасидан иш юритишни тугатишни
лозим топди.
Иш ҳужжатларидан аниқланишича, тарафлар ўртасида 2025 йил
*****-сонли шартнома тузилган.
Мазкур шартномага кўра даъвогар томонидан жавобгарга *****сўмлик
маҳсулот етказиб берилиши лозим бўлган.
Бироқ, жавобгар томонидан 2 иш кунида ушбу маҳсулот етказиб
берилмаган.
Натижада даъвогар жавобгар томонидан заклат сифатида қўйилган
*****сўмни ундиришни сўраб судга даъво ариза билан мурожаат қилган.
Мазкур қарздорликни баратараф этиш тўғрисидаги 2025 йил
*****-сонли талабнома жавобгар томонидан ижросиз қолдирилган.
Суд жараёнида тарафлар ўртасида 2025 йил *****куни қуйидагича:
1. « Жавобгар Урганч туманлараро судида даъвогарнинг даъво аризаси
асосида иш юритувга қабул қилинган *****-сонли иш бўйича даъвони
кисман тан олади ва электрон давлат харидлари доирасида "*****" УКга
карашли "*****" билан "*****" масъулияти чекланган жамияти ўртасида
умумий қиймати *****сўмлик маҳсулот етказиб бериш юзасидан тузилган
2025 йил *****-сонли шартнома талаблари бажарилмаганлиги сабабли даъво
аризасида ундирилиши сўралган закалат пулининг ***** сўмини, олдиндан
тўланган ***** сўм почта харажатини "*****" УКнинг ҳисоб-рақамига 2025
йил *****кунига қадар ўтказиб (тўлаб) беришни ўз зиммасига олади.
2. Даъвогар ўз навбатида жавобгарга нисбатан киритилган даъво
аризасида ўндирилиши лозим булган ***** сўм закалат пулини Урганч
туманлараро иқтисодий суди томонидан ажрим билан тасдиқлангандан кейин
2 иш кунида блок ҳолатидан чиқаришни ўз зиммасига олади» деган мазмунда
келишув битимини тузиб, уни тасдиқлашни сўраб судга мурожаат қилишган.
Мазкур келишув битими Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал кодексининг 132-моддасига асосан келишув битими ёзма шаклда
тузилади ва келишув битимини тузган шахслар ёки уларнинг вакиллари
томонидан имзоланади.
Келишув битимида тарафлар томонидан келишилган мажбуриятларни
бажариш шартлари ва муддатлари ҳақидаги қоидалар кўрсатилиши керак.
Тарафлар томонидан келишув битими шартлари бўйича қабул қилинган
мажбуриятларнинг бажарилиши тарафларни бир-бирига ёки бошқа
воқеаларга (ҳаракатларга) боғлиқ қилиб қўйиши мумкин эмас.
Келишув битимида жавобгар томонидан мажбуриятларни кечиктириб
ёки бўлиб-бўлиб ижро этиш тўғрисидаги, талаб қилиш ҳуқуқидан бошқа
шахс фойдасига воз кечиш ҳақидаги, қарздан тўлиқ ёки қисман воз кечиш
ёхуд қарзни тан олиш тўғрисидаги, суд харажатларини тақсимлаш ҳақидаги
шартлар ва қонунга зид бўлмаган бошқа шартлар кўрсатилиши мумкин.
Агар келишув битимида суд харажатларини тақсимлаш ҳақидаги шарт
мавжуд бўлмаса, суд бу масалани келишув битимини тасдиқлаш чоғида,
ушбу Кодексда белгиланган умумий тартибда ҳал этади.
Келишув битими уни тузган шахслар сонидан битта ортиқ нусхада
тузилади ва имзоланади. Ушбу нусхалардан бири иш материалларига қўшиб
қўйилади.
Ушбу кодекснинг 133-моддасига кўра суд келишув битимини тасдиқлаш
тўғрисида ажрим чиқаради, унда иш юритиш тугатилганлиги кўрсатилади.
Келишув битими суд ҳужжатини ижро этиш босқичида тузилган
тақдирда, битим ишни кўрган биринчи инстанция судига тасдиқлаш учун
тақдим этилади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг
110-моддаси биринчи қисм 7-бандига асосан келишув битими тузилиб, у суд
томонидан тасдиқланган бўлса, суд иш юритишни тугатиши белгиланган.
Бундай ҳолда суд, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодексининг 130-моддасига асосан суд тарафларнинг келишуви учун чоралар
кўради, уларга иқтисодий суд ишларини юритишнинг барча босқичларида
низони ҳал этишга кўмаклашиши белгиланганлиги муносабати билан ва
қонунга хилоф равишда тузилмаганлиги учун келишув битимини
тасдиқлашни, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг
110-моддаси биринчи қисм 7-бандига асосан мазкур низо юзасидан иш
юритишни тугатишни ҳамда ишни кўриш билан боғлиқ давлат божи
тўловини жавобгар зиммасига юклашни лозим деб ҳисоблайди.
Бинобарин суд, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий Процессуал
Кодексининг 110, 133, 195-моддаларини қўллаб,
А Ж Р И М Қ И Л Д И:
1. Мазкур иш бўйича тарафлар ўртасида қуйидаги мазмунда тузилган
«Жавобгар Урганч туманлараро судида даъвогарнинг даъво аризаси асосида
иш юритувга қабул қилинган *****-сонли иш бўйича даъвони қисман тан
олади ва электрон давлат харидлари доирасида "*****" УКга қарашли
"*****" билан "*****" масъулияти чекланган жамияти ўртасида умумий
қиймати *****сўмлик маҳсулот етказиб бериш юзасидан тузилган 2025 йил
*****-сонли шартнома талаблари бажарилмаганлиги сабабли даъво
аризасида ундирилиши сўралган закалат пулининг *****сўмини ва олдиндан
тўланган *****сўм почта харажатини "*****" УКнинг ҳисоб-рақамига 2025
йил *****кунига қадар ўтказиб (тўлаб) беришни ўз зиммасига олади.
2. Даъвогар ўз навбатида жавобгарга нисбатан киритилган даъво
аризасида ундирилиши лозим бўлган ***** сўм закалат пулини Урганч
туманлараро иқтисодий суди томонидан ажрим билан тасдиқлангандан кейин
2 иш кунида блок ҳолатидан чиқаришини ўз зиммасига олади» деган
мазмундаги келишув битими тасдиқлансин ва иш юритиш тугатилсин.
Жавобгар "*****" масъулияти чекланган жамиятидан Республика
бюджетига ***** сўм давлат божи ундирилсин.
Жавобгар "*****" масъулияти чекланган жамиятидан даъвогар
"URG N
R NSG Z" УК фойдасига *****сўм почта харажати
ундирилсин.
Ҳал қилув қароридан норози томон бир ойлик муддат ичида Хоразм
вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция
тартибида шикоят, прокурор протест келтириш ҳуқуқига эга.
Судья
*****