Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-2006-2501/4898 Дата решения 27.11.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Бухарский межрайонный экономический суд Судья ZOIROV NURMUROD TUYMURODOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ромитан туман ҳокимлиги Ответчик / Подсудимый ШИРИНҚУДУҚ МАДАД
Source ID 4564848e-2486-4e50-85d1-7bb2c43ed24b Claim ID PDF Hash f07f55e70acac09b... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Ссылки на нормативные акты 4
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикаси Конституциясининг 68-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 68 law
збекистон Республикаси Ер кодекси 24-моддаси збекистон Республикаси Ер кодекси 24 code_article
збекистон Республикаси Ер кодекси 36-моддаси збекистон Республикаси Ер кодекси 36 code_article
аролик кодексининг 382-моддаси аролик кодекси 382 code_article
Текст решения Оригинал (узб.)
4-2006-2501/4898-сонли иқтисодий иш ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Ромитан тумани 2025 йил 27 ноябр Ромитан туманлараро иқтисодий суди, судья Н.Зоиров раислигида, судья ёрдамчиси Н.Рашидов котиблигида, Ромитан туман прокурори катта ёрдамчиси Қ.Кличевв қатнашувида, даъвогар вакили Ж.Ражабов (ишончнома асосида), жавобгар раҳбари – Б.Асадов, мустақил талаб билан арз қилмайдиган учинчи шахс – Ромитан туман қишлоқ хўжалиги бўлими вакили – Ғ.Тойиров (ишончномасиз) иштирокида (мустақил талаб билан арз қилмайдиган учинчи шахс - Давлат кадастрлар палатаси Ромитан туман бўлими вакил иштирокини таъминламади), даъвогар - Ромитан туман ҳокимлигининг жавобгар “ШИРИНҚУДУҚ МАДАД” фермер хўжалигига нисбатан узоқ муддатли ер ижара шартномасини бекор қилиш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган ишни Ромитан туманлараро иқтисодий суди биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, АНИҚЛАДИ: Даъво аризаси ва иш ҳужжатларидан кўринишича, Ромитан туман ҳокимлиги (бундан буён матнда даъвогар ёки ҳокимлик деб юритилади) ҳамда “ШИРИНҚУДУҚ МАДАД” фермер хўжалиги (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади) ўртасида 2017 йил 12 апрелда 26-сонли узоқ муддатли ер ижара шартномаси (бундан буён матнда ижара шартномаси деб юритилади) тузилган. Ижара шартномасига асосан даъвогар томонидан жавобгарга 49 йил муддатга Янгиобод ҚФЙда жойлашган 67,79 гектар ер участкаси ижара ҳуқуқи асосида ажратилган. Даъво аризасида баён этилишича, хўжалик ер участкасидан қонун ҳужжатлари ва ижара шшартномаси шартларига риоя этмасдан, самарали ва оқилона фойдаланмаган, ер солиғини белгиланган муддатларда тўламаган, агротехник тадбирларни кечиктириб ва сиффатсиз бажариши натижасида кам ҳосил олиб келган, белгиланган майдонларда кам пахта экиб, пахта экиш режалаштирилган майдонларга бошқа экинлар экиб, ер майдонларидан самарасиз ва мақсадсиз фойдаланиб келган. Даъво аризаси берилган вақтда 2023-2025-йиллар учун хўжаликнинг ер солиғидан қарздорлиги 73044394,43 сўмни ташкил этган. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъвони қувватлаб, унда келтириб ўтилган асосларни такрорлаб, жавобгар томониддан ер қонунчилиги талаблари ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар маҳкамасининг 2024 йил 30 декабрдаги 914-сонли Қарори билан тасдиқланган Низом талабларига зид равишда ер участкасидан оқилона фойдаланмаганлиги ва асосий қишлоқ хўжалиги экинларининг ҳосилдорлигини белгиланган даражада сақламаганлигини ва ошириб боормаганлигини, пахта экимш режаси 13.1 гектар қилиб белгиланган бўлсада, 13.4 гектар ер майдонига пахта экканлигини, пахта майдонларидаги пахта ҳосилини бугунги кунга қадар термаганлигини ва тайёрловчига топширмаганлигини, бундан ташқари, 2023-2024-2025-йиллар учун жами 7304394,43 сўм миқдорида ҳисобланган ер молиғини мунтазам тўламай келганлигини, бу ҳақда жавобгарга камчиликларни бартараф этиш ёки шартномани бекор қилиш тўғрисида талабномалар 2 юборилганлигини, бироқ талабнома эътиборсиз қолдирилиб келинганлигини, даъво аризасини тўлиқ қаноатлантириб беришни сўради. Суд мажлисида иштирок этган жавобгар раҳбари даъво талабинни қисман тан олишини, ҳақиқатдан ҳам ер майдони чўл зонасида жойлаашганлиги сабабли, етарли миқдорда ҳосил олиш имкони бўлмаганлигини, пул маблағлари бўлмаганлиги сабабли, ўз вақтида агротехник тадбирларни тўла ва сифатли амалга оширолмаганлигини, шу сабабли, ер солиғини ҳам тўлай олмаганлигини, ҳозирда ҳақиқатдан ҳам ер майдони пахта терилмаган майдонлар мавжудлигини, қисман ер участкасини қолдиришни, фермер хўжалигини давом эттириш учун имкон беришни, келгусида бундай камчиликларга йўл қўймаслик чораларини кўришини, қонуний қарор қабул қилишни сўради. Суд мажлисида иштирок этган низонинг предметига нисбатан мустақил талаб билан арз қилмайдиган учинчи шахс – туман қишлоқ хўжалиги бўлими вакили даъвони қўллаб-қувватлаб, жавобгар томонидан ер майдонларидан самарасиз фойдаланиб келаётганлигини, уларни бартараф этиш бўйича бир неча маротаба огоҳлантирганлигини, ер майдонлари ўз ҳолига ташлаб қўйилганлигини, жавобгар пахта ва ғалла етиштириш бўйича шартномавий мажбуриятларини бажармай келаётганлигини, шу сабабли ҳам ер солиғини тўламасдан келганлигини, даъво аризасини қаноатлантиришни сўради. Ишни кўриш вақти ва жойи тўғрисида тегишли тартибда хабардор қилинган низонинг предметига нисбатан мустақил талаб билан арз қилмайдиган учинчи шахс – Кадастрлар Палатаси ва агентлиги вакил иштирокини таъминламади. Суд, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий-процессуал кодекси 128, 170-моддаларига асосан ишни уларнинг иштирокисиз кўриш мумкин деб ҳисоблайди. Суд мажлисида иштирок этган прокурор даъвво талабини тўлиқ қаноатлантиришни сўради. Суд, иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, тарафлар вакилининг тушунтиришлари ва прокурор фикрини тинглаб, қуйидаги асосларга кўра даъвони қаноатлантиришни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 68-моддаси биринчи қисмига кўра, ер, ер ости бойликлари, сув, ўсимлик ва ҳайвонот дунёси ҳамда бошқа табиий ресурслар умуммиллий бойликдир, улардан оқилона фойдаланиш зарур ва улар давлат муҳофазасидадир. Ўзбекистон Республикаси Ер кодекси 24-моддасида ер участкаларини ижарага олиш шартномасини муддатидан олдин бекор қилиш тарафларнинг келишуви билан, бундай келишувга эришилмаган тақдирда эса, суднинг ҳал қилув қарори билан амалга оширилиши белгиланган. Ўзбекистон Республикаси Ер кодекси 36-моддасида ер участкаларига бўлган ҳуқуқларнинг бекор қилиниши асослари белгиланган бўлиб, ушбу модда биринчи қисми 7-бандига кўра, ер участкасидан оқилона фойдаланилмаганда, шунингдек, ушбу модда биринчи қиисми 9-бандига кўра, қонунчиликда белгиланган муддатларда ер солиғи, шунингдек ижарага олиш шартномасида белгиланган муддатларда ижара ҳақи мунтазам тўланмай келинганда, бутун ер участкасига ёки унинг бир қисмига эгалик қилиш ҳуқуқи ёхуд ундан доимий ёки муддатли фойдаланиш ҳуқуқи, шунингдек ер участкасини ижарага олиш ҳуқуқи бекор қилинади. Даъвогар томонидан жавобгарга юборилган ер ижара шартномасини 2025 йил 09 октябрга қадар ихтиёрий равишда бекор қилиш, акс ҳолда шартнома суд тартибида бекор қилиниши баён этилган 2025 йил 06 октябрдаги 01-14/1267/7-сонли талабномаси хўжалик томонидан оқибатсиз қолдирилган. Шу сабабли даъвогар судга жавобгарга нисбатан даъво аризасида кўрсатилган талаб билан мурожаат қилишга мажбур бўлган. 3 Аниқланишича, жавобгар томонидан 2023 йилда 3130770,92 сўм, 2024 йилда 3186696,44 сўм, 2025 йилда 2305535,24 сўм, жами 73044394,43 сўм миқдоридаги ер солиғи мунтазам тўланмай келинган. Ушбу ҳолат Ромитан тумани солиқ инспекциясининг маълумотномаси билан ўз тасдиғини топади. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 382-моддаси иккинчи қисми 1-бандига кўра, иккинчи тараф шартномани жиддий равишда бузса, тарафлардан бирининг талаби билан шартнома суд томонидан ўзгартирилиши ёки бекор қилиниши мумкин. Демак, жавобгар томонидан ер тўғрисидаги қонунчилик талаблари бузилганлиги сабабли, даъвогарнинг даъво талаби асосли ва уни қаноатлантириш лозим. Суд, даъво қаноатлантирилганлиги сабабли суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни, ундан даъвогар фойдасига олдиндан тўланган 41200 сўм почта харажати, шунингдек Республика бюджетига 4120000 сўм давлат божи ундиришни лозим топади. Юқоридагиларни инобатга олиб, Ўзбекистон Республикаси Ер кодекси 24, 36моддалари, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси 382- моддаси, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий-процессуал кодекси 118, 176-179-моддаларини қўллаб, суд ҚАРОР ҚИЛДИ: Даъво аризаси қаноатлантирилсин. Даъвогар - Ромитан туман ҳокимлиги ҳамда жавобгар - “ШИРИНҚУДУҚ МАДАД” фермер хўжалиги ўртасида 2017 йил 12 апрелда тузилган фермер хўжалиги томонидан ер участкасини узоқ муддатли ижарага олиш тўғрисидаги 26-сонли шартнома бекор қилинсин. Жавобгар “ШИРИНҚУДУҚ МАДАД” фермер хўжалигидан даъвогар Ромитан туман ҳокимлиги фойдасига олдиндан тўланган 41200 сўм почта харажати ундирилсин. Жавобгар “ШИРИНҚУДУҚ МАДАД” фермер хўжалигидан Республика бюджетига 4120000 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, давлат божи ва почта харажатини ундириш учун ижро варақаси берилсин. Ҳал қилув қарори устидан шу суд орқали Бухоро вилоят судига бир ойлик муддат ичида апелляция тартибида, қонуний кучга киргач, олти ойлик муддат ичида кассация тартибида шикоят бериш (протест келтириш) мумкин. Судья Н.Зоиров