← Назад
Решение #2840879 economic_new
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
6
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикаси Конституцияси | 55 | — | law | |
| ФКнинг | 744 | — | law | |
| ФКнинг | 236 | — | law | |
| ФКнинг | 736 | — | law | |
| ИПКнинг | 68 | — | law | |
| ИПКнинг | 118 | — | law |
Текст решения
8 047 символов
******-сонли иқтисодий иш
Судья: *******
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Урганч шаҳри
*******
Урганч туманлараро иқтисодий суди раиси, судья ******* раислигида,
судья ёрдамчиси ****** котиблигида, даъвогар вакили *******нинг
иштирокида, *******нинг ******* манфаатида жавобгар якка тартибдаги
тадбиркор *******дан жами ******* сўм кредит қарзини ундириш
тўғрисидаги даъво аризаси бўйича ишни Урганч туманлараро иқтисодий
судининг биносида бўлиб ўтган очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб,
қуйидагиларни
аниқлади:
******* (бундан буён матнда – Палата деб юритилади) *******
(бундан буён матнда – даъвогар деб юритилади) манфаатида, Урганч
туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб,
жавобгар Якка тартибдаги тадбиркор ******* (бундан буён матнда –
жавобгар деб юритилади)дан 3.*******сўм кредит фоизи, ******* сўм пеня
ундиришни сўраган.
Палата ўз даъво аризасида ишни палата вакили иштирокисиз кўриб
чиқишни сўраган.
Бугунги суд мажлисининг ўтказилиш вақти ва жойи тўғрисида
жавобгар қонунда белгиланган тартибда хабардор қилинган бўлса-да, унинг
вакили иштирок этмади, даъво аризаси юзасидан фикр билдирмади.
Бундай ҳолда, суд ишни Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий
процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 128, 129 ва
170-моддаларига асосан палата ва жавобгар вакилининг иштирокисиз кўриб
чиқишни лозим деб ҳисоблайди.
Суд мажлисида иштирок қилган даъвогар вакили билдирилган
талабларни қўллаб-қувватлаб, жавобгар кредит шартномаси бўйича
мажбуриятларини бажармаганлигини, судга даъво билан мурожаат
қилингандан кейин жавобгар томонидан кредит фоизи қисман
тўланганлигини маълум қилиб, суддан даъвони қисман қаноатлантиришни
сўради.
Суд, ишда иштирок этувчи даъвогар вакилини тинглаб ҳамда ишдаги
ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра даъвони қисман
қаноатлантиришни лозим деб топади.
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 55-моддасига кўра, ҳар
кимга ўз ҳуқуқ ва эркинликларини суд орқали ҳимоя қилиш, давлат
органларининг
ҳамда
бошқа
ташкилотларнинг,
улар
мансабдор
шахсларининг қонунга хилоф қарорлари, ҳаракатлари ва ҳаракатсизлиги
устидан судга шикоят қилиш ҳуқуқи кафолатланади.
Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси (бундан буён
матнда ФК деб юритилади) 8 ва 234-моддаларига асосан мажбуриятлар
шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган
бошқа асослардан келиб чиқади. Мазкур ҳолатда тарафларнинг
мажбуриятлари кредит шартномасидан келиб чиққан.
ФКнинг 744-моддаси асосан, кредит шартномаси бўйича бир тараф —
банк ёки бошқа кредит ташкилоти (кредитор) иккинчи тарафга (қарз
олувчига) шартномада назарда тутилган миқдорда ва шартлар асосида пул
маблағлари (кредит) бериш, қарз олувчи эса олинган пул суммасини
қайтариш ва унинг учун фоизлар тўлаш мажбуриятини олади.
Ишдаги ҳужжатлардан маълум бўлишича, ******* Хоразм ҳудудий
комплекс хизматлар кўрсатиш маркази ва Якка тартибдаги тадбиркор
******* ўртасида *****-сонли кредит шартномаси тузилган.
Шартномага асосан жавобгарга фото ва видеога олиш хизматини йўлга
қўйиш мақсадида зарур жиҳозлар сотиб олиш учун 84 ой муддатга,
24 ой имтиёзли давр билан йиллик 18 фоиз тўлаш шарти билан
****** сўм кредит ажратилган.
Шартноманинг 1.1-бандига асосан жавобгар асосий кредит қарз ва унга
ҳисобланган фоизларни кредитни қайтариш графигига асосан келишилган
муддатларда тўлаш мажбуриятини олган.
Ажратилган кредитни қайтариш бўйича тарафлар ўртасида тўлов
жадвали тасдиқланиб, шартномага илова қилинган.
Бироқ, жавобгар томонидан кредит фоизи тўлов жадвалида
белгиланган муддатларда қайтарилмаган ва натижада 2025 йил 30 октябрь
ҳолатига жавобгарнинг банк олдида график бўйича муддати ўтган кредит
фоизидан ****** сўм, тўлов кечиктирилганлиги учун ҳисобланган пенядан
******* сўм қарздорлик вужудга келган.
Мазкур қарздорликни тўлаб беришни сўраб, даъвогарнинг жавобгарга
юборган огоҳлантириш хати жавобгар томонидан ижросиз қолдирилган.
Шундан кейин, палата даъвогар манфаатида судга юқоридаги даъво
талаблари билан мурожаат қилган.
ФКнинг 236-моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва
қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар
бўлмаганида эса — иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа
талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак
Тарафлар ўртасида тузилган кредит шартномасининг 2.5-бандида
қарздор кредит ва/ёки фоизларни тўлаш муддатини бир кунга кечиктирган
тақдирда кредитор кредитнинг қолган барча суммасини тегишли фоизлар
билан бирга муддатидан олдин қайтаришни талаб қилиши мумкинлиги
белгиланган.
Жавобгар
кредит
фоизларини
белгиланган
муддатларда
қайтармаганлиги ишдаги ҳужжатлар ва судда аниқланган ҳолатлар билан
тўлиқ тасдиқланади.
ФКнинг 744-моддасига асосан кредит шартномаси муносабатларига
нисбатан қарз шартномаси қоидалари қўлланиши мумкин.
ФКнинг 736-моддасига кўра, агар қарз шартномасига қарзни қисман
(бўлиб-бўлиб) назарда тутилган бўлса, қарз олувчи қарзнинг навбатдаги
қисмини қайтариш учун белгиланган муддатни бузган тақдирда, қарз
берувчи қарзнинг барча суммасини тегишли фоизлар билан бирга
муддатидан олдин қайтаришни талаб қилишга ҳақли.
Жавобгар белгиланган муддатларда кредитга ҳисобланган фоизларини
тўламаганлиги ишдаги далиллар ва судда аниқланган ҳолатлар билан тўлиқ
тасдиқланади.
Ушбу ҳуқуқ нормаларига асосланиб, суд даъвогарнинг муддати ўтган
кредитнинг ****** сўм кредит фоизи ундириш талабини асосли деб
ҳисоблайди, бироқ жавобгар томонидан бугунги суд мажлиси кунига қадар
қисман тўлов амалга оширилганлиги сабабли, уни қисман, яъни
***** сўмга қаноатлантиришни ва ушбу қисм юзасидан суд харажатларини
жавобгар зиммасига юклашни лозим деб топади.
Шунингдек, даъвогар ўзининг даъво талабида жавобгардан тўлов
кечиктирилганлиги учун шартноманинг 5.1-бандига асосан ******* сўм пеня
ундириб беришни сўраган.
ФКнинг 260, 262-моддасига кўра, қонун ҳужжатлари ёки шартнома
билан белгиланган, қарздор мажбуриятни бажармаган ёки лозим даражада
бажармаган тақди да кредиторга тўлаши шарт бўлган пул суммаси неустойка
ҳисобланади. Неустойка тўғрисидаги келишув ёзма шаклда тузилиши керак.
Шартноманинг 5.1-бандида қарздор мазкур шартнома бўйича ўз
мажбуриятларини бажаришни ёки лозим даражада бажаришни кечиктирган
тақдирда ҳар бир кечиктирилган кун учун кечиктирилган фоиз суммасининг
0,4 фоизи миқдорида, аммо кечиктирилган тўлов суммасининг 50 фоизидан
ортиқ бўлмаган миқдорда пеня тўлаши белгиланган.
Шунга кўра, суд даъво талабидаги кечиктирилган тўловлар учун
ҳисобланган пеня ундириш талабини кўриб чиқиб, пеня ҳисобланишини
асосли деб ҳисоблаб, пеня ундириш талабини тўлиқ қаноатлантиришни ва
ушбу қисм юзасидан суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни
лозим деб топади.
ИПКнинг 68-моддасига кўра, ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз
талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши
керак.
ИПКнинг 118-моддасига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи
шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб
равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
Баён этилганларга асосан суд, даъвони қисман қаноатлантиришни, суд
харажатларини тўлиқ ҳажмда жавобгар зиммасига юклашни, жавобгардан
даъвогар ҳисобига 41.200 сўм почта харажати ва Республика бюджетига
412.000 сўм давлат божи ундиришни лозим деб топади.
Бинобарин, Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал
кодекси 68, 118, 128, 129, 170, 176-179, 180-моддаларини қўллаб, суд
қарор қилди:
Даъво қисман қаноатлантирилсин.
Жавобгар Якка тартибдаги тадбиркор *******дан даъвогар *******
фойдасига *******сўм кредит фоизи, ******* сўм пеня ва ****** сўм почта
харажати ундирилсин.
Даъво талабининг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин.
Жавобгар Якка тартибдаги тадбиркор *******дан Республика
бюджетига ******* сўм давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақалари берилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан Хоразм вилоят судининг иқтисодий
ишлар бўйича судлов ҳайъатига шу суд орқали бир ой ичида апелляция
тартибида, ҳал қилув қарори қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой
ичида кассация тартибида шикоят бериш (протест келтириш) мумкин.
Судья
*******