Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1301-2501/14087 Дата решения 27.11.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Джизакский межрайонный экономический суд Судья ASATOV OYBEK SUNATILLAYEVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 0a9f4e2b-62b4-49dc-b552-bc480dd015b5 Claim ID PDF Hash 466a6bf2b002e639... Загружено 10.04.2026 PDF
Ссылки на нормативные акты 10
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
тисодий процессуал кодексининг 170-моддаси тисодий процессуал кодекси 170 code_article
нинг 437-моддаси нинг 437 law
ФКнинг 449-моддаси ФКнинг 449 law
ФКнинг 236-моддаси ФКнинг 236 law
ФКнинг 333-моддаси ФКнинг 333 law
ФКнинг 11-моддаси ФКнинг 11 law
ФКнинг 330-моддаси ФКнинг 330 law
ФКнинг 326-моддаси ФКнинг 326 law
дори ФКнинг 327-моддаси дори ФК 327 law
тисодий процессуал кодексининг 118-моддаси тисодий процессуал кодекси 118 code_article
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1301-2501/14087-сонли иқтисодий иш Ўзбекистон Республикаси номидан Ҳал қилув қарори Жиззах шахри судья О.С.Асатов 2025 йил 27 ноябр Жиззах туманлараро иқтисодий суди, судья О.С.Асатовнинг раислигида, судья ёрдамчиси Ш.Каримовнинг котиблигида, даъвогар «**********» МЧЖнинг жавобгар «**********» МЧЖдан 18 046 590 сўм асосий қарзни ва 9 023 295 сўм пеняни ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича ишни, даъвогарнинг вакили аааааааааа (2025 йил 15 октябрдаги 01/01-сонли ишончнома асосида) иштирокида, Жиззах туманлараро иқтисодий судининг биносида, очиқ суд мажлиси муҳокамасида кўриб чиқиб, қуйидагиларни,АНИҚЛАДИ : «**********» МЧЖ (кейинги ўринларда даъвогар деб юритилади) «**********» МЧЖ (кейинги ўринларда жавобгар деб юритилади) ўртасида 2024 йил 10 майда 10/05-сонли “махсулот етказиб бериш тўғрисида” шартнома тузилган. Ушбу шартномаларга асосан даъвогар жавобгарга жами 1 562 046 590 сўмлик “хар хил турдаги полиэтилен махсулотлари” етказиб берган. Етказиб берилган товарлар бўйича жавобгар қисман 1 544 000 000 сўм тўловни амалга ошириб, 18 046 590 сўмлик қисми тўлаб берилмаган. Шу сабабли, даъвогар судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, қарзни тўлаб бериш тўғрисида юборилган талабнома қарздор томонидан эътиборсиз қолдирилганлиги, Ўзбекистон Республикасининг “Хўжалик юритувчи субъектларнинг шартномавий-ҳуқуқий базаси” тўғрисидаги Қонунига ва шартноманинг 6.2-бандига мувофиқ жавобгар олинган товарларни пулини 602 кунга кечиктириб, ўз вақтида тўламаганлиги учун қарз суммасини 50% миқдорида 9 023 295 сўм ҳисобланиши лозимлиги баён қилиниб, жавобгардан даъвогар фойдасига 18 046 590 сўм асосий қарзни ва 9 023 295 сўм пеняни ундириб беришни сўраган. Суд мажлисида қатнашган даъвогарнинг вакили даъво аризасидаги важларни таъкидлаб, жавобгар олинган махсулотлар ҳақини тўлаб бермаганлигини, қарзи 18 046 590 сўмни ташкил этишини маълум қилиб, даъво аризасини тўлиқ қаноатлантиришни сўради. Суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тартибда хабардор қилинган жавобгар суд мажлисига келмади. Ўзбекистон Республикаси иқтисодий процессуал кодексининг 170-моддаси учинчи қисмига кўра, иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар, учинчи шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкин. Ушбу холатда суд, тақдим этилган ҳужжатлар ишни мазмунан кўриб чиқиш имкониятини беришини инобатга олиб, жавобгар вакилининг иштирокисиз ишни кўришни мумкин деб ҳисоблайди. Суд, даъвогар вакилининг иш бўйича важларини тинглаб, ишдаги ҳужжатларга ҳуқуқий баҳо берган ҳолда, қуйидаги асосларга кўра, даъво талабларини қисман қаноатлантиришни лозим деб топди. Ишдаги ҳужжатлардан ва суд мажлиси муҳокамасидан аниқланган ҳолатлардан маълум бўлишича, «Даъвогар» (Ишлаб чиқарувчи) ва «Жавобгар» 2 (Буюртмачи) ўртасида 2024 йил 10 майда 10/05-сонли маҳсулот етказиб бериш шартномаси тузилган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК деб юритилади)нинг 437-моддасига кўра, маҳсулот етказиб бериш шартномасига мувофиқ тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланаётган маҳсулот етказиб берувчи — сотувчи шартлашилган муддатда ёки муддатларда ўзи ишлаб чиқарадиган ёхуд сотиб оладиган товарларни сотиб олувчига тадбиркорлик фаолиятида фойдаланиш учун ёки шахсий, оилавий мақсадларда, рўзғорда ва шунга ўхшаш бошқа мақсадларда фойдаланиш билан боғлиқ бўлмаган бошқа мақсадларда фойдаланиш учун топшириш, сотиб олувчи эса товарларни қабул қилиш ва уларнинг ҳақини тўлаш мажбуриятини олади. Тарафлар ўртасида тузилган шартнома шартларига кўра, «Ишлаб чиқарувчи» «Буюртмачи»га “хар хил турдаги полиэтилен қувурлар ва бутловчи қисмларни (бундан буён матнда - махсулот деб номланади) “Буюртмачи”га унинг буюртмалари асосида етказиб бериш, «Буюртмачи» эса товарларни қабул қилиш ва уларнинг ҳақини ушбу шартномада белгиланган муддатларда тўлаб бериш мажбуриятини олган. Шартноманинг 1-бандида Буюртмачи мазкур шартнома имзоланган кундан бошлаб товар ҳақини 100% олиндан тўлаши лозимлиги белгиланган. Ишлаб чиқарувчи томонидан Буюртмачига ҳисобварақ-фактураларга асосан жами 1 562 046 590 сўмлик хар хил турдаги полиэтилен махсулотлари топширилган ва Буюртмачи томонидан ишончнома асосида қабул қилиб олинган. ФКнинг 449-моддаси биринчи қисмига кўра, сотиб олувчи етказиб бериладиган товарлар ҳақини шартномада назарда тутилган ҳисоб-китоблар тартиби ва шаклига амал қилган ҳолда тўлайди. Агар тарафлар келишувида ҳисобкитоблар тартиби ва шакли белгиланмаган бўлса, ҳисоб-китоблар тўлов топшириқномалари билан амалга оширилади. Аниқланишича, жавобгар томонидан қабул қилиб олинган махсулотлар учун қисман 1 544 000 000 сўм қисми тўлаб берилиб, қолган 18 046 590 сўм қисми тўлаб берилмаган. ФКнинг 236-моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса — иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. ФКнинг 333-моддасига кўра, қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонун ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб беради. ФКнинг 449-моддаси учинчи қисмига кўра, агар маҳсулот етказиб бериш шартномасида товарлар ҳақи олувчи (тўловчи) томонидан тўланиши назарда тутилган бўлса ва у ҳақ тўлашдан асоссиз бош тортса ёки товарлар ҳақини шартномада белгиланган муддатда тўламаган бўлса, етказиб берувчи сотиб олувчидан етказиб берилган товарлар ҳақини тўлашни талаб қилишга ҳақли. Бироқ, суд муҳокамасига қадар жавобгар қарзни тўлаб бермаган ёхуд мазкур қарзларни инкор этувчи далилларни судга тақдим этмади. Мазкур ҳолатда, суд, жавобгар қарзлари тўлаб берилмаганлигини инобатга олиб, 18 046 590 сўм асосий қарз ундириш талабини қаноатлантиришни лозим топди. 3 ФКнинг 11-моддасида фуқаролик ҳуқуқлари неустойка ундириш йўли билан ҳимоя қилиниши белгиланган. ФКнинг 330-моддаси 1-қисмига кўра, башарти, қонунда ёки шартномада бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, мажбурият лозим даражада бажарилмаган тақдирда неустойка тўлаш ва зарарни қоплаш қарздорни мажбуриятни асл ҳолида бажаришдан озод қилмайди. Тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг 6.2-бандида, Буюртмачи шартнмоада белгиланган муддат ичида товарларни ҳақини тўламаса, ҳар бир кечиктирилган кун учун кечиктирилган тўлов суммасининг 0,4 фоизи миқдорида, аммо кечиктирилган тўлов суммасининг 50 фоизидан ортиқ бўлмаган миқдорида пеня тўлаши қайд этилган. Шунга кўра, даъвогар ушбу қонун талабларидан келиб чиққан ҳолда жавобгардан 9 023 295 сўм пеня ундиришни сўраган. Пенянинг ҳисоб-китобини даъво аризасида кўрсатилган. ФКнинг 326-моддасида, агар тўланиши лозим бўлган неустойка кредиторнинг мажбуриятини бузиш оқибатларига номутаносиблиги кўриниб турса, суд неустойкани камайтиришга ҳақли, бунда қарздор мажбуриятни қай даражада бажарганлиги, мажбуриятда иштирок этаётган тарафларнинг мулкий аҳволи, шунингдек, кредиторнинг манфаатларини эътиборга олиши кераклиги, суд алоҳида ҳолларда карздор ва кредиторнинг манфаатларини ҳисобга олиб, кредиторга тўланиши лозим бўлган неустойкани камайтириш ҳуқуқига эга эканлиги кўрсатилган. Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги 2007 йил 15 июндаги 163-сонли қарорининг 4-бандида, ФКнинг 326-моддасига мувофиқ, суд қарздор томонидан мажбуриятларнинг бажарилиш даражасини, мажбуриятда иштирок этувчи тарафларнинг мулкий аҳволини, шунингдек кредиторнинг манфаатларини эътиборга олиб, неустойка миқдорини камайтиришга ҳақли. Шу билан бирга, неустойканинг энг кам миқдори ФКнинг 327-моддасида кўрсатилган фоизлар миқдоридан кам бўлмаслиги лозимлиги тўғрисида тушунтириш берилган. Мазкур ҳолатда суд, карздор ва кредиторнинг манфаатларини ҳисобга олиб, ҳисобланган пеня миқдорининг мажбурият бузилиши оқибатларига номутаносиб эканлигини инобатга олиб, пеня миқдорининг адолатли миқдорини белгилаб, даъвогарнинг даъво талабидаги 9 023 295 сўм пеняни камайтириб, ушбу пенянинг 3 800 000 сўм қисмини қаноатлантиришни лозим топди. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118-моддаси олтинчи қисмига кўра, агар даъвогар томонидан билдирилган неустойкани ундириш ҳақидаги талаб асосли бўлиб, бироқ унинг миқдори қонун ҳужжатларида белгиланган ҳуқуқдан фойдаланилган ҳолда суд томонидан камайтирилган бўлса, суд харажатларининг камайтирилиши ҳисобга олинмаган ҳолда ундирилиши лозим бўлган неустойка суммасидан келиб чиққан ҳолда, суд харажатлари жавобгарнинг зиммасига юклатилиши лозим. Бундай ҳолатда, суд иш ҳужжатларини текшириб чиқиб, ишдаги далилларга ҳуқуқий баҳо берган ҳолда, даъвогарнинг даъво талабларини қисман қаноатлантиришни, жавобгардан даъвогар фойдасига 18 046 590 сўм асосий қарзни, 3 800 000 сўм пеняни ундиришни, даъво талабининг қолган қисмини 4 қаноатлантиришни рад этишни, суд харажатлари масаласини муҳокама қилиб, суд харажатларини тўлиқ жавобгарнинг зиммасига юклашни лозим деб топади. Юқоридагиларга кўра, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 176-179, 180, 186-моддаларига асосланиб суд-, ҚАРОР ҚИЛДИ : Даъвогарнинг даъво аризаси қисман қаноатлантирилсин. Жавобгар «**********» МЧЖдан даъвогар «**********» МЧЖнинг фойдасига 18 046 590 сўм асосий қарз, 3 800 000 сўм пеня ҳамда олдиндан тўланган 41 200 сўм почта харажати ундирилсин. Жавобгар «**********» МЧЖдан Республика бюджетига 541 397 сўм давлат божи ундирилсин. Даъво аризасининг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин. Ҳал қилув қарори қабул қилингандан кейин бир ойлик муддат ўтгач қонуний кучга киради. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақаси берилсин. Ҳал қилув қароридан норози бўлган тарафлар бир ой муддат ичида шу суд орқали Жиззах вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция шикояти (протести) ёхуд ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач олти ой ичида кассация шикояти (протести) бериши мумкин. Судья О.С.Асатов