← Назад
Решение #2840901 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
2
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ИПКнинг | 157 | — | law | |
| ИПК | 107 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1604-2501/****-сонли иш
УЧҚЎРҒОН ТУМАНЛАРАРО ИҚТИСОДИЙ СУДИНИНГ
АЖРИМИ
(Даъво аризани кўрмасдан қолдириш тўғрисида)
Учқўрғон шаҳри
2025 йил ****
Учқўрғон туманлараро иқтисодий суди судьяси **** раислигида, ****нинг
котиблигида, **** вилоят фермерлари кенгашини даъвогар **** фермер хўжалиги
манфаатида жавобгар **** масъулияти чекланган жамиятидан 50 288 000 сўм
асосий қарз, 25 144 000 сўм пеня ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича
қўзғатилган иқтисодий ишни **** вилоят фермерлар кенгаши вакили **** (2025
йил 7 октябрдаги 01/04-1270-сонли ишончнома асосида), жавобгар вакили ****
(2025 йил 3 январдаги 1-сонли ишончнома асосида)ларни иштирокида, Учқўрғон
туманлараро иқтисодий суди биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб,
қуйидагиларни
АНИҚЛАДИ:
**** вилоят фермерлари кенгаши (кейинги матнларда фермерлар кенгаши
деб юритилади) **** фермер хўжалиги (кейинги матнларда даъвогар деб
юритилади) манфаатида иқтисодий судга даъво ариза билан мурожаат қилиб,
жавобгар **** масъулияти чекланган жамияти (кейинги матнларда жавобгар деб
юритилади) дан 50 288 000 сўм асосий қарз, 25 144 000 сўм пеня ундиришни
сўраган.
Суд муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор
қилинган даъвогардан вакил суд мажлисида иштирок этмади.
Даъвогар судга фермерлар кенгаши вакили орқали даъводан воз кечиш
ҳақида ариза тақдим этган.
Суд Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (кейинги
матнларда ИПК) 170-моддасига асосан ишни даъвогар иштирокисиз кўришни
лозим топди.
Кенгаш вакили даъвогар фермер хўжалиги хозирда жавобгар билан мазкур
қарздорлик масаласида ўзаро келишиб олганлигини ва даъводан воз кечганлигини
маълум қилиб, бу ҳақда судга даъвогарнинг даъводан воз кечиш ҳақидаги
аризасини тақдим этиб, мазкур аризага эътирози йўқлигини билдириб, даъво
аризасини кўрмасдан қолдиришни сўради.
Жавобгар вакили ҳозирда даъвогар билан мазкур қарздорлик масаласида
ўзаро келишиб олинганлигини билдириб, даъвогар томонидан тақдим этилган
даъводан воз кечиш ҳақидаги аризага эътирози йўқлигини маълум қилиб, даъво
аризасини кўрмасдан қолдиришни сўради.
Суд фермерлар кенгаши хамда жавобгар вакилини тушунтиришларини
тинглаб, иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, даъвогарнинг даъводан воз кечиш
ҳақидаги аризасини муҳокама қилиб, қуйидагиларга кўра, даъво аризасини
кўрмасдан қолдиришни лозим деб топади.
Даъво аризада баён қилинишича, тарафлар ўртасида тузилган 2021 йил
3 декабрь кунги 93-сонли “товар (маҳсулот) етказиб бериш” шартномасига асосан
51 750 000 сўмлик, 2023 йил 17 ноябрь кунги 3-сонли “товар (маҳсулот) етказиб
бериш” шартномасига асосан 50 000 000 сўмлик тут дарахт кўчатларини даъвогар
жавобгарга етказиб бериши лозим бўлган. Жавобгар даъвогар томонидан етказиб
берилган маҳсулотлар ҳисобидан жавобгарни жами 50 288 000 сўм қарздорлиги
вужудга келган. Тўлов кечиктирилганлиги учун шартномаларнинг 6.6-бандига
асосан 24 144 000 сўм пеня ҳисобланган.
Фермер кенгаши вакили суд мажлисида даъвогарнинг даъводан воз
ҳақидаги аризасини судга тақдим этди.
ИПКнинг 157-моддасига асосан даъвогар ишни ҳар қандай инстанция
судида кўришда тегишли суд инстанциясида ишни кўриш якуни бўйича
чиқариладиган суд ҳужжати қабул қилингунига қадар даъводан тўлиқ ёки қисман
воз кечишга ҳақли эканлиги белгиланган.
ИПК 107-моддаси биринчи қисмининг 8-бандига асосан даъвогарнинг
манфаатларини кўзлаб прокурор, давлат органи ва бошқа шахс томонидан тақдим
этилган даъводан даъвогар воз кечган бўлса, суд даъво аризасини кўрмасдан
қолдиришга ҳақли эканлиги кўрсатиб ўтилган.
Суд даъвогарнинг даъводан воз кечиши қонунчилик ҳужжатларига хилоф
эмаслигини, ариза бевосита даъвогарнинг раҳбари томонидан имзоланганлигини,
у бундай ваколатга эга эканлигини ҳамда бошқа шахсларнинг ҳуқуқлари ва қонун
билан қўриқланадиган манфаатларини бузмаслигини инобатга олиб, даъводан воз
кечишни қабул қилишни лозим деб топади.
Юқоридагиларга асосан, суд даъвогарнинг манфаатларини кўзлаб, Наманган
вилоят фермерлар кенгаши томонидан тақдим этилган даъводан даъвогар воз
кечганлигини инобатга олиб, ишни кўрмасдан қолдиришни, ИПКнинг 118моддаларига ва “Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 10
октябрдаги ПҚ-3318-сон “Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари
фаолиятини янада ривожлантириш бўйича ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида”ги
қарорининг 3-банди 6-хатбошисига асосан, даъвогар фермерлар кенгаши давлат
божини тўлашдан озод қилинганлигини, кейинчалик ишни якуни бўйича ҳам
ундан ва манфаати кўзланган шахслардан давлат божи ундирилмаслигини
инобатга олиб, тўланиши лозим бўлган давлат божини ундирмасликни, тўланган
почта харажатларини даъвогар зиммасида қолдиришни лозим деб ҳисоблайди.
Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси ИПКнинг 107, 118, 170, 195моддаларига асосан, суд
АЖРИМ ҚИЛДИ:
*** вилоят фермерлар кенгашининг даъвогар - **** фермер хўжалиги
манфаатидаги жавобгар - **** масъулияти чекланган жамиятидан 50 288 000 сўм
асосий қарз, 25 144 000 сўм пеня ундириш тўғрисидаги даъво аризаси кўрмасдан
қолдирилсин.
Тўланган 41 200 сўм почта харажатлари **** фермер хўжалиги зиммасида
қолдирилсин.
Ажрим устидан қонунда белгиланган тартиб ва муддатларда шикоят
қилиниши (протест келтирилиши) мумкин.
Раислик қилувчи, судья
****