← Назад
Решение #2840927 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
8
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикаси Конституцияси | 21 | — | law | |
| збекистон Республикаси Конституцияси | 55 | — | law | |
| нинг | 12 | — | law | |
| зР ИПК | 66 | — | law | |
| нинг | 28 | — | law | |
| зР ЕК | 87 | — | law | |
| рни ушбу Кодекс | 86 | — | code_article | |
| зР ИПК ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1302-2501/4938-сонли иш
E-mail: i.gallaorol@sud.uz
Тел: (+99855) 152 05 99
(ички рақам: 25164, 25165)
ҒАЛЛАОРОЛ ТУМАНЛАРАРО ИҚТИСОДИЙ СУДИНИНГ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Ғаллаорол тумани
2025 йил 27 ноябрь
Ғаллаорол
туманлараро
иқтисодий
судининг
судьяси
Ф.Р.Музаффаров раислигида, судья ёрдамчиси Э.Мамаражапов
котиблигида,
даъвогар
Жиззах
вилояти
Қишлоқ
хўжалиги
бошқармасининг жавобгар «JAVOHIR JAHONGIR FAYZ» МЧЖ ҳисобидан
7 780 229 сўм компенсация тўлови ундириш тўғрисидаги даъво аризаси
бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни, Ғаллаорол туман прокуратураси
прокурор ёрдамчиси Ф.Амиров, даъвогар вакили Э.Ахмедов (ишончнома
асосида) иштирокида, суд биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб,
қуйидагиларни
А Н И Қ Л А Д И:
Жиззах вилояти Қишлоқ хўжалиги бошқармаси (бундан кейин
матнда – даъвогар деб юритилади) даъво аризаси билан иқтисодий судга
мурожаат қилиб, «JAVOHIR JAHONGIR FAYZ» МЧЖ (бундан кейин матнда жавобгар деб юритилади) ҳисобидан 7 780 229 сўм компенсация тўлови
ундиришни сўраган.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъво талабини
қўллаб қувватлаб, уни тўлиқ қаноатлантириб беришни сўради.
Суд муҳокамасида иштирок этган прокурор даъвогарнинг даъво
талабини тўлиқ қаноатлантирилиши юзасидан фикр билдирди.
Суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тартибда
хабардор қилинган жавобгар суд мажлисига вакил иштирокини
таъминламади.
Суд, жавобгарнинг суд мажлисидан хабардорлиги тўғрисида далил
иш ҳужжатларида мавжудлигини инобатга олиб, Ўзбекистон
Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан кейин матнда
ЎзР ИПК деб юритилади)нинг 127, 128 ва 170-моддаларига асосан ишни
жавобгарнинг иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топди.
Суд, даъвогар вакилининг тушунтиришларини ҳамда прокурорнинг
ишнинг мазмуни бўйича фикрини тинглаб, иш ҳужжатларини ўрганиб
чиқиб, қуйидаги асосларга кўра даъвогарнинг даъво талабини
қаноатлантиришни, ишни кўриш билан боғлиқ суд харажатларини эса
жавобгар зиммасига юклашни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 21-моддасига кўра,
инсон ўз ҳуқуқ ва эркинликларини амалга оширишда бошқа шахсларнинг,
жамият ҳамда давлатнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний
манфаатларига путур етказмаслиги шарт.
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддасига кўра,
ҳар ким ўз ҳуқуқ ва эркинликларини қонунда тақиқланмаган барча
усуллар билан ҳимоя қилишга ҳақли. Ҳар кимга ўз ҳуқуқ ва
эркинликларини суд орқали ҳимоя қилиш, давлат органларининг ҳамда
бошқа ташкилотларнинг, улар мансабдор шахсларининг қонунга хилоф
қарорлари, ҳаракатлари ва ҳаракатсизлиги устидан судга шикоят
қилиш ҳуқуқи кафолатланади.
Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси (бундан кейин
матнда – ЎзР ФК деб юритилади) 234-моддасида мажбуриятлар
шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган
бошқа асослардан келиб чиқиши, 236-моддасида эса, мажбуриятлар
мажбурият шартларига ва қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай
шартлар ва талаблар бўлмаганида эса — иш муомаласи одатларига ёки
одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада
бажарилиши кераклиги белгиланган.
Иш ҳужжатларидан кўринишича, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар
Маҳкамасининг 2023 йил 23 январдаги 29-F-сон Фармойишига асосан
Жиззах вилоятида қишлоқ хўжалигига мўлжалланган суғорилмайдиган
83,39 гектар ер участкаларини иловага мувофиқ ерлар фондининг бошқа
тоифаларига ўтказилган бўлиб, Жиззах вилоят вилоят ҳокимлиги Қишлоқ
хўжалиги вазирлиги ҳамда Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги
Кадастр агентлиги билан биргаликда қишлоқ хўжалиги ва ўрмон хўжалиги
ишлаб чиқариши нобудгарчиликларининг ўрни белгиланган тартибда
қопланишини таъминлаш белгиланган.
Иловага кўрсатилган суғорилмайдиган жами 83,39 гектар ер
участкаларидан 0,0439 га ер майдони (уникал рақами MG1708204001/18
бўлган, лот рақами: 5607219) ва 0,044 га ер майдони (уникал рақами
MG1708204001/69 бўлган, лот рақами: 8458005) қисми ҳам ер фондининг
бошқа мақсадларга мўлжалланган ерлар тоифасига ўтказилган бўлиб, ушбу
ер майдонлари “Elektron-onlayn auksionlarni tashkil etish markazi” АЖ
томонидан ўтказилган, 19.06.2023 йилда ҳамда 29.04.2024 йилда
расмийлаштирилган электрон-онлайн аукцион натижалари тўғрисидаги
YU 050-939630-сонли ва YU-1082001-сонли баённомаларга асосан жавобгар
аукцион ғолиби деб топилган.
“Ўздаерлойиҳа”
Давлат
илмий-лойиҳалаш
институти
“Жизвилерлойиҳа” Жиззах вилоят бўлинмаси томонидан тақдим этилган
маълумотномага кўра, бошқа мақсадларга мўлжалланган ерлар тоифасига
ўтказилган Жиззах вилояти, Бахмал тумани, Оқтош ҚФЙ ҳудудидаги жами
0,0879 гектар яйловлар ер майдони учун компенсация тўлови
7 780 229 сўмни ташкил этган.
Даъвогар томонидан мазкур қарздорликни тўлаш ҳақида
юборилган огоҳлантириш хатлари жавобгар томонидан оқибатсиз
қолдирилган.
Шу сабабли даъвогар мазкур қарздорликни ундириш ҳақидаги
даъво аризаси билан судга мурожаат қилган.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан
кейин матнда ЎзР ИПК деб юритилади)нинг 12-моддасига кўра, суд ишни
муҳокама қилишда иш бўйича барча далилларни бевосита текшириши
шарт.
ЎзР ИПКнинг 66-моддасига асосан иш бўйича далиллар ушбу
Кодексда ва бошқа қонунларда назарда тутилган тартибда олинган
фактлар ҳақидаги маълумотлар бўлиб, улар асосида суд ишда иштирок
этувчи шахсларнинг талаблари ва эътирозларини асословчи ҳолатлар,
шунингдек низони тўғри ҳал қилиш учун аҳамиятга эга бўлган бошқа
ҳолатлар мавжудлигини ёки мавжуд эмаслигини аниқлайди.
Ўзбекистон Республикаси Ер кодекси(бундан кейин матнда ЎзР ЕК
деб юритилади)нинг 28-моддасига мувофиқ, Ўзбекистон Республикасида
ер участкаларини олганлик ва ердан фойдаланганлик учун ҳақ тўланади.
Ер участкаларини олган юридик ва жисмоний шахслар ушбу
Кодексга мувофиқ электрон онлайн-аукцион натижаларига кўра ёки
баҳоловчи ташкилот томонидан белгиланадиган миқдорда ҳақ тўлайди,
шунингдек қишлоқ хўжалиги ва ўрмон хўжалиги ишлаб чиқариши
нобудгарчиликларининг ўрнини қоплайди.
ЎзР ЕКнинг 87-моддасига кўра, қишлоқ хўжалиги ва ўрмон
ерларини, шу жумладан жисмоний шахслар эгалигидаги ва
фойдаланишидаги қишлоқ хўжалиги ерларини қишлоқ хўжалиги ва
ўрмон хўжалигини юритиш билан боғлиқ бўлмаган мақсадларда
фойдаланиш учун олиб қўйиш, ер эгалари, ердан фойдаланувчилар ва
ижарачиларнинг ҳуқуқлари чекланиши ёки корхоналар, муассасалар ва
ташкилотлар фаолиятининг таъсири оқибатида ерларнинг сифати
ёмонлашуви туфайли қишлоқ хўжалиги ва ўрмон хўжалиги ишлаб
чиқариши нобудгарчиликларининг ўрни ушбу Кодекснинг 86-моддасида
назарда тутилган зарарлар ўрнини қоплашдан ташқари қопланади.
Қишлоқ хўжалиги ва ўрмон хўжалиги ишлаб чиқаришининг
нобудгарчиликлари қуйидагилар томонидан қопланади:
қишлоқ ва ўрмон хўжалигини юритиш билан боғлиқ бўлмаган
эҳтиёжлар учун олиб қўйилаётган қишлоқ хўжалиги ва ўрмон ерлари
ажратиб бериладиган юридик ва жисмоний шахслар;
ерларини қишлоқ хўжалиги ва ўрмон ерлари оборотидан чиқариб
ёки у қадар қийматга эга бўлмаган ерлар қаторига ўтказган ҳолда
объектлари атрофига муҳофаза, санитария ва иҳота зоналари
ўрнатиладиган юридик ва жисмоний шахслар;
қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларда ва ўрмон фонди
ерларида ички хўжалик ер тузиш лойиҳасига мувофиқ ер участкасидан
рухсат этилган фойдаланишнинг асосий турига мос бўлган қурилиш
объектларини жойлаштирадиган (қурадиган) юридик ва жисмоний
шахслар.
Ер участкаси бўлинган ҳамда бир нечта юридик ва жисмоний
шахсларга берилган (реализация қилинган) тақдирда, қишлоқ хўжалиги
ва ўрмон хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчиликларининг ўрни
бўлинган ер участкаларининг майдонига мутаносиб равишда қопланади.
Ер участкалари электрон онлайн-аукцион воситасида реализация
қилинганда, шунингдек баҳоловчи ташкилот томонидан белгиланган
бозор қиймати бўйича тўғридан-тўғри реализация қилинганда қишлоқ
хўжалиги ва ўрмон хўжалиги ишлаб чиқаришининг нобудгарчиликлари
миқдори алоҳида кўрсатилиши ва тўланиши керак.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил
25 майдаги “Шаҳарсозлик фаолиятини амалга ошириш ҳамда қишлоқ
хўжалигига оид бўлмаган бошқа эҳтиёжлар учун ер участкалари бериш
тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 146-сонли
Қарори
билан
тасдиқланган
“Ер
участкалари
эгалари,
фойдаланувчилари, ижарачилари ва мулкдорларига етказилган
зарарлар, қишлоқ хўжалиги ва ўрмон хўжалиги ишлаб чиқариши
нобудгарчиликларига,
шунингдек,
ерларнинг
қишлоқ
хўжалиги
муомаласидан чиқишига сабаб бўлган ҳолларда етказилган зарар
ўрнини қоплаш тартиби тўғрисида”ги Низомнинг (бундан буён матнда
Низом деб юритилади) 18-бандида Қишлоқ хўжалиги ва ўрмон хўжалиги
ишлаб чиқариши нобудгарчиликлари қуйидаги ҳолларда аниқланади ва
қопланади:
қишлоқ хўжалиги ва ўрмон ерлари, шу жумладан, деҳқон ва
хўжалигини юритиш учун жисмоний шахсларга берилган ер
участкаларидаги қишлоқ хўжалиги ерларини олиб қўйиш, ҳақ тўлаб
олиш ёки вақтинча эгаллаб туриш ҳамда уларни қишлоқ ва ўрмон
хўжалигини юритиш билан боғлиқ бўлмаган ёки қишлоқ ва ўрмон
хўжалигини юритиш билан боғлиқ бўлган, лекин суғориладиган қишлоқ
хўжалиги ва ўрмон ерларининг оборотдан чиқариб юборилишига олиб
келадиган мақсадлар учун бериш;
қурилаётган сув омборлари, сув таъминоти манбалари, курортлар,
магистрал каналлар ва коллекторлар, йўллар, қувурлар, электр
энергияси узатиш ва алоқа линиялари, шунингдек, бошқа объектлар
атрофидаги муҳофаза қилинадиган табиий ҳудудлар, қўриқлаш,
санитария ва ҳимоя зоналари чегараларини белгилаган, қишлоқ
хўжалиги ва ўрмон ерларини оборотдан чиқарган ёки уларни камроқ
қийматли
ерга
ўтказган
ҳолда
ер
участкалари
эгалари,
фойдаланувчилари, ижарачилари ва мулкдорларининг ҳуқуқларини
чеклаш;
юридик ва жисмоний шахслар фаолиятининг таъсири натижасида
ер сифатининг ёмонлашиши.
Қишлоқ хўжалиги ва ўрмон хўжалиги ишлаб чиқариши
нобудгарчиликларининг ўрни ер участкалари қуйидагилар учун олиб
қўйилган ҳолатларда қопланмайди:
якка тартибдаги ва кўп квартирали уйлар қуриш ва уларга хизмат
кўрсатиш;
дафн этиш жойларини ташкил қилиш, давлат (мактабгача, умумий
ўрта, ўрта махсус, касб-ҳунар) таълим ва даволаш муассасалари,
болалар уйлари, «Меҳрибонлик» уйлари, Ижтимоий қўллаб-қувватлаш
маркази ва «Мурувват» уйлари қурилиши учун;
сув хўжалиги учун мелиорация объектлари ва гидротехника
иншоотлари қуриш;
муҳофаза қилинадиган табиий ҳудудлар барпо этиш;
ер қаъри участкаларида геологик қидирув ишларини амалга
ошириш;
мудофаа эҳтиёжлари;
Ўзбекистон
Республикаси
Давлат
чегарасини
жиҳозлаш
эҳтиёжлари.
Қонунчилик ҳужжатлари ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар
Маҳкамасининг қарорлари билан юридик ва жисмоний шахслар қишлоқ
хўжалиги ва ўрмон хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчиликларини
қоплашдан озод қилинадиган бошқа ҳолатлар ҳам белгиланиши
мумкинлиги,
19-бандида
Қишлоқ
хўжалиги
ишлаб
чиқариши
нобудгарчиликлари миқдори олиб қўйилаётган экин ерлари, кўп йиллик
дов-дарахтлар (боғлар, узумзорлар, тутзорлар, мева кўчатлари,
мевазорлар ва бошқалар), бўз ерлар, пичанзорлар ва яйловлар, шу
жумладан деҳқон хўжалигини юритиш учун берилган ер участкаларидаги
ерларнинг майдонидан келиб чиқиб ҳисобланиши, 21-бандида эса, ер
участкалари берилаётган юридик ва жисмоний шахслар томонидан
қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчиликларининг ўрнини
қоплаш бўйича маблағлар тўлаб берилади ва қуйидагича тақсимланади:
суғориладиган ерлар учун компенсация тўловининг (ҳисобланган
маблағнинг) 90 фоизи, лалми ерлар, суғориладиган ва лалми бўз ерлар,
пичанзорлар ва яйловлар учун компенсация тўловининг (ҳисобланган
маблағнинг) 95 фоизи Ўзбекистон Республикасининг республика
бюджетига;
суғориладиган ерлар учун компенсация тўловининг (ҳисобланган
маблағнинг) 10 фоизи, лалми ерлар, суғориладиган ва лалми бўз ерлар,
пичанзорлар ва яйловлар учун компенсация тўловининг (ҳисобланган
маблағнинг) 5 фоизи Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ
хўжалигини ривожлантириш ва озиқ-овқат таъминоти жамғармасига
ўтказилиши, 22-бандида, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия
вазирлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ва Ўрмон хўжалиги агентлиги
ҳамда уларнинг ҳудудий бошқармалари ушбу маблағларнинг ўз вақтида
тушишини ва ҳисобга олинишини, шунингдек, қонунчиликда
белгиланган тартибда йўналтирилишини таъминлаши белгиланган.
Ишдаги мавжуд ҳужжатлардан ҳамда даъвогар вакилинининг суд
муҳокамасида билдирган тушунтиришларидан маълум бўлишича,
даъвогар томонидан қонунчилик талаблари асосида ҳисобланган
қишлоқ
хўжалиги
ва
ўрмон
хўжалиги
ишлаб
чиқариши
нобудгарчиликлари қоплаш бўйича маблағлар жавобгар томонидан
тўлаб берилмаган.
Юқорида қайд этилганларга асосан, суд, даъвогарнинг жавобгардан
7 780 229 сўм компенсация тўловини ундириш тўғрисидаги даъво
талабини асосли деб ҳисоблаб, даъвогарнинг ушбу даъво талабини
тўлиқ қаноатлантиришни лозим топади.
Ўзбекистон Республикасининг “Давлат божи тўғрисида”ги Қонунига
илова қилинган “Давлат божи ставкаларининг миқдорлари”га кўра,
Иқтисодий судларга бериладиган мулкий хусусиятга эга даъво
аризаларидан даъво баҳосининг 2 фоизи миқдорида, бироқ БҲМнинг
1 бараваридан кам бўлмаган миқдорда давлат божи ҳисобланади.
ЎзР ИПК ИПКнинг 118-моддасига асосан суд харажатлари ишда
иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари
миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
Даъвогарнинг талаблари у судга мурожаат қилганидан сўнг жавобгар
томонидан ихтиёрий равишда қаноатлантирилса, суд харажатлари
жавобгарнинг зиммасига юклатилади.
Юқоридагиларни инобатга олиб, суд, даъвогарнинг даъво
талабларини тўлиқ қаноатлантиришни, ишни кўриш билан боғлиқ суд
харажатларини жавобгарнинг зиммасига юклашни лозим топади.
Юқоридагиларга асосланиб, ЎзР ФКнинг ЎзР ФКнинг 234,
236-моддалари, ЎзР ЕКнинг 28, 86, 87-моддаси, ЎзР ИПКнинг 12, 66, 72,
118, 176-180, 192-моддаларини қўллаб, суд
ҚАРОР ҚИЛАДИ:
Даъвогар Жиззах вилояти Қишлоқ хўжалиги бошқармасининг даъво
аризаси тўлиқ қаноатлантирилсин.
Жавобгар «JAVOHIR JAHONGIR FAYZ» МЧЖ ҳисобидан:
- Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги
Қишлоқ хўжалигини ривожлантириш ва озиқ-овқат таъминоти
жамғармасининг (ш/х 4014218602084013450717082, Банк: ХККМ МБ
Тошкент шаҳри бош бошқармаси МФО: 00014, Ўз. Рес. Иқтисодиёт ва
молия Вазирлиги ягона ғазна х/р 23402000300100001010, СТИР:
201122919) ҳисоб рақамига 7 780 229 сўм компенсация тўлови;
- даъвогар Жиззах вилояти Қишлоқ хўжалиги бошқармаси
фойдасига 41 200 сўм почта харажатлари;
- Республика бюджетига 412 000 сўм давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қабул қилинган кундан эътиборан бир ойлик
муддат ўтгач қонуний кучга киради.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақалари
берилсин.
Ҳал қилув қарори устидан Жиззах вилоят судининг иқтисодий
ишлар бўйича судлов хайъати номига йўллаган ҳолда, бироқ ҳал қилув
қарорини қабул қилган судга бир ойлик муддат ичида апелляция
тартибида шикоят бериш (протест келтириш) ёки ҳал қилув қарори
қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида кассация
тартибида шикоят бериш (протест келтириш) мумкин.
Судья
Ф.Р.Музаффаров