Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-2006-2501/4903 Дата решения 27.11.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Бухарский межрайонный экономический суд Судья ZOIROV NURMUROD TUYMURODOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый ЯККАТУТ ПАХТАЧИЛИК ҒАЛЛАЧИЛИК ШОЛИЧИЛИК ВА УРУҒЧИЛИК КЛАСТЕРИ
Source ID 62f3a492-8768-4dbe-80a8-ce39b46f793d Claim ID PDF Hash c7c912c224d9a5ae... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Ссылки на нормативные акты 4
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
тисодий процессуал кодекси 107-моддаси тисодий процессуал кодекси 107 code_article
тисодий процессуал кодекси 108-моддаси тисодий процессуал кодекси 108 code_article
процессуал кодексининг 107-моддаси процессуал кодекси 107 code_article
онунининг 18-моддаси онуни 18 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-2006-2501/4903-сонли иқтисодий иш АЖРИМ (даъво аризасини кўрмасдан қолдириш тўғрисида) Ромитан тумани 2025 йил 27 ноябр Ромитан туманлараро иқтисодий суди, судья Н.Зоировнинг раислигида, судья ёрдамчиси Н.Рашидов котиблигида, даъвогар – «КЕШ АГРО ОЛТИН БОШОҚ” масъулияти чекланган жамиятининг жавобгар – «ЯККАТУТ ПАХТАЧИЛИК ҒАЛЛАЧИЛИК ШОЛИЧИЛИК ВА УРУҒЧИЛИК КЛАСТЕРИ” масъулияти чекланнган жамиятига нисбатан 2657183950 сўм тўлов талабномасини ижро этиш мумкин эмас деб топиш тўғрисидаги даъво аризаси юзасидан қўзғатилган ишни (даъвогар вакили иштирок этмади) жавобгар вакили - Ж.Сафаров (ишончномага асосан) иштирокида Ромитан туманлараро иқтисодий суди биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни аниқлади: даъвогар – «КЕШ АГРО ОЛТИН БОШОҚ” масъулияти чекланган жамияти иқтисодий судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар «ЯККАТУТ ПАХТАЧИЛИК ҒАЛЛАЧИЛИК ШОЛИЧИЛИК ВА УРУҒЧИЛИК КЛАСТЕРИ” масъулияти чекланган жамияти томонидан 2025 йил 08 июлдаги 2657183950 сўм тўлов-талабномасини ижро этиш мумкин эмас деб топишни сўраган. Ишни кўриш вақти ва жойи тўғрисида тегишли тартибда хабардор қилинган даъвогар суд мажлисига вакил иштирок этмади. Суд, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий-процессуал кодекси 128, 170-моддаларига асосан ишни уларнинг иштирокисиз кўриш мумкин деб ҳисоблайди. Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакили даъвогар билан келишувга эришилганлигини ва тарафлар ўртасида медиатив келишув тузилганлигини, даъвони кўрмасдан қолдиришни сўради. Суд, тараф вакилини тинглаб, иш ҳужжатларини ва медиатив келишувни атрофлича ўрганиб, қуйидаги асосларга кўра даъво аризасини кўрмасдан қолдиришни лозим топади. Суд муҳокамаси ва иш ҳужжатларидан аниқланишича, даъвогар – «КЕШ АГРО ОЛТИН БОШОҚ” масъулияти чекланган жамияти Қарши туманлараро иқтисодий судининг 4-1801-2510/3952-сонли иқтисодий иш бўйича 2025 йил 13 майдаги ҳал қилув қарори билан тўловга қобилиятсиз деб топилган ва тугатишга доир иш юритиш очилиб, тугатиш бошқарувчиси вазифасига Э.Набиев тайинланган. Тугатишга доир иш юритиш жараёнида жавобгар - «ЯККАТУТ ПАХТАЧИЛИК ҒАЛЛАЧИЛИК ШОЛИЧИЛИК ВА УРУҒЧИЛИК КЛАСТЕРИ» масъулияти чекланган жамияти томонидан даъвогарга хизмат кўрсатувчи АТБ “Агробанк” Нишон филиалига 2025 йил 08 июлда 2657183950 сўмга 89-сонли тўлов-талабномаси ижро учун тақдим этилганлиги аниқланган. Тугатиш бошқарувчиси Ўзбекистон Республикаси “Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги Қонунининг 144, 148-моддаларига асосан жавобгарга юборилган тўлов-талабномасини чақириб олиш тўғрисидаги талабномаси эътиборсиз қолдирилгандан сўнг, даъвогар судга даъво аризаси билан мурожаат қилган. Тарафлар – «КЕШ АГРО ОЛТИН БОШОҚ” масъулияти чекланган жамияти ва «ЯККАТУТ ПАХТАЧИЛИК ҒАЛЛАЧИЛИК ШОЛИЧИЛИК ВА УРУҒЧИЛИК КЛАСТЕРИ» масъулияти чекланган жамияти ўртасида 2025 йил 24 ноябрда медиатор Э.Халосова иштирокида тузилган медиатив келишувга кўра, жавобгар - «ЯККАТУТ ПАХТАЧИЛИК ҒАЛЛАЧИЛИК ШОЛИЧИЛИК ВА УРУҒЧИЛИК КЛАСТЕРИ» масъулияти чекланган жамияти даъвогар – “Кеш агро олтин бошоқ” масъулияти чекланган жамиятининг АТБ “Агробанк” Гишон туман филиалидаги ҳисоб-рақамига 2657183950 сўм миқдоридаги пул маблағларини ундириш тўғрисидаги 2025 йил 08 июлда жойлаштирган 89-сонли тўлов-топшириқномасини 2025 йил 28 ноябр кунига қадар чақириб олишни ўз зиммасига олган. “Медиация тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 29моддасига кўра, медиация тартиб-таомилини амалга ошириш натижалари бўйича тарафлар келиб чиққан низо ёхуд мажбуриятларни бажариш шартлари ва муддатлари хусусида ўзаро мақбул қарорга эришган тақдирда, тарафлар ўртасида ёзма шаклда медиатив келишув тузилади. Давлат органи ёки бошқа орган томонидан қайси шахснинг манфаатларини кўзлаб даъво тақдим этилган бўлса, ўша шахс мазкур давлат органининг ёки бошқа органнинг иштирокисиз медиатив келишув тузишга ҳақли. Медиатив келишув уни тузган тарафлар учун мажбурий кучга эга бўлиб, ушбу келишув унда назарда тутилган тартибда ҳамда муддатларда тарафлар томонидан ихтиёрий равишда бажарилади. Медиатив келишув бажарилмаган тақдирда тарафлар ўз ҳуқуқлари ҳимоя қилинишини сўраб судга мурожаат этишга ҳақли. Медиатив келишув бажарилмаслигининг оқибатлари тарафлар томонидан ушбу келишувнинг ўзида белгилаб қўйилиши мумкин. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси 107-моддаси 3 5 -бандига кўра, тарафлар ўртасида медиатив келишув тузилган бўлса суд даъво аризасини кўрмасдан қолдиради. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси 108-моддаси биринчи қисмига кўра, даъво аризасини кўрмасдан қолдириш тўғрисида суд ажрим чиқаради. Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2019 йил 24 майдаги “Биринчи инстанция суди томонидан иқтисодий процессуал қонун нормаларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида”ги 13-сонли Қарорининг 21-бандида даъво аризасини кўрмасдан қолдириш низонинг мазмуни бўйича ҳал қилув қарори қабул қилмасдан туриб суд муҳокамасини тамомлаш шаклларидан бири ҳисобланиши, 321-бандида медиация — келиб чиққан низони тарафлар ўзаро мақбул қарорга эришиши учун уларнинг ихтиёрий розилиги асосида медиатор кўмагида ҳал қилиш усули ҳисобланганлиги сабабли даъво аризаси (аризаси) иш юритишга қабул қилинганидан кейин низо бартараф этилганлиги (хусусан, даъвогарнинг талаби жавобгар томонидан қаноатлантирилганлиги) муносабати билан медиатив келишув тузишга йўл қўйилмаслиги, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий-процессуал кодексининг 107-моддасида кўрсатилган даъво аризасини кўрмасдан қолдириш асосларининг рўйхати тугал ҳисобланиши ва кенгайтирилган тарзда талқин қилинишига йўл қўйилмаслиги, даъво аризасини кўрмасдан қолдириш тўғрисида суд ажрим чиқариши тўғрисида тушунтириш берилган. Ўзбекистон Республикаси “Давлат божи тўғрисида”ги Қонунининг 18-моддаси биринчи қисми 9-бандида агар тарафлар ўртасида медиатив келишув тузилган бўлса, ариза кўрмасдан қолдирилганда, давлат божи қайтарилиши белгиланган. Суд, қайд этилганларга кўра медиатив келишув тузилганлиги муносабати билан даъвони кўрмасдан қолдиришни, давлат божини ундирмасликни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 107, 108, 131, 195-моддаларини қўллаб суд, ажрим қилди: Даъвогар – «КЕШ АГРО ОЛТИН БОШОҚ” масъулияти чекланган жамиятининг жавобгар – «ЯККАТУТ ПАХТАЧИЛИК ҒАЛЛАЧИЛИК ШОЛИЧИЛИК ВА УРУҒЧИЛИК КЛАСТЕРИ” масъулияти чекланган жамиятидан томонидан 2025 йил 08 июлдаги 89-сонли тўлов-талабномасини ижро этиш мумкин эмас деб топиш тўғрисидаги даъво аризаси кўрмасдан қолдирилсин. Ажрим устидан бир ойлик муддат ичида апелляция тартибида, қонуний кучга киргач, олти ойлик муддат ичида кассация тартибида шикоят бериш мумкин. Судья Н.Зоиров