← Назад
Решение #2840941 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
4
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ИПК | 170 | — | law | |
| нинг | 236 | — | law | |
| ИПКнинг | 68 | — | law | |
| ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
****-сонли иш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Асака тумани
2025 йил 27 ноябрь
Асака туманлараро иқтисодий судининг судьяси Х.М.Тошпулатов
раислигида, судья ёрдамчиси А.Араббоев котиблигида, Ўзбекистон
Республикаси Савдо-саноат палатаси Тошкент шахар бошқармаси даъвогар
“****” уюшмасининг манфаатида жавобгар “****” акциядорлик жамияти
ҳисобидан 203 712 068 сўм асосий қарздорликни ундириш тўғрисидаги даъво
аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни даъвогар вакили Ш.Шайназаров
(ишончнома асосида) иштирокида Асака туманлараро иқтисодий суди
биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
аниқлади:
Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси Тошкент шахар
бошқармаси (бундан буён матнда палата деб юритилади) даъвогар “****”
уюшмаси (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) Асака туманлараро
иқтисодий
судиига
даъво
ариза
билан
мурожаат
қилиб
жавобгар “****” акциядорлик жамияти (бундан буён матнда жавобгар деб
юритилади) ўртасида 2019 йил 19 февралда 14-сонли уюшма аъзолиги
тўғрисидаги шартнома имзоланган.
Тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг 3.1 ва 3.3-бандларига кўра,
уюшма аъзоси уюшмага ҳар ойда ўзи томонидан ишаб чиқарилган тайёр
махсулот сотиш ҳажмининг 0,3 фоизидан 0,6 фоизигача бўлган миқдорда
аъзолик ажратмалари тўлаб бориши белгиланган.
Бундан ташқари ушбу шартномага тузилган 1-сонли қўшимча
келишувнинг 4-бандига асосан уюшма аъзоси уюшмага ҳар ойда тўлаб
бориши керак бўлган аъзолик ажратмаси 0,4 фоиз миқдорида тўлаб
борилишига келишилган.
Жавобгар томонидан 2021 йилнинг 2, 3 ва 4-чораги ҳамда 2022 йил учун
шартнома шартларига кўра 328 692 468 сўм аъзолик бадаллари хисобланиб
шундан 203 712 068 сўм аъзолик бадаллари даъвогарга тўланмаганлиги
оқибатида 203 712 068 сўм аъзолик бадалидан қарздорлик вужудга келган,
шу боис даъвогар иқтисодий судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб,
203 712 068 сўм асосий қарздорликни ундиришни сўраган.
Даъвогар вакили жавобгар томонидан тўлов амалга оширилмаганлигини
билдириб, даъво аризани тўлиқ қаноатлантиришни сўради.
Палата вакили суд мажлисида иштирок этмади ҳамда даъво талаблари
юзасидан ўз фикр ва мулоҳазаларини билдирмади. Бироқ даъвогар даъво
талабида ишни палата вакили иштироксиз кўриб чиқишни сўраган.
Суд мажлисида жавобгар вакиллари иштирок этмадилар ҳамда даъво
талаблари юзасидан ўз фикр ва мулоҳазаларини билдирмадилар, суднинг суд
мажлисининг вақти ва жойи ҳақидаги ажрими жавобгарнинг юридик
манзилига юборилган бўлиб, суднинг ажрими жавобгар томонидан
олинганлиги тўғрисида почта алоқа хизмати томонидан маълумотнома
мавжуд.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (матнда ИПК
деб юритилади) 128-моддасининг иккинчи қисмида, суд томонидан юридик
шахснинг судга маълум бўлган охирги жойлашган ери (почта манзили),
фуқаронинг яшаш жойи бўйича юборилган ажримнинг кўчирма нусхаси
олувчи кўрсатилган манзилда йўқлиги сабабли топширилмаган ва бу ҳақда
алоқа муассасаси судни хабардор қилган бўлса, иқтисодий суд ишларини
юритиш иштирокчиси суд томонидан тегишли тарзда хабардор қилинган деб
ҳисобланиши белгиланган.
ИПК 170-моддасининг учинчи қисмига кўра, иш муҳокамасининг вақти
ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар, учинчи
шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши
мумкин. Шу сабабли суд ишни палата ва жавобгар вакилининг иштирокисиз
кўриш мумкин деган хулосага келди.
Суд ишда иштирок этган тараф вакилининг тушунтиришини тинглаб,
иш ҳужжатларини ўрганиб, уларга ҳуқуқий баҳо бериб, қуйидаги асосларга
кўра, даъво талабларини тўлиқ қаноатлантириш ва ишни кўриш билан боғлиқ
барча суд харажатларини жавобгар зиммасига юклаш лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК
деб юритилади)нинг 236-моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият
шартларига ва қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар
бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа
талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши кераклиги белгиланган.
Иш ҳужжатларидан кўринишича, тарафлар ўртасида 2019 йил 19
февралда 14-сонли уюшма аъзолиги тўғрисидаги шартнома (кейинги
матнларда шартнома деб юритилади) имзоланган.
Шартноманинг 3.1 ва 3.3-бандларига кўра, уюшма аъзоси уюшмага ҳар
ойда ўзи томонидан ишаб чиқарилган тайёр махсулот сотиш ҳажмининг 0,3
фоизидан 0,6 фоизигача бўлган миқдорда аъзолик ажратмалари тўлаб бориши
белгиланган.
Бундан ташқари ушбу шартномага тузилган 1-сонли қўшимча
келишувнинг 4-бандига асосан уюшма аъзоси уюшмага ҳар ойда тўлаб
бориши керак бўлган аъзолик ажратмаси 0,4 фоиз миқдорида тўлаб
борилишига келишилган.
Жавобгар томонидан 2021 йилнинг 2, 3 ва 4-чораги ҳамда 2022 йил учун
шартнома шартларига кўра 328 692 468 сўм аъзолик бадаллари хисобланиб
шундан 203 712 068 сўм аъзолик бадаллари даъвогарга тўлаб берилмаган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК
деб юритилади) 333-моддасининг биринчи қисмига биноан қарздор айби
бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада
бажармаганлиги учун, агар қонунчиликда ёки шартномада бошқача тартиб
белгиланмаган бўлса, жавоб беради.
Мазкур аъзолик бадаллари қиймати даъво аризага илова қилинган
жавобгарнинг солиқ идораларига тақдим этган хисоботлари асосида
хисобланган маълумотнома билан ўз исботини топган.
ИПКнинг 68-моддаси биринчи қисмига кўра, ишда иштирок этувчи ҳар
бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни
исботлаши керак.
Шу боис, суд даъвонинг асосий қарз ундириш талабини асосли деб
ҳисоблайди ва ушбу даъво таълабини тўлиқ қаноатлантиришни лозим топади.
ИПК 118-моддасининг биринчи қисмида суд харажатлари ишда иштирок
этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига
мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилиши белгиланган.
Қайд этилганларга кўра, суд даъвогарнинг даъво талабини тўлиқ
қаноатлантириб, жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига 203 712 068 сўм
асосий қарз, 41.200 сўм почта харажати ҳамда давлат бюджетига 4 074 241,36
сўм давлат божи ундиришни лозим топиб, Ўзбекистон Республикаси
Иқтисодий процессуал кодексининг 68, 118, 170, 176-180, 186, 192моддаларини қўллаб,
ҚАРОР ҚИЛДИ:
Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси Тошкент шахар
бошқармасининг даъвогар “****” уюшмасининг манфаатида киритган даъво
аризаси тўлиқ қаноатлантирилсин.
Жавобгар “****” акциядорлик жамияти ҳисобидан “****” уюшмаси
фойдасига 203 712 068 сўм асосий қарз ва 41.200 сўм почта харакциядорлик
жамиятиати ундирилсин.
Жавобгар “****” акциядорлик жамияти ҳисобидан республика
бюджетига 4 074 241,36 сўм давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қабул қилингандан кейин бир ойлик муддат ўтгач
қонуний кучга киради.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақаси берилсин.
Ушбу ҳал қилув қарори устидан шу суд орқали Андижон вилоят
судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига бир ойлик муддат ичида
апелляция тартибида ёки ҳал қилув қарори қонуний кучга кирган кундан
эътиборан олти ой ичида кассация тартибида шикоят бериш (протест
келтириш) мумкин.
Раислик қилувчи, судья
Х.М.Тошпулатов