Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1301-2502/9776 Дата решения 27.11.2025 Инстанция Кассация Тип документа Суд Джизакский межрайонный экономический суд Судья DJURAYEV NURIDDIN SALAYDINOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый Sird r -Z r fsh n irrig si tiziml ri vz b shq rm si huzurid gi n s s st nsi l ri v n rg tik b shq rm si
Source ID 5c49790e-45d2-439f-99b1-ecbf0346df8f Claim ID PDF Hash a451522c7e52ce22... Загружено 10.04.2026 PDF
Ссылки на нормативные акты 10
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
нинг 47-моддаси нинг 47 law
онуннинг 47-моддаси онуннинг 47 law
нинг 215-моддаси нинг 215 law
онунининг 47-моддаси онуни 47 law
онуннинг 49-моддаси онуннинг 49 law
ИПКнинг 301-моддаси ИПКнинг 301 law
ушбу Кодекс 302-моддаси ушбу Кодекс 302 code_article
ИПКнинг 302-моддаси ИПКнинг 302 law
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
онунининг 9-моддаси онуни 9 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1301-2502/9776-сонли иқтисодий иш Биринчи инстанция судида ишни кўрган судья - Н.Джураев Кассация инстанцияси судида маърузачи судья - И.Умаров ЖИЗЗАХ ВИЛОЯТ СУДИНИНГ ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ ҚАРОРИ Жиззах шаҳар 2025 йил 27 ноябрь Жиззах вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати И.Умаров раислигида, ҳайъат аъзолари С.Қувватов ва А.Тўйчиевдан иборат таркибда, судья катта ёрдамчиси Ж.Маматовнинг котиблигида, аризачи “O’zb kist n R s ublik si V zirl r hk m si huzurid gi El ktr n rgi si, n ft m hsul tl ri v g zd n f d l nishni n z r t qilish ins ksi si” Жиззах вилоят ҳудудий бошқармасининг жавобгари “Sird r -Z r fsh n irrig si tiziml ri vz b shq rm si huzurid gi n s s st nsi l ri v n rg tik b shq rm si”га нисбатан 158.265.579 сўм молиявий жарима қўллаш ва қўлланилган молиявий жаримани ундириш тўғрисидаги аризаси бўйича юритилган иш юзасидан қабул қилинган Жиззах туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 17 сентябрдаги ҳал қилув қарори устидан аризачи “O’zb kist n R s ublik si V zirl r hk m si huzurid gi El ktr n rgi si, n ft m hsul tl ri v g zd n f d l nishni n z r t qilish ins ksi si” Жиззах вилоят ҳудудий бошқармаси томонидан ҳамда 2025 йил 23 сентябрдаги қўшимча ҳал қилув қарори устидан жавобгар “Sird r -Z r fsh n irrig si tiziml ri vz b shq rm si huzurid gi n s s st nsi l ri v n rg tik b shq rm si” томонидан берилган кассация шикоятларини аризачи “O’zb kist n R s ublik si V zirl r hk m si huzurid gi El ktr n rgi si, n ft m hsul tl ri v g zd n f d l nishni n z r t qilish ins ksi si” вакили М.Норбоев (ишончномага асосан) ва жавобгар “Sird r -Z r fsh n irrig si tiziml ri vz b shq rm si huzurid gi n s s st nsi l ri v n rg tik b shq rm si” вакиллари Ё.Дониёров, А.Холбоев, Ж.Элмуродов (2025 йил 27 ноябрдаги 01/15-288-сонли ишончномага асосан)нинг иштирокида, суд биносида ўтказилган очиқ суд мажлиси муҳокамасида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: “O’zb kist n R s ublik si V zirl r hk m si huzurid gi El ktr n rgi si, n ft m hsul tl ri v g zd n f d l nishni n z r t qilish ins ksi si” Жиззах вилоят ҳудудий бошқармаси (бундан буён матнда аризачи деб юритилади) ходимлари томонидан бошқарманинг 2025 йил 13 июндаги 13/128-сонли буйруғига асосан “Sird r -Z r fsh n irrig si tiziml ri vz b shq rm si huzurid gi n s s st nsi l ri v n rg tik b shq rm si” (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади)да текширув ўтказилган. Аризачи томонидан жавобгарда электр энергияси ва табиий газни қабул қилиш, узатиш, тақсимлаш ва истеъмол қилиш, ёнилғи-мойлаш маҳсулотларини 1 қабул қилиш, сақлаш, тарқатиш, ҳисобини юритиш ва улардан оқилона фойдаланиш соҳасидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга амал қилиниши устидан давлат назоратини амалга ошириш давомида жавобгарда 2024 йилнинг ноябрь, декабрь ойлари, 2025 йилнинг январь, февраль, март, апрель ва май ойларида амалдаги қонунчилик ҳужжатлари билан белгиланган талабларга жавоб бермайдиган техник ҳолат ва тизимнинг элементларидан сертификатлаштирилмаган ҳолда фойдаланганлиги ҳолатлари аниқланган, яъни ностандарт ва сертификатлаштирилмаган Трансформатор пунктларида электр энергияси истеъмоли мавжуд трансформаторларга ўрнатилган электр ҳисоблагичлар орқали истеъмол қилинган олти ой давомида жами 1.582.655,788 kВт.*s.ни ташкил қилганлиги маълум бўлган. Бу билан истеъмолчининг норматив ҳужжатлар билан белгиланган талабларга жавоб бермайдиган техник ҳолат ва тизимнинг элементларидан сертификатлаштирилмаган ҳолда фойдаланганлиги Ўзбекистон Республикаси “Энергияни тежаш, ундан оқилона фойдаланиш ва энергия самарадорлигини ошириш тўғрисида”ги Қонуни (бундан буён матнда Қонун деб юритилади)нинг 47-моддасида Ёқилғи-энергетика ресурслари истеъмолчилари томонидан сертификатлаштирилмаган энергетика ускуналаридан, энергия таъминоти тармоқлари ва тизимларининг элементларидан фойлаланиш сертификатлаштирилмаган энергетика ускуналари, энергия таъминоти тармоқлари ва тизимларнинг элементлари ёрдамида сарфланган ёки узатилган энергия қийматининг ўн фоизи миқдорида жарима солишга сабаб бўлиши белгиланган. Бу борада аризачининг 2025 йил 18 июнда 577-сонли қарори қабул қилинган. Қарорда жавобгарга нисбатан молиявий жарима миқдори 158.265.579 сўм этиб белгиланган ва молиявий жаримани бир ой муддатда ихтиёрий равишда тўлаб бериши мумкинлиги қайд этилган. Аризачининг қарори талабларига жавобгар томонидан муносабат билдирилмаган ва оқибатсиз қолдирилган. Шу сабабли, аризачи иқтисодий судга ариза билан мурожаат қилиб, аризада жавобгар мазкур молиявий жаримани ихтиёрий равишда тўлаб бермаганлиги баён этилиб, унга нисбатан 158.265.579 сўм молиявий жарима қўллашни ва қўлланилган молиявий жаримани ундириш тўғрисида ҳал қилув қарори қабул қилишни сўраган. Биринчи инстанция судининг 2025 йил 17 сентябрдаги ҳал қилув қарори билан аризачининг аризаси тўлиқ қаноатлантирилиб, жавобгар “JIZZ SUV ` INO I” масъулияти чекланган жамиятига нисбатан 28.758.076 сўм молиявий жарима қўлланилиб, қўлланилган молиявий жаримани ундириш аризачи зиммасига юклатилган. Биринчи инстанция судининг 2025 йил 23 сентябрдаги қўшимча ҳал қилув қарори билан аризачининг аризаси тўлиқ қаноатлантирилиб, жавобгарга нисбатан 158.265.579 сўм молиявий жарима қўлланилиб, қўлланилган молиявий жаримани ундириш аризачи зиммасига юклатилган. Жавобгар суднинг қўшимча ҳал қилув қароридан норози бўлиб, судга кассация шикояти билан мурожаат қилган. Кассация шикоятида биринчи инстанция судининг 2025 йил 23 сентябрдаги қўшимча ҳал қилув қарорини бекор қилиб, ишни тугатиш сўралган. Аризачи суднинг 2025 йил 17 сентябрдаги ҳал қилув қароридан норози 2 бўлиб, судга кассация шикояти билан мурожаат қилиб, кассация шикоятида биринчи инстанция судининг 2025 йил 17 сентябрдаги ҳал қилув қарорининг хулоса қисмидаги жавобгар номини “Vil t n s s st nsi l ri v n rg tik b shq rm si” ҳамда молиявий жарима суммасини 158.265.579 сўм деб қабул қилиб, ундириш ҳақида қарор қабул қилиш сўралган. Суд мажлиси муҳокамасида иштирок этган жавобгар вакиллари тушунтириш бериб, кассация шикоятини қўллаб-қувватлаб, бошқарма бюджет ташкилоти бўлганлигини, жорий йилнинг июль ва август ойларида таъмирлаштиклаш ишлари учун маблағ бўлмаганлиги сабабли ишлар бир оз кечиктирилиб бажарилганлигини, яъни 2025 йил 23 сентябрь кунига қадар трансформатор пунктлари таъмирланганлигини, камчиликлар баратараф этилганлигини, хулосалар олинганлигини билдиришиб, биринчи инстанция судининг 2025 йил 23 сентябрдаги ҳал қилув қарорини бекор қилиб, кассация шикоятини қаноатлантиришни, аризачининг кассация шикоятини қонуний кўриб чиқишни сўрашди. Суд мажлиси муҳокамасида иштирок этган аризачи вакили тушунтириш бериб, аризачи томонидан киритилган кассация шикоятини қўллаб-қувватлаб, жавобгарнинг кассация шикоятига нисбатан эътироз билдириб, кассация шикоятини тан олмаслигини, жавобгар томонидан Қонуннинг 47-моддаси талаблари бузилганлигини, текшириш жараёнида ўрганиш далолатномаси расмийлаштирилганлигини, жавобгарга нисбатан 158.265.579 сўм молиявий жарима ҳисобланганлигини таъкидлаб, биринчи инстанция судининг 2025 йил 23 сентябрдаги ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдиришни, кассация шикоятини қаноатлантиришни рад этишни, аризачи томонидан киритилган кассация шикоятини қаноатлантиришни сўради. Судлов ҳайъати, тарафлар вакилларининг тушунтиришларини тинглаб, кассация шикоятида келтирилган важларни иш ҳужжатлари билан бирга муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга кўра биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини ва қўшимча ҳал қилув қарорини бекор қилиб, аризани тўлиқ қаноатлантириш ҳақида янги қарор қабул қилишни, кассация шикоятларини қисман қаноатлантиришни лозим деб топади. Аниқланишича, аризачи ариза талабида жавобгарга нисбатан молиявий жарима қўллашни ва қўлланилган молиявий жаримани ундириб беришни сўраган. Бироқ, биринчи инстанция суди ариза талабининг жавобгарга нисбатан молиявий жарима қўллаш қисми бўйича ҳал қилув қарори қабул қилмаган. Жиззах вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати кассация инстанциясининг 2025 йил 19 ноябрдаги ажрими билан ишни биринчи инстанция судида иш юритиш қоидаларига мувофиқ кўришга ўтилиб, унда бажарилиши лозим бўлган ҳаракатлар кўрсатилган. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади)нинг 215-моддасига кўра, ҳуқуқий таъсир чораларини қўллаш тўғрисидаги аризалар билан судларга назорат қилувчи органлар мурожаат этишга ҳақли. Жавобгарнинг кассация шикоятида ва суд мажлиси муҳокамасида иштирок этган вакиллари судлов ҳайъатига берган тушунтиришларида бошқарма бюджет ташкилоти бўлганлиги, жорий йилнинг июль ва август ойларида таъмирлаш3 тиклаш ишлари учун маблағ бўлмаганлиги сабабли ишлар бир оз кечиктирилиб бажарилганлиги, яъни 2025 йил 23 сентябрь кунига қадар трансформатор пунктлари таъмирланганлиги, камчиликлар баратараф этилганлиги, хулосалар олинганлиги, аризачининг далолатномасида кўрсатилган кўрсатмани ўз вақтида бажара олмаганлиги ҳақида важлар келтирилган. Аризачининг кассация шикоятида ва суд мажлиси муҳокамасида иштирок этган вакили судлов ҳайъатига берган тушунтиришида жавобгарда текширув ўтказилганлиги, аризачи томонидан жавобгарда электр энергияси ва табиий газни қабул қилиш, узатиш, тақсимлаш ва истеъмол қилиш, ёнилғи-мойлаш маҳсулотларини қабул қилиш, сақлаш, тарқатиш, ҳисобини юритиш ва улардан оқилона фойдаланиш соҳасидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга амал қилиниши устидан давлат назоратини амалга ошириш давомида жавобгарда 2024 йилнинг ноябрь, декабрь ойлари, 2025 йилнинг январь, февраль, март, апрель ва май ойларида амалдаги қонунчилик ҳужжатлари билан белгиланган талабларга жавоб бермайдиган техник ҳолат ва тизимнинг элементларидан сертификатлаштирилмаган ҳолда фойдаланганлиги ҳолатлари аниқланганлиги, яъни ностандарт ва сертификатлаштирилмаган Трансформатор пунктларида электр энергияси истеъмоли мавжуд трансформаторларга ўрнатилган электр ҳисоблагичлар орқали истеъмол қилинган олти ой давомида жами 1.582.655,788 kВт*s.ни ташкил этганлиги, суднинг 2025 йил 17 сентябрдаги ҳал қилув қарорининг хулоса қисмида жавобгар “JIZZ SUV ` INO I” масъулияти чекланган жамияти деб кўрсатилганлиги ҳақида важлар келтирилган. Ишдаги мавжуд ҳужжатлардан ва суд муҳокамасида аниқланишича, аризачининг ходимлари томонидан бошқарманинг 2025 йил 13 июндаги 13/128-сонли буйруғига асосан жавобгарда электр энергияси ва табиий газни қабул қилиш, узатиш, тақсимлаш ва истеъмол қилиш, ёнилғи-мойлаш маҳсулотларини қабул қилиш, сақлаш, тарқатиш, ҳисобини юритиш ва улардан оқилона фойдаланиш соҳасидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга амал қилиниши устидан давлат назоратини амалга ошириш юзасидан текширув ўтказилган. Текширувда қуйидагилар, хусусан жавобгарда электр энергияси ва табиий газни қабул қилиш, узатиш, тақсимлаш ва истеъмол қилиш, ёнилғи-мойлаш маҳсулотларини қабул қилиш, сақлаш, тарқатиш, ҳисобини юритиш ва улардан оқилона фойдаланиш соҳасидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга амал қилиниши устидан давлат назоратини амалга ошириш давомида жавобгарда 2024 йилнинг ноябрь, декабрь ойлари, 2025 йилнинг январь, февраль, март, апрель ва май ойларида ностандарт ва сертификатлаштирилмаган Трансформатор пунктларида электр энергияси истеьмоли мавжуд трансформаторларга ўрнатилган элетр ҳисоблагичлар орқали истеъмол қилинган олти ой давомида жами 1.582.655,788 kvt*s.ни ташкил қилган, яъни умумий 1.582.655,788 kvt*s х 10%= 158.265,579 kvt*s х 1000 сўм = 158.265.579 сўмни ташкил этганлиги аниқланиб, бу ҳақида далолатнома расмийлаштирилган. Шунингдек, аризачининг жавобгарга нисбатан “Энергияни тежаш, ундан оқилона фойдаланиш ва энергия самарадорлигини ошириш соҳасидаги ҳуқуқбузарликлар учун молиявий санкция миқдорини белгилаш ҳақида” 2025 йил 18 июнь куни 577-сонли қарори қабул қилинган. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон 4 Республикасида мувофиқлиги тасдиқланиши лозим бўлган мувофиқликни баҳолаш объектлари рўйхатларини тасдиқлаш тўғрисида”ги 2021 йил 30 январдаги 43-сонли Қарори билан тасдиқланган 4-иловаси “Мажбурий тартибда мувофиқлиги баҳоланиши лозим бўлган маҳсулотлар” рўйхатининг 56-бандида электр машиналари ва ускуналари, двигателлар ва генераторлар, электргенераторли қурилмалар ва айланадиган электр ўзгартирувчилар, ўзгарувчан ток электр трансформаторлари сертификатлаштирилиши лозим бўлган маҳсулотлар жумласига кириши қайд этилган. Ўзбекистон Республикаси “Энергияни тежаш, ундан оқилона фойдаланиш ва энергия самарадорлигини ошириш тўғрисида”ги Қонунининг 47-моддасига асосан ёқилғи-энергетика ресурслари истеъмолчилари томонидан сертификатлаштирилмаган энергетика ускуналаридан, энергия таъминоти тармоқлари ва тизимларнинг элементларидан фойдаланишсертификатлаштирилмаган энергетика ускуналари, энергия таъминоти тармоқлари ва тизимларининг элементлари ёрдамида сарфланган ёки узатилган энергия қийматининг ўн фоизи миқдорида жарима солишга сабаб бўлади. Бундан кўринадики, жавобгарда юқорида қайд этилган Қонуннинг 47-моддасига кўра, ёқилғи-энергетика ресурслари истеъмолчилари томонидан сертификатлаштирилмаган энергетика ускуналаридан, энергия таъминоти тармоқлари ва тизимларнинг элементларидан фойдаланиш ҳолатлари аниқланганлиги боис, унга нисбатан сертификатлаштирилмаган энергетика ускуналари ва тизимнинг элементлари ёрдамида сарфланган ёки узатилган энергия қийматининг ўн фоизи миқдорида жарима солишга асослар мавжуд. Шунингдек, жавобгар аризачи томонидан берилган кўрсатма талабларини бажарган бўлса-да, Қонуннинг 49-моддаси бешинчи қисмида белгиланган йўл қўйилган ҳуқуқбузарликларни ихтиёрий равишда бартараф этган ва етказилган зарарнинг ўрнини тўлиқ қопланганлигини тасдиқловчи ҳолатларни акс эттирувчи даллилар мавжуд эмас, яъни ҳуқуқбузарлик оқибатида етказилган зарар қопланмаган. Шу боис, Қонун талабига мувофиқ, молиявий санкция қўллашни рад этишга асослар мавжуд эмас. Аризачининг 2025 йил 18 июндаги “Энергияни тежаш, ундан оқилона фойдаланиш ва энергияни самарадорлигини ошириш соҳасидаги ҳуқуқбузарликлар учун молиявий санкция миқдорини белгилаш тўғрисида”ги Қарорига кўра, жавобгарга Қонуннинг 47-моддасига асосан молиявий санкциянинг миқдори 158.265.579 сўм қилиб белгиланган ва ушбу жарима суммасини бир ой ичида ихтиёрий тарзда тўлаш учун муддат берилган. Аммо, жарима суммаси ихтиёрий равишда тўлаб берилмаганлиги сабабли аризачи жавобгарга нисбатан (1.582.655,788 kvt*s х 10%= 158.265,579 kvt*s х 1000 сўм =) 158.265.579 сўм молиявий жаримани қўллашни ва уни ундириш тўғрисидаги ариза билан судга мурожаат этган. Қонуннинг 49-моддаси биринчи қисмига биноан, энергияни тежаш, ундан оқилона фойдаланиш ва энергия самарадорлигини ошириш соҳасидаги ҳуқуқбузарликлар учун молиявий санкциялар суд тартибида қўлланилади, бундан хўжалик юритувчи субъект содир этилган ҳуқуқбузарликдаги айбини тан олган ва молиявий санкциянинг суммасини ихтиёрий тарзда тўлаган ҳоллар мустасно. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 5 26 февралдаги 121-сонли Қарори билан тасдиқланган “Ёқилғи-энергетика ресурсларидан фойдаланишда содир этилган ҳуқуқбузарликлар учун хўжалик юритувчи субъектларга нисбатан ҳуқуқий таъсир чораларини қўллаш тартиби тўғрисида”ги Низомнинг 28-бандида ваколатли органнинг қарори асосида қўлланилган молиявий санкциялар бир ой муддатда тўлаб берилмаган тақдирда, молиявий санкциялар ваколатли орган томонидан суд тартибида ундирилиши белгилаб қўйилган. Аризачининг 2025 йил 18 июндаги 577-сонли қарори бугунги кунда кучида бўлиб, қарор бекор қилинмаган. Бироқ, биринчи инстанция суди томонидан ариза талабининг қўлланилган молиявий жаримани ундириш қисми бўйича ҳал қилув қарори қабул қилинмаган. Қолаверса, суднинг 2025 йил 17 сентябрдаги ҳал қилув қарори билан аризачининг аризаси тўлиқ қаноатлантирилиб, жавобгар “JIZZ SUV ` INO I” масъулияти чекланган жамиятига нисбатан 28.758.076 сўм молиявий жарима қўлланилиб, қўлланилган молиявий жаримани ундириш аризачи зиммасига юклатилган. ИПКнинг 301-моддаси иккинчи қисмига кўра, ушбу Кодекс 302-моддаси бешинчи қисмининг 2, 3 ва 6-бандларида назарда тутилган асослар аниқланганда, кассация инстанцияси суди ишни биринчи инстанция судида иш юритиш қоидалари бўйича кўради. Ишни биринчи инстанция судида иш юритиш қоидалари бўйича кўришга ўтиш ҳақида ажрим чиқарилиб, унда бажарилиши лозим бўлган ҳаракатлар кўрсатилади. Жиззах вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати кассация инстанциясининг 2025 йил 19 ноябрдаги ажрими билан ишни биринчи инстанция судида иш юритиш қоидаларига мувофиқ кўришга ўтилиб, унда бажарилиши лозим бўлган ҳаракатлар кўрсатилган. ИПКнинг 302-моддаси бешинчи қисмининг 6-бандига мувофиқ, билдирилган талаб бўйича суд ҳал қилув қарори қабул қилмаганлиги биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини ҳар қандай ҳолда бекор қилиш учун асос бўлади. ИПКнинг 301-моддаси биринчи қисм 2-бандига асосан кассация инстанцияси суди кассация шикоятини (протестини) кўриш натижалари бўйича ҳал қилув қарорини тўлиқ ёки қисман бекор қилишга ва янги қарор қабул қилишга ҳақли. ИПКнинг 118-моддасига асосан суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Ўзбекистон Республикаси “Давлат божи тўғрисида”ги Қонунининг 9-моддаси 19-бандида аризачи ва жавобгар - ҳуқуқий таъсир чораларини қўллаш тўғрисидаги ишлар бўйича давлат божидан озод этилганлиги белгиланган. Баён этилганларга кўра, судлов ҳайъати кассация шикоятларини қисман қаноатлантиришни, биринчи инстанция судининг 2025 йил 17 сентябрдаги ҳал қилув қарорини ва 2025 йил 23 сентябрдаги қўшимча ҳал қилув қарорини бекор қилиб, аризани тўлиқ қаноатлантириш тўғрисида янги қарор қабул қилишни, жавобгар “Sird r -Z r fsh n irrig si tiziml ri vz b shq rm si huzurid gi n s s st nsi l ri v n rg tik b shq rm si”га нисбатан 158.265.579 сўм миқдорида 6 молиявий жарима қўллашни, қўлланилган молиявий жаримани ва олдиндан тўланган (37.500 сўм + 41.200 сўм =) 78.700 сўм почта харажатини жавобгардан аризачи фойдасига, ишни биринчи ва кассация инстанциялари судида кўриш билан боғлиқ (ариза талабининг 158.265.579 сўм ундириш қисми бўйича х 3 фоиз давлат божи = 4.747.967 сўм - олдиндан тўланган 3.165.311 сўм давлат божи =) 1.582.656 сўм давлат божини Республика бюджетига ундиришни лозим топди. Юқоридагиларга кўра ҳамда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 283, 297, 299-303-моддаларини қўллаб, судлов ҳайъати қ а р о р қ и л а д и: Жиззах туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 17 сентябрдаги ҳал қилув қарори ва 2025 йил 23 сентябрдаги қўшимча ҳал қилув қарори бекор қилинсин. Янги қарор қабул қилинсин. Аризачи “O’zb kist n R s ublik si V zirl r hk m si huzurid gi El ktr n rgi si, n ft m hsul tl ri v g zd n f d l nishni n z r t qilish ins ksi si” Жиззах вилоят ҳудудий бошқармасининг жавобгари “Sird r -Z r fsh n irrig si tiziml ri vz b shq rm si huzurid gi n s s st nsi l ri v n rg tik b shq rm si”га нисбатан 158.265.579 сўм молиявий жарима қўллаш ва қўлланилган жаримани ундириш тўғрисидаги аризаси тўлиқ қаноатлантирилсин. Жавобгар “Sird r -Z r fsh n irrig si tiziml ri vz b shq rm si huzurid gi n s s st nsi l ri v n rg tik b shq rm si”га нисбатан 158.265.579 сўм миқдорида молиявий жарима қўлланилсин. Жавобгар “Sird r -Z r fsh n irrig si tiziml ri vz b shq rm si huzurid gi n s s st nsi l ri v n rg tik b shq rm si”дан аризачи “O’zb kist n R s ublik si V zirl r hk m si huzurid gi El ktr n rgi si, n ft m hsul tl ri v g zd n f d l nishni n z r t qilish ins ksi si” фойдасига 158.265.579 сўм миқдорида молиявий жарима ва олдиндан тўланган 78.700 сўм почта харажати ундирилсин. Жавобгар “Sird r -Z r fsh n irrig si tiziml ri vz b shq rm si huzurid gi n s s st nsi l ri v n rg tik b shq rm si”дан Республика бюджетига 1.582.656 сўм давлат божи ундирилсин. Ижро варақалари берилсин. Кассация шикоятлари қисман қаноатлантирилсин. Қарор қабул қилинган кундан эътиборан қонуний кучга киради. Мазкур қарор устидан ҳал қилув қарори қабул қилган суд орқали Жиззах вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига тафтиш шикояти (протести) берилиши мумкин. Раислик этувчи И.Умаров ҳайъат аъзолари С.Қувватов А.Тўйчиев 7