← Назад
Решение #2840955 economic_new
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
15
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| нинг | 2034 | 2 | law | |
| ФКнинг | 631 | — | law | |
| ФКнинг | 666 | — | law | |
| ФКнинг | 673 | — | law | |
| ФКнинг | 682 | — | law | |
| ФКнинг | 242 | — | law | |
| Ушбу кодекси | 333 | — | code_article | |
| ИПК | 2034 | 4 | law | |
| мазкур кодекс | 2034 | 8 | code_article | |
| ФКнинг | 261 | — | law | |
| ФКнинг | 326 | — | law | |
| ИПКнинг | 66 | — | law | |
| ИПК | 72 | — | law | |
| ИПК | 74 | — | law | |
| ИПКнинг | 118 | — | law |
Текст решения
8 496 символов
4-1901-2504/9808-сонли иш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Термиз шаҳри
2025 йил 27 ноябрь
Термиз туманлараро иқтисодий суди судьяси Ж.Ачилов, даъвогар –
Сурхондарё вилоят ҳокимлиги “Ягона буюртмачи хизмати” давлат
муассасасининг жавобгар «S rd r- rm z-Qurilish» масъулияти чекланган
жамиятига нисбатан 3727597 сўм пеня ундириб бериш ҳақида киритган даъво
аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни соддалаштирилган тартибида
кўриб чиқиб, қуйидагиларни
А Н И Қ Л А Д И:
Сурхондарё вилоят ҳокимлиги “Ягона буюртмачи хизмати” давлат
муассасаси (бундан кейин матнда – даъвогар ёки “Буюртмачи”) иқтисодий
судга соддалаштирилган тартибда даъво аризаси билан мурожаат қилиб,
«S rd r- rm z-Qurilish» масъулияти чекланган жамияти (бундан кейин
матнда – жавобгар ёки “Бажарувчи”)дан 3727597 сўм пеня ундириб беришни
сўраган.
Ишни кўриш вақти ва жойи тўғрисида тегишли равишда хабардор
қилинган бўлса-да, жавобгар вакили судга ёзма фиркнома бермаган, эътироз
билдирмаган.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён
матнда ИПК деб юритилади)нинг 2034-моддасининг 2-қисмига кўра,
жавобгар даъво аризаси юзасидан ёзма фикрини даъво аризасининг кўчирма
нусхаси ўзига топширилган пайтдан эътиборан ўн беш кунлик муддатда
судга ўзи асосланаётган ҳужжатлар ва далилларни илова қилган ҳолда
тақдим этишга ҳақли.
Бироқ, жавобгар даъво аризаси юзасидан ёзма фикр билан мурожаат
қилмади.
Суд, ишдаги мавжуд далилларни атрофлича ўрганиб чиқиб, баҳолаб,
қуйидаги асосларга кўра даъво талабларини қисман қаноатлантиришни лозим
деб ҳисоблайди.
Иш ҳужжатларидан кўринишича, даъвогар ва жавобгар ўртасида
26.06.2025 йилда 173948-сонли пудрат шартномаси тузилган.
Даъвогар пудрат шартномасининг 14-бандига асосан жавобгарга
30.06.2025 йилда 284445685,80 сўм бўнак пулини ўтказиб берган. Жавобгар
бўнак пули ўтказиб берилгандан кейин 24.10.2025 йилга қадар шартнома
бўйича ишларни тўлиқ бажариб тугатиши лозим бўлса-да, бироқ жавобгар
ишларни 37 кунга кечиктирган.
Шартноманинг 64-бандига кўра, Пудратчи (жавобгар) объектни ўз
вақтида ишга тушириш бўйича ўз мажбуриятларини бузганлиги учун
буюртмачига (даъвогар) муддати ўтказиб юборилган ҳар бир кун учун
мажбуриятлар бажарилмаган қисмининг 0,5 фоизи миқдорида пеня тўлайди,
бироқ бунда пенянинг умумий суммаси объект шартномавий жорий
қийматининг 30 фоизидан ошмаслиги лозим.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг (бундан кейин
матнда - ФК) 234-моддасига асосан мажбуриятлар шартномадан, зиён
етказиш натижасида ҳамда қонунда кўрсатилган бошқа асослардан келиб
чиқади.
Мазкур ҳолатда тарафларнинг мажбуриятлари пудрат шартномасидан
келиб чиққан.
ФКнинг 631-моддасига кўра, пудрат шартномаси бўйича бир тараф
(пудратчи) иккинчи тараф (буюртмачи)нинг топшириғига биноан маълум бир
ишни бажариш ва унинг натижасини буюртмачига белгиланган муддатда
топшириш мажбуриятини олади, буюртмачи эса иш натижасини қабул қилиб
олиш ва бунинг учун ҳақ тўлаш мажбуриятини олади.
ФКнинг 666-моддасига кўра қурилиш пудрати шартномаси бўйича
пудратчи шартномада белгиланган муддатда буюртмачининг топшириғи
билан муайян объектни қуриш ёки бошқа қурилиш ишини бажариш
мажбуриятини олади, буюртмачи эса пудратчига ишни бажариш учун зарур
шароит яратиб бериш, ишни қабул қилиш ва келишилган ҳақни тўлаш
мажбуриятини олади.
ФКнинг 673-моддасига кўра буюртмачи пудратчининг бажарган иши
учун сметада назарда тутилган миқдорда, қонун ёки қурилиш пудрати
шартномасида белгиланган муддатда ва тартибда ҳақ тўлайди.
ФКнинг 682-моддасига кўра агар қурилиш пудрати шартномасида
бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, пудратчи қурилиш объектининг
лойиҳа-смета ҳужжатларида белгиланган кўрсаткичларга эришишини ва
объектни кафолат муддати давомида шартномага мувофиқ ҳолда ишлатиш
мумкинлигини кафолатлайди.
ФКнинг 242-моддасига кўра агар мажбуриятни бажариш муддати
кўрсатилмаган ёки талаб қилиб олиш пайти билан белгилаб қўйилган бўлса,
кредитор ҳар қачон ижрони талаб қилишга, қарздор эса — ижрони ҳар қачон
амалга оширишга ҳақли бўлади. Мажбуриятни дарҳол бажариш вазифаси
қонун, шартнома ёки мажбуриятнинг моҳиятидан англашилмаса, қарздор
бундай мажбуриятни кредитор талаб қилган кундан бошлаб етти кунлик
муддат ичида бажариши шарт.
ФКнинг 236-238-моддаларига кўра мажбуриятларни бажаришдан бир
томонлама бош тортишга йўл қўйилмайди.
Ушбу кодексининг 333-моддасида қарздор айби бўлган тақдирда
мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун,
агар қонун ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган
бўлса, жавоб бериши белгиланган.
ИПК 2034-моддасининг 4-қисмига кўра, даъво аризасининг судга
юборилиши ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар томонидан
даъво аризаси юзасидан ёзма фикр тақдим этилмаганлиги даъво аризасини
соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқишга тўсқинлик
қилмайди.
Шунингдек, мазкур кодекс 2034-моддасининг 8-қисмига кўра, суд
соддалаштирилган иш юритиш тартибидаги ишни суд муҳокамасини
ўтказмасдан, тарафларни чақиртирмасдан ва уларнинг тушунтиришларини
эшитмасдан кўриб чиқади.
ФКнинг
261-моддасига
кўра,
қарздор
мажбуриятларнинг
бажарилишини кечиктириб юборганида тўлайдиган ва ўтказиб юборилган
муддатнинг ҳар бир куни учун мажбуриятнинг бажарилмаган қисмига
нисбатан фоиз билан ҳисобланадиган неустойка пеня ҳисобланади.
ФКнинг 326-моддасига асосан агар тўланиши лозим бўлган неустойка
кредиторнинг мажбуриятини бузиш оқибатларига номутаносиблиги кўриниб
турса, суд неустойкани камайтиришга ҳақли. Бунда қарздор мажбуриятни
қай даражада бажарганлиги, мажбуриятда иштирок этаётган тарафларнинг
мулкий аҳволи, шунингдек кредиторнинг манфаатлари эътиборга олиниши
керак.
Шунга кўра, суд жавобгардан ундирилиши мумкин бўлган пеняни
1491038 сўмга қадар камайтиришни лозим топади.
ИПКнинг 66-моддасига асосан иш бўйича далиллар ушбу Кодексда ва
бошқа қонунларда назарда тутилган тартибда олинган фактлар ҳақидаги
маълумотлар бўлиб, улар асосида суд ишда иштирок этувчи шахсларнинг
талаблари ва эътирозларини асословчи ҳолатлар, шунингдек низони тўғри
ҳал қилиш учун аҳамиятга эга бўлган бошқа ҳолатлар мавжудлигини ёки
мавжуд эмаслигини аниқлайди. Бундай маълумотлар ёзма ва ашёвий
далиллар, экспертларнинг хулосалари, мутахассисларнинг маслаҳатлари
(тушунтиришлари), гувоҳларнинг кўрсатувлари, ишда иштирок этувчи
шахсларнинг тушунтиришлари билан аниқланади.
ИПК 72-моддасига кўра қонунчиликка мувофиқ муайян далиллар
билан тасдиқланиши керак бўлган иш ҳолатлари бошқа далиллар билан
тасдиқланиши мумкин эмас.
ИПК 74-моддасига кўра агар текшириш натижасида далилнинг
ҳақиқатга тўғри келиши аниқланса, у ишончли деб тан олинади.
ИПКнинг 118-моддасини биринчи қисмида, суд харажатлари ишда
иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига
мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юкланиши белгиланган.
“Давлат божи тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига кўра
тарафлардан даъво баҳосининг 2 фоизи миқдорида, бироқ, базавий ҳисоблаш
миқдорининг бир бараваридан кам бўлмаган миқдорда давлат божи
ундирилиши белгиланган.
Юқоридагиларга асосан суд даъвони қисман қаноатлантиришни,
жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига 1491038 сўм пеня ундиришни,
даъво талабининг қолган қисмини қаноатлантиришни рад этишни лозим
топди.
Суд, ИПКнинг 118-моддасига асосан иш бўйича суд ҳаражатларини
муҳокама қилиб, жавобгар ҳисобидан республика бюджети ҳамда суд
ҳокимияти органларини ривожлантириш жамғармасига 412 000 сўм давлат
божи, даъвогар фойдасига иш учун олдиндан тўлаб чиқилган 41 200 сўм
почта харажатини ундиришни лозим топди.
Суд, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг
118, 176-180, 186, 2035-моддаларини қўллаб
ҚАРОР ҚИЛАДИ:
Даъвогарнинг даъво талаби қисман қаноатлантирилсин.
«S rd r- rm z-Qurilish» масъулияти чекланган жамиятидан Сурхондарё
вилоят ҳокимлиги “Ягона буюртмачи хизмати” давлат муассасаси фойдасига
1491038 сўм пеня ва олдиндан тўланган 41 200 сўм почта харажати
ундирилсин.
Даъво талабининг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин.
«S rd r- rm z-Qurilish» масъулияти чекланган жамиятидан республика
бюджети ҳамда суд ҳокимияти органларини ривожлантириш жамғармасига
412 000 сўм давлат божи ундирилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори ўн кун муддат ўтиб қонуний кучга киради.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақаси берилсин.
Ҳал қилув қароридан норози тарафлар қарор қабул қилинган кундан
эътиборан ўн кун ичида ушбу суд орқали апелляция тартибида шикоят
(протест) беришлари ёки ушбу муддатда апелляция шикояти (протест)
берилмаса, олти ойлик муддатда кассация шикояти (протест) беришлари
мумкин.
Судья
Ж.Ачилов