Реквизиты
Категория economic_new Номер дела 4-2201-2504/9285 Дата решения 27.11.2025 Инстанция Апелляция Тип документа Суд Урганч туманлараро иқтисодий суди Судья ALLABERGANOVA NILUFAR ATAMURATOVNA Язык
Стороны
Истец / Обвинение Бизнесни ривожлантириш банки Ответчик / Подсудимый
Source ID 47c3b73f-c7b1-4070-9b10-cdcb07a21d3e Claim ID PDF Hash d47e0b993d4de0e1... Загружено 10.04.2026 PDF
Ссылки на нормативные акты 9
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикаси Конституцияси 15-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 15 law
амда 55-моддаси амда 55 law
ИПК 13-моддаси ИПК 13 law
ИПК 25-моддаси ИПК 25 law
ИПК 110-моддаси ИПК 110 law
ИПК 279-моддаси ИПК 279 law
лади ИПК 110-моддаси лади ИПК 110 law
ИПК 118-моддаси ИПК 118 law
онуни 18-моддаси онуни 18 law
Текст решения 10 539 символов
***********-сонли иқтисодий иш Биринчи инстанция судида ишни кўрган судья – *********** Апелляция инстанцияси судида маърузачи судья – *********** ХОРАЗМ ВИЛОЯТ СУДИНИНГ ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ АПЕЛЛЯЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ ҚАРОРИ Урганч шаҳри 2025 йил 27 ноябрь Хоразм вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати *********** раислигида, ҳайъат аъзолари *********** ва ***********дан иборат таркибда, судья катта ёрдамчиси ***********нинг котиблигида, тарафлардан даъвогар «Бизнесни ривожлантириш банки» АТБ вакили ***********(2025 йил 8 августдаги ****** -сонли ишончнома асосида), жавобгар «***********» хусусий корхонаси вакили *********** (2025 йил 15 февралдаги 7-сонли ишончнома асосида)нинг иштирокида, Урганч туманлараро иқтисодий судининг ***********-сонли иқтисодий иши доирасида 2025 йил 6 октябрда қабул қилинган ҳал қилув қарорига нисбатан жавобгар «***********» хусусий корхонаси томонидан берилган апелляция тартибидаги шикояти асосида ишни Хоразм вилоят судининг биносида бўлиб ўтган очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни аниқлади: Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Хоразм вилояти ҳудудий бошқармаси (бундан буён матнда палата деб юритилади) «Бизнесни ривожлантириш банки» АТБ Хоразм вилоят ҳудудий бошқармаси (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) манфаатида «***********» хусусий корхонаси (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади) ва «***********» хусусий корхонаси (бундан буён матнда шерик жавобгар деб юритилади)га нисбатан Урганч туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгардан *********** АҚШ доллари асосий қарз, ***********АҚШ доллари кредит фоизини ундириш ва ундирувни жавобгарга тегишли бўлган, Урганч тумани, ***********қишлоғи, ***********кўчасида жойлашган умумий ер майдони **** квадрат метр, қурилиш ости майдони ***********квадрат метр, фойдали майдони **** квадрат метр бўлган гузар биносига, шунингдек, жавобгарга тегишли бўлган, кредит маблағи ҳисобига сотиб олинган «***********»га қаратишни ва гаровдаги мулкларнинг бошланғич нархини белгилаб беришни сўраган. Урганч туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 6 октябрдаги ҳал қилув қарори билан даъвогарнинг даъво аризаси тўлиқ қаноатлантирилган. Ҳал қилув қарорига нисбатан жавобгар томонидан апелляция шикояти берилиб, унда ҳал қилув қарорининг жавобгардан **** сўм давлат божи ундириш қисмини бекор қилиб, қонунга мувофиқлаштириш сўралган. 1 Бугунги суд мажлисининг ўтказилиш вақти ва жойи тўғрисида палата ва шерик жавобгар қонунда белгиланган тартибда хабардор қилинган бўлсада, унинг вакили иштирок этмади, шикоят юзасидан фикр билдирмади. Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда - ИПК деб юритилади) 274-моддасининг тўртинчи қисмига кўра, апелляция инстанцияси судининг суд мажлисига суд муҳокамасини ўтказиш вақти ва жойи ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган апелляция шикоятини (протестини) берган шахснинг ва ишда иштирок этувчи бошқа шахсларнинг келмаганлиги ишни уларнинг иштирокисиз кўришга тўсқинлик қилмайди. Шу боис, судлов ҳайъати ишни палата ва шерик жавобгар вакилининг иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топади. Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакили апелляция шикоятида баён этилган важларни такрорлаб, палата юридик шахс манфаатини эмас, балки филиал манфаатини кўзлаб даъво киритганлигини, бундай ҳолатда иш тугатилиши ҳақида пленум қарорида тушунтириш берилганлигини, бу ҳолатни биринчи инстанция суди инобатга олмаганлигини маълум қилиб, апелляция шикоятини қаноатлантиришни сўради. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили апелляция шикоятига эътироз билдириб, суддан жавобгарнинг апелляция шикоятини рад қилишни сўради. Судлов ҳайъати ишда иштирок этувчи тарафлар вакилларининг тушунтиришларини тинглаб ҳамда шикоятда баён этилган важларни иш ҳужжатлари билан бирга муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга кўра апелляция шикоятини қаноатлантиришни, ҳал қилув қарорини бекор қилишни ва иш юритишни тугатишни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 15-моддасининг биринчи ва иккинчи қисмлари ҳамда 55-моддасига мувофиқ, Ўзбекистон Республикасида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларининг устунлиги сўзсиз тан олинади. Конституция мамлакатнинг бутун ҳудудида олий юридик кучга эга, тўғридан-тўғри амал қилади ва ягона ҳуқуқий маконнинг асосини ташкил этади. Ҳар кимга ўз ҳуқуқ ва эркинликларини суд орқали ҳимоя қилиш, давлат органларининг ҳамда бошқа ташкилотларнинг, улар мансабдор шахсларининг қонунга хилоф қарорлари, ҳаракатлари ва ҳаракатсизлиги устидан судга шикоят қилиш ҳуқуқи кафолатланади. ИПК 13-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ, суд ишларни Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунлари, бошқа қонунчилик ҳужжатлари, шунингдек Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари асосида ҳал қилади. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК деб юритилади)нинг 8 ва 234-моддаларига асосан мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади. 2 Иш ҳужжатлари ва суд муҳокамасидан аниқланишича, АТБ «Қишлоқ қурилиш банк» Хоразм минтақавий филиали ва жавобгар ўртасида 2019 йил 000 июнда 000-сонли кредит шартномаси тузилган. Шартномага асосан Хитой давлатидан пиво маҳсулотлари ишлаб чиқаришни ташкил қилиш мақсадида махсус дастгоҳларни сотиб олиш учун жавобгарга 36 ой муддатга, йиллик устамаси 10 фоиз бўлган 00000 АҚШ доллар миқдорида кредит ажратилган. Шартнома бўйича мажбуриятларни таъминлаш учун 2019 йил 26 июнь куни Урганч шаҳар **** давлат нотариал идораси томонидан гувоҳлантирилиб, 201900545002144 рақами билан қайд қилинган гаров шартномасига асосан жавобгарга тегишли бўлган Урганч тумани ***********қишлоғи ***********кўчасида жойлашган, умумий ер майдони 1012,0 квадрат метр, қурилиш ости майдони ***********квадрат метр, фойдали майдони *********** квадрат метр бўлган гузар биноси, 2020 йил 12 июнь куни Урганч шаҳар ***** давлат нотариал идораси томонидан гувоҳлантирилиб, реестрга *********** рақами билан қайд қилинган гаров шартномасига асосан жавобгарга тегишли кредит маблағи ҳисобига сотиб олинган «***********»ни ягона мулкий мажмуа сифатида гаровга тақдим қилинган. Шунингдек, тарафлар ўртасида 2019 йил 25 июндаги *-сонли кафиллик шартномаси тузилган бўлиб, унда шерик жавобгарнинг кафил сифатида солидар мажбуриятлари белгиланган. Шартноманинг 7.2-бандига асосан жавобгар асосий кредит қарз ва унга ҳисобланган фоизларни ҳар ойнинг 25 санасига қадар тўлаш мажбуриятини олган. Бироқ, жавобгар томонидан график бўйича тўланиши лозим бўлган асосий кредит ва фоизи қайтарилмаган ва натижада жавобгарнинг 000 йил 000 август ҳолатига асосий кредитдан 00000 АҚШ доллари, кредит фоизидан 0000 АҚШ доллари муддати ўтган қарздорлик вужудга келган. Мазкур қарздорликни тўлаб беришни сўраб, даъвогарнинг жавобгарга юборган судгача огоҳлантириш хати жавобгар томонидан ижросиз қолдирилган. Шундан кейин, Палата даъвогар манфаатида судга юқоридаги талаблар билан мурожаат қилган. Низони ҳал этишда биринчи инстанция суди процессуал ҳуқуқ нормаларини нотўғри қўллаган ҳолда даъвони тўлиқ қаноатлантириш ҳақида нотўғри хулосага келган. ИПК 25-моддаси биринчи қисмининг 1-бандига мувофиқ, иқтисодий судга иқтисодиёт соҳасида юридик шахслар ҳамда юридик шахс ташкил этмаган ҳолда тадбиркорлик фаолиятини амалга ошираётган ва якка тартибдаги тадбиркор мақомини қонунда белгиланган тартибда олган фуқаролар, шунингдек корпоратив низолар бўйича ишлар кўрилаётганда тарафлар бўлган фуқаролар (бундан буён матнда фуқаролар деб юритилади) ўртасидаги фуқаровий, маъмурий ва бошқа ҳуқуқий муносабатлардан юзага келадиган низоларга доир ишлар тааллуқлидир. 3 Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2019 йил 24 майдаги «Биринчи инстанция суди томонидан иқтисодий процессуал қонун нормаларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида»ги 13-сонли Қарорининг 10-бандида Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси ёки унинг ҳудудий бошқармаси томонидан киритиладиган даъво аризасида даъвогар сифатида юридик шахс кўрсатилиши шартлиги, агар бу ҳолат даъво аризаси иш юритишга қабул қилинганидан кейин аниқланса, ИПК 110-моддаси биринчи қисмининг 1-бандига асосан иш юритиш тугатилиши ҳақида тушунтириш берилган. Бироқ, палата даъво аризасида даъвогар сифатида юридик шахс мақомига эга бўлмаган «Бизнесни ривожлантириш банки» АТБ Хоразм вилоят ҳудудий бошқармасини кўрсатган. Мазкур ҳолатда, палата юридик шахс бўлмаган филиал манфаатини кўзлаб даъво киритилганлиги сабабли, ушбу иш иқтисодий судга, фуқаролик ишлари бўйича судга ёки маъмурий судга тааллуқли эмас. ИПК 279-моддаси бешинчи қисмининг 7-бандига мувофиқ, ишнинг судга тааллуқлилик қоидалари бузилган ҳолда кўрилганлиги биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини ҳар қандай ҳолда бекор қилиш учун асос бўлади ИПК 110-моддасининг 1-бандига мувофиқ, агар иш иқтисодий судга, фуқаролик ишлари бўйича судга ёки маъмурий судга тааллуқли бўлмаса иш юритишни тугатади. Юқорида қайд этилганларга асосан судлов ҳайъати, ҳал қилув қарорини бекор қилишни ва иш юритишни тугатишни лозим топади. ИПК 118-моддасига асосан суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. «Давлат божи тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни 18-моддасининг 5-бандига асосан, агар иш судга тааллуқли бўлмаса, ишни юритиш тугатилганда давлат божини қайтариш белгиланган. Шу сабабли, судлов ҳайъати ишни кўриш билан боғлиқ почта харажатларини олдиндан тўланганлигини инобатга олиб, ўзларининг зиммасида қолдиришни, давлат божини ундирувсиз қолдиришни лозим топади. Юқоридагиларга асосан ва Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 25, 110, 118, 278, 279 ва 280-моддаларини қўллаб, судлов ҳайъати қарор қилди: «***********» хусусий корхонасининг апелляция шикояти қаноатлантирилсин. Урганч туманлараро иқтисодий судининг ***********-сонли иқтисодий иши доирасида 2025 йил 0 октябрда қабул қилинган ҳал қилув қарори бекор қилинсин. 4 Даъвогарнинг даъво аризаси асосида Урганч туманлараро иқтисодий судида қўзғатилган ***********-сонли иқтисодий иш бўйича иш юритиш тугатилсин. Давлат божи ундирувсиз қолдирилсин ва почта харажати тарафлар томонидан тўланганлиги инобатга олинсин. Қарор қабул қилинган кундан эътиборан қонуний кучга киради. Қарорга нисбатан биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарори қонуний кучга кирган кундан эътиборан бир йил ичида Хоразм вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига тафтиш тартибида шикоят (протест) берилиши мумкин. Раислик қилувчи *********** ҳайъат аъзолари *********** *********** 5