Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1602-2501/8376 Дата решения 27.11.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Наманганский межрайонный экономический суд Судья ABIDOV JASURBEK KOSIMOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID b3007f24-ab92-4cad-8b34-562a6787d6d5 Claim ID PDF Hash 2f75aa528829224f... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Ссылки на нормативные акты 6
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
нинг 170-моддаси нинг 170 law
онунининг 45-моддаси онуни 45 law
ФКнинг 236-моддаси ФКнинг 236 law
онуннинг 45-моддаси онуннинг 45 law
онуннинг 49-моддаси онуннинг 49 law
онуннинг 9-моддаси онуннинг 9 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1602-2501/****-сонли иш судья: **** ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Учқўрғон шаҳри 2025 йил **** Учқўрғон туманлараро иқтисодий суди, судья ****нинг раислигида, судья ёрдамчиси С.Бокиеванинг котиблигида, **** туман прокурори ёрдамчиси ****нинг қатнашувида, аризачи – **** инспекциясининг жавобгар – **** давлат муассасасидан 97 029 351 сўм молиявий санкция ундириш ҳақидаги аризаси бўйича юритилган иқтисодий ишни, аризачи вакили **** (17.03.2025 йил берилган 18-2-16/415-сонли ишончнома асосида), жавобгар вакили **** (2025 йил 27 ноябрдаги ишончнома асосида), иштирокида, суд биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни АНИҚЛАДИ: **** инспекцияси (бундан буён мантда аризачи ёки **** деб юритилади) судга ариза билан мурожаат қилиб, **** давлат муассасаси (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади)дан Ўзбекистон Республикаси “Энергияни тежаш, ундан оқилона фойдаланиш ва энергия самарадорлигини ошириш тўғрисида”ги Қонуни (бундан буён матнда Қонун деб юритилади)нинг 45-ва 49-моддаларига асосан 97 029 351 сўм молиявий санкция ундиришни сўраган. Суднинг 2025 йил 14 ноябрдаги ажрими билан ишга низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида Наманган вилоят Иқтисодиёт ва Молия бошқармаси ҳамда Наманган вилоят ғазначилик хизмати бошқармаси (бундан буён матнда учинчи шахслар деб юритилади) жалб қилинган. Суд мажлисида аризачи вакили аризада баён этилган важларни қўллаб-қувватлаб, жавобгардан қўлланилган 97 029 351 сўм молиявий санкция ва суд харажатларини ундиришни сўради. Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакили ҳақиқатан ҳам жамиятда электр энергиясини тежаш бўйича ускуна носоз бўлиб қолганлиги сабабли электр энергияси исрофгарчилиги аниқланганлигини билдириб, қонуний қарор қабул қилишни судга ҳавола қилди. Прокурор даъво талабини тўлиқ қаноатлантириш лозимлиги ҳақида фикр билдирди. Суд муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган учинчи шахсдан вакиллар суд мажлисида иштирок этмади. Суд Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади)нинг 170-моддасига асосан ишни учинчи шахслар иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топди. Суд ишда иштирок этган тарафлар вакилининг тушунтиришларини, прокурорнинг фикрини тинглаб, ишдаги мавжуд ва тақдим этилган ҳужжатларни ўрганиб, уларга ҳуқуқий баҳо бериб, қуйидаги асосларга кўра ариза талабини тўлиқ қаноатлантиришни лозим деб топди. 2 Иш ҳужжатларидан аниқланишича, “*****” Наманган вилоят ҳудудий бошқармаси ходимлари томонидан бошқарманинг 2025 йил 6 августдаги 288-сон буйруғига асосан, жавобгар муассасада ёқилғи энергия ресурсларини беҳуда сарфлаш, улардан ноқонуний ва самарасиз фойдаланиш ҳолатларини аниқлаш борасида давлат назоратини амалга ошириш билан боғлиқ текширув ўтказилган. Текширишда аниқланишича, жавобгар томонидан реактив қувватни компенсация қилиш ишларини ташкил этиш тартиби бузилганлиги, ишлар етарли даражада ташкил этилмаганлиги ҳамда қувват коэффицентининг норматив қиймати ушлаб турилмаганлиги натижасида 2024 йил ноябрь ойи учун 5 136 147 сўм, декабрь ойи учун 8 344 305 сўм, 2025 йилнинг январь ойи учун 17 781 090 сўм, февраль ойи учун 19 473 369 сўм, март ойи учун 24 410 136 сўм, апрель ойи учун 43 654 371 сўм, май ойи учун 13 684 383 сўм, июнь ойи учун 24 012 486 сўм, июль ойи учун 37 562 415 сўм, жами 194 058 702 сўм электр энергияси исроф бўлишига сабабчи бўлганлиги аниқланиб, бу ҳақда 2025 йил 6 август куни 288-сонли далолатнома расмийлаштирилган. Мазкур далолатнома *****нинг ваколатли ходими ҳамда жавобгар раҳбари томонидан имзоланган. Ушбу далолатномага асосан, **** томонидан 2025 йил 5 август куни 742-сонли Қарор қабул қилинган. Мазкур қарорнинг 1бандига асосан, жавобгарга нисбатан Қонунининг 45-моддасига асосан 97 029 351 сўм молиявий санкция қўлланилган ҳамда бир ой ичида жаримани ихтиёрий равишда тўлаб қўйиш ҳақида огохлантирилган. Бироқ, жавобгар томонидан ушбу жарима тўланмаган. Шу сабабли, аризачи судга ариза бериб, қўлланилган молиявий санкцияни ундиришни сўраган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг (бундан буён матнда “ФК” деб юритилади) 8, 234-моддаларига кўра мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ФКда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади. ФКнинг 236-моддасига мувофиқ мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонунчилик ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. Қонуннинг 45-моддаси биринчи қисмига асосан реактив қувват компенсацияси бўйича ишларни ташкил этиш тартибини бузиш ёки унга риоя этмаслик — асбоб-ускуналар ёки норматив усуллар билан аниқланган исроф бўлган электр энергияси миқдори қийматининг эллик фоизи миқдорида жарима солишга сабаб бўлади. Қонуннинг 49-моддаси иккинчи қисмига кўра молиявий санкциялар энергияни тежаш, ундан оқилона фойдаланиш ва энергия самарадорлигини ошириш соҳасидаги давлат назоратини амалга ошириш доирасида ўтказиладиган назорат тадбирлари асосида қўлланилади. Бунда энергияни тежаш, ундан оқилона фойдаланиш ва энергия самарадорлигини ошириш соҳасидаги давлат назорати органларининг ваколатли шахслари томонидан назорат тадбирларини ўтказиш давомида аниқланган ҳуқуқбузарлик тўғрисида далолатнома тузилади. 3 Қонуннинг 9-моддасига кўра **** энергияни тежаш, ундан оқилона фойдаланиш ва энергия самарадорлигини ошириш соҳасида давлат назоратини амалга оширади. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 26 февралдаги 121-сонли Қарори билан тасдиқланган “Ёқилғи-энергетика ресурсларидан фойдаланишда содир этилган ҳуқуқбузарликлар учун хўжалик юритувчи субъектларга нисбатан ҳуқуқий таъсир чораларини қўллаш тартиби тўғрисида”ги Низомнинг 28-бандига асосан ваколатли органнинг қарори асосида қўлланилган молиявий санкциялар бир ой муддатда, ушбу Низомнинг 32-бандидаги ҳолатларда олти ой муддатда тўлаб берилмаган тақдирда, молиявий санкциялар ваколатли орган томонидан суд тартибида ундирилади. Мазкур ҳолатда жавобгар реактив қувватни компенсацияси бўйича ишларни етарли даражада ташкил этмасдан, қувват коэффицентининг қўшимча йўқотишларига олиб келганлиги натижасида 194 058 702 сўм электр энергияси исроф бўлишига сабабчи бўлган. Исроф бўлган электр энергиясининг 50 фоиз миқдори 97 029 351 сўмни ташкил этган. **** томонидан тегишли тартибда далолатнома расмийлаштирилиб, қарор билан 97 029 351 сўм молиявий санкция қўлланилган ҳамда жаримани ихтиёрий равишда тўлаб қўйиш ҳақида муддат берилган. Бироқ, жавобгар томонидан ушбу қарор талаблари бажарилмаган ва жарима тўлаб берилмаган. Шу бос, суд ариза талабини асосли деб ҳисоблайди. Юқоридагиларга асосан, суд аризани тўлиқ қаноатлантиришни, жавобгар ҳисобидан аризачи фойдасига Ўзбекистон Республикаси “Энергияни тежаш, ундан оқилона фойдаланиш ва энергия самарадорлигини ошириш тўғрисида”ги Қонуни 45 ва 49-моддаларига асосан 97 029 351 сўм молиявий санкция ундиришни, ИПКнинг 118-моддаларига асосан суд харажатларини жавобгар зиммасига юклаб, жавобгардан аризачи фойдасига 41 200 сўм почта харажати, респубилка бюджетига 1 940 587,02 сўм давлат божи ундиришни лозим топди. Бинобарин, суд Ўзбекистон Республикаси ИПКнинг 118, 170, 176-179-моддаларини қўллаб, ҚАРОР ҚИЛАДИ: Ариза талаби тўлиқ қаноатлантирилсин. **** давлат муассасасидан **** инспекцияси фойдасига Ўзбекистон Республикаси “Энергияни тежаш, ундан оқилона фойдаланиш ва энергия самарадорлигини ошириш тўғрисида”ги Қонунининг 45, 49-моддаларига асосан 97 029 351 сўм молиявий санкция ва 41 200 сўм почта харажати ундирилсин. **** давлат муассасасидан республика бюджетига 1 940 587,02 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақалари берилсин. Мазкур ҳал қилув қарори устидан қонунда белгиланган тартиб ва муддатларда шикоят қилиниши (протест келтирилиши) мумкин. 4 Раислик қилувчи, судья ****