Реквизиты
Категория economic_new Номер дела 4-2302-2502/2265 Дата решения 27.11.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Нукус туманлараро иқтисодий суди Судья UBAYDULLAEV BAXBERGEN SAGIDULLAEVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID d74520c5-ae32-443c-92d0-9fac5f538203 Claim ID PDF Hash 1ec1f36dac142acd... Загружено 10.04.2026 PDF
Ссылки на нормативные акты 10
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикаси Конституцияси 55-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 55 law
ФКнинг 236-моддаси ФКнинг 236 law
ФКнинг 744-моддаси ФКнинг 744 law
ФКнинг 734-моддаси ФКнинг 734 law
ФКнинг 738-моддаси ФКнинг 738 law
бандида ФКнинг 326-моддаси бандида ФК 326 law
дори ФКнинг 327-моддаси дори ФК 327 law
ФКнинг 292-моддаси ФКнинг 292 law
ФКнинг 293-моддаси ФКнинг 293 law
тисодий процессуал кодекси 118-моддаси тисодий процессуал кодекси 118 code_article
Текст решения 9 941 символов
4-2302-2502/ХХХ-сонли иқтисодий иш судья ХХХ Ўзбекистон Республикаси номидан ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Беруний тумани 2025 йил 27 ноябрь Беруний туманлараро иқтисодий суди судьяси ХХХ раислигида, ХХХнинг котиблигида, даъвогар вакили ХХХ(2025 йил 18 февраль кунги 07-04/256-сонли ишончномага асосан) иштирокида, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси ХХХнинг даъвогар АТ “ХХХ” манфаатида жавобгарлар “ХХХ” масъулияти чекланган жамиятидан ва “ХХХ” хусусий корхонасидан солидар тартибда 96 543 710,33 сўм муддати ўтган фоиз, 48 415 309,46 сўм пеня ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни Беруний туманлараро иқтисодий суди биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни А Н И Қ Л А Д И: Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси ХХХнинг АТ “ХХХ” (бундан буён матнда даъвогар ёки банк деб юритилади) манфаатида иқтисодий судга даъво ариза билан мурожат қилиб, “ХХХ” масъулияти чекланган жамиятидан ва “ХХХ” хусусий корхонасидан (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади) солидар тартибда 96 543 710,33 сўм муддати ўтган фоиз, 48 415 309,46 сўм пеня ундиришни сўраган. Суд мажлисида даъвогар вакили жавобгарнинг солидар тартибда 96 543 710,33 сўм муддати ўтган фоиз, 48 415 309,46 сўм пеня қарздорлиги мавжудлигини билдириб, даъво талабларини қанаотлантиришни сўради. Палата ва жавобгар суд мажлиси вақти ва жойи тўғрисида тегишли тартибда хабардор қилинган бўлса ҳам уларнинг вакиллари суд мажлисида иштирок қилмади. Суд ишни Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг (бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 128-170-моддаларига мувофиқ уларнинг вакиллари иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топди. Суд даъвогар вакилининг тушунтиришларини тинглаб, иш ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, қўйидаги асосларга кўра даъво аризани қисман қаноатлантиришни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 55-моддасининг биринчи-учинчи қисмларига кўра, ҳар ким ўз ҳуқуқ ва эркинликларини қонунда тақиқланмаган барча усуллар билан ҳимоя қилишга ҳақли. Ҳар кимга ўз ҳуқуқ ва эркинликларини суд орқали ҳимоя қилиш, давлат органларининг ҳамда бошқа ташкилотларнинг, улар мансабдор шахсларининг қонунга хилоф қарорлари, ҳаракатлари ва ҳаракатсизлиги устидан судга шикоят қилиш ҳуқуқи кафолатланади. Ҳар кимга бузилган ҳуқуқ ва эркинликларини тиклаш учун унинг иши қонунда белгиланган муддатларда ваколатли, мустақил ҳамда холис суд томонидан кўриб чиқилиши ҳуқуқи кафолатланади. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг (бундан буён матнда ФК деб юритилади) 8 ва 234-моддаларига асосан, мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади. ФКнинг 236-моддасига кӯра, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. ФКнинг 744-моддасининг биринчи қисмига асосан кредит шартномаси бўйича бир тараф — банк ёки бошқа кредит ташкилоти (кредитор) иккинчи тарафга (қарз олувчига) шартномада назарда тутилган миқдорда ва шартлар асосида пул маблағлари (кредит) бериш, қарз олувчи эса олинган пул суммасини қайтариш ва унинг учун фоизлар тўлаш мажбуриятини олади. ФКнинг 734-моддасига асосан агар қонунда ёки қарз шартномасида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, қарз берувчи (юридик шахс ёки фуқаро) қарз олувчидан қарз суммасига шартномада белгиланган миқдорда ва тартибда фоизлар олиш ҳуқуқига эга бўлади. Агар қарз шартномаси бўйича қарз олувчига турга хос аломатлари билан белгиланган ашёлар топширилса, уларнинг миқдори ва шакли (пул ёки натура ҳолидаги) шартномада кўзда тутилган ҳолларда фоизлар тўланиши керак. Фоизлар тўлаш тартиби ва муддатлари қарз шартномаси билан белгиланади. Агар фоизлар тўлаш тартиби ва муддатлари шартномада белгиланган бўлмаса, улар асосий қарзни қайтариш учун шартномада назарда тутилган тартибда ва муддатларда тўланади. ФКнинг 738-моддасига асосан қарз олувчи қарз суммасининг қайтариб берилишини таъминлаш юзасидан қарз шартномасида назарда тутилган мажбуриятларни бажармаса, шунингдек қарзнинг таъминоти қарз берувчи жавобгар бўлмаган вазиятларда йўқотилса ёки унинг шартлари ёмонлашса, агар шартномада бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, қарз берувчи қарз олувчидан қарз суммасини муддатидан олдин қайтаришни ва тегишли фоизларни тўлашни талаб қилишга ҳақли. Мазкур ҳолатда тарафларнинг мажбуриятлари кредит шартномасидан келиб чиққан. Ишдаги ҳужжатлардан аниқланишича, тарафлар ўртасида 2023 йил 28 сентябрь куни кредит шартномаси тузилган. Кредит шартномасининг 1.1 банди ва 1.2-бандига асосан банк қарз олувчига (жавобгар) нотурор бино сотиб олиш учун 5 243 817 600 сўм кредит ажратиш мажбуриятини, қарз олувчи (жавобгар) эса ўз навбатида олинган кредит суммасини ва кредит фоизларини шартномада белгиланган муддат ва шартларда тўлаш мажбуриятини олган. Кредит шартномасига асосан жавобгар “ХХХ” масъулияти чекланган жамиятига 84 ой муддатга 5 243 817 600 сўм кредит ажратилган. Жавобгар “ХХХ” масъулияти чекланган жамиятининг 96 543 710,33 сўм муддати ўтган фоиз карздорлиги мавжудлиги кредит шартномаси, тўлов жадвали, банк маълумотномаси, даъвогар вакилининг суд мажлисидаги кўрсатмалари билан тасдиқланади. Шу сабабли жавобгарлардан банк фойдасига 96 543 710,33 сўм муддати ўтган фоиз карздорлиги ундирилиши лозим. Даъвогар асосий кредит қарзи кечиктирилганлиги учун жавобгар “ХХХ” масъулияти чекланган жамиятидан 48 415 309,46 сўм пеня ундиришни сўраган. ФК 261-моддасига асосан неустойка жарима ёки пеня шаклида бўлади. Қарздор мажбуриятларни бажармаган ёки лозим даражада бажармаган ҳолларда тўлайдиган ва, қоида тариқасида, қатъий пул суммасида ҳисобланадиган неустойка жарима ҳисобланади. Қарздор мажбуриятларнинг бажарилишини кечиктириб юборганида тўлайдиган ва ўтказиб юборилган муддатнинг ҳар бир куни учун мажбуриятнинг бажарилмаган қисмига нисбатан фоиз билан ҳисобланадиган неустойка пеня ҳисобланади. Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2007 йил 15 июндаги “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги 163-сонли қарорининг 4-бандида ФКнинг 326-моддасига мувофиқ, суд қарздор томонидан мажбуриятларнинг бажарилиш даражасини, мажбуриятда иштирок этувчи тарафларнинг мулкий аҳволини, шунингдек кредиторнинг манфаатларини эътиборга олиб, неустойка миқдорини камайтиришга ҳақли эканлиги, шу билан бирга неустойканинг энг кам миқдори ФКнинг 327-моддасида кўрсатилган фоизлар миқдоридан кам бўлмаслиги лозимлигини судлар эътиборга олишлари лозимлиги ҳақида тушунтириш берилган. Суд, жавобгар томонидан мажбуриятларнинг бажарилиш даражасини, пенянинг тўлиқ ундирилиши жавобгарнинг иқтисодий аҳволига салбий таъсир кўрсатиши мумкинлигини ҳамда даъвогарнинг манфаатларини эътиборга олиб, пеня миқдорини камайтириб, 10 000 000 сўм пеня ундиришни, пеня ундириш талабининг қолган қисмини қаноатлантиришни рад этишни лозим топди. Кредит таъминоти сифатида “ХХХ” хусусий корхонасининг кафиллиги қабул қилинган. ФКнинг 292-моддасига асосан кафиллик шартномаси бўйича кафил бошқа шахс ўз мажбуриятини тўла ёки қисман бажариши учун унинг кредитори олдида жавоб беришни ўз зиммасига олади. Кафиллик шартномаси келгусида вужудга келадиган мажбуриятни таъминлаш учун ҳам тузилиши мумкин. Кафиллик шартномаси ёзма шаклда тузилиши керак. Ёзма шаклга риоя қилмаслик кафиллик шартномасининг ҳақиқий бўлмаслигига олиб келади. ФКнинг 293-моддасига асосан қарздор кафиллик билан таъминланган мажбуриятни бажармаган ёки лозим даражада бажармаган тақдирда кафил ва қарздор кредитор олдида солидар жавоб берадилар, башарти қонунда ёки кафиллик шартномасида кафилнинг субсидиар жавобгар бўлиши назарда тутилган бўлмаса. Башарти, кафиллик шартномасида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, кафил кредитор олдида қарздор билан баравар ҳажмда жавоб беради, шу жумладан фоизлар тўлайди, қарзни ундириб олиш бўйича суд чиқимларини ва қарздор мажбуриятини бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги туфайли кредитор кў ган бошқа зарарларни тўлайди. Агар кафиллик шартномасида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, биргалашиб кафил бўлган шахслар кредитор олдида солидар жавоб берадилар. Шу сабабли кредит фоизи ва пеня қарздорлик жавобгар ва кафилдан солидар тартибда ундирилиши лозим. Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси 118-моддасининг биринчи қисмига асосан суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Қайд этилганларга асосан суд даъвогарнинг даъво талабларини қисман қаноатлантиришни, жавобгарлардан даъвогар фойдасига солидар тартибда 96 543 710,33 сўм муддати ўтган фоиз, 10 000 000 сўм пеня, 41 200 сўм почта харажатини, жавобгардан республика бюджетига 2 899 180,39 сўм давлат божи ундиришни, даъво талабларининг қолган қисмини қаноатлантириш рад этишни лозим топди. Юқоридагиларга ҳамда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 176-179-моддаларига асосланиб, суд ҚАРОР Қ И Л А Д И: Даъво ариза қисман қаноатлантирилсин. Жавобгарлар “ХХХ” масъулияти чекланган жамиятидан ва “ХХХ” хусусий корхонасидан солидар тартибда даъвогар АТБ “ХХХ” фойдасига 96 543 710,33 сўм муддати ўтган фоиз, 10 000 000 сўм пеня ундирилсин. Даъво талабларининг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин. Жавобгар “ХХХ” масъулияти чекланган жамиятидан даъвогар АТБ “ХХХ” фойдасига 41 200 сўм почта харажати ундирилсин. Жавобгар “ХХХ” фермер хўжалигидан республика бюджетига 2 899 180,39 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақалари берилсин. Ушбу ҳал қилув қарори устидан шу суд орқали Қорақалпоғистон Репсубликаси судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига бир ойлик муддат ичида апелляция тартибида ёки ҳал қилув қарори қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида кассация тартибида шикоят бериш (протест келтириш) мумкин. Судья ХХХ