Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1604-2501/11058 Дата решения 27.11.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Наманганский межрайонный экономический суд Судья MAMADALIYEVA MAXFUZA LUQMONJONOVNA Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID cbf9ed19-af5d-455c-80c9-7fe9a3da92c5 Claim ID PDF Hash 5d37120f47dad694... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Ссылки на нормативные акты 5
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
онунининг 42-моддаси онуни 42 law
тисодий процессуал кодексининг 170-моддаси тисодий процессуал кодекси 170 code_article
онунининг 21-моддаси онуни 21 law
ИПКнинг 217-моддаси ИПКнинг 217 law
ИПК 118-моддаси ИПК 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
****-сонли иқтисодий иш ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ **** шаҳри 2025 йил **** **** туманлараро иқтисодий суди судья ****нинг раислигида, ****нинг котиблигида, аризачи **** Наманган вилоят ҳудудий бошқармасининг жавобгар **** масъулияти чекланган жамиятига **** сўм молиявий санкция маблағларини ихтиѐрий равишда ўтказиб берилишини тавсия этиш тўғрисидаги аризаси бўйича юритилган иқтисодий ишни аризачи вакиллари - ****, **** (**** ишончнома асосида), учинчи шахс вакили - **** (**** ишончнома асосида)ларнинг иштирокида суднинг биносида видеоконференцалоқа режимида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни аниқлади: **** Наманган вилоят ҳудудий бошқармаси (бундан буѐн матнда аризачи деб юритилади) судга ариза билан мурожаат қилиб, **** масъулияти чекланган жамияти (бундан буѐн матнда жавобгар деб юритилади)га “Рақобат тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонунининг 42-моддаси талабларига асосан жами 103 149 187 406 сўм тушумнинг икки фоизи миқдорида **** сўм молиявий санкция маблағларини махсус хисоб рақамга ихтиѐрий равишда ўтказиб берилишини тавсия этиш тўғрисида кўрсатма беришни сўраган. Суднинг ажрими билан ишга низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида “Li Aut N w En rg V hi l s WZBK” масъулияти чекланган жамияти (бундан буѐн матнда учинчи шахс деб юритилади) жалб қилинган. Суд мажлисида даъвогар вакиллари даъвони қувватлаб, уни қаноатлантириб беришни сўрадилар. “Li Aut N w En rg V hi l s WZBK” масъулияти чекланган жамияти вакили суд мажлисида жавобгар қонунчилик талабларини бузганлиги сабабли, даъвони қаноатлантириб беришни сўради. Иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар суд мажлисида вакил иштирокини таъминламади, даъво юзасидан ўз фикрларини, эътирозларини тақдим қилмади. Суд Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 170-моддаси (бундан буѐн матнда ИПК деб юритилади)га асосан ишни жавобгар вакилисиз кўришни лозим топди. Суд даъвогар ва учинчи шахс вакилларининг тушунтиришларини тинглаб, ишдаги мавжуд ҳамда тақдим этилган далилларни ўрганиб, қуйидаги асосларга кўра даъво талабини қаноатлантиришни рад этишни лозим топди: ишдаги ҳужжатлардан аниқланишича Наманган вилоят рақобат ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ҳудудий бошқармасига “Li Aut N w En rg V hi l s WZBK” масъулияти чекланган жамияти (бундан буѐн матнда учинчи шахс деб 2 юритилади)нинг 2025 йил 9 июлдаги 01-09-289-25- сонли мурожаати келиб тушган. Унга кўра аризачининг 2025 йил 4 августдаги 162-I h-сонли буйруғига асосан Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакилни хабардор қилган ҳолда “Рақобат тўғрисида”ги ва “Реклама тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонунлари талабларига риоя этилиши юзасидан текшириш ўтказилган. Олинган маълумотларга асосан учинчи шахс B ijing Li i ng Aut m bil ., L D (Хитой) заводининг Ўзбекистондаги ягона ваколатли вакили ҳисобланиши, ушбу заводи Li Aut (Li i ng) маркали автомобил ишлаб чиқарувчи ҳисобланиши аниқланган. Учинчи шахс ўз мурожаатида жавобгар ўзининг телеграм каналида “Li Aut ”нинг расмий диллери эканлиги бўйича ѐлғон ва чалғитувчи маълумотлар тарқатганлиги келтирилган. Аниқланган ҳолатлар бўйича 2025 йил 5 августда далолатнома расмийлаштирилиб, унга кўра 2025 2 сентябрь кунги йиғилиш баѐнига асосан жавобгар томонидан “Рақобат тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонунининг 21-моддаси талаблари бузилган деб топилган ҳамда жавобгарга “m / s_ ut /354” телеграм каналида “Li Aut ”нинг расмий диллери тўғрисидаги маълумотларни тарқатишни тўхтатиш, барча ижтимоий тармоқларда юқоридаги компания билан боғлиқ тасдиқланмаган маълумотларни тарқатишни тўхтатиш, келгусида “Рақобат тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонунининг 21-моддаси биринчи қисми биринчи хатбошиси талаблари бузилиши ҳолатига йўл қўймаслик, “Рақобат тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонунининг 42-моддасига асосан жавобгарга жами 103 149 187 407 сўмлик тушумнинг икки фоизи миқдорида **** сўм молиявий санкция қўллаш ва жаримани ихтиѐрий равишда ўтказиб беришни тавсия этиш тўғрисида кўрсатма берилган. “Рақобат тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонунининг 38моддасига асосан Ваколатли давлат органи рақобат тўғрисидаги қонунчилик бузилганлиги ҳақидаги ишни моҳиятига кўра кўриб чиқиш натижалари бўйича рақобат тўғрисидаги қонунчилик бузилганлиги факти аниқланганлиги ва тегишли ҳуқуқий таъсир чоралари кўрилиши ҳақида қарор қабул қилади, ўзига нисбатан қарор қабул қилинган шахсга ваколатли давлат органининг рақобат тўғрисидаги қонунчилик бузилганлиги ҳақидаги иш юзасидан қарорига асосан кўрсатма берилади. Ушбу қонуннинг 42моддасида инсофсиз рақобатни содир этганлик учун — хўжалик юритувчи субъектларга товар ѐки молия бозорида рақобат тўғрисидаги қонунчилик бузилган даврда, бироқ охирги уч йилдан ортиқ бўлмаган даврда, рақобат тўғрисидаги қонунчилик бузилган товар ѐки молия бозорида товарни реализация қилишдан олинган тушум суммасининг 2 фоизи миқдорида жарима солишга асос бўлиши белгиланган. Мазкур ҳолатда жавобгар томонидан “Рақобат тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонунининг талаблари бузилганлиги сабабли жами жавобгарга жами 103 149 187 407 сўмлик тушумнинг икки фоизи миқдорида **** сўм молиявий санкция қўллаш ва жаримани ихтиѐрий равишда ўтказиб беришни тавсия этиш тўғрисида кўрсатма берилган. ИПКнинг 217-моддасида ҳуқуқий таъсир 3 чоралари тўғрисидаги ишлар рўйхати келтирилган бўлиб, унда молиявий санкция суммаларини ихтиѐрий тўлаш тўғрисида кўрсатма бериш тўғрисидаги ишлар келтирилмаган. Қонун нормасига асосан аниқланган қонунбузилиш ҳолати бўйича жавобгар шахсга кўрсатма бериш ваколати аризаи ваколати эканлиги сабабли суд, аризачининг жавобгарга “Рақобат тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонунининг 42-моддаси талабларига асосан жами 103 149 187 406 сўм тушумнинг икки фоизи миқдорида **** сўм молиявий санкция маблағларини махсус хисоб рақамга ихтиѐрий равишда ўтказиб берилишини тавсия этиш тўғрисида кўрсатма бериш талаби асоссиз деб ҳисоблайди. Шунга кўра, суд даъво талабини қаноатлантиришни рад этишни лозим топади. ИПК 118-моддасининг биринчи қисмига асосан суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво (ариза) талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Суд, суд харажатларини тақсимлаш масаласини муҳокама қилиб, даъво ассосизлиги сабабли суд харажатларини аризачи зиммасига юклашни, тўланган 41 200 сўм почта харажатини унинг зиммасида қолдиришни, аризачи ҳисобидан Ўзбекистон Республикаси Олий суди депозитига ишни видеоконференцалоқа режимида кўриш билан боғлиқ 103 000 сўм харажатни ундиришни, “Давлат божи тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонунига асосан ҳуқуқий таъсир чорасини қўллаш тўғрисидаги ишлар юзасидан давлат божи ундирилмаслиги белгиланганлиги боис иш бўйича давлат божи ундирмасликни лозим топади. Бинобарин Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 170, 176-179, 186, 216, 217, 222-моддаларини қўллаб, суд қарор қилади: Ариза талабини қаноатлантириш рад этилсин. **** Наманган вилоят ҳудудий бошқармаси ҳисобидан Ўзбекистон Республикаси Олий суди депозитига ишни видеоконференцалоқа режимида кўриш билан боғлиқ 103 000 сўм харажат ундирилсин. **** Наманган вилоят ҳудудий бошқармаси томонидан тўланган 41 200 сўм почта харажати унинг зиммасида қолдирилсин. Ҳал қилув қарори қабул қилинган кундан эътиборан ўн кун ўтгач қонуний кучга киради. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақаси берилсин. Ҳал қилув қарори устидан Учқўрғон туманлараро иқтисодий суди орқали Наманган вилояти суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига ўн кунлик муддат ичида аппеляция тартибида ѐки ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач олти ой муддатда кассация тартибида шикоят берилиши (протест келтирилиши) мумкин. Раислик қилувчи, судья ****