Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1503-2501/5660 Дата решения 27.11.2025 Инстанция Апелляция Тип документа Суд Ферганский межрайонный экономический суд Судья TURSUNOV IBROXIMJON SODIQJONOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Булут текстил Ответчик / Подсудимый Қўчқарали Абдувахоб ўғли
Source ID 7382f544-d9ef-4409-b587-caf5d91f34fd Claim ID PDF Hash 3ad04627c31fe44d... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Ссылки на нормативные акты 6
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
нинг 274-моддаси нинг 274 law
збекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 55 law
ИПКнинг 276-моддаси ИПКнинг 276 law
нинг 234-моддаси нинг 234 law
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
ИПКнинг 278-моддаси ИПКнинг 278 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1503-2501/5660-сонли иш Биринчи инстанциясида ишни кўрган судья И.Турсунов Апелляция инстанциясида маърузачи судья Б.Мамадалиев ФАРҒОНА ВИЛОЯТ СУДИНИНГ ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ АПЕЛЛЯЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ ҚАРОРИ Фарғона шаҳри 2025 йил 27 ноябрь Фарғона вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатида, судья Б.Мамадалиевнинг раислигида, ҳайъат аъзолари судьялар Д.Акрамова ва М.Умматовалардан иборат таркибда, судья катта ёрдамчиси С.Шавкатовнинг суд мажлиси котиблигида, даъвогар вакили адвокат М.Мирмақсудов (ишончнома ва ордер асосида), жавобгар рахбари М.Вахобов (паспорт асосида), жавобгар вакили адвокат Ш.Тиллаев (ордер асосида), жавобгар вакили Қ.Усмонов (ишончнома асосида)ларнинг иштирокида, даъвогар “Булут текстил” масъулияти чекланган жамиятининг, жавобгар “Қўчқарали Абдувахоб ўғли” фермер хўжалигидан 176 453 274 сўм асосий қарз, 88226637 сўм пеня ундириш тўғрисидаги даъво аризаси ҳамда Ўзбекистон тумани фермерлар кенгаши “Қўчқарали Абдувахоб ўғли” фермер ҳўжалиги манфаатида жавобгар “Булут текстил” масъулияти чекланган жамиятидан 129 323 382 сўм асосий қарз, 64 661 691 сўм пеня ундириш тўғрисидаги қарши даъво аризаси бўйича қабул қилинган Ўзбекистон туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 7 октябрдаги ҳал қилув қароридан норози бўлиб, Ўзбекистон тумани фермерлар кенгаши “Қўчқарали Абдувахоб ўғли” фермер ҳўжалиги манфаатида келтирган апелляция шикояти асосида ишни вилоят судининг биносида ўтказилган очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни А Н И Қ Л А Д И: “Булут текстил” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда–даъвогар деб юритилади) судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, “Қўчқарали Абдувахоб ўғли” номли фермер хўжалиги (бундан буён матнда–жавобгар деб юритилади)дан 176 453 274 сўм асосий қарз, 64 661 691 сўм пеня ундиришни сўраган. Ўз навбатида Ўзбекистон тумани фермерлар кенгаши (бундан буён матнда фермерлар кенгаши деб юритилади) жавобгар фермер хўжалиги манфаатида, қарши даъво тақдим этиб, даъвогардан жавобгар фойдасига 129 323 382 сўм асосий қарз ва 64 661 691 сўм пеня ундиришни сўраган. Ўзбекистон туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 7 октябрь кунги ҳал қилув қарори билан даъво қисман қаноатлантирилиб, дастлабки даъво аризаси бўйича жавобгар фермер хўжалигидан даъвогар фойдасига 48 358 755,68 сўм асосий қарз, 4 800 000 сўм пеня ва 41200 сўм почта харажати ундирилган, даъвонинг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилган. Ўзбекистон тумани фермерлар кенгашининг фермер хўжалиги манфаатида киритган қарши даъво аризасини қаноалантириш рад этилган. Суд ҳаражатлари тарафлар зиммасига мутаносиб равишда юклатилган. Суднинг мазкур ҳал қилув қароридан норози бўлиб, фермерлар кенгаши фермер хўжалиги манфаатида судга апелляция шикояти билан мурожаат қилиб, биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини қисман бекор қилишни, сабаби Президент қарорида кластерлар фермер хўжаликларига бўнак сифатида фақатгина нақд пул кўринишида молиялаштирилиши назарда тутилганлигини, фьючерс шартномасида эса товар кўринишида бўнак берилиши бўйича ўзаро келишув мавжуд эмаслигини бўнак учун товар берилиши бўйича бошқа шартномалар ҳам мавжуд эмаслигини, етказиб берилган товар моддий бойликлар бўйича алоҳида даъво тартибида низолашишлари мумкинлигини баён қилиб, биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини қисман бекор қилиб, янги қарор қабул қилишни сўраган. Суд мажлисида жавобгар вакили Қ.Усмонов даъвогарнинг даъво талаби бўйича кўргазма бериб, 2021-2022 йиллардаги буғдой вегитация даврида “Сўх” дарёсида сув кам бўлганлиги сабабли фермер хўжалигига режадагига нисбатан 38,40% сув етказиб берилганлиги, натижада жами 80 тонна қиймати 274 673 382,53 сўмлик буғдой етказиб берилганлигини, даъвогар ўзининг даъво аризасида шартнома мажбуриятларини тўлиқ бажариб, жавобгарга бўнак сифатида 451 126 616,25 сўм миқдорида маблағ ва товар моддий бойликлар берганлигини кўрсатгани ва асословчи хужжатларга тасдиқланмаган №42 сонли солиштирма далолатнома илова қилганлигини, солиштирма далолатнома икки томонлама хуқуқий хужжат сифатида юридик кучга эга эмаслигини, бу суд томонидан далил сифатида қабул қилинмаслигини, даъво аризада асосий қарз сифатида бошқа пул маблағлари ҳам талаб қилинганлигини, бу эса 54-сон шартномага тааллуқли эмаслигини, қонунларда, қарорларда, шартномада ва уч томонлама шартномаларда ҳам мазкур маблағлар №54-сонли шартнома ҳисобида ҳисоб-китоб қилинади деб кўрсатилмаганлигини, шунингдек, ғаллачилик кластерлари томонидан фермер хўжаликларининг ғалла етиштириш билан боғлиқ харажатларини бўнаклаш пул маблағлари шаклида амалга оширилиши белгиланганлигини, даъвогар ўзининг даъво аризасида сўраган 145 350 000 сўм банк орқали ҳисоб рақамга ўтказиб берган пул маблағларидан ташқари қисмини рад этишни сўралаётганлигини, даъвогар тақдим этган шартнома сохталаштирилганлигини, етказиб берилган товар моддий бойликлар бўйича алоҳида даъво тартибида низолашишлари мумкинлигини баён қилиб, биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини қисман бекор қилиб, бекор қилинган қисми бўйича янги қарор қабул қилишни сўради. Суд мажлисида даъвогар вакили кўргазма бериб, ҳақиқатдан ҳам жавобгар билан 2022 йил ғалла ҳосили учун 2021 йил 10 октябрь куни тузилган 54-сонли фьючерс шартномаси тузилганлигини, шартномага асосан даъвогардан буғдой маҳсулотини етиштириш учун зарур ёқилғи, минерал ўғит ва бошқа харажатлар учун маблағ ҳамда турли хил маҳсулотлар олганлигини, ушбу маҳсулотлар ҳисобидан жавобгар ҳозирги кунда 176 453 274 сўм қарздорлиги мавжудлигини, мазкур қарздорлик фермер хўжалиги томонидан ўз вақтида тўлаб берилмаганлиги сабабли жавобгарга нисбатан 88226637 сўм пеня ҳисобланганлигини ва ушбу пеня суммасини ҳам ундириш талабини билдирганлигини баён қилиб, апелляция шикоятини рад қилишни, биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдиришни сўради. Суд мажлиси жойи ва вақти ҳақида белгиланган тартибда хабардор қилинган фермерлар кенгашидан суд мажлисига вакил келмади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (кейинги ўринларда матнда “ИПК” деб юритилади)нинг 274-моддаси учинчи хатбошисига кўра, апелляция инстанцияси судининг суд мажлисига суд муҳокамасини ўтказиш вақти ва жойи ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган апелляция шикоятини (протестини) берган шахснинг ва ишда иштирок этувчи бошқа шахсларнинг келмаганлиги ишни уларнинг иштирокисиз кўришга тўсқинлик қилмайди. Судлов ҳайъати суд мажлисини фермерлар кенгаши вакили иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топди. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддаси учинчи хатбошисига кўра, ҳар кимга бузилган ҳуқуқ ва эркинликларини тиклаш учун унинг иши қонунда белгиланган муддатларда ваколатли, мустақил ҳамда холис суд томонидан кўриб чиқилиши ҳуқуқи кафолатланади. ИПКнинг 276-моддасига асосан суд ишни апелляция инстанциясида кўриш чоғида биринчи инстанция суди ҳал қилув қарорининг қонунийлигини ва асослилигини текширади. Суд янги далилларни текшириши ва янги фактларни аниқлаши мумкин. Апелляция инстанцияси суди биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини тўлиқ ҳажмда текшириши шарт. Биринчи инстанция судида кўриб чиқиш предмети бўлмаган янги талаблар апелляция инстанцияси суди томонидан қабул қилинмайди ва кўрилмайди. Апелляция судлов ҳайъати ишда иштирок этувчи шахсларнинг иш бўйича тушунтиришларини тинглаб, ишдаги мавжуд ҳамда қўшимча тақдим этилган ҳужжатларни ўрганиб, далилларни текшириб, уларга баҳо бериб, шикоятда келтирилган важларни иш ҳужжатлари билан бирга муҳокама қилиб, апелляция шикоятини қаноатлантирмасликни, биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдиришни лозим топди. Тарафлар ўртасида 2021 йил 10 октябрь куни бошоқли дон харид қилиш бўйича 54-сонли фьючерс шартномаси тузилган. Мазкур шартноманинг 1.1-бандига кўра, “Хўжалик” 2022 йил ҳосилидан 65 гектар ер майдонидан давлат стандартлари бўйича шартноманинг 1.2 ва 1.3-бандларида кўрсатилган (буғдой) маҳсулотни етиштириб топшириш мажбуриятини, “Тайёрловчи” эса, ушбу шартномада белгиланган тартибда бошоқли дон уруғлиги билан таъминлаш, етиштирилган маҳсулотни қабул қилиб олиш ва унинг ҳақини тўлаш мажбуриятини олган. Шартноманинг 2.4-бандида даъвогар жавобгарга экиш учун сифатли уруғлик етказиб бериш, жамғарма томонидан давлат ҳариди учун етказиб бериладиган бошоқли дон қийматининг 100 фоизи миқдорида ажратилаётган имтиёзли кредитларни хўжаликка маҳсулот етиштириш ҳаражатларини молиялаштириш учун бўнак сифатида йўналтириш мажбуриятларини олган. Даъвогар томонидан жавобгарга 2022 йил ҳосили учун жами 145 350 000 сўм бўнак пул маблағлари ўтказиб берилган. Ушбу маблағларни ўтказиб берганлиги тўғрисида банк айланмаси кўчирмаси тақдим қилинган. Бундан ташқари, даъвогар жавобгарга ишончнома, юк хатлари ҳамда 2022 йил 17 май кунги 411-сонли ҳисоб фактура билан 132 445 500 сўмлик азотли ўғит, 2022 йил 18 май кунги 509-сонли ҳисоб фактура ва бирламчи хужжатлар билан 28 450 619,31 сўмлик кимёвий воситалар, 2021 йил 31 декабрь кунги 41сонли ҳисоб фактура ва бирламчи хужжатлар билан 16 786 019,25 сўмлик жами 177 682 138,56 сўмлик товар моддий бойликлар аванс тариқасида етказиб берилган. Ўз навбатида жавобгар 2022 йил ҳосили учун тузилган фьючерс шартномаси бўйича даъвогарга 2022 йил 30 июнь кунги электрон тартибда тузилган 10-сонли ҳисоб фактура билан 239 610 399,35 сўмлик, 2022 йил 19 сентябрь куни электрон тартибда тузилган 11-сонли ҳисоб фактура билан 35 062 983,53 сўмлик, жами 274673382,88 сўмлик бошоқли дон (буғдой) маҳсулоти етказиб берилган. Демак тарафлар ўртасида 2021 йил 10 октябрь кунги тузилган 54-сонли фьючерс шартномаси бўйича жавобгарнинг даъвогар олдида 48 358 755,68 (177 682 138,56+145 350 000=323 032 138,56-274673 382,88=48 358 755,68) сўм қарздорлиги ҳужжатлар асосида вужудга келган. Бундан ташқари, даъвогар ўзининг талабида 2021 йил 22 март кунги кафиллик шартномасига асосан жавобгарнинг банк олдидаги 55 000 000 сўм кредит қарздорлигидан бўлган қарзини қоплаб бериш учун ўтказиб берилган маблағни ҳамда даъвогар ва жавобгар ҳамда “Маслаҳат Азиз” фермер хўжалиги ўртасида тузилган 2022 йил 1 декабрь кунги талаб қилиш ҳуқуқини бериш ҳақидаги уч томонлама шартномага асосан “Маслаҳат Азиз” фермер хўжалигининг жавобгар олдидаги 65 064 380 сўм ҳақдорлиги жамиятга ўтганлигини ҳисобга олиб ушбу маблағларни, шунингдек, жамият томонидан фермер хўжаликларини молиялаштириш учун банкдан олган кредитга ҳисобланган фоизларни фермер хўжаликларига тақсимланганлигини, шундан 7 890 879 сўм кредит фоизи жавобгарга ҳисобланганлигини, апробация ишлари учун ҳисобланган 139219 сўм пул маблағларини ҳам асосий қарздорлик суммаси сифатида ундириш талабини билдирган. Биринчи инстанция суди эса дастлабки даъвонинг асосий қарз ундириш талабининг 48 358 755,68 сўм қисмини асосли деб ҳисоблаган, шунингдек қолган 128 094 518,32 (176 453 274-48 358 755,68=128 094 518,32) сўм қисмини (бу маблағ ичида “Маслаҳат Азиз” фермер хўжалигининг жавобгар олдидаги 65 064 380 сўм ҳақдорлиги, жамият томонидан фермер хўжаликларини молиялаштириш учун банкдан олган кредитга ҳисобланган 7 890 879 сўм кредит фоизи ҳамда апробация ишлари учун ҳисобланган 139219 сўм пул маблағлари учун ҳисобланган қисмини асоссиз деб топган. Чунки даъвони асосида фақатгина тарафлар ўртасида 2021 йил 10 октябрь куни тузилган 54-сонли бошоқли дон харид қилиш бўйича фьючерс шартномаси келтирилган бўлиб, бироқ даъвогар вакили суд мажлисида тақдим этган 2021 йил 22 март кунги кафиллик шартномаси ва даъвогар ва жавобгар ҳамда “Маслаҳат Азиз” фермер хўжалиги ўртасида тузилган 2022 йил 1 декабрь кунги талаб қилиш ҳуқуқини бериш ҳақидаги уч томонлама шартномалар асос қилиб келтирилмаган. Бундан ташқари Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 11 март кунги 130-сонли қарори билан тасдиқланган “Буғдой етиштириш харажатларини кредитлаш тартиби тўғрисида”ги Низомнинг 20-бандига кўра, тижорат банклари томонидан қарз олувчига буғдойни сотишдан тушган маблағларни жамлаш, кредит ва унга ҳисобланган фоиз тўловларини сўндириш учун “Жамғармадан қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари учун ажратилган мақсадли маблағлар ҳисобварағи” очилади. Қарз олувчи эса “Жамғармадан қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари учун ажратилган мақсадли маблағлар ҳисобварағи”га буғдойни сотишдан тушган маблағлар ҳисобидан, биринчи навбатда, буғдой етиштириш учун олинган кредит ва унга ҳисобланган фоиз тўловларини сўндириши белгиланган. Бу ҳолатда даъвогарнинг банкдан олган кредит маблағлари учун ҳисобланган фоизларни тўлаши қарз олувчининг яъни даъвогарнинг мажбурияти ҳисобланганлиги сабабли биринчи инстанция суди ушбу тўҳтамга келган. Биринчи инстанция суди дастлабки даъвонинг пеня ундириш талабини муҳокама қилиб, даъвонинг 48 358 755,68 сўм қисми асосли деб топилганлиги сабабли, пеняни қайта ҳисоб китоб қилиб, даъвогар жавобгардан 24 179 377,84 (48 358 755,68*50%24 179 377,84) сўм пеня талаб қилишга ҳақли бўлганлигини, бу ҳолатда суд даъвонинг 88 226 637 сўм пеня ундириш қисмининг 24 179 377,84 сўм қисми асосли бўлганлиги, қолган 64 047 259,16 (88 226 637 24 179 377,84=64 047 259,16) сўм қисми асоссиз бўлганлиги сабабли, пенянинг асоссиз бўлган қисмини рад этишни ва асосли қисмини эса ўзининг ваколатидан келиб чиқиб, 4 800 000 сўмга қадар камайтиришни лозим топган. Бундан ташқари, биринчи инстанция суди қарши даъвони муҳокама қилишда даъвогар жавобгарга 2022 йил ғалла ҳосили учун ишончнома, юк хатлари ҳамда 2022 йил 17 май кунги 411-сонли ҳисоб варақ-фактура билан 132 445 500 сўмлик азотли ўғит, 2022 йил 18 май кунги 509-сонли ҳисоб варақфактура ва бирламчи хужжатлар билан 28 450 619,31 сўмлик кимёвий воситалар, 2021 йил 31 декабрь кунги 41-сонли ҳисоб варақ-фактура ва бирламчи хужжатлар билан 16 786 019,25 сўмлик, жами 177 682 138,56 сўмлик товар моддий бойликлар аванс тариқасида етказиб берилганлиги, мазкур ҳисоб варақфактураларда маҳсулотлар айнан низодаги 54-сонли фьючерс шартномаси асосида етказиб берилганлиги қайд этилганлиги, қолаверса жавобгар ушбу ҳисоб варақ-фактураларни электрон тартибда эътирозларсиз тасдиқлаб, қабул қилиб олганлигидан келиб чиқиб, қарши даъво талабини асоссиз деб баҳолаган ҳамда қарши даъвони қаноатлантиришдан рад этган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда – ФК деб юритилади)нинг 234-моддасига кўра, мажбурият - фуқаролик ҳуқуқий муносабати бўлиб, унга асосан бир шахс (қарздор) бошқа шахс (кредитор) фойдасига муайян ҳаракатни амалга оширишга, чунончи: мол-мулкни топшириш, ишни бажариш, хизматлар кўрсатиш, пул тўлаш ва ҳоказо ёки муайян ҳаракатдан ўзини сақлашга мажбур бўлади, кредитор эса - қарздордан ўзининг мажбуриятларини бажаришни талаб қилиш ҳуқуқига эга бўлади. Шунингдек, ФК 236-моддасида, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. Тарафлар ўртасидаги мажбуриятлар фьючерс шартномасидан келиб чиққан. Мазкур ҳолатда, биринчи инстанция суди даъвогарнинг даъво талабини қисман қаноатлантириб, фермерлар кенгашининг жавобгар манфаатида киритган қарши даъво талабини қаноатлантиришдан рад этиб тўғри ва асосли тўҳтамга келган. Шунингдек, биринчи инстанция суди суд харажатларини тақсимлаш масаласини муҳокама қилиб, суд даъвони қисман қаноатлантирганлигини инобатга олиб, суд ҳаражатларини тарафлар ҳисобидан мутаносиб равишда ундириш ҳақида асосли ва тўғри тўхтамга келган. Зеро, ИПКнинг 118-моддасига асосан суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Биринчи инстанция суди моддий ва процессуал ҳуқуқ нормаларини тўғри қўллаб, иш ҳолатларига мувофиқ қонуний ва асослантирилган ҳал қилув қарори қабул қилган, шу сабабли биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини ўзгартириш ёки бекор қилиш учун асослар мавжуд эмас. Юқорида баён қилинганларга асосан, судлов ҳайъати фермерлар кенгашининг жавобгар манфаатида келтирган апелляция шикоятида ва жавобгар вакилларининг тушунтиришида келтирган бошқа важлари ҳам биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини ўзгартиришга, бекор қилишга асос бўлмайди деб ҳисоблайди. ИПКнинг 278-моддаси биринчи қисми 1-бандига кўра, апелляция инстанцияси суди апелляция шикоятини (протестини) кўриш натижалари бўйича ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдиришга ҳақли. Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари фаолиятини янада ривожлантириш бўйича ташкилий чоратадбирлар тўғрисида”ги 2017 йил 10 октябрь кунги ПҚ-3318-сонли Қарори 3бандига кўра, фермер хўжаликлари кенгашларига фермер хўжаликлари манфаатларини кўзлаб судга давлат божи тўламасдан даъво аризалари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг қарорлари, уларнинг мансабдор шахслари хатти-ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) устидан шикоятлар тақдим этиш. Бунда даъво аризасини қаноатлантириш рад этилганда манфаати кўзлаб даъво аризаси киритилган фермер хўжаликларидан давлат божи ундирилмайди. Қайд этилганларга кўра, судлов ҳайъати апелляция шикоятини қаноатлантирмасликни, биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдиришни, апелляция шикоятини фермерлар кенгаши киритганлигини инобатга олиб, жавобгардан давлат божи ундирмасликни, шикоят беришда тўланган 41 200 сўм суд харажатларини жавобгар фермер хўжалиги зиммасида қолдиришни лозим топади. Бинобарин судлов ҳайъати, ИПКнинг 68, 118, 278, 279, 280-моддаларини қўллаб, ҚАРОР Қ И Л Д И: Ўзбекистон тумани фермерлар кенгашининг “Қўчқарали Абдувахоб ўғли” фермер ҳўжалиги манфаатида келтирган апелляция шикояти қаноатлантирилмасин. Ўзбекистон туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 7 октябрь кунги ҳал қилув қарори ўзгаришсиз қолдирилсин. Апелляция инстанцияси учун жавобгар “Қўчқарали Абдувахоб ўғли” фермер ҳўжалиги томонидан олдиндан тўланган 41 200 сўм почта харажати унинг зиммасида қолдирилсин. Қарор қабул қилинган кундан эътиборан қонуний кучга киради. Қарордан норози тараф ҳал қилув қарори қонуний кучга кирган кундан бошлаб бир йил муддат ичида ҳал қилув қарорини қабул қилган суд орқали Фарғона вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига тафтиш тартибида шикоят, прокурор (протест) келтириши мумкин. Раислик қилувчи Б.Мамадалиев Ҳайъат аъзолари Д.Акрамова М.Умматова