← Назад
Решение #2841001 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
9
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| нинг | 2032 | — | law | |
| ИПКнинг | 2032 | — | law | |
| збекистон Республикасининг Конституцияси | 130 | — | law | |
| аролик кодекси | 234 | — | code_article | |
| ФКнинг | 236 | — | law | |
| ФКнинг | 711 | — | law | |
| ИПКнинг | 66 | — | law | |
| ИПКнинг | 68 | — | law | |
| ИПКнинг | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1303-2502/7418-сонли иқтисодий иш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
Ҳ А Л Қ И Л У В Қ А Р О Р И
Зомин тумани
2025 йил 27 ноябрь
Зомин туманлараро иқтисодий судининг судьяси Х.Н.Мадатов
раислигида,
судья
ёрдамчиси
Н.К.Абдазов
котиблигида,
даъвогар
“KOC CONSTRUCTION
EK NIK ELEKTRIK” масъулияти чекланган
жамияти хорижий корхонасининг жавобгар “OLT IS EV
OLTINOY
K
OVN ” якка тартибдаги тадбиркор ҳисобидан 3 965 000 сўм
қарздорликни ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган
иқтисодий ишни, даъвогар вакили – Ф.Вахабов (2025 йил 27 октябрдаги
16-25-сонли ишончномага асосан), жавобгар вакили – О.Олтмишева (раҳбар),
иштирокида, Зомин туманлараро иқтисодий судининг биносида мобиль
конференцалоқа режимида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
АНИҚЛАДИ:
“KOC CONSTRUCTION EK NIK ELEKTRIK” масъулияти чекланган
жамияти хорижий корхонаси (бундан буён матнда “Даъвогар” деб юритилади)
ҳамда “OLT IS EV
OLTINOY
K
OVN ” якка тартибдаги
тадбиркор (бундан буён матнда “Жавобгар” деб юритилади) ўртасида 2022 йил
1 июнда 1-сонли хизмат кўрсатиш шартномаси тузилган.
Тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг 1.1-бандида, жавобгар
“Ташувчи” унга даъвогар “Жўнатувчи” томонидан ишониб топширилган, ушбу
шартноманинг 1.2-бандида назарда тутилган юкни, ушбу шартноманинг
1.3-бандида назарда тутилган жойга элтиб қўйиш мажбуриятини олади,
даъвогар “Жўнатувчи” эса юкни ташиганли учун ушбу шартноманинг
3-бандида белгиланган йўл (кира) ҳақини тўлаш мажбуриятини олган.
Ушбу шартномада бажарадиган ишларнинг умумий суммаси
500 000 000 сўмни ташқил қилган.
Мазкур шартномага
асосан даъвогар томонидан жавобгарга
кўрсатиладиган хизматлар учун 2022 йил 13 июлда 12 075 000 сўм, 2022 йил
11 августда 5 515 000 сўм, 2022 йил 29 августда 3 965 000 сўм миқдорида
маблағлар ўтказилганлигини, жавобгар томонидан эса 2022 йил 5 августда
17 590 000 сўм миқдорида хизматлар бажарилганлигини ва қолган
3 965 000 сўм миқдоридаги хизматлар кўрсатилмаганлигини маълум қилган.
Ушбу ҳолатларни тасдиқловчи тарафлар ўртасида тасдиқланган 2022 йил
5 августдаги 1-сонли ҳисобварақ-фактураси, бир томонлама тасдиқланган
солиштирма далолатнома ҳамда Тошкент шаҳар “ОРИЕНТ ФИНАНС” ХАТБ
Миробод филиалининг 2025 йил 9 октябрдаги маълумотномасини тақдим
қилган.
Натижада, даъвогар Зомин туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси
билан мурожаат қилиб, жавобгардан 3 965 000 сўм асосий қарз ва олдиндан
тўланган суд харажатларини ундириб беришни сўраган.
Суднинг 2025 йил 24 октябрдаги даъво аризасини иш юритишга қабул
қилиш ва иш қўзғатиш тўғрисидаги ажрими билан ишни соддалаштирилган иш
юритиш тартибида кўриб чиқиш 2025 йил 6 ноябрь кунига белгиланган.
Даъво аризасини ўрганиб чиқиш жараёнида 2025 йил 6 ноябрь куни судга
жавобгар томонидан ёзма эътирознома билан мурожаат қилиб, унга кўра
даъвогарнинг қарз ундириш тўғрисидаги даъво талабига эътирози борлигини,
тарафлар ўртасида тузилган шартномадан ҳам хабари йўқлигини, даъвогарни
танимаслигини, иш ҳолатлардан хабари йўқлигини инобатга олиб, мазкур даъво
аризани умумий таомил бўйича кўриб чиқишни сўраганлиги юзасидан аризаси
борлиги аниқланди.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён
матнда ИПК деб юритилади)нинг 2032-моддаси тўртинчи қисмида, агар ишни
соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқиш чоғида учинчи
шахснинг ишга киришиш тўғрисидаги илтимосномаси қаноатлантирилган,
ушбу бобда белгиланган қоидалар бўйича кўриб чиқилиши мумкин бўлмаган
қарши даъво қабул қилинган бўлса ёхуд агар суд қуйидагилар хусусида, шу
жумладан тарафлардан бирининг илтимосномасига кўра қуйидагилар хусусида
хулосага келса, суд ишни даъво ишини юритишнинг умумий қоидалари бўйича
кўриш ҳақида ажрим чиқаради:
1) ишни соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқиш давлат
сирининг, тижорат сирининг ёки қонун билан қўриқланадиган бошқа сирнинг
ошкор қилинишига олиб келиши мумкин бўлса;
2) қўшимча ҳолатларни аниқлаш ёки қўшимча далилларни текшириш,
шунингдек далилларни улар турган жойда кўздан кечириш ва текшириш,
экспертиза тайинлаш ёки гувоҳларнинг кўрсатувларини эшитиш зарур бўлса;
3) билдирилган талаб бошқа талаблар билан боғлиқ бўлса, шу жумладан
учинчи шахсларга тааллуқли бўлса ёки мазкур иш бўйича қабул қилинган суд
ҳужжати билан учинчи шахсларнинг ҳуқуқлари ва қонун билан қўриқланадиган
манфаатлари бузилиши мумкин бўлса деб белгилаб қўйилган.
Шунингдек, ИПКнинг 2032-моддаси бешинчи қисмида, ишни даъво
ишини юритишнинг умумий қоидалари бўйича кўриш тўғрисидаги ажримда
ишда иштирок этувчи шахслар бажариши лозим бўлган ҳаракатлар ва ушбу
ҳаракатларни бажариш муддатлари кўрсатилади. Ажрим чиқарилгандан сўнг
ишни кўриш бошидан бошланади деб кўрсатилган.
Юқоридагилардан келиб чиқиб суд, ишдаги ҳужжатларни ўрганиб чиқиш,
қўшимча ҳолатларни аниқлаш, шунингдек жавобгарнинг эътирозномасини
ўрганиб чиқиш мақсадида, мазкур даъво аризаси бўйича соддалаштирилган иш
юритиш тартибидаги ишни даъво ишини юритишнинг умумий қоидалари
бўйича кўриб чиқиш юзасидан суднинг 2025 йил 6 ноябрдаги ажрими билан
2025 йил 18 ноябрга суд муҳокамасига тайинланган эди, кейинчалик иш
ҳужжатларини қўшимча ўрганиш мақсадида суд муҳокмаси 2025 йил
27 ноябрга қолдирилган.
Бугунги суд мажлисида даъвогар вакили мобиль конференцалоқа
режимида иштирок этиб, ўз сўзида жавобгарга шартномада кўрсатилган юк
ташиш хизматларини кўрсатиши учун 21 555 000 сўм миқдорида маблағлар
ўтказиб берилганлигини, жавобгар эса 17 590 000 сўм миқдорида хизматлар
бажарганлигини ва қолган 3 965 000 сўм миқдоридаги хизматларни шу бугунги
кунга қадар амалга оширмаганлигини инобатга олиб, даъво талабини тўлиқ
қаноатлантириб беришни сўради.
Суд мажлисида жавобгар вакили иштирок этиб, ўз сўзида даъвогарнинг
даъво талабига эътирози йўқлигини, иш ҳужжатларида тақдим қилинган
шартнома 2022 йилда тузилганлигини, бундан умуман хабари йўқлигини, аммо
даъвогар
томонидан
тақдим
қилинган
ҳужжатлар
ҳамда
банк
маълумотномаларига кўра 3 965 000 сўм миқдорида бажарилмаган хизматлар
учун тўловларни даъвогарга тўлаб беришини инобатга олиб, қонуний қарор
қабул қилишни сўради.
Суд, ишда иштирок этган даъвогар ва жавобгар вакилларининг
тушунтиришларини тинглаб, ишдаги мавжуд ҳужжатлар ҳамда тақдим этилган
қўшимча далилларга ҳуқуқий баҳо бериб, қуйидаги асосларга кўра
даъвогарнинг даъво талабларини тўлиқ қаноатлантиришни, ишни кўриш билан
боғлиқ суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим топади.
Ўзбекистон Республикасининг қонунлари ва бошқа норматив-ҳуқуқий
ҳужжатлари Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси асосида ва уни
ижро этиш юзасидан қабул қилинади. Бирорта қонун ёки бошқа нормативҳуқуқий ҳужжат Конституциянинг принцип ва нормаларига зид бўлиши
мумкин эмас.
Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси 130-моддаси биринчи
қисмида Ўзбекистон Республикасида одил судлов фақат суд томонидан амалга
оширилиши белгиланган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 234-моддаси
(бундан кейин матнда – ФК деб юритилади)га кўра, мажбуриятлар
шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган
бошқа асослардан келиб чиқади.
ФКнинг 236-моддасида, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва
қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса
— иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга
мувофиқ лозим даражада бажарилиши кераклиги назарда тутилган.
Иш ҳужжатларидан аниқланишича, даъвогар ва жавобгар ўртасида
2022 йил 1 июнда 1-сонли хизмат кўрсатиш шартномаси тузилганлигини, ушбу
шартноманинг 1.1-бандида, жавобгар “Ташувчи” унга даъвогар “Жўнатувчи”
томонидан ишониб топширилган, ушбу шартноманинг 1.2-бандида назарда
тутилган юкни, ушбу шартноманинг 1.3-бандида назарда тутилган жойга элтиб
қўйиш мажбуриятини олади, даъвогар “Жўнатувчи” эса юкни ташиганли учун
ушбу шартноманинг 3-бандида белгиланган йўл (кира) ҳақини тўлаш
мажбуриятини олганлиги аниқланди.
Тарафлар ўртасида тузилган шартномада бажарадиган ишларнинг
умумий суммаси 500 000 000 сўмни ташқил қилган.
Даъвогар томонидан жавобгарга кўрсатиладиган хизматлар учун
2022 йил 13 июлда 12 075 000 сўм, 2022 йил 11 августда 5 515 000 сўм,
2022 йил 29 августда 3 965 000 сўм миқдорида маблағлар ўтказилганлигини,
жавобгар томонидан эса 2022 йил 5 августда 17 590 000 сўм миқдорида
хизматлар бажарилганлигини ва қолган 3 965 000 сўм миқдоридаги хизматлар
кўрсатилмаганлигини тақдим қилган ҳужжатлар асосида аниқланди.
Мазкур ҳолатларни тасдиқловчи тарафлар ўртасида тасдиқланган
2022 йил 5 августдаги 1-сонли ҳисобварақ-фактураси, бир томонлама
тасдиқланган
солиштирма
далолатнома
ҳамда
Тошкент
шаҳар
“ОРИЕНТ ФИНАНС” ХАТБ Миробод филиалининг 2025 йил 9 октябрдаги
маълумотномасини тақдим қилган.
Мавжуд қарздорликни тўлаб бериш юзасидан даъвогар томонидан
жавобгарга 2024 йил 1 ноябрда 01/11-026-сонли талабнома юборилган.
Аммо, жавобгар томонидан талабнома оқибатсиз қолдирилган.
ФКнинг 711-моддаси биринчи қисмида, юк ташиш шартномаси бўйича
юк ташувчи юк жўнатувчи томонидан ўзига ишониб топширилган юкни
белгиланган манзилга етказиб бериш ва уни олишга ваколат берилган шахсга
(олувчига) топшириш, юк жўнатувчи эса юкни ташиб берганлик учун
белгиланган ҳақни тўлаш мажбуриятини олади деб кўрсатилган.
ИПКнинг 66-моддаси биринчи қисмида иш бўйича далиллар ушбу
Кодексда ва бошқа қонунларда назарда тутилган тартибда олинган фактлар
ҳақидаги маълумотлар бўлиб, улар асосида суд ишда иштирок этувчи
шахсларнинг талаблари ва эътирозларини асословчи ҳолатлар, шунингдек
низони тўғри ҳал қилиш учун аҳамиятга эга бўлган бошқа ҳолатлар
мавжудлигини ёки мавжуд эмаслигини аниқлайди.
ИПКнинг 68-моддаси биринчи қисмида ишда иштирок этувчи ҳар бир
шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни
исботлаши кераклиги белгиланган.
Юқоридагилардан келиб чиқиб, тарафлар ўртасида тасдиқланган
2022 йил 5 августдаги 1-сонли ҳисобварақ-фактураси, бир томонлама
тасдиқланган
солиштирма
далолатнома
ҳамда
Тошкент
шаҳар
“ОРИЕНТ ФИНАНС” ХАТБ Миробод филиалининг 2025 йил 9 октябрдаги
маълумотномаси ва иш ҳужжатларида мавжуд бўлган бошқа далиллар асосида
ўз исботини топди.
Шу боис суд, даъвогарнинг даъво талабини тўлиқ қаноатлантиришни
лозим топади.
ИПКнинг 118-моддасига асосан суд харажатлари ишда иштирок этувчи
шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб
равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
Юқорида баён этилганларга асосан суд, ишдаги мавжуд ҳужжатларни
ўрганиб, даъвогарнинг даъво талабини тўлиқ қаноатлантиришни, жавобгардан
даъвогар фойдасига 3 965 000 сўм қарздорлик ва олдиндан тўланган
412 000 сўм давлат божи ҳамда 41 200 сўм почта харажати, шунингдек
Ўзбекистон Республикаси Олий судининг депозитига 103 000 сўм
видеоконференцалоқа харажати ундиришни лозим топади.
Юқоридагиларни инобатга олиб ҳамда Ўзбекистон Республикаси
Иқтисодий процессуал кодексининг 66, 68, 118, 179, 176-180, 186-188, 192моддаларига амал қилиб, суд
ҚАРОР ҚИЛАДИ:
Даъвогарнинг даъво талаби тўлиқ қаноатлантирилсин.
“OLT IS EV OLTINOY
K
OVN ” якка тартибдаги тадбиркор
ҳисобидан “KOC CONSTRUCTION
EK NIK ELEKTRIK” масъулияти
чекланган жамияти хорижий корхонаси фойдасига 3 965 000 сўм қарздорлик
ҳамда олдиндан тўланган 412 000 сўм давлат божи ва 41 200 сўм почта
харажати ундирилсин.
“OLT IS EV OLTINOY
K
OVN ” якка тартибдаги тадбиркор
ҳисобидан Ўзбекистон Республикаси Олий судининг депозитига 103 000 сўм
видеоконференцалоқа харажати ундирилсин.
Мазкур ҳал қилув қарорининг нусхаси тарафларга юборилсин.
Ҳал қилув қарори қабул қилинганидан кейин бир ойлик муддат ўтгач
қонуний кучга киради.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақалари берилсин.
Ушбу ҳал қилув қарори устидан шу суд орқали Жиззах вилоят судининг
иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига бир ойлик муддат ичида апелляция
тартибида ёки ҳал қилув қарори қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти
ой ичида кассация тартибида шикоят бериш (протест келтириш) мумкин.
Раислик қилувчи, судья
Х.Н.Мадатов