Реквизиты
Категория economic_new Номер дела 4-2201-2501/11251 Дата решения 27.11.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Урганч туманлараро иқтисодий суди Судья DAVLATOV BAXODIR XUDAYBERGANOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 8784d9bb-4d28-400b-8073-fbb40a173623 Claim ID PDF Hash c2b64fcfa3e81ece... Загружено 10.04.2026 PDF
Ссылки на нормативные акты 8
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикаси Конституцияси 55-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 55 law
ФКнинг 535-моддаси ФКнинг 535 law
ФКнинг 242-моддаси ФКнинг 242 law
ФКнинг 236-моддаси ФКнинг 236 law
ИПКнинг 110-моддаси ИПКнинг 110 law
ФКнинг 263-моддаси ФКнинг 263 law
ИПКнинг 68-моддаси ИПКнинг 68 law
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
Текст решения 10 000 символов
********-сонли иқтисодий иш Судья: ******** ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Урганч шаҳри ******* Урганч туманлараро иқтисодий суди раиси, судья ******** раислигида, судья ёрдамчиси ****** котиблигида, даъвогар вакили ******нинг иштирокида, даъвогар ********нинг жавобгар ********дан ********сўм асосий қарз ва ********сўм пеня ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича ишни Урганч туманлараро иқтисодий судининг биносида бўлиб ўтган очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни аниқлади: ******** (бундан буён матнда – даъвогар деб юритилади) Урганч туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, ******** (бундан буён матнда – жавобгар деб юритилади)дан ********сўм асосий қарз ва ********сўм пеня ундиришни сўраган. Бугунги суд мажлисининг ўтказилиш вақти ва жойи тўғрисида жавобгар қонунда белгиланган тартибда хабардор қилинган бўлса-да, унинг вакили иштирок этмади, даъво аризаси юзасидан фикр билдирмади. Бундай ҳолда, суд ишни Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 128, 129 ва 170-моддаларига асосан жавобгар вакилининг иштирокисиз кўриб чиқишни лозим деб ҳисоблайди. Суд мажлисида иштирок қилган даъвогар вакили билдирилган талабларни қўллаб қувватлаб, ўз тушунтиришини бериб, жавобгар ижара ҳақини тўламасдан келганлигини маълум қилиб, суддан даъвони тўлиқ қаноатлантиришни сўради. Суд, ишда иштирок этувчи даъвогар вакилининг тушунтиришларини тинглаб ҳамда ишдаги ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра даъвони қисман қаноатлантиришни лозим деб топади. Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 55-моддасига кўра, ҳар кимга ўз ҳуқуқ ва эркинликларини суд орқали ҳимоя қилиш, давлат органларининг ҳамда бошқа ташкилотларнинг, улар мансабдор шахсларининг қонунга хилоф қарорлари, ҳаракатлари ва ҳаракатсизлиги устидан судга шикоят қилиш ҳуқуқи кафолатланади. Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК деб юритилади) 8 ва 234-моддаларига асосан мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади. Мазкур ҳолатда тарафларнинг мажбуриятлари ижара шартномасидан келиб чиққан. ФКнинг 535-моддасига кўра, мулк ижараси шартномаси бўйича ижарага берувчи ижарага олувчига ҳақ эвазига мол-мулкни вақтинча эгалик қилиш ва фойдаланиш ёки фойдаланиш учун топшириш мажбуриятини олади. Ишдаги ҳужжатлардан маълум бўлишича, тарафлар ўртасида ******сонли ижара шартномаси тузилган. Ушбу шартномага асосан даъвогарга тегишли Урганч шаҳар, ****** сўм ижара тўлови эвазига жавобгарга ижарага топширилган. Шартноманинг 8-бандида ижара ҳақи “Ижарага олувчи” томонидан ҳар ойнинг 10-санасигача пул ўтказиш йўли орқали ошириши белгиланган. Бироқ, ижара тўлови учун жавобгар томонидан ўз вақтида тўлов амалга оширилмаганлиги натижасида жавобгарнинг даъвогар олдида ижара тўловларидан ***** ҳолатига ********сўм кредиторлик қарздорлиги вужудга келган. Қарздорликни тўлаб беришни сўраб, даъвогарнинг жавобгарга юборган талабномаси жавобгар томонидан ижросиз ва жавобсиз қолдирилган. ФКнинг 242-моддасига кўра, агар мажбуриятни бажариш муддати кўрсатилмаган ёки талаб қилиб олиш пайти билан белгилаб қўйилган бўлса, кредитор ҳар қачон ижрони талаб қилишга, қарздор эса — ижрони ҳар қачон амалга оширишга ҳақли бўлади. Мажбуриятни дарҳол бажариш вазифаси қонун, шартнома ёки мажбуриятнинг моҳиятидан англашилмаса, қарздор бундай мажбуриятни кредитор талаб қилган кундан бошлаб етти кунлик муддат ичида бажариши шарт. ФКнинг 236-моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса — иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. Шунингдек, мазкур шартнома бўйича жавобгар томонидан 2025 йил 15 сентябрь ҳолатига юзага келган 11.725.000 сўм кредиторлик қарздорликни ундириш юзасидан суднинг 2025 йил 17 октябрь куни 4-2201-2503/9290сонли иқтисодий иш юзасидан ҳал қилув қарори қабул қилинганлиги маълум бўлди. Бироқ, даъвогар ўз даъво аризасида жавобгардан 2025 йил август – октябрь ойлари учун жами ********сўм қарздорликни ундиришни сўраган. Ваҳоланки, суднинг тарафлар ўртасида олдин кўрилган *******-сонли иқтисодий иш бўйича жавобгарнинг 2025 йил 15 сентябрга қадар бўлган ******** сўм қарздорлигини ундириш белгиланган. Бундан кўринадики, даъвогар даъво аризаси бўйича жавобгардан олдин суднинг ҳал қилув қарорига асосан ундирилган ******** сўм қарздорликни инобатга олинмасдан, даъво суммасини ********сўм ундириш тўғрисида деб нотўғри ҳисоб-китоб қилинган. Аслида, даъвогар даъво суммасини 2025 йил 1 ноябрга қадар бўлган давр учун ******** сўм ундиришни сўраб, судга даъво аризаси билан мурожаат қилиши лозим бўлган. ИПКнинг 110-моддаси биринчи қисми 2-бандига кўра, фуқаролик ишлари бўйича суднинг, иқтисодий суднинг ёки чет давлат ваколатли судининг айни бир шахслар ўртасидаги, айни бир предмет тўғрисидаги ва айни бир асослар бўйича низо юзасидан қонуний кучга кирган ҳал қилув қарори мавжуд бўлса, суд иш юритишни тугатади. Бундай ҳолатда, суд даъвогарнинг ******** сўм асосий қарз ундириш талабини асосли деб ҳисоблайди ва даъво талабининг қолган ******** сўм асосий қарз ундириш талаби бўйича иш юритишни тугатишни лозим деб топади. Шунингдек, даъвогар ўзининг даъво талабида жавобгардан тўлов кечиктирилганлиги учун шартноманинг 15-бандига асосан ********сўм пеня ундиришни сўраган. ФКнинг 263-моддасига кўра, неустойка тўлаш тарафларнинг келишувида назарда тутилган ёки тутилмаганлигидан қатъи назар, кредитор қонунда белгиланган неустойка (қонуний неустойка)ни тўлашни талаб қилишга ҳақли. Шартноманинг 15-бандида – Ижарага берувчи томонидан ҳисобварақа (счёт-фактура) ўз вақтида тақдим этилган холда, ушбу шартномада белгиланган ҳар қандай тўловларни тўлаш муддатлари бузилган тақдирда, ижарага олувчи тўловнинг ҳар бир кечиктирилган куни учун кечиктирилган суммасининг 0.4 фоиз миқдорида пеня аммо кечиктирилган тўлов умумий суммасининг 50 фоиздан ортиқ бўлмаган миқдорида пеня тўлаши белгиланган. Бироқ, мазкур ҳолатда ҳам даъвогар жавобгарга нисбатан пеняни ҳисоблашда тарафлар ўртасида олдин кўрилган ******-сонли иқтисодий иш бўйича 2025 йил 15 сентябрга қадар ундирилган ******** сўм қарздорлик учун ҳам ********сўм пеня асоссиз ҳисобланган. Чунки, 2025 йил 15 сентябрдан 2025 йил 1 ноябргача бўлган қарздорлик ******** сўмнинг пеняси ********сўмни ташкил қилади. Бундай ҳолатда, суд даъвогарнинг ********сўм пеня ундириш талабини асосли деб ҳисоблайди ва даъво талабининг қолган ******** сўм пеня ундириш талаби бўйича иш юритишни тугатишни ҳамда қолган 1.055.700 сўм пеня ундириш талабини асоссиз деб ҳисоблайди. Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги 2007 йил 15 июндаги 163-сонли қарорининг 2-бандига асосан судлар неустойкани ундириш тўғрисидаги даъволарни ҳал қилишда неустойка миқдорининг қонун талабларига мувофиқ ҳисобланганлиги, унинг асослилиги, мажбурият бузилиши оқибатларига мутаносиблиги каби ҳолатларни ҳар томонлама ва чуқур муҳокама қилиб, талаб қилинган неустойканинг адолатли миқдорини белгилашлари шарт. ФК 326-моддасига кўра, агар тўланиши лозим бўлган неустойка кредиторнинг мажбуриятини бузиш оқибатларига номутаносиблиги кўриниб турса, суд неустойкани камайтиришга ҳақли. Бунда қарздор мажбуриятни қай даражада бажарганлиги, мажбуриятда иштирок этаётган тарафларнинг мулкий аҳволи, шунингдек кредиторнинг манфаатлари эътиборга олиниши керак. Суд алоҳида ҳолларда қарздор ва кредиторнинг манфаатларини ҳисобга олиб, кредиторга тўланиши лозим бўлган неустойкани камайтириш ҳуқуқига эга. Шунга кўра, суд даъвогарнинг ********сўм пеня ундириш талабини кўриб чиқиб, ушбу талабни асосли деб ҳисоблайди. Аммо даъвогар ўз вақтида асосий қарзни ундириш чораларини кўрмасдан, пеня суммасининг кўпайишига сабаб бўлганлигини инобатга олиб, пеня суммасини камайтириб, жавобгардан ******** сўм пеня ундиришни, пенянинг қолган қисмини рад қилишни лозим деб топади. ИПКнинг 68-моддасига кўра, ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши керак. ИПКнинг 118-моддасига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Баён этилганларга асосан, суд даъвони қисман қаноатлантиришни, жавобгардан даъвогар фойдасига ******** сўм асосий қарз, ******** сўм пеня ундиришни, даъво талабининг қолган ******** сўм асосий қарз ва ******** сўм пеня ундириш талаби бўйича иш юритишни тугатишни ҳамда даъво талабининг қолган қисмини рад қилишни, суд харажатларини тарафлар зиммасига мутаносиб равишда юклашни, жавобгардан даъвогар фойдасига судга мурожаат қилганда олдиндан тўланган ******** сўм давлат божи ва 41.200 сўм почта харажатини даъвогар фойдасига ундиришни ва давлат божининг қолган ******** сўм қисмини даъвогар зиммасида қолдиришни лозим топади. Бинобарин, Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси 68, 118, 128, 129, 170, 176-179, 180-моддаларини қўллаб, суд қарор қилди: Даъвогарнинг даъво талаби қисман қаноатлантирилсин. Жавобгар ********дан ******** фойдасига ******** сўм асосий қарз, ******** сўм пеня, олдиндан тўланган ******** сўм давлат божи ва 41.200 сўм почта харажати ундирилсин. Даъво талабининг жавобгардан ******** сўм асосий қарз ва ******** сўм пеня ундириш талаби бўйича иш юритиш тугатилсин. Даъво талабининг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин. Давлат божи тўловининг қолган қисми даъвогар зиммасида қолдирилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақалари берилсин. Мазкур ҳал қилув қарори устидан Хоразм вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига шу суд орқали бир ой ичида апелляция тартибида, ҳал қилув қарори қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида кассация тартибида шикоят бериш (протест келтириш) мумкин. Судья ********