← Назад
Решение #2841012 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
5
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ИПК | 215 | — | law | |
| ИПК | 221 | — | law | |
| ИПКнинг | 107 | — | law | |
| зР ИПК | 118 | — | law | |
| онунини | 9 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1701-2503/6270-сонли иш
АЖРИМ
(аризани кўрмасдан қолдириш ҳақида)
Андижон шаҳри
2025 йил 27 ноябрь
Андижон туманлараро иқтисодий суди, судья И.Хайитов раислигида,
судья ёрдамчиси Э.Обидовнинг суд мажлиси котиблигида, аризачи
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Электр
энергияси, нефт маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш
инспекциясининг жавобгар «UNG
ETR ” масъулияти чекланган
жамиятининг 2024 йил 8 июлдаги 314318-сонли рухсатнома (лицензия)нинг
амал қилиш муддатини 6 ойга тўхтатиб туриш тўғрисидаги аризаси юзасидан
қўзғатилган иқтисодий ишни жавобгар жамият вакили М.Мукимов (2015 йил
4 ноябрдаги 98-сонли ишончнома асосида) иштирокида, суд биносида, очиқ
суд мажлисида кўриб чиқиб қуйидагиларни
А Н И Қ Л А Д И:
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Электр
энергияси, нефт маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш
инспекцияси (бундан буён матнда аризачи деб юритилади) судга аризаси
билан мурожаат қилиб, жавобгар «UNG ETR ” масъулияти чекланган
жамияти(бундан буён матнда жавобгар деб юритилади)нинг 2024 йил
8 июлдаги 314318-сонли рухсатнома(лицензия)нинг амал қилиш муддатини
6 ойга тўхтатиб туришни сўраган.
Ишга низонинг предметига нисбатан мустақил талаб билан арз
қилмайдиган учинчи шахслар сифатида Андижон вилояти Фавқулотдан
вазиятлар бошқармаси, Давлат кадастрлар палатасининг Андижон вилояти
бошқармаси ҳамда Андижон вилояти Ҳудудий қурилиш ва уй-жой коммунал
хўжалиги соҳасида назорат қилиш инспекцияси жалб қилинган.
Олдинги суд мажлисларида иштирок этган аризачи вакили
Фавқулотдан вазиятлар вазирлиги томонидан тегишли ўрганишлар олиб
борилганлигини, бир қанча ёнилғи қуйиш шахобчаларида ёнғин хавфсизлиги
қоидаларига риоя қилинмаганлиги аниқланганлигини, шу жумладан
жавобгарда ҳам шундай ҳолат юзага келганлигини, ушбу ҳолатлар юзаидан
Андижон вилояти Фавқулотдан вазиятлар бошқармаси инспекция(аризачи)га
маълумот берганлигини, ушбу маълумотлар асосида ўрганилганда
жавобгарнинг ёнилғи сақлаш омбори ва нотурар бино ўртасидаги масофа
белгиланган меъёрдан камлиги аниқланганлигини таъкидлаб, аризани
қаноатлантириб беришни сўраган.
Жавобгар жамият вакили ариза бўйича эътироз билдириб, аризачи
томонидан тегишли тартибда текширув амалга оширилмаганлигини, аризачи
масълул ҳодимлари жойига чиқиб текширишмаганлигини, аризада
лицензияси тўхтатилиши сўралаётган ёнилғи қўйиш шахобчаси 2008 йилдан
бери фаолият кўрсатиб келаётганлигини, ўша вақтда шахобча яқин ҳудудда
ҳеч қандай бино-иншоот жойлашмаганлигини, шахобча атрофидаги
бино-иншоотлар кейинчалик қурилганлигини, ушбу бино-иншоотнинг
тегишли хужжатлари бор-йўқлигини текшириш лозимлигини, қолаверса
жавобгарга 2022 йил 7 апрелдаги 025066-сонли рухсатнома(лицензия) айнан
ҳудудий Фавқулотдан вазиятлар бошқармасининг объектда ёнғин
хавфсизлик қоидаларига риоя қилинганлиги тўғрисидаги ижобий хулосасига
асосан берилганлигини, агар ушбу хулоса бўлмаса лицензия берилмаслигини
маълум қилиб, ариза келтирилган важлар асоссиз эканлигини таъкидлади.
Бугунги суд мажлисида Андижон вилояти Фавқулотдан вазиятлар
бошқармаси, Давлат кадастрлар палатасининг Андижон вилояти бошқармаси
ҳамда Андижон вилояти Ҳудудий қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги
соҳасида назорат қилиш инспекцияси вакиллари иштирок этмади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён
матнда — ИПК деб юритилади) 170-моддаси учинчи қисмига кўра, иш
муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган
жавобгар, учинчи шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида
ҳал қилиниши мумкин. Шу сабабли суд ишни ишга жалб қилинган учинчи
шахслар вакиллари ва аризачи вакилининг иштирокисиз кўриш мумкин деган
хулосага келди.
ИПК 215-моддасига кўра, ҳуқуқий таъсир чораларини қўллаш
тўғрисидаги аризалар билан судларга назорат қилувчи органлар мурожаат
этишга ҳақли.
ИПК 221-моддасининг иккинчи қисмига мувофиқ, суд ҳуқуқий таъсир
чорасини қўллаш тўғрисидаги иш кўриб чиқилаётганда суд мажлисида:
ҳуқуқбузарлик ҳодисаси бўлган-бўлмаганлигини ва унинг содир
этилганлиги фактини;
текшириш учун ва текшириш натижалари бўйича далолатнома ёки
бошқа ҳужжат тузиш учун асослар ва назорат қилувчи органнинг
ваколатлари бор-йўқлигини;
мазкур ҳуқуқбузарликни содир этганлик учун қонун ҳужжатларида
жавобгарлик назарда тутилган-тутилмаганлигини ва ҳуқуқий таъсир
чорасини қўллаш учун асослар бор-йўқлигини аниқлайди.
Иш
ҳужжатларидан
аниқланишича,
жавобгарга
Ўзбекистон
Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Электр энергияси, нефт
маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси
Андижон вилояти ҳудудий бошқармаси томонидан 2024 йил 8 июлда
“Автомобилларга ёнилғи қуйиш шахобчаси, нефть маҳсулотларини қабул
қилиш, сақлаш ва тарқатиш ва тарқатиш” фаолияти учун 314318-сонли
рухсатнома берилган.
Аризачи томонидан ўрганиш жараёнида жавобгарга тегишли Андижон
вилояти, Андижон шаҳри, Бўстон МФЙ, Миллий тикланиш кўчаси, 55-уй
манзилида жойлашган “Автомобилларга ёнилғи қуйиш шахобчаси”нинг
ёнилғи сақлаш омбори (резервуарлари) ва нотурар бино ўртасидаги масофа
25 метр бўлиши керак бўлган бўлсада, оралиқ масофа 7 метрни ташкил
этганлиги аниқланган.
Шундан сўнг, аризачи жавобгарга тегишли 2024 йил 8 июлдаги
314318-сонли рухсатнома(лицензия)нинг амал қилиш муддатини 6 ойга
тўхтатиб туришни сўраб судга мурожаат қилган.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил
21 февралдаги “Махсус электрон тизим орқали айрим фаолият турларини
лицензиялаш тартиби тўғрисидаги ягона низомни тасдиқлаш ҳақида”ги
қарорига асосан Низом (бундан буён матнда Низом деб юритилади)
тасдиқланган.
Мазкур Низом Ўзбекистон Республикасининг “Лицензиялаш, рухсат
бериш
ва
хабардор
қилиш
тартиб-таомиллари
тўғрисида”ги Қонунига мувофиқ амалга оширилиши учун лицензия олиш
талаб қилинадиган фаолиятни “Лицензия” ахборот тизими орқали
лицензиялаш, лицензиатлар фаолиятини назорат қилиш ва уларнинг
ҳисобини юритиш тартибини белгилайди.
Жавобгарга берилган лицензия юқоридаги Низомга асосан тартибга
солинади.
Низомнинг 40-бандига кўра, лицензиянинг амал қилиши қуйидаги
ҳолларда лицензияловчи орган ташаббуси билан тўхтатиб турилиши мумкин:
лицензия талаблари ва шартлари лицензиат томонидан бузилганлиги
аниқланганда;
лицензиат томонидан лицензияловчи органнинг лицензиат зиммасига
аниқланган қоидабузарликларни бартараф этиш мажбуриятини юкловчи
қарори бажарилмаганда.
Низомнинг 41-бандида, лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туриш
лицензияловчи орган ёки суд томонидан амалга оширилади. Лицензиянинг
амал қилиши лицензияловчи орган томонидан ўн кундан кўп бўлмаган
муддатга, суд томонидан эса ўн кундан ортиқ, лекин олти ойдан кўп
бўлмаган муддатга тўхтатиб турилиши мумкин.
Белгиланган муддат ичида лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб
туриш учун асос бўлган сабаб ва камчиликлар бартараф қилинмаса,
лицензияловчи орган лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туриш
муддатини узайтириш бўйича судга даъво ариза киритиши лозим.
Лицензиатлар
ушбу
Низомнинг 40-бандида назарда
тутилган
лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туришга олиб келган ҳолатларни
лицензияловчи органлар ёки суд белгилаган муддатда бартараф этмаганда,
лицензияловчи орган лицензияни бекор қилиш тўғрисида судга аризаси
киритади.
Низомнинг 43-бандида, лицензияловчи органнинг лицензиянинг амал
қилишини тўхтатиб туриш тўғрисидаги қарори “Лицензия” АТ орқали ушбу
қарорни қабул қилиш ваколатига эга бўлган мансабдор шахснинг ЭРИси
билан тасдиқлаш орқали қабул қилинади.
Қарор “Лицензия” АТ орқали реал вақт режимида автоматик тарзда
лицензиатнинг шахсий кабинетига юборилади.
Лицензиянинг амал қилиши тўхтатиб турилганлиги ҳақидаги қарор
қабул қилинган куннинг ўзида бу ҳақида “Лицензия” АТдаги лицензиялар
реестрига тегишли ёзув киритилиши белгиланган.
Низомнинг 45-бандида, лицензиат лицензиянинг амал қилиши тўхтатиб
турилиши ҳақида қарор келиб тушганидан сўнг қарорда кўрсатилган
камчиликларни бартараф этиши ва қарорда кўрсатилган муддат
якунлангунига
қадар
лицензияловчи
органга
“Лицензия”
АТ
ёки ЯИДХП орқали камчиликлар бартараф этилганлиги тўғрисидаги
тасдиқнома ва асословчи ҳужжатларни илова қилган ҳолда маълумот
юбориши лозим.
Бундан кўринадики, Низом талабларига кўра, лицензияловчи орган
лицензия талаб ва шартлари бузилганда лицензияни амал қилишини тўхтатиб
туриш бўйича қарор қабул қилиши, уни ваколатли мансабдор шахснинг
ЭРИси билан тасдиқлаши, “Лицензия” АТ платформаси орқали юклаши ва
камчиликларни бартараф этиш учун муддат бериши лозим.
Лицензиат қарорни олганидан сўнг камчиликларни бартараф этиб,
тегишли ҳужжатларни тизимга юклаши лозим.
Демак, ушбу қоидалар низони судгача ҳал қилиш тартибини назарда
тутади.
ИПКнинг 107-моддаси биринчи қисми 5-бандига биноан аризачи
низони судгача ҳал қилиш (талабнома юбориш) тартибига риоя этмаган
бўлса, башарти бу тоифадаги низолар учун қонунда ёки тарафлар
шартномасида назарда тутилган бўлса, суд аризасини кўрмасдан қолдиради.
Суд муҳокамасида ариза берувчи орган лицензияни амал қилишини
тўхтатиб туриш бўйича қарор қабул қилганлиги, Лицензия” АТ орқали ушбу
қарорни қабул қилиш ваколатига эга бўлган мансабдор шахснинг ЭРИси
билан
тасдиқлаганлиги,
платформага
юклаганлиги,
жавобгарга
юборганлигини тасдиқловчи далиллар тақдим этмади.
Баён этилганларга кўра, суд аризачи томонидан талабнома тартибига
риоя қилинмаганлиги боис, суд даъво талабини кўрмасдан қолдиришни
лозим топди.
ЎзР ИПКнинг 118-моддасига асосан суд харажатлари ишда иштирок
этувчи шахсларга уларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига
мутаносиб равишда юкланади.
Ўзбекистон Республикасининг “Давлат божи тўғрисида”ги қонунини
9-моддаси биринчи қисми 19-бандига мувофиқ, аризачи ва жавобгар ҳуқуқий таъсир чораларини қўллаш тўғрисидаги ишлар бўйича давлат божи
тўловидан озод этилган.
Суд, ишни кўриб чиқиш билан боғлиқ суд харажатларини ундириш
масаласини муҳокама қилиб, почта харажатини аризачи зиммасида
қолдиришни, қонунда ҳуқуқий таъсир чораларини қўллаш тўғрисидаги
аризалар бўйича давлат божи ундирмаслик белгиланганлиги сабабли давлат
божини ундирмасликни лозим топди.
Баён этилганларга, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
2022 йил 21 февралдаги 80-сон қарорига асосан ишлаб чиқилган Низом
талабларига, ИПК 107, 118, 128, 176, 186, 217, 222-моддаларига асосланиб,
суд
А Ж Р И М Қ И Л А Д И:
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Электр
энергияси, нефт маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш
инспекциясининг аризаси кўрмасдан қолдирилсин.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Электр
энергияси, нефт маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш
инспекцияси томонидан олдиндан тўланган 41 200 сўм почта харажатлари ўз
зиммасида қолдирилсин.
Ажрим ишда иштирок этувчи шахсларга юборилсин.
Аризани кўрмасдан қолдириш учун асос бўлиб хизмат қилган ҳолатлар
бартараф этилганидан кейин аризачи судга ариза билан умумий тартибда
янгидан мурожаат қилишга ҳақли.
Мазкур ажрим устидан Андижон вилоят судининг иқтисодий ишлар
бўйича судлов хайъатига шикоят қилиниши (протест келтирилиши) мумкин.
Судья
И.Хайитов