Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1701-2503/6118 Дата решения 27.11.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Андижанский межрайонный экономический суд Судья XAYITOV ILXOM SHERAMATOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 4c82e80f-37e0-4625-b5ec-278be932750c Claim ID PDF Hash 7f1ed16b7d957e77... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Ссылки на нормативные акты 10
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
нинг 12-моддаси нинг 12 law
онуннинг 17-моддаси онуннинг 17 law
тисодий процессуал кодекси 130-моддаси тисодий процессуал кодекси 130 code_article
онуннинг 161-моддаси онуннинг 161 law
онуннинг 57-моддаси онуннинг 57 law
онуннинг 166-моддаси онуннинг 166 law
онуннинг 26-моддаси онуннинг 26 law
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
онуннинг 51-моддаси онуннинг 51 law
онуни 57-моддаси онуни 57 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1701-2503/6118-сонли иш АЖРИМ (келишув битимини тасдиқлаш ҳақида) Андижон шаҳри 2025 йил 27 ноябрь Андижон туманлараро иқтисодий судининг судьяси И.Хайитовнинг раислигида, судья ёрдамчиси Э.Обидовнинг котиблигида, аризачи «ENJ Y WITH C TT N» масъулияти чекланган жамиятининг қарздор «B BUR M ND F» масъулияти чекланган жамиятини банкрот деб топиш ва тугатишга доир иш юритиш тартиб-таомилини бошлаш тўғрисидаги аризасини аризачи раҳбари Г.Ширматов ва вакили К.Курбанов (ишончнома асосида), қарздор вакили Ши.Ёнгхиао (ишончнома асосида) ҳамда таржимон Р.Тўхтаматовлар иштирокида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни аниқлади: «ENJ Y WITH C TT N» масъулияти чекланган жамияти ариза билан судга мурожаат қилиб, қарздор «B BUR M ND F» масъулияти чекланган жамиятини банкрот деб топиш ва тугатишга доир иш юритишни бошлашни сўраган. Андижон туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 6 октябрдаги ажримига асосан «B BUR M ND F» масъулияти чекланган жамиятига нисбатан тўловга қобилиятсизлик иши кўзғатилиб, кузатув жорий этилган. Муваққат бошқарувчи этиб Шербаев Ойбек Кахраманович тайинланган. Муваққат бошқарувчи О.К.Шербаев судга маълумотнома тақдим қилиб, қарздор томонидан жами 35 588 000 сўм ойлик иш ҳақи ва 1 500 000 кузатув харажатлари тўлаб берилганлигини тасдиқлаб, кредиторлар томонидан белгиланган ойлик иш ҳақини тасдиқлаб беришни сўраган. Суд мажлисида иштирок этган аризачи вакиллари кредиторлар йиғилиши бўлиб ўтганлигини, кредиторлар йиғилишида кредиторларнинг кўпчилик овози билан тарафарлар ўртасида тузилган келишув битимини тасдиқлаш ва судга тақдим этиш маъқулланганлигини тасдиқлаб, аризачи ва қарздор ўртасида тузилган 2025 йил 10 ноябрдаги келишув битимини судга тақдим қилиб, олдиндан тўланган давлат божи ва почта харажатларини ўз зиммасида қолдиришни ҳамда келишув битимини тасдиқлаб беришни сўради. Суд мажлисида иштирок этган қарздор вакили аризачи вакилининг сўзларини қўллаб-қувватлаб, 2025 йил 10 ноябрдаги келишув битимини тасдиқлаб беришни сўради. Суд тараф вакилларининг тушунтиришларини эшитиб, иш ҳужжатларини, судга тақдим этилган келишув битимини ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга асосан тарафлар ўртасида тузилган келишув битимини тасдиқлашни ва мазкур тўловга қобилятсизлик иши бўйича иш юритишни тугатишни лозим топди. Ўзбекистон Республикаси “Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги Қонуни(матнда – Қонун деб юритилади)нинг 12-моддасига асосан тўловга қобилиятсизлик тартиб-таомиллари қўлланилаётганда барча кредиторларнинг манфаатларини кредиторлар йиғилиши ёки кредиторлар қўмитаси ҳимоя қилади. Қарздорга нисбатан бажариладиган барча ҳаракатлар кредиторлар номидан кредиторлар йиғилиши ёки кредиторлар қўмитаси томонидан амалга оширилади. Қонуннинг 17-моддасида овозга қўйилган масалалар бўйича кредиторлар йиғилишининг қарорлари йиғилишда ҳозир бўлган овоз бериш ҳуқуқига эга кредиторларнинг кўпчилик овози билан қабул қилиниши белгиланган. 2025 йил 13 ноябрда ўтказилган кредиторлар йиғилишида кредиторларнинг кўпчилик овози билан тарафлар ўртаси 2025 йил 10 ноябрда тузилан келишув битимини тасдиқлаш учун судга тақдим қилиш маъқулланган. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси 130-моддасига кўра, суд тарафларнинг келишуви учун чоралар кўради, уларга иқтисодий суд ишларини юритишнинг барча босқичларида низони ҳал этишга кўмаклашади. Қонуннинг 161-моддасига кўра қарздор ва кредиторлар суд томонидан тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги ишни кўриб чиқишнинг ҳар қандай босқичида келишув битимини тузишга ҳақли. Тарафлар ўртасида 2025 йил 10 ноябрда тузилган келишув битими шартларига кўра тарафлар қуйидагича келишган: 1. Қарздор «B BUR M ND F» масъулияти чекланган жамияти аризачи «ENJ Y WITH C TT N» масъулияти чекланган жамиятидан 2025 йил 3 январдаги 02-сонли конус маҳсулоти етказиб бериш тўғрисидаги шартномага асосан вужудга келган 154 543 200 сўм, 2025 йил 10 январдаги 04-сонли, 2025 йил 13 январдаги 05-сонли, 2025 йил 27 январдаги 06-сонли, 2025 йил 18 февралдаги 08-сонли, 2025 йил 27 февралдаги 09-сонли, 2025 йил 13 мартдаги 11-сонли пахта толаси етказиб бериш шартномаларига асосан 5 538 617 242 сўм жами 5 693 160 442 сўм миқдоридаги қарздорлигини тан олади. 2. Қарздор «B BUR M ND F» масъулияти чекланган жамияти қарздорликнинг 2 277 264 176 сўмини 2026 йил 30 июнга қадар, 2 277 264 176 сўмини 2026 йил 30 июлга қадар ва 1 138 631 550 сўмини 2026 йил 31 августга қадар «ENJ Y WITH C TT N» масъулияти чекланган жамиятига тўлаб бериш мажбуриятини олади. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг “Иқтисодий судлар томонидан «Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни нормаларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида” қарори 50-банди олтинчи қисмида қарздор томонидан келишув битимининг шартлари бажарилмаганда, кредиторлар ишнинг тааллуқлилиги қоидаларига риоя қилган ҳолда судга даъво аризаси беришга ҳақлилиги, бунда кредиторларнинг талаблари миқдори келишув битими шартлари асосида аниқланиши тушунтирилган. Қонуннинг 57-моддасига асосан келишув битими тузилганда, суд тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги ишни юритишни тугатади. Қонуннинг 166-моддасига кўра кузатув тартиб-таомили жараёнида суд томонидан келишув битимининг тасдиқланиши тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги иш юритишнинг тугатилиши учун асос бўлади. Келишув битими суд томонидан тасдиқланган кундан эътиборан суд бошқарувчиларининг ваколатлари тугатилади. Юқоридагиларга кўра, тарафлар ўртасида келишув битими тузилганлигини, ушбу келишув битими тузилишига кредиторларнинг кўпчилиги ёқлаб овоз берганлигини ҳисобга олиб, келишув битимини тасдиқлашни ва тўловга қобилятсизлик тўғрисидаги иш юритишни тугатишни лозим топади. Қонуннинг 26-моддасига кўра суд бошқарувчисига вазифаларини бажарганлиги учун ҳақ тўлаш миқдори ва тартиби бажарилган ишлар ҳажмидан келиб чиққан ҳолда кредиторларнинг йиғилиши томонидан белгиланади, суд томонидан тасдиқланади ҳамда, агар кредиторлар билан тузилган битимда бошқача қоида назарда тутилган бўлмаса, қарздорнинг молмулки ҳисобидан тўланади. Кредиторларнинг йиғилиши қарорига асосан муваққат бошқарувчининг иш ҳақи қарздор жамият ҳисобидан меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдоринг 20 баравари миқдорида белгиланган. Мазкур ҳолатда қарздор жамият мувваққат бошқарувчига суд томонидан тайинланган кўзатув тартиб-таомили жараёнидаги фаолияти учун кредиторлар йиғилиши томонидан белгиланган миқдорда иш ҳақи тўлаб бериши лозим бўлади. Муваққат бошқарувчи О.К.Шербаев судга маълумотнома тақдим қилиб, қарздор томонидан жами 35 588 000 сўм ойлик иш ҳақи ва 1 500 000 кузатув харажатлари тўлаб берилганлигини маълум қилган. ИПКнинг 118-моддасига асосан суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Бироқ, аризачи судга ёзма ариза тақдим қилиб, иш бўйича олдиндан тўланган давлат божи ва почта харажатларини ўз зимамасида қолдиришни сўраган. Қайд этилганларга кўра, суд тарафлар ўртасида тузилган келишув битимини тасдиқлашни, олдиндан тўланган давлат божи ва почта харажатларини аризачи зиммасида қолдиришни лозим топади. Қонуннинг 51-моддаси иккинчи қисмига кўра, тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги иш бўйича суд ҳужжатлари, агар ушбу Қонунда бошқача қоида белгиланмаган бўлса, дарҳол ижро этилиши лозим. Тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги иш бўйича суд ҳужжатининг кўчирма нусхаси суд томонидан дарҳол қарздорнинг турган жойидаги (яшаш жойидаги) давлат ижрочисига юборилади. Юқоридагиларни инобатга олиб, Ўзбекистон Республикаси “Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги Қонуни 57-моддаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 176–179, 186, 210моддаларига асосланиб, суд а ж р и м қ и л д и: Кредиторларнинг таарфлар ўртасидаги келишув битимини тасдиқлаш тўғрисидаги илтимосномаси қаноатлантирилсин. Аризачи «ENJ Y WITH C TT N» масъулияти чекланган жамияти ва қарздор «B BUR M ND F» масъулияти чекланган жамияти ўртасида 2025 йил 10 ноябрдада тузилган келишув битими қуйидаги шартларда тасдиқлансин: 1. Қарздор «B BUR M ND F» масъулияти чекланган жамияти аризачи «ENJ Y WITH C TT N» масъулияти чекланган жамиятидан 2025 йил 3 январдаги 02-сонли конус маҳсулоти етказиб бериш тўғрисидаги шартномага асосан вужудга келган 154 543 200 сўм ва 2025 йил 10 январдаги 04-сонли, 2025 йил 13 январдаги 05-сонли, 2025 йил 27 январдаги 06-сонли, 2025 йил 18 февралдаги 08-сонли, 2025 йил 27 февралдаги 09-сонли, 2025 йил 13 мартдаги 11-сонли пахта толаси етказиб бериш шартномаларига асосан 5 538 617 242 сўм жами 5 693 160 442 сўм миқдоридаги қарздорлигини тан олади. 2. Қарздор «B BUR M ND F» масъулияти чекланган жамияти қарздорликнинг 2 277 264 176 сўмини 2026 йил 30 июнга қадар, 2 277 264 176 сўмини 2026 йил 30 июлга қадар ва 1 138 631 550 сўмини 2026 йил 31 августга қадар «ENJ Y WITH C TT N» масъулияти чекланган жамиятига тўлаб бериш мажбуриятини олади. Қарздор томонидан келишув битимининг шартлари бажарилмаганда, «ENJ Y WITH C TT N» масъулияти чекланган жамияти ёки кредиторлар ишнинг тааллуқлилиги қоидаларига риоя қилган ҳолда судга умумий тартибда даъво аризаси билан мурожаат қилишга ҳақли. Келишув битими суд томонидан тасдиқланган вақтдан бошлаб қонуний кучга киради ва тарафлар учун бажариш мажбурий бўлиб қолади. Аризачи «ENJ Y WITH C TT N» масъулияти чекланган жамияти томонидан олдиндан тўланган 1 236 000 сўм давлат божи ва 41 200 сўм почта харажати ўз зиммасида қолдирилсин. Муваққат бошқарувчи вазифасини бажарганлиги учун Шербаев Ойбек Кахрамановичга ҳар бир ойда Ўзбекистон Республикаси меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 20 баравари миқдорида ойлик иш ҳақи белгилансин. Мазкур ҳал қилув қарорини ишда иштирок этувчи шахсларга, шунингдек Мажбурий ижро бюросининг Андижон шаҳар бўлимига юборилсин. 4-1701-2503/6118-сонли тўловга қобилиятсизлик иши бўйича иш юритиш тугатилсин. Ажрим нусхаси тарафларга юборилсин. Ажрим устидан шикоят берилиши (протест келтирилиши) мумкин. Судья И.Хайитов