← Назад
Решение #2841018 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
5
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| тилган | 384 | — | law | |
| ИПКнинг | 43 | — | law | |
| илиш тартибига риоя этилмаганлиги ИПК | 107 | — | law | |
| ИПК | 107 | — | law | |
| ИПКнинг | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
--------------------сонли иқтисодий иш
судья: Б.Мадрахимов
НАМАНГАН ТУМАНЛАРАРО ИҚТИСОДИЙ СУДИНИНГ
АЖРИМИ
(даъво аризасини кўрмасдан қолдириш ҳақида)
Наманган шаҳри
2025 йил 27 ноябрь
Наманган туманлараро иқтисодий суди судья Б.Мадрахимовнинг
раислигида, судья ёрдамчиси Х.Ишанхужаевнинг суд мажлиси
котиблигида, техник ходимлар кўмаклашувида, даъвогар ---------------га
нисбатан тарафлар ўртасида 2025 йил 29 августда тузилган BR1007243,
BR1007242, BR1007238 ва BR1007237-сонли сонли шартномаларни бекор
қилиш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни
даъвогар вакиллари --------------- ва ---------------(ишончнома асосида),
жавобгар жамият раҳбари Б.Эгамбердиев, жавобгар жамият вакиллари --------------, ---------------(ишончнома асосида), --------------- МЧЖ вакили --------------(иўончнома
асосида)ларнинг
иштирокида,
видеоконференцалоқа(ВКА) режимида, Наманган туманлараро иқтисодий
судининг биносида бўлиб ўтган очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб,
қуйидагиларни
АНИҚЛАДИ:
Наманган вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси(бундан буён матнда
– даъвогар) судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, --------------МЧЖ(бундан буён матнда – жавобгар) билан тарафлар ўртасида 2025 йил
29 августда тузилган BR1007243, BR1007242, BR1007238 ва BR1007237сонли сонли шартномаларни бекор қилишни сўраган.
Суднинг 2025 йил 17 ноябрдаги ажрими билан ишга --------------- МЧЖ
низонинг предметига нисбатан мустақил талаб билан арз қилмайдиган
учинчи шахс сифатида жалб этилган.
Даъвогар вакиллари даъво талабини қўллаб-қувватлаб, жавобгар
томонидан шартномаларда кўрсатилган маҳсуотдан бошқача моделдаги ва
сифатдаги маҳсулотлар етказиб берилганлиги, шартномани бекор қилиш
юзасидан таклиф хати жўнатилганлиги, жўнатилган хат уларга етиб
бормаганлиги учун қайтиб келганлиги, бироқ конверт бошқа шахс
томонидан ёзилганлиги, даъвогар томонидан ҳужжатлар солинган конверт
бошқа бўлганлиги, унда жавобгар МЧЖнинг номи ва манзили тўғри
ёзилганлигини билдириб, даъвони қаноатлантиришни сўрадилар.
Суд мажлисида иштирок этган жавобгар жамият раҳбари ва вакиллари
даъвогар томонидан жўнатилган таклиф хати нотўғри фамилия –
Б.Х.Эгамбердиевичга ва тўлиқ бўлмаган манзилга жўнатилганлиги сабабли
жавобгар жамиятга етиб бормаганлиги, етказиб берилган 300 дона
N tG nuz моноблоклари шартноманинг техник хусусиятларига 100 фоиз
тўғри келадиган айни ТИФ ТН коди 10 хонали даражада бир хил бўлган
товарлар ҳисобланишини билдириб, даъвони қаноатлантиришни рад
этишни сўради.
--------------- МЧЖ вакили тарафлар ўртасида 2025 йил 29 августда
тузилган BR1007243, BR1007242, BR1007238 ва BR1007237-сонли сонли
шартномалар бўйича маблағлар тўлиқ ўтказилганлиги ва Иқтисодиёт ва
Молия вазирлиги ғазначидигида блокланганлиги, жавобгар томонидан
маҳсулот етказиб берилиши кутилаётганлиги, мазкур шартномалар ҳозирда
“бажарилмаган” статусда эканлиги, жавобгар жамият давлат харидлари
натижаси бўйича ўхшаш товарлар еиказиб берувчи сифатида ғолиб деб
топилганлиги ва етказиб берилган моноблок маҳсулоти шартноманинг 1.2бандида белгиланган техник параметрлари R- E
моноблокининг
техник параметрлари билан бир ҳил эканлигини билдириб, ишни қонуний
ҳал этишни сўради.
Суд тарафлар ва учинчи шахс вакилларининг суд мажлисида берган
тушунтиришларини тинглаб, ишдаги тўпланган далилларни текшириб,
уларга баҳо бериб, қуйидаги асосларга кўра даъво аризасини кўрмасдан
қолдиришни лозим топди:
Иш ҳужжатларидан кўринишича, тарафлар ўртасида электрон
кооперацион портали(n w.
r ti n.uz)да 2025 йил 29 августда
BR1007243, BR1007242, BR1007238 ва BR1007237-сонли сонли
шартномалар тузилган.
Шартномаларнинг 2.1-бандида даъвогар шартнома рўйхатга олинган
санадан бошлаб 10 кун ичида 100 фоизлик тўловни операторнинг Молия
вазирлигининг ғазначилигидаги махсус ҳисобрақамига ўтказиб бериши,
2.2-бандида эса жавобгар тўлов амалга оширилганлиги тўғрисида ҲККПдан
хабарнома олинганидан бошлаб 10 иш куни ичида маҳсулотларни етказиб
бериш шартлиги назарда тутилган.
Жавобгар томонидан юқоридаги шартномаларга асосан 2025 йил 29
сентябрдаги 107/25-сонли, 104/25-сонли ҳисобварақ-фактуралар асосида
жами 1854600000 сўмлик моноблок компьютери етказиб берилган. Биоқ
мазкур маҳсулотлар даъвогар томонидан “шартнома шартлари тўлиқ
бажарилмаганлиги” асоси билан рад этилган.
Даъвогар томонидан бир неча марта шартномадаги модел ва
сифатдаги моноблокларни етказиб бериш юзасидан жавобгарга мурожаат
қилинган.
Талаблар бажарилмагандан сўнг даъвогар томонидан 2025 йил 29
августда тузилган BR1007243, BR1007242, BR1007238 ва BR1007237-сонли
шартномаларни бекор қилиш юзасидан 2025 йил 7 октябрда таклиф хати
жўнатилган.
Бироқ мазкур мурожаат жавобгар томонидан эътиборсиз
қолдирилганлиги сабабли даъвогар шартномаларни бекор қилиш юзасидан
судга мурожаат қилган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси(бундан буён матнда –
ФК) 384-моддасининг иккинчи қисмида белгиланишича, бир тараф
шартномани ўзгартириш ёки бекор қилиш ҳақидаги таклифга иккинчи
тарафдан рад жавоби олганидан кейингина ёки таклифда кўрсатилган ёхуд
қонунда ёинки шартномада белгиланган муддатда, бундай муддат
бўлмаганида эса — ўттиз кунлик муддатда жавоб олмаганидан кейин,
шартномани ўзгартириш ёки бекор қилиш ҳақидаги талабни судга тақдим
этиши мумкин.
Даъвогар томонидан юборилган таклиф хати жавобгар МЧЖга
йўналтирилган бўлсада, унга илова қилинган почта квитанциясида
юборилувчининг номи “Б.Х.Эгамбердиевич”, манзил “Сирдарё, Ховос
тумани” деб қайд этилган.
“Ўзбекистон почтаси” АЖ Сирдарё филиали Фарход почта алоқаси
боғламасининг 2025 йил 31 октябрдаги маълумотномасига кўра даъвогар
томонидан жавобгарга жўнатилган R 60751591-сонли хат 2025 йил 10
октябрь куни Ховос тумани манзили бўйича тўлиқ кўрсатилмаган ва
Б.Х.Эгамбердиевич фамилияси ҳам нотўғри кўрсатилган хат 2025 йил 23
октябрь куни “қабул қилувчи фуқаро бу манзилда яшамаганлиги” сабаби
билан даъвогарга қайтарилган.
Даъвогар вакиллари таклиф хати МЧЖнинг номига жўнатилганлиги
ва уларга қайтиб келган конверт бошқа, яъни улар томонидан жўнатилмаган
конверт эканлигини билдирсаларда, мазкур ҳолатни тасдиқловчи ҳужжатни
судга тақдим этмадилар.
ФКнинг юқорида кўрсатиб ўтилган 384-моддасида шартномани бекор
қилиш ҳақидаги таклиф тарафга юборилиши кўзда тутилган бўлиб,
ИПКнинг 43-моддасига кўра даъвогар (аризачи) ва жавобгар иқтисодий суд
ишларини юритишдаги тарафлар ҳисобланади.
Бироқ суд муҳокамаси жараёнида даъвогар томонидан жўнатилган
таклиф хати тараф(жавобгар – --------------- МЧЖ)га эмас, балки,
Б.Х.Эгамбердиевичга юборилганлиги маълум бўлди.
Шу сабабли даъвогар томонидан низони судгача ҳал қилиш
(талабнома юбориш) тартибига риоя этилган деб баҳолаб бўлмайди.
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди пленумининг
“Хўжалик шартномаларини тузиш, ўзгартириш ва бекор қилишни тартибга
солувчи фуқаролик қонун ҳужжатлари нормаларини қўллашнинг айрим
масалалари тўғрисида”ги 2009 йил 18 декабрдаги 203-сонли қарорининг
19-бандида мазкур тоифадаги низоларни ҳал этишда судлар ИПК 148моддасининг иккинчи қисмига мувофиқ, агар қонунда айрим тоифадаги
низолар учун уларни судгача ҳал қилиш тартиби белгиланган ёхуд бу тартиб
шартномада назарда тутилган бўлса, низо мазкур тартибга риоя этилганидан
сўнггина судга кўриб чиқиш учун топширилиши мумкинлигини назарда
тутишлари лозимлиги, шу сабабли бундай тоифадаги низони судгача ҳал
қилиш тартибига риоя этилмаганлиги ИПК 107-моддасининг 5-бандига
мувофиқ даъвони кўрмасдан қолдириш учун асос ҳисобланиши ҳақида
тушунтириш берилган.
ИПК 107-моддасининг 5-бандига кўра, даъвогар низони судгача ҳал
қилиш (талабнома юбориш) тартибига риоя этмаган бўлса, башарти бу шу
тоифадаги низолар учун қонунда ёки тарафлар шартномасида назарда
тутилган бўлса, суд даъво аризасини кўрмасдан қолдиради.
Юқоридагиларга асосан, суд даъвогарнинг тарафлар ўртасида 2025
йил 29 августда тузилган BR1007243, BR1007242, BR1007238 ва
BR1007237-сонли сонли шартномаларни бекор қилиш ҳақидаги даъво
аризасини кўрмасдан қолдиришни лозим деб ҳисоблайди.
ИПКнинг 118-моддаси биринчи қисмига мувофиқ, суд харажатлари
ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари
миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади, тўртинчи
қисмига асосан эса агар иш ишда иштирок этувчи шахс томонидан мазкур
тоифадаги низолар учун қонунда ёки шартномада назарда тутилган низони
судгача ҳал қилиш (талабнома юбориш) тартибини бузиш (талабномани
жавобсиз қолдириш, талаб қилинган ҳужжатларни жўнатмаслик) оқибатида
юзага келган бўлса, суд ишнинг натижасидан қатъи назар, суд
харажатларини шу шахснинг зиммасига юклатишга ҳақли.
Ўзбекистон Республикасининг “Давлат божи тўғрисида”ги қонунига
кўра иқтисодий судларга беридадиган хўжалик шартномаларини тузиш,
ўзгартириш ёки бекор қилиш вақтида келиб чиқувчи низолар бўйича даъво
аризаларидан базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 баравари миқдорида
давлат божи ундирилади.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди пленумининг “Иқтисодий
ишлар бўйича суд харажатларини ундириш амалиёти тўғрисида”ги 2020
йил 19 декабрдаги 36-сонли қарорининг 6.6-бандида номулкий
хусусиятдаги даъво аризаларидан (аризалардан), тўловга қобилиятсизлик
тўғрисида иш қўзғатиш ҳақидаги аризалардан, шартномани тузиш,
ўзгартириш ёки бекор қилишдан келиб чиқадиган низо бўйича давлат божи
уни бериш кунида амалда бўлган базавий ҳисоблаш миқдоридан келиб
чиққан ҳолда тўланиши, ушбу қоида давлат божи тўлашдан озод қилинган
давлат органи ҳамда бошқа ташкилотлар томонидан шахслар манфаатида
тақдим этилган даъволар бўйича ҳам татбиқ этилиши ҳақида тушунтириш
берилган.
Мазкур иш юзасидан 4 та шартномани бекор қилиш талаби қўйилган
бўлиб, жами давлат божи(4120000*4) 16480000 сўмни ташкил этади.
Юқоридагиларга кўра ҳамда даъвогар томонидан даъво тақдим
этишда давлат божи тўланмаганлигини инобатга олган ҳолда, 16480000 сўм
давлат божини даъвогардан бюджетга, шунингдек 103000 сўм ВКА
харажатини ҳам даъвогардан Олий суд депозитига ундириш, олдиндан
тўланган 41200 сўм почта харажатини инобатга олиш ва даъвогарнинг
зиммасида қолдириш лозим бўлади.
Юқоридагиларга асосан ҳамда ИПКнинг 107, 108, 118, 170, 195моддаларини қўллаб, суд
АЖРИМ ҚИЛДИ:
Наманган вилоят соғлиқни сақлаш бошқармасининг даъво аризаси
кўрмасдан қолдирилсин.
Наманган вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси ҳисобидан:
- Республика бюджетига 16480000 сўм давлат божи;
- Олий суд депозитига 103000 ВКА харажати ундирилсин.
Даъвогар томонидан олдиндан тўланган 41200 сўм почта харажати
инобатга олинсин ва унинг зиммасида қолдирилсин.
Ажрим қонуний кучга киргач, ижро варақалари берилсин.
Даъвогарга даъво аризасини кўрмасдан қолдириш учун асос бўлиб
хизмат қилган ҳолатлар бартараф этилганидан кейин судга даъво аризаси
билан умумий тартибда янгидан мурожаат қилишга ҳақли эканлиги
тушунтирилсин.
Ажрим устидан шикоят қилиниши (протест келтирилиши) мумкин.
Раислик қилувчи
Б.Мадрахимов