← Назад
Решение #2841027 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
6
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| нинг | 170 | — | law | |
| ФКнинг | 234 | — | law | |
| ФКнинг | 474 | — | law | |
| ФКнинг | 236 | — | law | |
| ИПКнинг | 66 | — | law | |
| ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1601-2505/19609-сонли иқтисодий иш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Наманган шаҳри
2025 йил 27 ноябрь
Наманган туманлараро иқтисодий судининг судьяси Ш.Ж.Шералиевнинг
раислигида, судья ёрдамчиси А.Л.Низомовнинг котиблигида, даъвогар “АА”
акциядорлик жамиятининг жавобгар “ББ” маъсулияти чекланган жамияти
ҳисобидан ҳисобидан 39 239 796 сўм қарздорликни ундириш тўғрисидаги даъво
аризаси бўйича юритилган иқтисодий ишни даъвогар вакили Д.Мухторов
(ишончнома асосида) иштирокида суд биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб,
қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
“АА” акциядорлик жамияти (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади)
ва “ББ” маъсулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда жавобгар деб
юритилади) ўртасида 2022 йил 15 августда 1631321688-сонли табиий газни
улгуржи истеъмолчиларга етказиб бериш ва қабул қилиш шартномаси тузилган.
Шартномага мувофиқ даъвогар жавобгарга шартномада кўрсатилган
ҳажмларда табиий газни етказиб бериш, жавобгар эса етказиб берилган табиий
газни қабул қилиш ва қийматини тўлаб бериш мажбуриятини олган.
Даъвогар томонидан жавобгарга шартномада кўрсатилган ҳажмларда табиий
газ етказиб берилган.
Жавобгар шартнома бўйича олган мажбуриятларини лозим даражада
бажармай, етказиб берилган табиий газ ҳақини ўз вақтида тўламаганлиги сабабли
қарздорлик юзага келган.
Даъвогарнинг қарздорликни тўлаш юзасидан юборган талабномасини
жавобгар оқибатсиз қолдирган.
Шу боис даъвогар судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар
ҳисобидан табиий газни улгуржи истеъмолчиларга етказиб бериш ва қабул қилиш
шартномаси бўйича юзага келган 39 239 796 сўм қарздорлик ундиришни сўраган.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъвони қувватлаб, уни
қаноатлантиришни сўради.
Суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор
қилинган жавобгардан суд мажлисида вакил иштирок этмади ҳамда низо юзасидан
муносабат билдирмади.
Мазкур ҳолатда суд Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади)нинг 170-моддасига асосан
ишни жавобгар иштирокисиз кўриш мумкин деб ҳисоблайди.
Суд даъвогар вакилининг кўрсатмалари ва тушунтиришларини тинглаб,
ишдаги ҳужжатларни ўрганган ҳолда уларга ҳуқуқий баҳо бериб, қуйидаги
асосларга кўра даъво талабини тўлиқ қаноатлантиришни лозим топди.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг (бундан буён матнда
ФК деб юритилади) 8-моддасига кўра фуқаролик ҳуқуқ ва бурчлари қонунчиликда
назарда тутилган асослардан, шунингдек фуқаролар ҳамда юридик шахсларнинг,
гарчи қонунчиликда назарда тутилган бўлмаса-да, лекин фуқаролик
қонунчилигининг умумий негизлари ва мазмунига кўра фуқаролик ҳуқуқ хамда
бурчларни келтириб чиқарадиган ҳаракатларидан вужудга келади.
ФКнинг 234-моддасига асосан, мажбуриятлар – шартномадан, зиён етказиш
натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқиши
назарда тутилган.
Мазкур ҳолда тарафлар ўртасидаги мажбуриятлар газ таъминоти
шартномасидан келиб чиққан.
Иш ҳужжатларидан ҳамда даъвогар вакилининг суд муҳокамаси давомида
берган тушунтиришларидан аниқланишича, даъвогар (етказиб берувчи) ва
жавобгар (истеъмолчи) ўртасида табиий газни улгуржи истеъмолчиларга етказиб
бериш ва қабул қилиш шартномаси тузилган.
Шартноманинг 1.1-бандида етказиб берувчи ўз зиммасига газ тармоқлари
орқали истеъмолчининг келишилган буюртманомаси бўйича табиий газни мазкур
шартноманинг 1.4-бандида кўрсатилган хажмларда етказиб бериш мажбуриятини
олиши, истеъмолчи эса ўз зиммасига ушбу хажмда кўрсатилган газни қабул қилиш
ҳамда тўловларни белгиланган нарх бўйича ўз муддатида амалга ошириш
мабуриятини олиши белгиланган.
Даъвогар томонидан шартнома мажбуриятлари бажарилиб, табиий газ
истеъмолчи, яъни жавобгарга етказиб берилган. Жавобгар эса шартнома
мажбуриятларини лозим даражада бажармасдан, етказиб берилган табиий газ
ҳақини ўз вақтида тўламаган ва 2025 йил 1 сентябрь куни ҳолатига 39 239 796 сўм
қарздорликка йўл қўйган.
Даъвогарнинг жавобгарга юборган мавжуд қарздорликни тўлаб бериш
ҳақидаги 2025 йил 19 сентябрдаги 34-01-17/148-сонли талабномаси жавобгар
томонидан оқибатсиз қолдирилиб, қарздорлик тўланмаган.
Ваҳоланки, шартноманинг 4.1-бандида истеъмолчи шартнома асосида
етказиб берилган газ учун тўловни амалга шартлиги, 4.6-бандида истеъмолчи
томонидан олинган газ учун узил-кесил ҳисоб китоб қилиш ҳисоб-китоб ойидан
кейинги ойнинг 10-кунигача амалга оширилиши назарда тутилган.
ФК 478-моддаси иккинчи қисмининг мазмунига кўра агар қонунчиликда,
шартномада бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса ёки у мажбурият
моҳиятидан келиб чиқмаса, туташтирилган тармоқ орқали газ билан таъминлаш
муносабатларига нисбатан Кодекнинг 6-параграф қоидалари қўлланади.
ФКнинг 474-моддасида агар қонунчиликда ёки энергия билан таъминлаш
шартномасида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, энергия ҳақи абонент
амалда қабул қилган энергия миқдори учун тўланиши белгиланган.
ФКнинг 236-моддасига мувофиқ мажбуриятлар мажбурият шартларига ва
қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида
эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ
лозим даражада бажарилиши керак.
ИПКнинг 66-моддасига асосан иш бўйича далиллар ушбу Кодексда ва
бошқа қонунларда назарда тутилган тартибда олинган фактлар ҳақидаги
маълумотлар бўлиб, улар асосида суд ишда иштирок этувчи шахсларнинг
талаблари ва эътирозларини асословчи ҳолатлар, шунингдек низони тўғри ҳал
қилиш учун аҳамиятга эга бўлган бошқа ҳолатлар мавжудлигини ёки мавжуд
эмаслигини аниқлайди.
ФК 333-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ қарздор айби бўлган
тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги
учун, агар қонун ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган
бўлса, жавоб беради.
Жавобгарнинг даъвогардан бўлган қарздорлиги 39 239 796 сўмни ташкил
этганлиги ишдаги тарафлар ўртасида тузилган шартнома, ўзаро ҳисобларни
мувофиқлаштириш акти, талабнома ва бошқа ҳужжатлар билан ўз тасдиғини
топганлиги сабабли суд даъво талабини асосли деб ҳисоблайди.
ИПК 118-моддасининг биринчи қисмида суд харажатлари ишда иштирок
этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб
равишда уларнинг зиммасига юклатилиши белгиланган.
Қайд этилганларга асосланган ҳолда суд даъво талабини тўлиқ
қаноатлантириб, жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига 39 239 796 сўм
қарздорлик ва 41 200 сўм почта харажати, республика бюджетига 784 796 сўм
давлат божи ундиришни лозим топади.
Бинобарин Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 8, 234, 236,
333, 468, 474, 478-моддалари ва Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодексининг 66, 118, 128, 170, 176-180, 186 ва 192-моддаларини қўллаб, суд
қ а р о р қ и л а д и:
Даъво аризаси тўлиқ қаноатлантирилсин.
Жавобгар “ББ” маъсулияти чекланган жамияти ҳисобидан даъвогар “АА”
АЖ фойдасига 39 239 796 сўм қарздорлик ва 41 200 сўм почта харажати
ундирилсин.
Жавобгар “ББ” маъсулияти чекланган жамияти ҳисобидан республика
бюджетига 784 796 сўм давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қабул қилинган санадан бошлаб бир ой муддат ўтгач
қонуний кучга киради.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақаси берилсин.
Ҳал қилув қарори устидан Наманган туманлараро иқтисодий суди орқали
Наманган вилояти суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига бир ой муддат
ичида апелляция тартибида ёки ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач олти ой
муддатда кассация тартибида шикоят берилиши (протест келтирилиши) мумкин.
Раислик қилувчи
Ш.Ж.Шералиев