Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1301-2501/13444 Дата решения 27.11.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Джизакский межрайонный экономический суд Судья ASATOV OYBEK SUNATILLAYEVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID caddc10e-f32e-4ddc-9be8-9d79cdc58e6f Claim ID PDF Hash 95a94fd6585d2d3e... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Ссылки на нормативные акты 3
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
онунининг 5-моддаси онуни 5 law
онуннинг 37-моддаси онуннинг 37 law
онуннинг 5-моддаси онуннинг 5 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1301-2501/13444-сонли иқтисодий иш судья О.Асатов Ўзбекистон Республикаси номидан Ҳал қилув қарори Жиззах шахри 2025 йил 27 ноябрь Жиззах туманлараро иқтисодий судининг судьяси О.С.Асатов раислигида, Ш.Каримовнинг котиблигида, аризачи «**********» МЧЖнинг қарздор «**********» МЧЖни тўловга қобилиятсиз деб топиш тўғрисидаги ишни кредитор “**********” ФХ вакили ааааааааа (ишончнома асосида), муваққат бошқарувчи Б.Назаров иштирокида, қарздор вакиллари иштирокисиз, Жиззах туманлараро иқтисодий суди биносида бўлиб ўтган очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни, А Н И Қ Л А Д И: аризачи «**********» МЧЖ (бундан буён матнда “Аризачи” деб юритилади) Жиззах туманлараро иқтисодий судига ариза билан мурожаат қилиб, қарздор «**********» МЧЖни тўловга қобилиятсиз деб топишни сўраган. Суднинг 2025 йил 13 октярдаги ажрими билан ариза иш юритишга қабул қилиниб, қарздор «**********» МЧЖга нисбатан тўловга қобилиятсизлик тўғрисида иш қўзғатилиб, унга нисбатан кузатув тартиб таомили жорий этилган. Муваққат бошқарувчи Б.Назаров тайинланган. Ишни кўриш вақти ва жойи тўғрисида тегишли тартибда хабардор қилинган аризачи ва қарздор суд мажлисига келмади ва вакил(лар)и иштирокини таъминламади. Бу ҳолда суд, Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси 127-128, 170-моддасига асосан, ишни унда мавжуд материаллар асосида аризачи ва қарздор вакил(лар)и иштирокисиз кўришни лозим топади. Суд мажлисида иштирок этган кредитор вакили, қарздор томонидан қарздорлик тўлаб берилмаганлигини, томчилатиб суғориш асбоб ускуналари қарздор томонидан ўрнатиб берилмаганлигини, ушбу ускуналар учин олинган кредит суммасини тўлови оқибатида фермер хўжаликнинг молиявий ахволи оғир холатда эканлигини маълум қилиб, ишни қонуний кўриб чиқишни сўради. Суд мажлисида иштирок этган муваққат бошқарувчи қарздорда тўловга қобилиятсизлик аломатлари мавжуд эканлигини маълум қилиб олиб борилган ишлар бўйича ҳисоботини судга тақдим қилди. Суд, ишдаги мавжуд ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга асосан аризачининг аризасини қаноатлантиришни, қарздор «**********» МЧЖни умумий тартибда тўловга қобилиятсиз деб топишни лозим топади. Ишдаги ҳужжатлардан ва суд жараёнида аниқланган ҳолатлардан маълум бўлишича, “**********” масъулияти чекланган жамияти (СТИР: 306397926) 2019 йил 07 майда давлат рўйхатидан юридик шахс сифатида рўйхатга олинган. Қарздорнинг устав ҳужжатларига асосан, унинг раҳбари Шерматов Асилбек Файзуллаевич. Қарздорнинг почта манзили: Жиззах вилояти, Зафаробод тумани, Бирлик ҚФЙ, Бирлик маҳалласи, Янги қишлоқ кўчаси, 42А-уй. Аниқланишича Жиззах туманлараро иқтисодий судининг 2024 йил 10 сентябрдаги 4-1001-2404/56054-сонли ҳал қилув қарорлари билан қарздордан аризачи фойдасига 6.000.000.000 сўм асосий қарз ва 34.000 сўм почта харажатлари ундириш тўғрисида ҳал қилув қарори қабул қилинган. Мазкур ҳал қилув қарорига асосан берилган ижро варақалари ижроси таъминланмаган. Шу боис аризачи ариза билан иқтисодий судга мурожаат қилиб, «**********» МЧЖни тўловга қобилиятсиз деб топишни сўраган. Ўзбекистон Республикаси “Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги қонунининг 5-моддаси биринчи қисмига асосан, агар судга ариза бериш санасидаги ва ариза берилган йилнинг бошидаги ҳисобот даврида, агарда ариза йилнинг биринчи чорагида берилган бўлса, ўтган йилнинг бошидаги ҳисобот даврида қарздорнинг мажбуриятлари унинг активлари қийматидан ошиб кетган бўлса, унда корхонада доимий тўловга қобилиятсизлик аломати мавжудлигини белгилайди. Қарздор «**********» МЧЖ кредиторларининг 2025 йил 26 ноябрдаги 1сонли йиғилиши бўлиб ўтган. Ушбу кредиторлар йиғилишида кузатув жарайнида олиб борилаётган ишлар бўйича муваққат бошқарувчиси Б.Назаров хисоботи маълумот учун қабул қилиниб, қарздорнинг тўловга қобилияти мавжудлиги тўғрисида йиғилиш қарори қабул қилинган. Ушбу қонуннинг 37-моддасига кўра, тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги иш ушбу Қонуннинг 5-моддаси биринчи қисмида назарда тутилган аломатлар мавжуд бўлганда суд томонидан қўзғатилиши мумкин, қарздорга нисбатан тўловга қобилиятсизлик тўғрисида иш қўзғатиш ҳамда уни банкрот деб топиш, шунингдек тугатишга доир иш юритишни бошлаш ҳақидаги ариза билан судга мурожаат этиш учун қарздорнинг доимий тўловга қобилиятсизлиги асос бўлади. Мазкур ҳолатда, суд аризачи «**********» МЧЖда тўловга қобилиятсизлик аломатлари мавжудлиги, аризачининг умумий тартибда тўловга қобилиятсиз деб топиш тўғрисидаги аризасини қаноатлантиришни, қарздорни умумий тартибда тўловга қобилиятсиз деб топишни ва тугатишга доир иш юритишни бошлашни лозим деб топди. Суднинг 2025 йил 20 октябрдаги ажрими билан Б.Назаров муваққат бошқарувчиси этиб тайинланган. Шу боис суд қарздор «**********» МЧЖга тугатиш бошқарувчиси этиб Б.Назаровни тайинлашни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 14 августдаги 224-сон Қарорига илова “Сохта тўловга қобилиятсизлик, тўловга қобилиятсизликни яшириш ва қасддан тўловга қобилиятсизликка олиб келиш аломатларини аниқлаш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида Қоидалари”нинг 3бандига кўра, Суд бошқарувчиси, ўзи тайинланган вақтдан бошлаб, мазкур Қоидаларда назарда тутилган сохта тўловга қобилиятсизлик, тўловга қобилиятсизликни яшириш ва қасддан тўловга қобилиятсизликка олиб келиш аломатларини аниқлаш бўйича ҳаракатларни амалга ошириши ҳамда чоралар кўриши шарт. Мазкур Қоидаларнинг 38-бандига кўра, Сохта тўловга қобилиятсизлик, тўловга қобилиятсизликни яшириш ёки қасддан тўловга қобилиятсизликка олиб келиш аломатлари мавжудлиги тўғрисидаги хулоса имзолангандан кейин 10 иш кунидан кечикмай кредиторлар йиғилишига, иқтисодий судга ва прокуратура органларига тақдим этилади. Бундай ҳолатда, суд, иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, аризачининг аризасини қаноатлантиришни, қарздор «**********» МЧЖни умумий тартибда тўловга қобилятсиз деб топишни, тугатишга доир иш юритишни бошлашни, суд бошқарувчиси Б.Назаров тугатиш бошқарувчиси этиб тайинлашни, суд харажатлари масаласини муҳокама қилиб, суд харажатларини қарздорнинг зиммасига юклашни лозим деб топди. Юқоридагиларга кўра, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 25, 27, 118, 176-179, 210-моддаларини қўллаб ва Ўзбекистон Республикаси “Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги қонуннинг 5, 29, 37, 44, 241, 242-моддаларига асосланиб, суд Қ А Р О Р Қ И Л Д И: Аризачи «**********» МЧЖнинг аризаси қаноатлантирилсин. Қарздор «**********» МЧЖ умумий тартибда тўловга қобилиятсиз деб топилсин ва тугатишга доир иш юритиш бошлансин. Қарздорни тугатишга доир иш юритишни бошлаш учун биринчи тоифали суд бошқарувчиси Б.Назаров тугатиш бошқарувчиси этиб тайинлансин. Қарздорни тугатишга доир иш юритишни бошлаш, уни ташкил этиш ва расмий нашрда эълон бериш ва ҳар ойда судга қилинган ишлар юзасидан далиллар билан бирга ҳисобот тақдим этиш ҳамда тўрт ой (2026 йил 27 мартгача бўлган) муддатда судга тугатишга доир иш юритиш тамомланганлиги тўғрисида ҳисобот тақдим этиш тугатиш бошқарувчиси зиммасига юклатилсин. Тугатиш бошқарувчиси зиммасига: - қарздорни тугатишга доир иш юритишни бошлаш, уни ташкил этиш ва эълон бериш, қарздорда сохта тўловга қобилиятсизлик, тўловга қобилиятсизликни яшириш ва қасддан тўловга қобилиятсизликка олиб келиш аломатларини аниқлаш бўйича ҳаракатларни амалга ошириш чораларини кўриш ва хулоса тайёрлаш, имзолаш, судга тақдим қилиш; - имзолангандан кейин ўн иш кунидан кечикмай тўловга қобилиятсизликни яшириш ва қасддан тўловга қобилиятсизликка олиб келиш аломатлари мавжудлиги тўғрисидаги хулосани - кредиторлар йиғилишига, иқтисодий судга ва прокуратура органларига; тўловга қобилиятсизликни яшириш ва қасддан тўловга қобилиятсизликка олиб келиш аломатлари мавжуд эмаслиги тўғрисидаги хулосани - кредиторлар йиғилишига, иқтисодий судга тақдим қилиш; - ўн кунлик муддат ичида расмий нашрларда қарздор тўловга қобилиятсизлик деб топилганлиги ва тугатишга доир иш юритиш бошланганлиги тўғрисидаги маълумотни чоп эттириш ва судга бу ҳақида далилларни тақдим қилиш; - тугатишга доир иш юритишни Ўзбекистон Республикаси “Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги Қонунига мувофиқ равишда ташкил қилиш ва тугатишга доир иш юритиш натижалари ҳақидаги оралиқ ҳисоботини тақдим қилиш; - тугатишга доир иш юритиш тамомланганлиги тўғрисида ҳисоботни 2026 йил 27 мартгача тақдим этиш масъулияти юклатилсин. Қарздор «**********» МЧЖдан Республика бюджетига 1.236.000 сўм давлат божи, аризачи «**********» МЧЖ фойдасига 41.200 сўм почта харажати ундирилсин. Ҳал қилув қарори қабул қилинган кундан қонуний кучга киради ва дарҳол ижрога қаратилсин. Ҳал қилув қароридан норози бўлган тараф ҳал қилув қарори қабул қилинган кундан бошлаб, бир ой муддат ичида шу суд орқали Жиззах вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция шикояти (протести) бериши ёки биринчи инстанция судининг ҳалқилув қарори қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой муддат ичида кассация шикояти (протести) бериши мумкин. Судья О.С.Асатов