← Назад
Решение #2841031 economic_new
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
9
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ИПК | 80 | — | law | |
| ФКнинг | 236 | — | law | |
| ИПКнинг | 66 | — | law | |
| ИПКнинг | 67 | — | law | |
| ИПК | 69 | — | law | |
| ИПК | 299 | — | law | |
| ИПК | 302 | — | law | |
| ИПК | 301 | — | law | |
| ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
25 156 символов
****-сонли иқтисодий иш
Биринчи инстанцияда ишни кўрган
судья – ****
Кассация инстанцияси судида
маърузачи судья – ****
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ СУРХОНДАРЁ ВИЛОЯТ СУДИНИНГ
ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ КАССАЦИЯ
ИНСТАНЦИЯСИНИНГ
ҚАРОРИ
Термиз шаҳри
2025 йил 27 ноябрь
Сурхондарё вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати
**** раислигида, ҳайъат аъзолари **** ва ****дан иборат таркибда, судья катта
ёрдамчиси **** котиблигида, Термиз туманлараро иқтисодий суди ахбороткоммуникация технологиялари ходими **** кўмагида, “****” масъулияти
чекланган жамияти вакили – **** (2025 йил 20 сентябрдаги20-09/1100-сонли
ишончнома асосида), “****” масъулияти чекланган жамият қўшма корхонаси
ҳамда “****” масъулияти чекланган жамияти вакиллари – **** (2025 йил
16 январдаги 1-сонли ва 28 июндаги 01-сонли ишончномалар асосида), ****
(2025 йил 5-6 ноябрдаги 22, 24-сонли ордер ва ишончномалар асосида)
иштирокида, ишга низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз
қилмайдиган учинчи шахс сифатида “****” масъулияти чекланган жамияти ва
“****” масъулияти чекланган жамиятини жалб қилган ҳолда, “****” масъулияти
чекланган жамияти тугатиш бошқарувчисининг “****” масъулияти чекланган
жамият қўшма корхонаси ва “****” масъулияти чекланган жамиятидан
8 475 447 252,36 сўм қарздорликни ундириш ҳақидаги даъво аризаси бўйича
юритилган иш юзасидан қабул қилинган Шеробод туманлараро иқтисодий
судининг 2025 йил 10 июлдаги ҳал қилув қарори устидан “****” масъулияти
чекланган жамияти тугатиш бошқарувчиси томонидан берилган кассация
шикояти асосида ишни, вилоят суди биносида, видеоконференцалоқа
режимидаги очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
“****” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда даъвогар деб
юритилади) тугатиш бошқарувчиси иқтисодий судга даъво аризаси билан
мурожаат қилиб, “****” масъулияти чекланган жамият қўшма корхонаси
(бундан буён матнда биринчи жавобгар деб юритилади) ва “****” масъулияти
чекланган жамияти (бундан буён матнда иккинчи жавобгар деб юритилади)
ҳисобидан 8 475 447 252,36 сўм қарздорликни ундиришни сўраган.
Шеробод туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 10 июлдаги ҳал
қилув қарори билан даъво аризасини қаноатлантириш рад этилган.
Тугатиш бошқарувчисининг кассация шикоятида биринчи инстанция
судининг ҳал қилув қарорини бекор қилиб, даъво аризасини қаноатлантириш
ҳақида янги қарор қабул қилиш сўралган. Бунга асос қилиб, шикоятда биринчи
инстанция судининг қарорида топшириш қабул қилиш далолатномасининг асли
тақдим қилинмаганлиги кўрсатилганлиги, бироқ суд бунинг учун даъвогарга
имкон бермаганлиги, бундан ташқари ҳал қилув қарорида даъвогар томонидан
биринчи жавобгарга фақатгина 758 031,30 кг пахта хом ашёси етказиб
берилганлигини кўрсатилганлиги, мазкур ҳолатда пахта хом ашёси бир мартада
эмас, балки бўлиб-бўлиб етказиб берилганли, худди шундай 758 031,30 кг пахта
хом ашёси ҳам навбатдаги етказиб берилган миқдор эканлиги, аслида жами
999 967 кг етказиб берилганлиги, 999 967 кг етказиб берилганлигини
тасдиқловчи топшириш-қабул қилиш далолатномасининг ҳам асли мавжудлиги,
шунингдек шунча миқдорда маҳсулот етказиб берилганлиги ҳақидаги юк
хатлари мавжудлиги, биринчи жавобгар томонидан 152 023,69 кг қайта
ишланган маҳсулот етказиб берилганлиги ҳақида асоссиз баён қилинганлиги,
чунки бу бўйича юк хатлари мавжуд эмаслиги, ваҳоланки шартномага асосан
қайта ишланган маҳсулотларни юк хатлари асосида етказиб беришга
келишилганлиги, суд томонидан мазкур ҳужжатлар талаб қилиб олинмаганлиги,
тарафлар ўртасида тузилган даъво қилиш ҳуқуқини бошқа шахсга ўтказиш
ҳақидаги битимга асосан иккинчи жавобгар биринчи жавобгарнинг шартномага
асосан белгиланган мажбуриятларини ўз зиммасига олганлиги, хусусан
3 554 193 096,67 сўм тўлаш мажбуриятини олганлиги, мазкур битим судга
тақдим этилмаганлигини кўрсатган.
Сурхондарё вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати
кассация инстанциясининг ажрими билан ишни биринчи инстанция судида иш
юритиш қоидалари бўйича кўришга ўтилиб, ишга низонинг предметига
нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида
“****” масъулияти чекланган жамияти ва “****” масъулияти чекланган жамияти
жалб этилган.
Жавобгарлар вакили **** судга илтимоснома билан мурожаат этиб,
даъвогар томонидан судга тақдим қилинган 999 967 кг етказиб берилганлигини
тасдиқловчи топшириш-қабул қилиш далолатномасидаги имзоларнинг
ҳақиқийлигини текшириш мақсадида судга оид хатшунослик экспертизаси
тайинлашни сўраган.
Судлов ҳайъати, илтимосномани муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга
кўра илтимосномани рад қилишни лозим деб ҳисоблайди.
Ишдаги мавжуд ҳужжатларга кўра, шунингдек тарафлар вакилларининг
тушунтиришларидан
кўринишича,
тарафларнинг
шартномага
асосан
маҳсулотларни ўзаро етказиб берилганлигини тасдиқловчи ҳужжат топширишқабул қилиш далолатномалари ҳисобланади.
ИПК 80-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ, ишни кўриш вақтида
юзага келадиган, фан, техника, санъат ёки ҳунар соҳасида махсус билимларни
талаб қиладиган масалаларни тушунтириб бериш учун суд ишда иштирок
этувчи шахсларнинг илтимосномасига кўра ёки розилиги билан экспертиза
тайинлайди. Агар экспертизани тайинлаш қонунда белгилаб қўйилган ёки
шартномада назарда тутилган бўлса ёхуд тақдим этилган далилнинг
қалбакилаштирилганлиги тўғрисидаги аризани текшириш ёхуд қўшимча
экспертиза тайинлаш зарур бўлса, суд экспертизани ўз ташаббуси билан
тайинлаши мумкин.
Судга даъвогар томонидан тақдим этилган пахта толаси маҳсулотлари
етказиб берилганлигини тасдиқловчи топшириш-қабул қилиш далолатномалари
ҳамда жавобгарлар томонидан ип калава маҳсулотлари етказиб берилганлигини
тасдиқловчи топшириш-қабул қилиш далолатномаларидаги биринчи жавобгар
раҳбарининг имзолари (факсимиле) корхонанинг муҳри билан тасдиқланган.
Мазкур ҳолатда, хатшунослик экспертизаси тайинлаш учун зарурат
мавжуд эмас.
Шунга кўра, судлов ҳайъати илтимосномани рад қилишни лозим топади.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили кассация шикоятини
қаноатлантиришни, биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини бекор
қилиб, даъво талабини қаноатлантириш ҳақида янги қарор қабул қилишни
сўради.
Жавобгарлар вакиллари кассация шикоятига нисбатан эътироз билдириб,
шикоятни қаноатлантиришни рад қилишни, биринчи инстанция судининг ҳал
қилув қарорини ўзгаришсиз қолдиришни сўради. Шунингдек, томонларнинг
хатти-ҳаракати юзасидан ҳолатга баҳо бериш мақсадида хусусий ажрим
чиқаришни сўради.
Суд муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор
қилинган учинчи шахслардан вакиллар суд мажлисига келмади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён
матнда ИПК деб юритилади) 297-моддасининг тўртинчи қисмига кўра, кассация
инстанцияси судининг суд мажлисига суд муҳокамасини ўтказиш вақти ва жойи
ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган, кассация шикоятини (протестини)
берган шахснинг ва ишда иштирок этувчи бошқа шахсларнинг келмаганлиги
ишни уларнинг иштирокисиз кўришга тўсқинлик қилмайди. Шунинг учун
судлов ҳайъати ишни уларнинг иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топади.
Судлов ҳайъати, кассация шикоятидаги важларни, тарафлар вакиллари
тушунтиришларини ишдаги мавжуд ҳужжатлар билан бирга муҳокама қилиб,
қуйидагиларга кўра шикоятни қисман қаноатлантиришни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК
деб юритилади)нинг 8 ва 234-моддаларида мажбуриятлар шартномадан, зиён
етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб
чиқиши белгиланган.
ФКнинг 236-моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва
қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса
– иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ
лозим даражада бажарилиши керак.
Аниқланишича, Кармана туманлараро иқтисодий судининг 2024 йил
10 июлдаги 4-21-2401/1100-сонли иш бўйича қабул қилинган ҳал қилув қарори
билан даъвогар банкрот деб эътироф этилган ва унга нисбатан тугатишга доир
иш юритиш бошланиб, тугатиш бошқарувчиси этиб **** тайинланган.
Суднинг 2025 йил 9 июлдаги ажрими билан **** вазифасидан озод
этилиб, тугатиш бошқарувчиси сифатида **** тайинланган.
Даъво аризасида даъвогар томонидан биринчи жавобгарга 2023 йил
30 июндаги 1-сонли топшириш-қабул қилиш далолатномасига асосан 999 967 кг
(нетто) вазндаги пахта толаси етказиб берилганлиги, жавобгар эса даъвогарга
526 774 кг ип калава маҳсулотларини етказиб берганлиги, жавобгар томонидан
қайта ишлаб етказиб берилмаган ип калава учун 366 553,38 кг пахта толасининг
қиймати (қайта ишланмаган пахта толаси маҳсулоти 366 553,38 кг х 23 122 сўм
биржа нархи = 8 475 447 252,36 сўм) 8 475 447 252,36 сўм қарздорликни
биринчи ва иккинчи жавобгар ҳисобидан ундириш сўралган.
Биринчи инстанция суди даъво аризасини қаноатлантиришни рад этишда,
даъвогар томонидан жавогарга 2023 йил 30 июндаги 1-сонли топшириш-қабул
қилиш далолатномасига асосан 758 031,30 (нетто) кг пахта толаси етказиб
берилиб, биринчи жавобгар томонидан маҳсулотлар қабул қилиб олинганлиги,
биринчи жавобгар томонидан даъвогардан қабул қилиб олинган пахта толаси
қайта ишлаб чиқилиб, 2023 йил 31 июлдаги 1-сонли тайёр маҳсулотни
топшириш-қабул қилиш далолатномасига асосан 76 256,38 кг, 2023 йил
30 июлдаги 2-сонли тайёр маҳсулотни топшириш-қабул қилиш далолатномасига
асосан 181 030,67 кг, 2023 йил 30 сентябрдаги 3-сонли тайёр маҳсулотни
топшириш-қабул қилиш далолатномасига асосан 101 619,62 кг, 2023 йил
31 октябрдаги 4-сонли тайёр маҳсулотни топшириш-қабул қилиш
далолатномасига асосан 23 236,20 кг, 2023 йил 30 ноябрдаги 5-сонли тайёр
маҳсулотни топшириш-қабул қилиш далолатномасига асосан 193 814,13 кг,
2023 йил 15 декабрдаги 6-сонли тайёр маҳсулотни топшириш-қабул қилиш
далолатномасига асосан 24 023,36 кг, 2024 йил 1 мартдаги 8-сонли тайёр
маҳсулотни топшириш-қабул қилиш далолатномасига асосан 152 023,69 кг,
жами 752 004,05 кг ип калава маҳсулотлари даъвогарга топширилганлиги ва
ушбу маҳсулотлар даъвогар раҳбари С.Солиев томонидан қабул қилиб
олинганлиги, бу эса жавобгарлар томонидан шартнома шартлари тўлиқ
бажарилганлигини англатиши, бундан ташқари даъвогар вакили томонидан
судга 2023 йил 30 июндаги 1-сонли топшириш-қабул қилиш далолатномаси
тақдим этилиб, унга кўра жавобгарга 999 967 (нетто) кг пахта толаси етказиб
берилганлиги баён қилинган бўлиб, даъвогар томонидан ушбу далолатноманинг
сканер нусхаси суднинг “ d l t” ахборот тизими орқали юборилган бўлса-да,
бироқ далолатноманинг асл нусхаси судга тақдим этилмаганлиги, шу сабабли
мазкур далолатнома ишончсиз ва номақбул далил деб ҳисобланиб, инобатга
олинмаслигига асосланган.
ИПКнинг 66-моддасига мувофиқ, иш бўйича далиллар ушбу Кодексда ва
бошқа қонунларда назарда тутилган тартибда олинган фактлар ҳақидаги
маълумотлар бўлиб, улар асосида суд ишда иштирок этувчи шахсларнинг
талаблари ва эътирозларини асословчи ҳолатлар, шунингдек низони тўғри ҳал
қилиш учун аҳамиятга эга бўлган бошқа ҳолатлар мавжудлигини ёки мавжуд
эмаслигини аниқлайди. Бундай маълумотлар ашёвий, ёзма ва рақамли далиллар,
экспертларнинг
хулосалари,
мутахассисларнинг
маслаҳатлари
(тушунтиришлари), гувоҳларнинг кўрсатувлари, ишда иштирок этувчи
шахсларнинг тушунтиришлари билан аниқланади.
ИПКнинг 67-моддасига асосан исботлаш ишни мазмунан кўриш учун
аҳамиятга эга бўлган ҳолатларни аниқлаш мақсадида далилларни тўплаш,
тадқиқ этиш, текшириш ва баҳолашдан иборатдир.
ИПК 69-моддасининг биринчи ва иккинчи қисмига кўра, далиллар ишда
иштирок этувчи шахслар томонидан тақдим этилади. Агар суд мавжуд далиллар
етарли эмас деб ҳисобласа, ишнинг объектив ҳолатларини аниқлаш ва низони
тўғри ҳал қилиш учун аҳамиятга эга бўлган қўшимча далилларни тақдим
этишни таклиф қилиши мумкин.
Биринчи инстанция суди низони ҳал қилишда иш учун муҳим аҳамиятга
эга бўлган ҳолатларни аниқлаш учун барча далилларни тўплаб, уларга баҳо
бериши лозим бўлса-да, бироқ 999 967 (нетто) кг пахта толаси етказиб
берилганлигини тасдиқловчи топшириш-қабул қилиш далолатномасининг асли
тақдим этилмасдан, сканер нусхаси тақдим этилганлигини асос қилиб,
далолатномани ишончсиз ва номақбул далил деб ҳисоблаб, процессуал ҳуқуқ
нормаларини нотўғри қўллаган.
Хусусан, биринчи инстанция суди даъвогарга 999 967 (нетто) кг пахта
толаси етказиб берилганлигини тасдиқловчи топшириш-қабул қилиш
далолатномасининг аслини тақдим қилишни таклиф қилмаган, мазкур далилни
текширмаган ва унга баҳо бермаган ва шунга кўра низони нотўғри ҳал қилган.
Қайд этилганларга кўра, судлов ҳайъати қуйидаги асосларга кўра биринчи
инстанция судининг ҳал қилув қарори бекор қилиниши лозим деб, даъвогарнинг
даъво аризасини эса қисман асосли деб ҳисоблайди.
ФК 703-моддасининг биринчи қисмига кўра, ҳақ эвазига хизмат кўрсатиш
шартномаси бўйича ижрочи буюртмачининг топшириғи билан ашёвий шаклда
бўлмаган хизматни бажариш (муайян ҳаракатларни қилиш ёки муайян
фаолиятни амалга ошириш), буюртмачи эса бу хизмат учун ҳақ тўлаш
мажбуриятини олади.
ФК 705-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ, буюртмачи ўзига
кўрсатилган хизматлар ҳақини ҳақ эвазига хизмат кўрсатиш шартномасида
кўрсатилган муддатларда ва тартибда тўлаши шарт.
Ишдаги ҳужжатлардан кўринишича, тарафлар ўртасида 2023 йил 9 июнда
“Хом-ашёни қайта ишлаш тўғрисида”ги 6/1-сонли шартнома тузилган.
Шартномага кўра, даъвогар 1 000 000 (бир миллион) кг пахта толасини
етказиб бериш, биринчи жавобгар эса ўз навбатида ип калава фабрикасида
етказиб берилган пахта толасини қайта ишлаб, 83%+2% ип калава маҳсулоти
қилиб қайтариш, бунинг эвазига даъвогар биринчи жавобгарга ҳар бир кг ип
калава маҳсулоти учун 4800 сўмдан, шартнома бўйича жами 3 991 886 400 сўм
ҳақ тўлаш мажбуриятини олишган.
Мазкур шартномага 2024 йил 7 январдаги 1-сонли қўшимча келишув
билан ўзгартириш киритилиб, унга кўра хизмат нархи ҳар бир кг ип калава
маҳсулоти учун 4800 сўмдан 6057,50 сўмга ўзгартирилган.
Аниқланишича, шартномага асосан даъвогар томонидан биринчи
жавобгарга жами 999 967 (нетто) кг пахта толаси етказиб берилган (бўлиббўлиб етказиб берилган, 2023 йил 30 июндаги 1-сонли топшириш-қабул қилиш
далолатномаси билан етказиб берилган жами пахта толаси 999 967 (нетто) кг.ни
ташкил қилган).
Ишдаги ҳужжатларда, маҳсулотларни етказиб берилганлиги ҳақидаги юк
хатлари мавжуд бўлса-да, биринчи жавобгар томонидан қабул қилиб олинган
шахсга берилган ишончнома мавжуд эмас, жавобгарлар вакилларининг
тушунтиришига кўра, мазкур шахснинг биринчи жавобгарга алоқаси йўқ.
Даъвогар тугатиш бошқарувчиси даъво аризасида жавобгарлар томонидан
жами 526 774 кг ип калава етказиб берилганлиги, қолган қисми эса етказиб
берилмасдан қолганлиги, қайта ишланмаган ва қайтарилмаган 366 553,38 кг
пахта толаси (Хлопковое волокно 1 сорт, 4 тип (класс высший), урожай 2024 г
(Форвард)) учун товар хом ашё биржасининг 2025 йил 5-8 май кунлари ҳолатига
ҳафталик котировкасидаги 23 122 сўм нархда 8 475 447 252,36 сўмни ундириш
сўралган.
Бироқ, ишдаги мавжуд ҳужжатларга ва аниқланган ҳолатларга кўра,
биринчи жавобгар томонидан даъвогардан қабул қилиб олинган пахта толаси
қайта ишлаб чиқилиб, 2023 йил 31 июлдаги 1-сонли тайёр маҳсулотни
топшириш-қабул қилиш далолатномасига асосан 76 256,38 кг, 2023 йил
30 июлдаги 2-сонли тайёр маҳсулотни топшириш-қабул қилиш далолатномасига
асосан 181 030,67 кг, 2023 йил 30 сентябрдаги 3-сонли тайёр маҳсулотни
топшириш-қабул қилиш далолатномасига асосан 101 619,62 кг, 2023 йил
31 октябрдаги 4-сонли тайёр маҳсулотни топшириш-қабул қилиш
далолатномасига асосан 23 236,20 кг, 2023 йил 30 ноябрдаги 5-сонли тайёр
маҳсулотни топшириш-қабул қилиш далолатномасига асосан 193 814,13 кг,
2023 йил 15 декабрдаги 6-сонли тайёр маҳсулотни топшириш-қабул қилиш
далолатномасига асосан 24 023,36 кг, 2024 йил 1 мартдаги 8-сонли тайёр
маҳсулотни топшириш-қабул қилиш далолатномасига асосан 152 023,69 кг,
жами 752 004,05 кг ип калава маҳсулотлари даъвогарга топширилган ва ушбу
маҳсулотлар даъвогар раҳбари **** томонидан қабул қилиб олинган.
Даъвогар, биринчи ва иккинчи жавобгарлар ўртасида 2024 йил 8 январда
тузилган “Мажбуриятни бошқа шахсга ўтказиш тўғрисида”ги келишувга кўра,
даъвогар билан биринчи жавобгар ўртасида 2023 йил 9 июнда тузилган
6/1-сонли шартнома бўйича биринчи жавобгарнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари
иккинчи жавобгарга ўтказилган.
Шунга асосан, 2024 йил 1 мартдаги 8-сонли тайёр маҳсулотни топширишқабул қилиш далолатномасига асосан 152 023,69 кг ип калава маҳсулотлари
даъвогарга иккинчи жавобгар томонидан етказиб берилган.
Тарафлар ўртасида тузилган 2024 йил 8 январдаги “Мажбуриятни бошқа
шахсга ўтказиш тўғрисида”ги келишувга асосан биринчи жавобгарнинг
даъвогар олдида мажбуриятини тугаганлигини англатади.
Шунга кўра, даъво аризасидаги талабнинг биринчи жавобгарга нисбатан
билдирилган қисмини қаноатлантириш рад этилиши лозим.
Даъво талабининг иккинчи жавобгарга нисбатан қисми эса қуйидаги асос
ва ҳисоб-китобларга асосан қисман қаноатлантириши лозим:
Даъвогар томонидан жавобгарга етказиб берилган 999 967 кг пахта толаси
учун жавобгар томонидан 831 615,55 кг ип калава маҳсулотлари топширилиши
лозим эди (999 967 кг*83,1643%=831 615,55 кг).
Жавобгарлар томонидан даъвогарга 752 004,05 кг ип калава маҳсулотлари
етказиб берилган (904 239 кг*83,1643%=752 004,03 кг).
Шунда, пахта толаси иккинчи жавобгар томонидан тўлиқ қайта ишланиб,
ип калава маҳсулотлари даъвогарга етказиб берилмаганлиги оқибатида иккинчи
жавобгар ҳисобида қолдиқ бўлиб қолган 95 728 кг пахта толасининг қиймати
юзасидан қарздорлик мавжуд (999 967 кг-904 239 кг =95 728 кг).
Даъвогар томонидан судга даъво аризаси билан мурожаат қилинган
вақтда товар хом ашё биржасининг 2025 йил 5-8 май кунлари ҳолатига ҳафталик
котировкасидаги 1 кг пахта толасининг нархи 23 122 сўмни ташкил қилган.
Шунда, 95 728 кг пахта толасининг қиймати 2 213 422 816 сўмни ташкил
қилади (95 728 кг*23 122 сўм =2 213 422 816 сўм).
Қайд этилганларга асосан, даъвогар томонидан жами 999 967 (нетто) кг
пахта толаси етказиб берилганлиги, жавобгарлар шартнома шартларини лозим
даражада бажармасдан, жами 752 004,05 кг ип калава маҳсулотларини етказиб
берганлиги, оқибатда жавобгарлар ҳисобида даъвогарга тегишли бўлган жами
95 728 кг пахта толаси қолдиқ бўлиб қолганлиги, мазкур ҳолатда мажбуриятлар
жавобгарлар томонидан тўлиқ бажарилмаганлиги, бироқ тарафлар ўртасидаги
ўзаро келишувга мувофиқ, биринчи жавобгар шартномавий мажбуриятдан озод
қилинганлигини инобатга олиб, судлов ҳайъати юқорида қайд қилинган ҳисобкитобларга асосан иккинчи жавобгардан даъвогар фойдасига 95 728 кг пахта
толасининг қиймати 2 213 422 816 сўмни ундиришни лозим деб ҳисоблайди.
Баён этилганлардан кўринадики, кассация шикоятидаги важлар қисман
асосли бўлиб, биринчи инстанция суди моддий ҳамда процессуал ҳуқуқ
нормаларини нотўғри қўллаган ҳолда, даъво аризасини қаноатлантиришни рад
этган.
Бироқ, судлов ҳайъати кассация шикоятида билдирилган барча важлар
билан келишмайди.
Хусусан, судлов ҳайъати кассация шикоятидаги жавобгар томонидан
152 023,69 кг қайта ишланган маҳсулотлар етказиб берилганлиги ҳақида асоссиз
баён қилинганлиги, чунки бу бўйича юк хатлари мавжуд эмаслиги, ваҳоланки
шартномага асосан қайта ишланган маҳсулотларни юк хатлари асосида етказиб
беришга келишилганлиги ҳақидаги важига қўшилмайди.
Чунки, ишдаги мавжуд 2024 йил 1 мартдаги 8-сонли ип калава
маҳсулотларини топшириш-қабул қилиш далолатномасига асосан иккинчи
жавобгар томонидан маҳсулотлар топширилган, даъвогар раҳбари томонидан
қабул қилиб олинган.
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирининг 2010 йил 17 февралдаги
12-сонли (Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2010 йил
15 мартда 2086-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилган) буйруғи билан
тасдиқланган “Қайта ишлашга берилган хом ашё билан боғлиқ операцияларни
бухгалтерия ҳисобида акс эттириш тартиби тўғрисида”ги Низомнинг 8-бандига
асосан давал хом ашёсини қайта ишловчига бериш мазкур Низомнинг 1 ва
2-иловаларига мувофиқ “Давал хом ашёсини қабул қилиш-топшириш
далолатномаси” ёки “Давал хом ашёсини топшириш юк хати” билан
расмийлаштирилади. “Давал хом ашёсини қабул қилиш-топшириш
далолатномаси” ва “Давал хом ашёсини топшириш юк хати” икки нусхада
тузилади ва буюртмачи ва қайта ишловчининг ваколатли шахслари томонидан
имзоланади. Биринчи нусха қайта ишловчига берилади, иккинчиси эса
буюртмачида қолади.
Мазкур Низомнинг мазмунига кўра, маҳсулотларни етказиб бериш учун
“Давал хом ашёсини қабул қилиш-топшириш далолатномаси” ёки “Давал хом
ашёсини топшириш юк хати” билан расмийлаштирилади.
Бундан ташқари, даъвогар томонидан пахта толаси етказиб берилганлиги
ҳақида расмийлаштирилган юк хатлари бўйича қабул қилувчига бериладиган
ишончнома мавжуд эмас, қабул қилган шахснинг жавобгар томонга алоқаси бор
ёки йўқлиги ҳужжатлар асосида исботлаб берилмаган. Судга, ўзаро маҳсулотлар
етказиб берилганлигини тасдиқловчи топшириш-қабул қилиш далолатномалари
тақдим этилган.
Судлов ҳайъати шикоятдаги даъво талабларини тўлиқ қаноатланириш
лозимлиги ҳақидаги важга ҳам қўшилмайди.
Чунки, даъво талабларини тўлиқ қаноатлантириш учун асослар мавжуд
эмас.
Баён қилинганлардан кўринадики, кассация шикоятида билдирилган
важлар қисман асосли ҳисобланади.
ИПК 299-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ суд ишни кассация
тартибида кўриш чоғида биринчи инстанция суди ҳал қилув қарорининг
қонунийлиги ва асослилигини текширади. Суд янги далилларни текшириши ва
янги фактларни аниқлаши мумкин.
ИПК 302-моддасининг биринчи қисмига биноан иш учун аҳамиятли
ҳолатларнинг тўлиқ аниқланмаганлиги, суд аниқланган деб ҳисоблаган, иш
учун аҳамиятли бўлган ҳолатларнинг исботланмаганлиги, ҳал қилув қарорида
баён қилинган хулосаларнинг иш ҳолатларига мувофиқ эмаслиги ҳамда моддий
ва (ёки) процессуал ҳуқуқ нормаларининг бузилганлиги ёхуд нотўғри
қўлланилганлиги биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини ўзгартириш
ёки бекор қилиш учун асос бўлади.
ИПК 301-моддаси биринчи қисмининг 2-бандида кассация инстанцияси
суди кассация шикоятини (протестини) кўриш натижалари бўйича ҳал қилув
қарорини тўлиқ ёки қисман бекор қилишга ва янги қарор қабул қилишга
ҳақлилиги белгиланган.
Баён қилинганларга асосан судлов ҳайъати кассация шикоятини қисман
қаноатлантиришни, биринчи инстанцияси судининг ҳал қилув қарорини бекор
қилишни, даъво аризасини қисман қаноатлантириш ҳақида янги қарор қабул
қилишни, иккинчи жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига 2 213 422 816 сўм
қарздорликни ундиришни, даъво талабининг қолган қисмини ҳамда даъвонинг
биринчи жавобгарга нисбатан билдирилган қисмини қаноатлантиришни рад
қилишни лозим топади. ИПК 118-моддасининг биринчи ва тўққизинчи қисмига
асосан Республика бюджетига даъвогар ҳисобидан биринчи инстанция учун
125 240 488,73 сўм, кассация инстанцияси учун 62 620 244,36 сўм давлат божи,
жавобгардан биринчи инстанция учун 44 268 456,32 сўм, кассация инстанцияси
учун 22 134 228,16 сўм давлат божи ундирилади. Даъвогар томонидан биринчи
ва кассация инстанциялари учун тўланган жами 78 700 сўм почта харажатлари
ўзининг зиммасида қолдирилади. Суд мажлисларини видеоконференцалоқа
режимида ўтказиш билан боғлиқ 93 750 сўм суд харажатлари даъвогардан,
103 000 сўм суд харажатлари жавобгардан Ўзбекистон Республикаси Олий
судининг депозит ҳисобига ундирилади. Биринчи инстанция судининг 2025 йил
10 июлдаги ҳал қилув қарорига асосан берилган ижро варақаларининг ундируви
бекор қилинади.
Юқоридагиларга асосан ва Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал кодексининг 118, 301, 303-моддаларини қўллаб, судлов ҳайъати
қарор
қ и л а д и:
“****” масъулияти чекланган жамият қўшма корхонаси ва “****”
масъулияти чекланган жамияти вакили ****нинг хатшунослик экспертизаси
тайинлаш ҳақидаги илтимосномаси рад қилинсин.
“****” масъулияти чекланган жамиятининг тугатиш бошқарувчиси ****
томонидан берилган кассация шикояти қисман қаноатлантирилсин.
Шеробод туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 10 июлдаги ҳал
қилув қарори бекор қилинсин.
Янги қарор қабул қилинсин.
Даъво аризаси қисман қаноатлантирилсин.
“****” масъулияти чекланган жамиятидан “****” масъулияти чекланган
жамияти фойдасига 2 213 422 816 сўм қарздорлик ундирилсин.
Даъво талабининг қолган қисмини, шунингдек даъвонинг “****”
масъулияти чекланган жамият қўшма корхонасига нисбатан қисмини
қаноатлантириш рад этилсин.
“****” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан:
- Республика бюджетига биринчи инстанция учун 125 240 488,73 сўм,
кассация инстанцияси учун 62 620 244,36 сўм, жами 187 860 733,09 сўм давлат
божи;
- Ўзбекистон Республикаси Олий судининг депозитига суд мажлисини
видеоконференцалоқа режимида ўтказиш билан боғлиқ 93 750 сўм суд
харажатлари ундирилсин.
“****” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан:
- Республика бюджетига биринчи инстанция учун 44 268 456,32 сўм,
кассация инстанцияси учун 22 134 228,16 сўм, жами 66 402 684,48 сўм давлат
божи;
- Ўзбекистон Республикаси Олий судининг депозитига суд мажлисини
видеоконференцалоқа режимида ўтказиш билан боғлиқ 103 000 сўм суд
харажатлари ундирилсин.
Ижро варақалари берилсин.
Биринчи ва кассация инстанциялари учун тўланган жами 78 700 сўм почта
харажатлари “****” масъулияти чекланган жамиятининг зиммасида
қолдирилсин.
Шеробод туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 10 июлдаги ҳал
қилув қарорига асосан 2025 йил 11 августда берилган ижро варақаларининг
ундируви бекор қилинсин.
Қарор қабул қилинган кундан эътиборан қонуний кучга киради.
Мазкур қарор устидан Сурхондарё вилоят судининг иқтисодий ишлар
бўйича судлов ҳайъатига тафтиш тартибида шикоят қилиниши (протест
келтирилиши) мумкин.
Раислик қилувчи
****
ҳайъат аъзолари
****
****