← Назад
Решение #2841044 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
7
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| нинг | 128 | — | law | |
| онуннинг | 92 | — | law | |
| онуннинг | 52 | — | law | |
| онуннинг | 7 | — | law | |
| онуннинг | 142 | — | law | |
| онуннинг | 29 | — | law | |
| онуннинг | 144 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1302-2501/4435-сонли иш
E-mail: i.gallaorol@sud.uz
Тел: (+99855) 152 05 99
(ички рақам: 25164, 25165)
ҒАЛЛАОРОЛ ТУМАНЛАРАРО ИҚТИСОДИЙ СУДИНИНГ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Ғаллаорол тумани
2025 йил 27
ноябрь
Ғаллаорол туманлараро иқтисодий судининг судьяси Ф.Р.Музаффаров
раислигида, судья ёрдамчиси Э.Мамаражапов котиблигида, аризачи «ULTRA
BETON» МЧЖнинг қарздор «QIZILQO’RG’ON QURILISH INVEST» хусусий
корхонасини тўловга қобилиятсиз деб топиш тўғрисидаги аризаси бўйича
қўзғатилган иқтисодий ишни аризачи вакили Ш.Эрматов (ишончнома асосида),
муваққат бошқарувчи Б.Юлдашев иштирокида, суд биносида, очиқ суд
мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
А Н И Қ Л А Д И:
«ULTRA BETON» МЧЖ (бундан кейин матнда – аризачи деб юритилади)
ариза билан иқтисодий судга мурожаат қилиб, «QIZILQO’RG’ON QURILISH
INVEST» хусусий корхонаси (бундан кейин матнда - қарздор деб юритилади)ни
тўловга қобилиятсиз деб топишни сўраган.
Суднинг 2025 йил 3 октябрдаги ажримига билан ариза иш юритувга қабул
қилиниб, тўловга қобилиятсизлик тўғрисида иш қўзғатилган ҳамда қарздорга
нисбатан кузатув тартиб-таомили жорий этилган ва суднинг 2025 йил
8 октябрдаги ажрими билан муваққат бошқарувчи этиб, 3-тоифали суд
бошқарувчи Б.Юлдашев тайинланган.
Суд мажлисида иштирок этган аризачи вакили ариза талабини қўллаб
қувватлаб, тарафлар ўртасида тузилган шартномалар бўйича қарздор ўз
мажбуриятларини лозим даражада бажармаганлиги оқибатида Жиззах
туманлараро иқтисодий судининг 14.12.2023 йилдаги 4-1301-2302/5481-сонли
ҳал қилув қарорига асосан қарздордан аризачи фойдасига 16 000 000 сўм
асосий қарз, 2 000 000 сўм пеня ва 33 000 сўм почта харажатлари ундириш
белгиланганлигини, ушбу суд қарори юзасидан 15.01.2024 йилда ижро ҳужжати
берилганлигини, бироқ ундирув амалга оширилмаганлигини, бугунги кунда
қарздорнинг аризачи олдидаги қарздорлиги 18 033 000 сўмни ташкил этишини
билдириб, аризани қаноатлантириб беришни сўради.
Суд мажлисида иштирок этган муваққат бошқарувчи Б.Юлдашев
кредиторларнинг биринчи йиғилиши ўтказилганлиги ҳамда кредиторлар
йиғилишида қарздорни тўловга қобилиятсиз деб топиш ва тугатиш ишларини
бошлаш тўғрисида қарор қабул қилганлигини маълум қилди.
Суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисидаги суднинг ажрими
қарздорнинг юридик манзилига юборилган, бироқ, почта хабарномасида суд
мажлисининг вақти ва жойи тўғрисидаги ажримни қарздор кўрсатилган юридик
манзилда яшамаслиги сабабли топширишнинг имкони бўлмаганлиги қайд
этилган.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан кейин
матнда ЎзР ИПК деб юритилади)нинг 128-моддаси иккинчи қисмига кўра, суд
томонидан юридик шахснинг судга маълум бўлган охирги жойлашган ери (почта
манзили), фуқаронинг яшаш жойи бўйича юборилган ажримнинг кўчирма
нусхаси олувчи кўрсатилган манзилда йўқлиги сабабли топширилмаган ва бу
ҳақда алоқа муассасаси судни хабардор қилган бўлса, иқтисодий суд
ишларини юритиш иштирокчиси суд томонидан тегишли тарзда хабардор
қилинган деб ҳисобланади.
Шу боис, суд, суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисидаги ажрим юридик
шахснинг судга маълум бўлган охирги жойлашган ерига юборилганлиги
сабабли, суд ишларини юритиш иштирокчиси суд томонидан тегишли тарзда
хабардор қилинган деб ҳисоблаб, ЎзР ИПКнинг 127, 128 ва 170-моддаларига
асосан ишни қарздор иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топди.
Суд, аризачи вакилининг тушунтиришларини тинглаб ҳамда муваққат
бошқарувчининг кузатув тартиб-таомили бўйича ҳисоботи билан танишиб, иш
ҳужжатларини ўрганиб, қуйидаги асосларга кўра, аризачининг ариза талабини
қаноатлантиришни лозим топди.
Иш ҳужжатларидан кўринишича, қарздор «QIZILQO’RG’ON QURILISH
INVEST» хусусий корхонаси (СТИР:304951372) 2017 йил 19 июнда давлат
хизматлари марказидан юридик шахс сифатида давлат рўйхатидан ўтказилган
бўлиб, юридик манзили Жиззах вилояти, Бахмал тумани, Ўсмат шаҳарчаси, Янги
ҳаёт қишлоғи этиб белгиланган.
Шунингдек, Жиззах туманлараро иқтисодий судининг 2023 йил
14 декабрдаги 4-1301-2302/5481-сонли ҳал қилув қарори билан Ўзбекистон
Савдо-саноат палатаси Жиззах вилоят ҳудудий бошқармасининг даъвогар
«ULTRA BETON» МЧЖ манфаатида киритган даъво аризаси қисман
қаноатлантирилиб, жавобгар «QIZILQO’RG’ON QURILISH INVEST» хусусий
корхонаси ҳисобидан даъвогар «ULTRA BETON» МЧЖ фойдасига 16 000 000 сўм
асосий қарз, 2 000 000 сўм пеня ва 33 000 сўм почта харажатлари ундириш
белгиланган. Суд ҳужжати қонуний кучга киргач, 2024 йил 15 январда ижро
варақаси берилган. Бироқ, ижро ҳужжати бўйича ундирув амалга ошмаган,
натижада қарздорнинг аризачи олдидаги қарздорлиги 18 033 000 сўмни
ташкил этади.
Ўзбекистон Республикасининг “Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги
Қонуни (бундан буён матнда Қонун деб юритилади) 5-моддасига кўра, Тўловга
қобилиятсизлик аломатлари қуйидагилардан иборат:
вақтинча тўловга қобилиятсизлик — агар тегишли мажбуриятлар юзага
келган санадан эътиборан уч ой ичида қарздор томонидан бажарилмаган
бўлса, шаҳарни ташкил этувчи корхона ҳамда унга тенглаштирилган
корхоналар томонидан эса олти ой ичида бажарилмаса, судга мурожаат этиш
санасида қарздорнинг пул мажбуриятлари бўйича кредиторлар талабларини
қаноатлантиришга ва (ёки) солиқлар ҳамда йиғимлар бўйича ўз
мажбуриятларини бажаришга қодир эмаслиги;
доимий тўловга қобилиятсизлик — агар судга ариза бериш санасидаги
ва ариза берилган йилнинг бошидаги ҳисобот даврида, агарда ариза йилнинг
биринчи чорагида берилган бўлса, ўтган йилнинг бошидаги ҳисобот даврида
қарздорнинг мажбуриятлари унинг активлари қийматидан ошиб кетган бўлса.
Муваққат бошқарувчи Б.Юлдашевнинг ҳисоботида қайд этилишича,
қарздорнинг 2025 йил 27 ноябрь ҳолатидаги қарздорлиги жами
398 615 680 сўмни ташкил этиб, шундан аризачидан 18 033 000 сўм, Ғаллаорол
туман солиқ инспекциясидан 227 140 041 сўм, Мирзачўл туман солиқ
инспекциясидан 4 792 469 сўм, фуқаро А.Сакеевдан 72 873 548 сўм, “Qishloq
qurilish loyiha” давлат муассасасидан 53 051 566 сўм қарздорлиги мавжуд.
Шунингдек, 2025 йил 10 ноябрдаги кредиторлар йиғилишида қарздорни
тўловга қобилиятсиз деб топиш ва тугатишга доир иш юритиш тартиб
таомилини бошлаш ҳақидаги илтимоснома билан судга мурожаат этиш
тўғрисида қарор қабул қилинган.
Қонуннинг 92-моддаси биринчи қисмига кўра, Суд кредиторларнинг
биринчи йиғилиши қарори асосида, агар ушбу моддада бошқача қоида
белгиланмаган бўлса, қарздорни банкрот деб топиш ва тугатишга доир иш
юритишни бошлаш тўғрисида қарор қабул қилади ёки суд санациясини ёхуд
ташқи бошқарув тартиб-таомилини жорий этиш ҳақида ажрим чиқаради ёки
келишув битимини тасдиқлайди ва тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги ишни
юритишни тугатади.
Қонуннинг 52-моддасида, Тўловга қобилиятсизликка оид тиклаш
тартиб-таомилларидан бирини жорий этиш, келишув битимини тасдиқлаш ёки
тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги иш юритишни тугатиш учун асослар
мавжуд бўлмаганда суднинг қарздор юридик шахсни банкрот деб топиш ва
тугатишга доир иш юритишни бошлаш тўғрисидаги қарори ушбу Қонуннинг 5моддаси биринчи қисмида назарда тутилган тўловга қобилиятсизлик
аломатлари аниқланган ҳолларда қабул қилиниши, суднинг қарздор юридик
шахсни банкрот деб топиш ва тугатишга доир иш юритишни бошлаш
тўғрисидаги қарорида қарздорни банкрот деб топиш ҳамда тугатишга доир иш
юритишни бошлаш, тугатиш бошқарувчисини тайинлаш ва унга ҳақ тўлаш
ҳақидаги кўрсатма акс эттирилиши кераклиги белгилаб қўйилган.
шбу Қонуннинг 7-моддасига асосан, Қарздор пул мажбуриятларини
бажармаганлиги муносабати билан унга нисбатан тўловга қобилиятсизлик
тўғрисида иш қўзғатиш ҳақидаги ариза билан судга мурожаат этиш ҳуқуқига
қарздорнинг ўзи ва кредитор эга.
Қарздор ва кредитор тўловга қобилиятсизлик тўғрисида иш қўзғатиш
ҳақидаги аризада қарздорнинг тўлов қобилиятини тиклашга ёхуд тугатишга
доир иш юритиш тартиб-таомилларини қўллаш зарурлигини кўрсатиши мумкин.
Юқоридагиларга асосан, қарздор ўзининг кредиторлар олдидаги
мажбурий тўловлар бўйича қарздорлигини қоплашга қодир эмас.
Қонуннинг 142-моддасига мувофиқ, суд қарздорни банкрот деб топиш
ҳақида қарор қабул қилаётганда тугатиш бошқарувчисини ташқи
бошқарувчини тайинлаш учун назарда тутилган тартибда тайинлайди. став
фондида (устав капиталида) давлатнинг улуши бўлган корхона банкрот деб
топилган тақдирда, ваколатли давлат органи ҳам тугатиш бошқарувчилигига
номзод тақдим этиши мумкин.
Давлат активларини бошқариш Агентлиги Жиззах вилоят ҳудудий
бошқармаси томонидан тугатиш бошқарувчи номзодлари рўйхатида 3-тоифали
суд бошқарувчиси сифатида Ю.Пармонов кўрсатилган.
Бундай ҳолатда, суд, қарздорни тўловга қобилиятсиз деб топиш ва уни
тугатишга доир иш юритишни бошлаш учун асослар мавжуд деб ҳисоблаб,
аризачининг қарздорни тўловга қобилиятсиз деб топиш тўғрисидаги
аризасини қаноатлантиришни, қарздорни умумий тартиб-таомилига кўра
тўловга қобилиятсиз деб топишни ва тугатишга доир иш юритишни бошлашни
ҳамда тугатиш бошқарувчиси этиб Ю.Пармоновни тайинлашни лозим топди.
Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил
14 августдаги 224-сонли Қарори билан тасдиқланган “Сохта банкротлик,
банкротликни яшириш ва қасддан банкротликка олиб келиш аломатларини
аниқлаш Қоидалари”нинг 3-бандига кўра, суд бошқарувчиси, ўзи тайинланган
вақтдан бошлаб, мазкур Қоидаларда назарда тутилган сохта банкротлик,
банкротликни яшириш ва қасддан банкротликка олиб келиш аломатларини
аниқлаш бўйича ҳаракатларни амалга ошириши ҳамда чоралар кўриши шарт.
Мазкур Қоидаларнинг 38-бандига кўра, Сохта банкротлик, банкротликни
яшириш ёки қасддан банкротликка олиб келиш аломатлари мавжудлиги
тўғрисидаги хулоса имзолангандан кейин 10 иш кунидан кечикмай кредиторлар
йиғилишига, иқтисодий судга ва прокуратура органларига тақдим этилади.
Сохта банкротлик, банкротликни яшириш ёки қасддан банкротликка олиб келиш
аломатлари мавжуд эмаслиги тўғрисидаги хулоса имзолангандан кейин 10 иш
кунидан кечикмай кредиторлар йиғилишига, иқтисодий судга тақдим этилади.
Қонуннинг 29-моддасига кўра, Ўзбекистон Республикаси Давлат
активларини бошқариш агентлиги ваколатли давлат органидир.
Ваколатли давлат органи:
тўловга қобилиятсизлик жараёни устидан мониторинг олиб боради;
суд бошқарувчилари фаолияти устидан қонунчиликка мувофиқ
назоратни амалга оширади, суд бошқарувчисининг фаолиятида қонунчилик
мунтазам равишда ёки бир марта қўпол равишда бузилганлиги аниқланган
тақдирда уни вазифасини бажаришдан озод қилиш ҳақида судга ариза билан
мурожаат этади;
тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги ишларни кўриб чиқишнинг
соддалаштирилган тартиби жараёнида, шунингдек устав фондида (устав
капиталида) давлат улуши бўлган корхоналарни тугатишга доир иш юритиш
амалга оширилаётганда суд бошқарувчилигига номзодларни тақдим этиш
ҳуқуқига эга;
молиявий ҳолати бўйича мониторинг юритилаётган корхоналарнинг
молия-хўжалик фаолияти ҳақидаги материаллар тақдим этилмаганлиги ёки ўз
вақтида тақдим этилмаганлиги учун ушбу корхоналарнинг раҳбарларига ёки
бошқа мансабдор шахсларига жарималар солади;
қонунчиликка мувофиқ бошқа ваколатларни ҳам амалга оширади.
Юқоридагиларга кўра, Қонуннинг 5, 7, 52, 92, 140, 142-моддаларига
асосланиб, ЎзР ИПКнинг 25, 27, 118, 128, 170, 176-179, 210-моддаларини қўллаб,
суд
ҚАРОР ҚИЛАДИ:
Аризачи «ULTRA BETON» МЧЖнинг қарздор «QIZILQO’RG’ON QURILISH
INVEST» хусусий корхонасини тўловга қобилиятсиз деб топиш тўғрисидаги
аризаси қаноатлантирилсин.
Қарздор «QIZILQO’RG’ON QURILISH INVEST» хусусий корхонаси умумий
тартиб-таомилларига кўра тўловга қобилиятсиз деб топилсин ва тугатишга
доир иш юритиш бошлансин.
Қарздор «QIZILQO’RG’ON QURILISH INVEST» хусусий корхонасини тўловга
қобилиятсиз деб топилиб, унга нисбатан тугатишга доир иш юритиш
бошланлиги муносабати билан унга нисбатан жорий этилган кузатув тартибтаомили тугатилсин.
Қарздорни тугатишга доир иш юритишни бошлаш учун учинчи тоифали
суд бошқарувчиси Ю.Пармонов тугатиш бошқарувчиси этиб тайинлансин.
Тугатиш бошқарувчиси зиммасига:
- қарздор «QIZILQO’RG’ON QURILISH INVEST» хусусий корхонасини тўловга
қобилиятсиз деб топиш ва тугатишга доир иш юритишни бошлаш Қонуннинг
53 - 54 ва 143-моддаларида кўрсатилган қоидаларга риоя қилган ҳолда
маълумотларни расмий нашрда эълон қилиш ва судга бу ҳақида далилларни
тақдим қилиш;
- Қонуннинг 144-моддаси талабларидан келиб чиқиб, қарздорнинг
бошқарув органларидан уч иш куни ичида қарздорнинг бухгалтерия
ҳужжатлари ва бошқа ҳужжатлари, муҳрлари ва штамплари (муҳрлар ва
штамплар мавжуд бўлган тақдирда), моддий ва бошқа қимматликларини
тугатиш бошқарувчисига топширилиши таъминланишини талаб қилиш, мазкур
мажбуриятни бажаришдан бош тортилган тақдирда, қарздорнинг бошқарув
органлари, шу жумладан қарздор юридик шахснинг раҳбари қонунчиликка
мувофиқ жавобгар бўлиши ҳақида огоҳлантириш;
- Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил
14 августдаги “Сохта банкротлик, банкротликни яшириш ва қасддан
банкротликка олиб келиш аломатларини аниқлаш қоидаларини тасдиқлаш
тўғрисида”ги 224-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида жамиятда
сохта банкротлик, банкротликни яшириш ва қасддан банкротликка олиб келиш
аломатлари мавжудлиги юзасидан ҳисоботни 15 кунлик муддат ичида кредиторлар йиғилишига, иқтисодий судга тақдим қилиш;
- Қонуннинг 144-моддасида кўрсатилган ҳуқуқлари ва мажбуриятларига
амал қилган ҳолда тугатишга доир иш юритишни қонунда белгиланган
тартибда олиб бориш ва судга ҳал қилув қарори қабул қилинган санадан
бошлаб ҳар ойнинг якуни билан амалга оширилган ишлар юзасидан
далилларни илова қилган ҳолда оралиқ ҳисоботни тақдим этиш;
- тугатишга доир иш юритишни амалга ошириш натижалари тўғрисидаги
якуний ҳисоботни 2026 йил 27 апрель кунига қадар тақдим этиш
мажбурияти юклатилсин.
Қарздор зиммасига қарздорнинг бошқарув органлари тугатиш
бошқарувчиси тайинланган кундан эътиборан уч иш куни ичида қарздорнинг
бухгалтерия ҳужжатлари ва бошқа ҳужжатлари, муҳрлари ва штамплари
(муҳрлар ва штамплар мавжуд бўлган тақдирда), моддий ва бошқа
қимматликлари тугатиш бошқарувчисига топширилишини таъминлаш
мажбурияти юклатилсин. Мазкур мажбуриятни бажаришдан бош тортилган
тақдирда, қарздорнинг бошқарув органлари, шу жумладан қарздор юридик
шахснинг раҳбари қонунчиликка мувофиқ жавобгар бўлиши ҳақида
огоҳлантирилсин.
Қарздор «QIZILQO’RG’ON QURILISH INVEST» хусусий корхонасидан:
- тугатиш (суд) бошқарувчиси орқали аризачи «ULTRA BETON» МЧЖ
фойдасига олдиндан тўланган 1 236 000 сўм давлат божи ва 41 200 сўм почта
харажати ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қабул қилинган кундан қонуний кучга киради ва
дарҳол ижрога қаратилсин.
Ижро варақалари берилсин.
Ҳал қилув қарори устидан Жиззах вилоят судининг иқтисодий ишлар
бўйича судлов хайъати номига йўллаган ҳолда, бироқ ҳал қилув қарорини
қабул қилган судга бир ойлик муддат ичида апелляция тартибида шикоят
бериш (протест келтириш) ёки ҳал қилув қарори қонуний кучга кирган
кундан эътиборан олти ой ичида кассация тартибида шикоят бериш
(протест келтириш) мумкин.
Судья
Ф.Р.Музаффаров