Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1801-2511/9133 Дата решения 27.11.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Каршинский межрайонный экономический суд Судья IBRAGIMOV JASUR SHODMONOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ўрмонқурилиш Ответчик / Подсудимый Шўртан давлат ўрмон хўжалиги
Source ID 44932564-50bb-4e18-aee3-6bc437b574fe Claim ID PDF Hash 5a5713feab359d76... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Ссылки на нормативные акты 5
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ФКнинг 236-моддаси ФКнинг 236 law
ФКнинг 437-моддаси ФКнинг 437 law
ИПКнинг 66-моддаси ИПКнинг 66 law
ИПК 72-моддаси ИПК 72 law
ИПКнинг 118-моддаси ИПК 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1801-2511/9133-сонли иқтисодий иш ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Қарши шаҳри 2025 йил 27 ноябрь Қарши туманлараро иқтисодий суди судьяси Ж.Ибрагимов раислигида, судья ёрдамчиси Б.Давлятовнинг котиблигида даъвогар "Ўрмонқурилиш" ДУК жавобгар "Шўртан давлат ўрмон хўжалиги" ДМ ҳисобидан 243 143 200 сўм қарздорликни ундириш ҳақидаги даъво аризаси бўйича ишни даъвогар вакили З.Каттаев (ишончнома асосида), жавобгар вакили Б.Холматов (ишончнома асосида)лар иштирокида, суд биносида видеоконфренцалоқа хизмати орқали очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни аниқлади: даъвогар "Ўрмонқурилиш" ДУК(бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар "Шўртан давлат ўрмон хўжалиги" ДМ (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади) ҳисобидан 243 143 200 сўм қарздорликни ундиришни сўраган. Суднинг ажрими билан ишга низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида Қашқадарё вилоят ғазначилик хизмати бошқармаси ва Қашқадарё вилояти Иқтисодиёт ва молия бош бошқармаси жалб этилган. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъво талабларини қўллаб-қувватлаб, даъво талабларини қаноатлантиришни сўради. Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакили даъво талаби асоссиз эканлигини таъкидлаб, уни рад этишни сўради. Ишга учинчи шахс сифатида жалб этилган Қашқадарё вилоят Ғазначилик хизмати бошқармаси тарафлар ўртасида тузилган 2023 йил 30 мартдаги 3-сонли шартнома ва 2023 йил 14 ноябрдаги қўшимча келишув давлат харидларини ривожлантириш ва мониторинг бўйича шўъбасида рўйхатдан ўтганлиги ҳақида маълумотнома тақдим қилиб, иш ҳажми кўплиги сабабли ишни ғазначилик хизмати вакили иштирокисиз кўришни ҳамда қонуний қарор қабул қилишни сўраган. Суд ишда иштирок этувчи тарафлар вакилларининг тушунтиришларини, даъво аризасида келтирилган ҳолатларни иш ҳужжатлари билан бирга муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга кўра даъвогарнинг даъво талабини рад этишни лозим топди. Иш ҳужжатларидан кўринишича, даъвогар ва жавобгар ўртасида 2023 йил 30 мартда 165 000 дона кўчат етказиб бериш тўғрисида умумий қиймати 362 947 200 сўмлик 3-сонли шартнома тузилган. 2023 йил 14 ноябрда қўшимча келишув тузилиб, 165 000 дона тут кўчати етказиб бериш учун тузилган шартнома қиймати 362 947 200 сўмдан 61 000 дона кўчат учун 119 804 000 сўмга ўзгартирилган. Бироқ даъвогар қўшимча келишув асоссиз эканлигини таъкидлаб, 119 804 000 сўм тўланганлигини, қолган 243 143 200 сўмни ундириш ҳақида судга даъво аризаси билан мурожаат қилган. Суд даъво талабини асоссиз деб ҳисоблайди. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг (кейинги ўринда ФК) 8, 234-моддаларига кўра мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади. ФКнинг 236-моддасида мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши, 237-моддасида мажбуриятларни бажаришдан бир томонлама бош тортишга йўл қўйилмаслиги, 333-моддасида эса қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонунчиликда ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб бериши белгиланган. ФКнинг 437-моддасига мувофиқ маҳсулот етказиб бериш шартномасига мувофиқ тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланаётган маҳсулот етказиб берувчи сотувчи шартлашилган муддатда ёки муддатларда ўзи ишлаб чиқарадиган ёхуд сотиб оладиган товарларни сотиб олувчига тадбиркорлик фаолиятида фойдаланиш учун ёки шахсий, оилавий мақсадларда, рўзғорда ва шунга ўхшаш бошқа мақсадларда фойдаланиш билан боғлиқ бўлмаган бошқа мақсадларда фойдаланиш учун топшириш, сотиб олувчи эса товарларни қабул қилиш ва уларнинг ҳақини тўлаш мажбуриятини олади. Мазкур ҳолатда даъвогар ва жавобгар ўртасида тузилган 2023 йил 30 мартдаги 3-сонли шартномага 2023 йил 14 ноябрда тарафлар ўртасида қўшимча келишув имзоланиб, унинг қиймати 119 804 000 сўмга ўзгартирилган. Мазкур келишув ғазначиликдан рўйхатдан ўтказилган. Тарафлар ўртасида тасдиқланган ҳисобфактурага асосан 119 804 000 сўм даъвогарга ўтказиб берилган. Шу боисдан, суд даъвогарнинг 243 143 200 сўм ундириш талабини қаноатлантиришни рад этишни лозим топади. ИПКнинг 66-моддасига асосан иш бўйича далиллар ушбу Кодексда ва бошқа қонунларда назарда тутилган тартибда олинган фактлар ҳақидаги маълумотлар бўлиб, улар асосида суд ишда иштирок этувчи шахсларнинг талаблари ва эътирозларини асословчи ҳолатлар, шунингдек низони тўғри ҳал қилиш учун аҳамиятга эга бўлган бошқа ҳолатлар мавжудлигини ёки мавжуд эмаслигини аниқлайди. Бундай маълумотлар ёзма ва ашёвий далиллар, экспертларнинг хулосалари, мутахассисларнинг маслаҳатлари (тушунтиришлари), гувоҳларнинг кўрсатувлари, ишда иштирок этувчи шахсларнинг тушунтиришлари билан аниқланади. ИПК 72-моддасида қонунчиликка мувофиқ муайян далиллар билан тасдиқланиши керак бўлган иш ҳолатлари бошқа далиллар билан тасдиқланиши мумкин эмаслиги қайд этилган. ИПКнинг 118-моддасига асосан суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларга уларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда юкланади. Ўзбекистон Республикасининг “Давлат божи тўғрисида”ги Қонунга кўра, иқтисодий судларга бериладиган мулкий хусусиятга эга даъво аризаларидан даъво баҳосининг 2 фоизи миқдорида, бироқ базавий ҳисоблаш миқдорининг 1 бараваридан кам бўлмаган миқдорда давлат божи тўланиши лозим. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118моддасига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юкланади. Юқорида баён этилганларга кўра суд, даъвогарнинг даъвосини қаноатлантиришни рад этишни, почта харажатларини даъвогар зиммасида қолдиришни, даъвогардан республика бюджетига 4 862 864 сўм давлат божи, Ўзбекистон Республикаси Олий судининг депозитига 103 000 сўм видеоконфренцалоқа харажати ундиришни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 8, 236, 237, 333, 437моддаларини ҳамда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 112-113, 118, 176-179, 186, 192-моддаларини қўллаб, суд қарор қилди: Даъвони қаноатлантириш рад этилсин. Даъвогар "Ўрмонқурилиш" ДУК ҳисобидан республика бюджети ҳисобига 4 862 864 сўм давлат божи; -Ўзбекистон Республикаси Олий судининг депозитига 103 000 сўм видеоконфренцалоқа харажати ундирилсин. Даъвогар "Ўрмонқурилиш" ДУКнинг 41 200 сўм почта харажатини тўлаганлиги инобатга олиниб, зиммасида қолдирилсин. Ҳал қилув қарори устидан у қабул қилинган кундан эътиборан бир ой ичида шу суд орқали Қашқадарё вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция тартибида ёки қонуний кучга кирган ва апелляция тартибида кўрилмаган ҳал қилув қарори устидан у қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида кассация тартибида шикоят берилиши (протест келтирилиши) мумкин. Судья Ж.Ибрагимов