← Назад
Решение #2841072 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
8
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| нинг | 128 | — | law | |
| збекистон Республикаси Конституцияси | 68 | — | law | |
| збекистон Республикаси Ер кодекси | 16 | — | code_article | |
| Ер кодекси | 31 | — | code_article | |
| Ер кодекси | 36 | — | code_article | |
| судлар Ер кодекси | 36 | — | code_article | |
| илиш масаласи Ер кодекси | 38 | — | code_article | |
| ИПКнинг | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Фарғона шаҳри
2025 йил 27 ноябрь
4-1501-2501/20706-сонли иш
Фарғона туманлараро иқтисодий судининг раиси Т.Маматожиев
раислигида, судья ёрдамчиси Н.Эралиеванинг суд мажлиси котиблигида,
прокурор ёрдамчиси О.Холматов қатнашувида, даъвогар вакили
(ишончномага асосан) *******, Кадастр агентлиги Фарғона вилояти
бошқармаси Фарғона туман бўлими мутахассиси ******* иштирокида,
даъвогар ********нинг жавобгар «********» маъсулияти чекланган
жамиятига нисбатан ер участкасини олиб қўйиш ҳақидаги даъво аризаси
бўйича ишни суд биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
******** (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) судга даъво
аризаси билан мурожаат қилиб, Фарғона туман ҳокимининг 2018 йил 28
июнь кунги 1159-сонли қарори бўйича «********» маъсулияти чекланган
жамияти (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади)га иссиқхона ҳамда
қурилишда ишлатиладиган пардозлаш маҳсулотлари ишлаб чиқариш цехи
қуриш учун доимий фойдаланишга ажратиб берилган 1,20 га ер майдонини
жавобгар тасарруфидан олиб қўйишни сўраган.
Суднинг ажрими билан ишга Кадастр агентлиги Фарғона вилоят
бошқармасидан мутахассис жалб қилинган.
Даъвогар вакили даъво аризасини қувватлаб, жавобгарга иссиқхона
ҳамда қурилишда ишлатиладиган пардозлаш маҳсулотлари ишлаб чиқариш
цехи қуриш учун доимий фойдаланишга ер майдони ажратиб берилган
бўлсада, ер участкаси белгиланган тартибда давлат рўйхатидан
ўтказилмаганлиги, ажратилган ер майдонида қарийб 7 йил давомида
мақсадли равишда қурилиш ишлари амалга оширилмаганлиги ҳолатларини
баён қилиб, даъво аризани қаноатлантиришни сўради.
Кадастр агентлиги Фарғона вилояти бошқармаси Фарғона туман
бўлими мутахассиси даъво аризаси юзасидан ўз кўрсатмаларини баён қилиб,
жавобгарга ажратиб берилган ер майдонидан мақсадсиз фойдаланиб
келаётганлиги сабабли даъво аризани қаноатлантиришни сўради.
Прокурор даъво аризаси бўйича ўз фикрларини баён қилиб, даъво
аризани қаноатлантиришни сўради.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён
матнда ИПК деб юритилади)нинг 128-моддаси биринчи қисмига кўра, агар
суд иқтисодий суд ишларини юритиш иштирокчиси ўзига юборилган
ажримнинг кўчирма нусхасини олганлиги ёки ушбу Кодексда назарда
тутилган бошқа усулда хабардор қилинганлиги тўғрисида суд мажлиси
бошлангунига қадар маълумотларга эга бўлса, ушбу иштирокчи тегишли
тарзда хабардор қилинган деб ҳисобланади деб белгиланган.
Шу сабабли суд, жавобгарни суд мажлиси куни ҳақида тегишли
тартибда хабардор қилинганлиги сабабли унинг иштирокисиз ишни кўриб
чиқишни лозим деб топди.
Суд, ишда иштирок этувчи шахсларнинг кўргазмаларини тинглаб, иш
ҳужжатларини
ўрганиб
чиқиб,
қуйидагиларга
кўра,
даъвони
қаноатлантиришни лозим деб ҳисоблайди.
Иш ҳужжатларидан аниқланишича, Фарғона тумани ҳокимининг 2018
йил 28 июндаги 1159-сонли қарори қабул қилиниб, ушбу қарорнинг 2бандига кўра, туманнинг Миндонобод маҳалла фуқаролар йиғини
ҳудудидаги 241-сонли контурда жойлашган туман захирасида бўлган 1,20 га
қишлоқ хўжалигида фойдаланилмайдиган яроқсиз бўш ер майдони
“********” маъсулияти чекланган жамиятига иссиқхона ҳамда қурилишда
ишлатиладиган пардозлаш маҳсулотлари ишлаб чиқариш цехи қуриши учун
доимий фойдаланишга ажратиб берилиши белгиланган.
Кадастр агентлиги Фарғона вилояти бошқармаси Фарғона туман
бўлимининг 2025 йил 19 август кунги 07/01-223-сонли тақдимномасига кўра,
жойида ўрганилганда, МЧЖ томонидан шу кунга қадар 1,2 гектар ер
майдонида иссиқхона ҳамда қурилишда ишлатиладиган пардозлаш
маҳсулотлари ишлаб чиқариш цехи қурилиши ўз муддатида қурилмай,
мақсадсиз фойдаланиб келаётганлиги аниқланган.
Шунингдек, Кадастр агентлиги Фарғона вилояти бошқармаси Фарғона
туман бўлими мутахассислари томонидан тузилган 2025 йил 22 август кунги
далолатномага кўра, “********” МЧЖ раҳбари А.Якубов томонидан 1,2
гектар ер участкасидан белгиланган мақсадда фойдаланилмасдан, бошқа
мақсадларда фойдаланиб, 30 кв. метрдан иборат ноқонуний қурилма қуриб
олганлиги аниқланганлиги кўрсатилган.
Кадастр агентлиги Фарғона вилояти бошқармаси Фарғона туман
бўлимининг 2025 йил 30 октябрь кунги 192-сонли хатига кўра, “********”
маъсулияти
чекланган
жамиятига
иссиқхона
ҳамда
қурилишда
ишлатиладиган пардозлаш маҳсулотлари ишлаб чиқариш цехи қуриши учун
доимий фойдаланишга ажратиб берилган ер майдонига кадастр ҳужжатлари
тайёрланмаганлиги ва давлат рўйхатига олинмаганлиги билдирилган.
Даъвогарнинг жавобгарга йўллаган огоҳлантириш хатлари оқибатсиз
қолдирилган.
Шу сабабли даъвогар судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб,
ажратиб берилган 1,20 га ер майдонини жавобгар тасарруфидан олиб
қўйишни сўраган.
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 68-моддаси биринчи
қисмига кўра, ер, ер ости бойликлари, сув, ўсимлик ва ҳайвонот дунёси ҳамда
бошқа табиий ресурслар умуммиллий бойликдир, улардан оқилона
фойдаланиш зарур ва улар давлат муҳофазасидадир.
Ўзбекистон Республикаси Ер кодексининг 16-моддасига кўра, Ер
умуммиллий бойликдир, ундан оқилона фойдаланилиши лозим ва у давлат
томонидан муҳофаза этилади.
Ер кодексининг 31-моддасига кўра, юридик ва жисмоний шахсларнинг
ер участкасига бўлган ҳуқуқи жойнинг ўзида чегаралар белгиланганидан, ер
участкаларининг планлари (чизмалари) ва тавсифлари тузилиб, ер
участкаларига бўлган ҳуқуқ давлат рўйхатига олинганидан кейин вужудга
келади.
Ер кодексининг 36-моддаси биринчи қисмининг 10-бандига кўра, бутун
ер участкасига ёки унинг бир қисмига эгалик қилиш ҳуқуқи ёхуд ундан
доимий ёки муддатли фойдаланиш ҳуқуқи, шунингдек ер участкасини
ижарага олиш ҳуқуқи, қишлоқ хўжалиги эҳтиёжлари учун берилган ер
участкасидан бир йил мобайнида ва қишлоқ хўжалиги соҳасига тааллуқли
бўлмаган эҳтиёжлар учун берилган ер участкасидан икки йил мобайнида
фойдаланилмаганида бекор қилинишини белгиланган.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2023 йил 20 ноябрь
кунги 28-сонли “Судларда ерга оид низоларни кўришда қонунчилик
ҳужжатлари нормаларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида”ги
қарорининг 24-бандига кўра, судлар Ер кодекси 36-моддасининг 6 — 11бандларида назарда тутилган ҳолларда ер участкасига бўлган ҳуқуқларнинг
бекор қилиш масаласи Ер кодексининг 38-моддасига мувофиқ, ерлардан
фойдаланиш ва уларни муҳофаза қилиш устидан давлат назоратини амалга
оширувчи органнинг ер эгасини ёки ердан фойдаланувчини олдиндан
огоҳлантирганидан кейин туман (шаҳар) ҳокимига ер участкасини олиб
қўйиш ҳақида киритилган тақдимномаси асосида туман (шаҳар) ҳокимининг
ер участкасига бўлган ҳуқуқни бекор қилиш ва ер майдонини олиб қўйиш
ҳақидаги даъво аризасига биноан суд тартибида ҳал этилишини инобатга
олишлари лозим.
Бу тоифадаги ишларни кўришда судлар ер участкасига бўлган ҳуқуқни
вужудга келтирувчи ҳужжат (ҳоким қарори, савдо баённомаси, шартномаси
ва бошқалар) тегишли тартибда давлат рўйхатидан ўтказилиб, ер участкасига
бўлган ҳуқуқ юзага келганлигини текширишлари лозим.
Агар ер участкасига бўлган ҳуқуқни вужудга келтирувчи ҳужжат
давлат рўйхатидан ўтказилмаган бўлса, судлар ҳуқуқ юзага келмаганлиги
асоси билан ҳуқуқни бекор қилиш талабини рад этиб, ер участкасини олиб
қўйиш талабини қаноатлантириши лозимлиги ҳақида тушунтиришлар
берилган.
Ушбу ҳуқуқ нормаларига асосан суд, даъвогарнинг жавобгар
тасарруфидаги иссиқхона ҳамда қурилишда ишлатиладиган пардозлаш
маҳсулотлари ишлаб чиқариш цехи қуриш учун доимий фойдаланишга
ажратиб берилган 1,20 га ер майдонини олиб қўйиш ҳақидаги талабини
асосли деб ҳисоблаб, қаноатлантиришни лозим деб топди.
ИПКнинг 118-моддаси биринчи қисмига кўра, суд харажатлари ишда
иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига
мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади деб белгиланган.
Шу сабабли суд, даъво аризасини қаноатлантиришни, даъвогар
фойдасига жавобгардан тўланган 41 200 сўм почта харажатини ундиришни,
жавобгардан Республика бюджетига 4 120 000 сўм давлат божини
ундиришни лозим деб топди.
Бинобарин, юқоридагиларга кўра ҳамда Ўзбекистон Республикаси
Иқтисодий процессуал кодексининг 68, 118, 129,170, 176-179 - моддаларини
қўллаб, суд
қ а р о р қ и л а д и:
Даъво аризаси қаноатлантирилсин.
Жавобгар «********» маъсулияти чекланган жамияти тасарруфидаги
иссиқхона ҳамда қурилишда ишлатиладиган пардозлаш маҳсулотлари ишлаб
чиқариш цехи қуриш учун доимий фойдаланишга ажратиб берилган 1,20 га
ер майдони олиб қўйилсин.
Даъвогар ******** фойдасига жавобгар «********» маъсулияти
чекланган жамияти ҳисобидан 41 200 сўм почта харажати ундирилсин.
Жавобгар «********» маъсулияти чекланган жамияти ҳисобидан
Республика бюджетига 4 120 000 сўм давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қароридан норози томон бир ой муддат ичида Фарғона
вилоят судига апелляция шикояти, прокурор протест келтиришга ҳақли.
Раислик этувчи:
Т.Маматожиев