← Назад
Решение #2841084 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
5
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| тисодий процессуал кодекси | 170 | — | code_article | |
| ФКнинг | 703 | — | law | |
| мазкур кодекс | 705 | — | code_article | |
| ФКнинг | 333 | — | law | |
| ИПКнинг | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
****-сонли иқтисодий иш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
**** шаҳри
2025 йил ****
**** туманлараро иқтисодий суди судья ****нинг раислигида, судья
ёрдамчиси ****нинг котиблигида, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси
Наманган вилоят ҳудудий бошқармасининг даъвогар **** масъулияти
чекланган жамияти манфаатида жавобгар **** фермер хўжалиги хисобидан
**** сўм кўрсатилган хизмат хақини ундириш тўғрисидаги даъво аризаси
бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни даъвогар вакили **** (****
ишончномага асосан) суднинг биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб,
қуйидагиларни
аниқлади:
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Наманган вилоят ҳудудий
бошқармаси даъвогар **** масъулияти чекланган жамияти манфаатида
(бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) судга даъво аризаси билан
мурожаат қилиб, **** фермер хўжалиги (бундан буён матнда жавобгар деб
юритилади) ҳисобидан **** сўм кўрсатилган техника хизматидан бўлган
қарздорликни ундиришни сўраган.
Суд мажлисида даъвогар вакили даъво талабларини қувватлаб, суд
мажлиси
кунига
қадар
қарздорлик
бўйича
тўловлар
амалга
оширилмаганлигини билдириб, даъвони қаноатлантиришни сўради.
Суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор
этилган жавобгар суд мажлисида вакил иштирокини таъминламади.
Савдо-саноат палатаси Наманган вилоят ҳудудий бошқармаси ишни
вакили иштирокисиз кўришни сўраган.
Юқоридаги ҳолатларни инобатга олиб, суд Ўзбекистон Республикаси
Иқтисодий процессуал кодексининг 170-моддасига асосан ишни Палата ва
жавобгар вакилларининг иштирокисиз кўришни лозим топди.
Суд даъвогар вакилининг тушунтиришларини, ишдаги мавжуд ҳамда
тақдим этилган ҳужжатларни ўрганиб, уларга ҳуқуқий баҳо бериб,
қуйидагиларга асосан даъво аризасини қаноатлантиришни лозим топди:
ишдаги ҳужжатлардан аниқланишича, тарафлар ўртасида **** йил
**** куни “Қишлоқ хўжалик маҳсулотлари етиштирувчиларга хизматлар
кўрсатиш ва механизация ёрдамида ишлар бажариш юзасидан” ****-сонли
шартнома (кейинги ўринларда матнда “шартнома” деб юритилади) тузилган.
Шартнома 1-бандига кўра “Бажарувчи” “Буюртмачи” нинг буюртмасига
биноан механизациялашган ишларни бажариш, сервис агротехника
хизматлари ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш билан боғлиқ
хизматлар кўрсатиш (ишларни бажариш)ни, “Буюртмачи” эса, ушбу хизмат
(иш)ларни, қабул қилиб олиш ва улар учун белгиланган ёки келишилган
2
нархлар бўйича хақ тўлаш мажбуриятини олган.
Шартнома шартларига асосан даъвогар томонидан ўзига қарашли
қишлоқ хўжалиги техникасида механизация хизматларини бажарганлиги
натижасида жавобгарнинг даъвогар олдида **** сўм қарздорлиги вужудга
келган.
Даъвогар томонидан **** ушбу қарздорликни тўлаш бўйича жавобгарга
талабнома юборилган бўлса-да, жавобгар томонидан талабнома оқибатсиз
қолдирилган.
Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда
ФК деб юритилади) 234-моддасида мажбуриятлар шартномадан, зиён
етказиш натижасида ҳамда ФКда кўрсатилган бошқа асослардан келиб
чиқиши, 236-моддасида эса мажбуриятлар мажбурият шартларига ва
қонунчилик ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар
бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа
талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши кераклиги белгиланган.
ФКнинг 703-моддасига асосан, ҳақ эвазига хизмат кўрсатиш
шартномаси бўйича ижрочи буюртмачининг топшириғи билан ашёвий
шаклда бўлмаган хизматни бажариш (муайян ҳаракатларни қилиш ёки
муайян фаолиятни амалга ошириш), буюртмачи эса бу хизмат учун ҳақ
тўлаш мажбуриятини олиши назарда тутилган бўлса, мазкур кодекснинг
705-моддасига кўра, буюртмачи ўзига кўрсатилган хизматлар ҳақини ҳақ
эвазига хизмат кўрсатиш шартномасида кўрсатилган муддатларда ва
тартибда тўлаши шартлиги баён этилган.
ФКнинг 333-моддасида қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни
бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонун
ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб белгиланган бўлмаса, жавоб
бериши белгиланган.
Суд даъво талабини асосли деб ҳисоблайди. Жавобгарнинг қарздорлиги
тарафлар ўртасида тузилган шартнома, солиштирма далолатнома, ҳисобварақфактура, маълумотнома ва ишдаги мавжуд ҳужжатлар билан ўз тасдиғини
топган.
Шу сабабдан, суд даъво талабини қаноатлантириб, жавобгар ҳисобидан
даъвогар фойдасига **** сўм асосий қарзни ундиришни лозим топади.
ИПКнинг 118-моддасига асосан суд харажатлари ишда иштирок этувчи
шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб
равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
“Давлат божи тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг Қонуни
билан тасдиқланган давлат божи ставкаларининг 2-банди а-кичик бандига
мувофиқ, иқтисодий судларга бериладиган мулкий хусусиятга эга даъво
аризаларидан даъво баҳосининг 2 фоизи миқдорида, бироқ БҲМнинг бир
бараваридан кам бўлмаган миқдорда давлат божи ундирилиши белгиланган.
Даъвогар қонунда белгиланган имтиёздан фойдаланган ҳолда олдиндан
давлат божи тўловисиз даъво аризаси киритган.
Суд ишни кўриш билан боғлиқ суд харажатларини тақсимлаш
масаласини муҳокама қилиб, суд харажатларини жавобгар зиммасига
3
юклашни, жавобгардан даъвогар фойдасига **** сўм почта харажати,
республика бюджетига **** сўм давлат божи ундиришни лозим топди.
Юқоридагиларга асосан ҳамда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал кодексининг 118, 170, 176-180-моддаларини қўллаб, суд
қарор қилади:
Даъво талаби қаноатлантирилсин.
**** фермер хўжалиги ҳисобидан **** масъулияти чекланган жамияти
фойдасига **** сўм кўрсатилган хизмат ҳақи ва **** сўм почта харажати
ундирилсин.
**** фермер хўжалиги ҳисобидан республика бюджетига **** сўм
давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қабул қилинган санадан бошлаб бир ойлик муддат
ўтгач қонуний кучга киради.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақалари берилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан бир ойлик муддат ичида апелляция
тартибида ёки ҳал қилув қарори қонуний кучга кирганидан кейин олти ой
муддат ичида кассация тартибида **** туманлараро иқтисодий суди орқали
Наманган вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига
шикоят қилиниши (протест келтирилиши) мумкин.
Раислик қилувчи, судья
****