Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1801-2501/7615 Дата решения 27.11.2025 Инстанция Апелляция Тип документа Суд Каршинский межрайонный экономический суд Судья IBRAGIMOV JASUR SHODMONOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение E O-FRUI S Ответчик / Подсудимый S NJ R K PI L QURILIS
Source ID 46b1e5d7-556f-49cd-b410-f7e0e464b047 Claim ID PDF Hash fce02c832a8ac3ae... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Ссылки на нормативные акты 16
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикаси Конституциясининг 15-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 15 law
збекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 55 law
нинг 234-моддаси нинг 234 law
ФКнинг 236-моддаси ФКнинг 236 law
Ушбу Кодекснинг 238-моддаси Ушбу Кодекс 238 code_article
ФКнинг 386-моддаси ФКнинг 386 law
бандида ФКнинг 326-моддаси бандида ФК 326 law
дори ФКнинг 327-моддаси дори ФК 327 law
Даъво аризасида ФКнинг 327-моддаси Даъво аризасида ФК 327 law
ИПКнинг 66-моддаси ИПКнинг 66 law
Ушбу Кодекснинг 72-моддаси Ушбу Кодекс 72 code_article
ИПКнинг 68-моддаси ИПКнинг 68 law
ИПКнинг 74-моддаси ИПКнинг 74 law
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
ИПКнинг 176-моддаси ИПКнинг 176 law
ИПКнинг 278-моддаси ИПКнинг 278 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1801-2501/7615-сонли иш Биринчи инстанция судида ишни кўрган судья А.Қодиров Апелляция инстанцияси судида маърузачи судья Ҳ.Турсунов ҚАШҚАДАРЁ ВИЛОЯТ СУДИ ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ АПЕЛЛЯЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ ҚАРОРИ Қарши шаҳри 2025 йил 27 ноябрь Қашқадарё вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати апелляция инстанциясида раислик этувчи Н.Хўжақулов, ҳайъат аъзолари судьялар Л.Абдуллаев ва Ҳ.Турсуновдан иборат таркибда, судья катта ёрдамчиси Г.Азимованинг котиблигида Қарши туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 25 сентябрдаги ҳал қилув қарорига нисбатан жавобгар “S NJ R K PI L QURILIS ” хусусий корхонаси томонидан берилган апелляция шикояти бўйича ишни жавобгар вакиллари А.Махманазаров, С.Рахимов (ишончнома асосида), даъвогар “E O-FRUI S” масъулияти чекланган жамияти раҳбари А.Бобоев (шахсий маълумотнома асосида), вакили И.Атамуродов (ишончнома асосида)лар иштирокида суд биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Қашқадарё вилоят ҳудудий бошқармаси даъвогар “E O-FRUI S” масъулияти чекланган жамияти манфаатида судга даъво ариза билан мурожаат қилиб, жавобгар “S NJ R K PI L QURILIS ” хусусий корхонасидан 1 585 975 000 сўм асосий қарз, 792 987 500 сўм пеня, 82 709 683 сўм банк фоизини ундиришни сўраган. Биринчи инстанция судининг 2025 йил 25 сентябрдаги ҳал қилув қарорига асосан даъво аризаси қисман қаноатлантирилиб, суд харажатлари қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда тарафлар зиммасига юклатилган. Мазкур ҳал қилув қароридан норози бўлиб жавобгар томонидан берилган апелляция шикоятида суд ҳужжатини бекор қилиб, даъво аризани қаноатлантиришни рад этиш тўғрисида янги қарор қабул қилиш сўралган. Бунга асос сифатида иш учун муҳим ҳолатлар аниқланмаганлиги, далиллар лозим даражада текширилмаганлиги, моддий ва процессуал ҳуқуқ нормалари нотўғри қўлланилганлиги, пеня асоссиз ундирилганлиги, қарздорлик мавжуд эмаслиги, тадбиркорлик субъектининг мулкий аҳволи инобатга олинмаганлиги, даъвогар пеня миқдорининг кўпайишига сабаб бўлганлиги, пенянинг ҳисобкитоби йўқлиги, даъво талабининг асослилигини тасдиқловчи ишончли ва мақбул далиллар мавжуд эмаслиги каби важлар кўрсатилган. Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакиллари шикоятида келтирилган важларни қўллаб-қувватлаб, биринчи инстанция суди иш учун муҳим ҳолатларга эътибор қаратмаганлигини, далилларга нотўғри баҳо берганлигини, пеня ҳисоб-китоби асослантирилмаганлигини, кўчмас мулк ери учун даъвогар раҳбарига нақд пул берилганлигини, аммо бу ушбу шартномага боғлиқ эмаслигини шартномада тўлов иловага мувофиқ амалга оширилиши назарда тутилган бўлсада, аммо шартноманинг ажралмас қисми бўлган тўлов графиги мавжуд эмаслигини, низо юзасидан келишув бўйича жавобгар раҳбарига 2 таклифлар билдирилганлигини, лекин инобатга олмаганлигини, даъво талабида кўрсатилган пул маблағини ундириш даъвогарнинг мулкий аҳволига жиддий таъсир қилиши ва банкротлик ҳолатига олиб келишини, турар жойда фуқаролар истиқомат қилишини, 50 млн сўм миқдорида пул маблағи суднинг қароридан кейин тўлаб берилганлигини, қарздорлик мавжудлигини, буни инкор қилмаслигини, ишга савдо ташкилоти жалб қилинмаганлигини, тўловларни қисқа муддатларда бартараф этишини, даъвогарнинг ҳаракатсизлиги оқибатида қарздорлик ва пеня ҳосил бўлганлигини маълум қилиб, шикоятни қаноатлантиришни, суднинг ҳал қилув қарорини бекор қилишни ҳамда даъво аризасини қаноатлантиришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилишни сўради. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар раҳбари шикоятда келтирилган важларнинг асоссиз эканлигини, тарафлар ўртасида тузилган шартнома мажбуриятларини жавобгар бажармаганлигини, мулк учун умуман тўловларни амалга оширмаганлигини, келишув бўйича кўрилган чоралар натижа бермаганлигини, нақд пул олганлиги ҳолати юзасидан келтирилган важлар ушбу шартномага алоқаси йўқлигини ва унинг асоссизлигини, қарздорликни бартараф этиш ҳақида жавобгар бир неча бор огоҳлантирилганлигини, пеня ҳисоб-китоби даъво аризасида кўрсатилганлигини баён қилиб, апелляция шикоятини қаноатлантиришни рад этишни сўради. Суд мажлиси тайинланган кун ва вақти ҳақида ажрим нусхаси Палатага юборилган бўлсада, суд муҳокамасида иштирок этмади. Мазкур ҳолатда судлов ҳайъати Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (кейинги ўринда – ИПК деб юритилади)нинг 127, 274моддаларига асосан ишни унинг иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топди. Судлов ҳайъати тарафларнинг тушунтиришларини эшитиб, шикоятда келтирилган важларни ишдаги далиллар ва қонун ҳужжатлари асосида ўрганиб чиқиб, муҳокама қилиб, қуйидагиларга асосан апелляция шикоятини қаноатлантиришни рад этишни, биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдиришни ҳамда суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим топди. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 15-моддасига асосан Ўзбекистон Республикасида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларининг устунлиги сўзсиз тан олинади. Ўзбекистон Республикаси Конституцияси мамлакатнинг бутун ҳудудида олий юридик кучга эга, тўғридан-тўғри амал қилади ва ягона ҳуқуқий маконнинг асосини ташкил этади. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддасига кўра ҳар кимга бузилган ҳуқуқ ва эркинликларини тиклаш учун унинг иши қонунда белгиланган муддатларда ваколатли, мустақил ҳамда холис суд томонидан кўриб чиқилиши ҳуқуқи кафолатланиши белгиланган. Иш ҳужжатлари ва суд муҳокамаси давомида аниқланган ҳолатлардан маълум бўлишича, тарафлар ўртасида 2024 йил 11 декабрда 459-сонли олди-сотди шартномаси тузилган бўлиб, шартнома шартларига кўра буюртмачи Қарши шаҳар, “Батош” МФЙ, Қарши-Бешкент йўли кўчаси 247-уйда жойлашган бошланғич баҳоси 1 585 975 000 сўм, умумий майдони 2677.50 кв.м, қурилиш майдони 678.84 кв.м бўлган қурилиш тугалланмаган “Маъмурий бино ишлаб чиқариш цехи ва ёрдамчи бинонинг бир қисмини 18.15.50.02.03.0081 литер ёрдамчи бино (қурилиш тугалланмаган) биносини “сотиб олувчи”га бўлиб-бўлиб тўлаб бориш 3 шарти билан сотиш, “сотиб олувчи” эса уни қабул қилиб олиш ва ушбу мулк учун босқичма-босқич тўловларни амалга ошириш мажбуриятини олган. Мулк тарафлар ўртасида 2024 йил 11 декабрда тузилган оралиқ топширишқабул қилиш далолатномасига асосан жавобгарга топширилган ва қарздорлик ушбу кунда расмийлаштирилган 19-сонли ҳисоб-фактура билан тасдиқланган. Бироқ, жавобгар шартнома мажбуриятларини лозим даражада бажармасдан тўловларни ўз вақтида амалга ошириб келмаган. Қарздорликни бартараф этиш ҳақида юборилган талабномалар ижроси жавобгар томонидан оқибатсиз қолдирилган. Шу сабабли палата даъвогар манфаатида судга даъво ариза билан мурожаат қилган. Судлов ҳайъати биринчи инстанция суди иш ҳолатларини ўрганиб чиқиб, далилларга ҳуқуқий баҳо бериб, моддий ва процессуал қонун ҳужжатларини тўғри қўллаган ҳолда даъво аризани қисман қаноатлантириш тўғрисида асосли хулосага келган деб ҳисоблайди. Чунки, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (кейинги ўринда – ФК деб юритилади)нинг 234-моддасига мувофиқ мажбурият – фуқаролик ҳуқуқий муносабат бўлиб, унга асосан бир шахс (қарздор) бошқа шахс (кредитор) фойдасига муайян ҳаракатни амалга оширишга, чунончи мол-мулкни топшириш, ишни бажариш, хизматлар кўрсатиш, пул тўлаш ва ҳоказо ёки муайян ҳаракатдан ўзини сақлашга мажбур бўлади, кредитор эса қарздордан ўзининг мажбуриятларини бажаришни талаб қилиш ҳуқуқига эга бўлади. Мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади. ФКнинг 236-моддасига кўра мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонунчилик ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиги керак, 237-моддасига асосан мажбуриятни бажаришдан бир томонлама бош тортиш ва шартнома шартларин бир томонлама ўзгартиришга йўл қўйилмайди. Ушбу Кодекснинг 238-моддасига мувофиқ мажбурият келишилган ва тарафлар учун мақбул усулда бажарилиши шарт. Тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг 3.1-бандида сотиб олувчининг асосий мажбуриятларидан бири сифатида шартнома бўйича сотувчининг ҳисобрақамига шартномада белгиланган муддатларда мулкнинг сотув қийматини тўлаши назарда тутилган. ФКнинг 386-моддасига асосан олди-сотди шартномаси бўйича бир тараф (сотувчи) товарни бошқа тараф (сотиб олувчи)га мулк қилиб топшириш мажбуриятини, сотиб олувчи эса бу товарни қабул қилиш ва унинг учун белгиланган пул суммаси (баҳоси)ни тўлаш мажбуриятини олади. Мазкур қонун ҳужжатларига асосан биринчи инстанция суди даъво талабининг асосий қарздорликни ундириш қисмини тўлиқ қаноатлантириш тўғрисида қонуний тўхтамга келган. Бундан ташқари, биринчи инстанция суди даъво аризасида кўрсатилган пеня ва банк фоизини ундириш ҳақидаги талабларни шартнома шартлари асосида ўрганиб чиқиб, муҳокама қилиб, жавобгарнинг тадбиркорлик субъекти эканлигини инобатга олган ҳолда ўз ваколатидан келиб, неустойка миқдорини қисман 4 қаноатлантириш ҳамда банк фоизини қаноатлантиришга асослар йўқлиги ҳақида тўғри хулосага келган. Даъво аризасида асосий мажбуриятга нисбатан пенянинг ҳисоб-китоби кўрсатилган. Тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг 5.6-бандида ушбу шартномада белгиланган тўлов мажбуриятлари ўз вақтида тўланмаганлиги учун кечиктирилган сумманинг ҳар бир кунига сотиб олувчи сотувчига 0.4 фоиз миқдорида пеня тўлаши, пеня шартнома суммасининг 50 фоизидан ошмаслиги қайд этилган. Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги Қарорининг 2-бандида судлар неустойкани ундириш тўғрисидаги даъволарни ҳал қилишда неустойка миқдорининг қонун талабларига мувофиқ ҳисобланганлиги, унинг асослилиги, мажбурият бузилиши оқибатларига мутаносиблиги каби ҳолатларни ҳар томонлама ва чуқур муҳокама қилиб, талаб қилинган неустойканинг адолатли миқдорини белгилашлари шартлиги, 4-бандида ФКнинг 326-моддасига мувофиқ суд қарздор томонидан мажбуриятларнинг бажарилиш даражасини, мажбуриятда иштирок этувчи тарафларнинг мулкий аҳволини, шунингдек кредиторнинг манфаатларини эътиборга олиб, неустойка миқдорини камайтиришга ҳақли эканлиги, шу билан бирга неустойканинг энг кам миқдори ФКнинг 327-моддасида кўрсатилган фоизлар миқдоридан кам бўлмаслиги лозимлиги ҳақида тушунтириш берилган. Даъво аризасида ФКнинг 327-моддасига асосан эмас, балки тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг 4.2-бандига кўра 82 709 683 сўм банк фоизини ундириш сўралган. Тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг 4.2-бандида сотиб олувчи мулкнинг 1 585 975 000 сўмлик қийматининг бошланғич тўлов сифатида 15 %, яъни 237 896 250 сўмни банк иш кунида, қолган 85 % 1 348 078 375 сўм қисмини эса 5 ой давомида шартноманинг ажралмас қисми бўлган Ўзбекистон Республикаси Марказий банкнинг қайта молиялаштириш ставкаси бўйича қайтариш жадвалига асосан сотувчининг ҳисоб-рақамига тўлиқ тўлаб бериши қайд этилган. Шартноманинг ушбу шарти даъвогарнинг жавобгардан бошқа шахсларнинг пул маблағларини ғайриқонуний ушлаб қолиш, уларни қайтариб беришдан бош тортиш, уларни тўлашни бошқача тарзда кечиктириш ёхуд бошқа шахс ҳисобидан асоссиз олиш ёки жамғариш натижасида улардан фойдаланганлик учун ушбу маблағлар суммасига фоиз ундириш ҳуқуқини келтириб чиқармайди. Шу сабабли биринчи инстанция суди даъво талабининг ушбу қисми билан асосли равишда келишмаган. Бундан ташқари, судлов ҳайъати жавобгар вакилининг 90 млн сўм миқдорида пул маблағи тўлаб берилганлиги ҳолатини даъвогар раҳбари тан олганлиги сабабли асосий қарздорлик қисмидан ушбу суммани чегириб ташлаш лозимлиги ҳақидаги важлари билан қўшилмайди. Сабаби, даъвогар раҳбарининг ушбу ҳолатни тан олганлиги факти даъво талабини қисман инкор қилувчи далил ҳисобланмайди, ўз навбатида ушбу миқдорда пул маблағи айнан низолашилаётган шартнома бўйича тўлаб берилганлигини тасдиқловчи мақбул далиллар мавжуд эмас. 5 Мазкур ҳолатлардан келиб чиқиб, судлов ҳайъати апелляция шикоятида келтирилган важлар билан қўшилмайди. ИПКнинг 66-моддасига асосан иш бўйича далиллар ушбу Кодексда ва бошқа қонунларда назарда тутилган тартибда олинган фактлар ҳақидаги маълумотлар бўлиб, улар асосида суд ишда иштирок этувчи шахсларнинг талаблари ва эътирозларини асословчи ҳолатлар, шунингдек низони тўғри ҳал қилиш учун аҳамиятга эга бўлган бошқа ҳолатлар мавжудлигини ёки мавжуд эмаслигини аниқлайди. Бундай маълумотлар ёзма ва ашёвий далиллар, экспертларнинг хулосалари, мутахассисларнинг маслаҳатлари (тушунтиришлари), гувоҳларнинг кўрсатувлари, ишда иштирок этувчи шахсларнинг тушунтиришлари билан аниқланади. Ушбу Кодекснинг 72-моддасига биноан қонунчиликка мувофиқ муайян далиллар билан тасдиқланиши керак бўлган иш ҳолатлари бошқа далиллар билан тасдиқланиши мумкин эмас. ИПКнинг 68-моддасига кўра ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши керак. ИПКнинг 74-моддасига мувофиқ суд далилларга ишнинг барча ҳолатларини жамлаб, уларни суд мажлисида қонунга амал қилган ҳолда ҳар томонлама, тўлиқ ва холис кўриб чиқишга асосланган ўз ички ишончи бўйича баҳо беради, ҳар бир далил ишга алоқадорлиги, мақбуллиги ва ишончлилиги нуқтаи назаридан, далилларнинг йиғиндиси эса етарлилиги нуқтаи назаридан баҳоланиши лозим, 75-моддасига кўра иш учун аҳамиятга эга бўлган ҳолатлар тўғрисидаги маълумотларни ўз ичига олган ҳужжатлар, шартномалар, маълумотномалар, амалий ёзишмалар ёзма далиллардир. ИПКнинг 118-моддасига асосан суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. “Давлат божи тўғрисида”ги Қонунга кўра иқтисодий судларга апелляция, кассация ва тафтиш тартибида берилган шикоятлардан биринчи инстанция судида кўриб чиқиш учун аризалар берилганда тўланадиган ставканинг 50 фоизи миқдорида давлат божи ундирилиши лозимлиги қайд этилган. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2020 йил 19 декабрдаги 36-сонли “Иқтисодий ишлар бўйича суд харажатларини ундириш амалиёти тўғрисида”ги Қарорининг 20-бандида апелляция, кассация ва тафтиш шикоятлари суд ҳужжатининг бир қисмига нисбатан берилганда давлат божи суд ҳужжатининг низолашилаётган қисмидан келиб чиқиб ҳисобланиши назарда тутилган. Гарчи, апелляция шикоятида суд ҳужжатининг пеня ундириш қисмини бекор қилиш сўралган бўлсада, аммо ўтказилган суд муҳокамалари давомида жавобгар вакиллари асосий қарздорликка ҳам эътирози борлигини баён қилиб, тўлов графиги мавжуд эмаслиги, асосий қарздорлик даврлари ҳисоб-китоби йўқлиги, айнан шу объект учун нақд пул шаклида қисман пул берилганлиги, асосий қарздорлик қисмидан берилган нақд пулларни чегириб ташлаш лозимлиги ҳақидаги важларни келтиришди. Апелляция шикояти бўйича жавобгар томонидан даъво аризасида ундириш сўралган пеня миқдоридан келиб чиқиб эмас, балки ундирилган пеняга нисбатан кичик тадбиркорлик субъекти белгиланган ставканинг 50 фоизи миқдорида давлат божи тўланган. 6 Юқоридаги Пленум қарорининг 6.3-бандига кўра иқтисодий судга мурожаат қилишда кичик тадбиркорлик субъекти томонидан белгиланган ставканинг 50 фоизи миқдорида давлат божи тўланган бўлиб, даъво талаблари қаноатлантирилганда, агар жавобгар давлат божини тўлашдан озод этилмаган бўлса, ишни кўриш натижаси бўйича ундан ундириладиган давлат божининг миқдори даъвогар томонидан тўлаб чиқилган сумма билан чегараланади. Биринчи инстанция судида қарздор ишда жавобгар сифатида иштирок этган, суд умумий асосларда давлат божи ундирган. Шу сабабли судлов ҳайъати апелляция шикояти бўйича олдиндан тўланган суд харажатларини жавобгар зиммасида қолдириб, жавобгардан қўшимча равишда давлат божи ундиришни лозим топди. ИПКнинг 176-моддаси олтинчи қисмига асосан суднинг ҳал қилув қарори қонуний ва асослантирилган бўлиши керак. У суд мажлисида текширилган далилларгагина асосланган бўлиши мумкин. ИПКнинг 278-моддаси биринчи қисми 1-бандига мувофиқ апелляция инстанцияси суди апелляция шикоятини (протестини) кўриб чиқиш натижалари бўйича ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдиришга ҳақли. Юқоридагиларга кўра, судлов ҳайъати апелляция шикоятини қаноатлантиришни рад этишни, биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдиришни ҳамда суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим топди. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 15, 55-моддаларини, Фуқаролик кодексининг 234, 236-238, 386-моддаларини ҳамда Иқтисодий процессуал кодексининг 66, 68, 74, 118, 176, 278, 280-моддаларини қўллаб, судлов ҳайъати қарор қилади: Жавобгар “S NJ R K PI L QURILIS ” хусусий корхонаси томонидан берилган апелляция шикоятини қаноатлантириш рад этилсин. Қарши туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 25 сентябрдаги ҳал қилув қарори ўзгаришсиз қолдирилсин. Жавобгар “S NJ R K PI L QURILIS ” хусусий корхонасидан республика бюджетига қўшимча равишда 23 501 722 сўм давлат божи ундирилсин. Ижро варақаси берилсин. Қарор қабул қилинган пайтдан бошлаб қонуний кучга киради. Мазкур қарордан норози томон Қашқадарё вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига тафтиш тартибида шикоят (протест) бериши мумкин. Раислик этувчи Н.Хўжақулов Судьялар Л.Абдуллаев Ҳ.Турсунов