Реквизиты
Категория economic_new Номер дела 4-2201-2504/11278 Дата решения 27.11.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Урганч туманлараро иқтисодий суди Судья ALLABERGANOVA NILUFAR ATAMURATOVNA Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 48ebd2b7-dda1-4755-a79b-ce6f04ab6b3a Claim ID PDF Hash 5dece9daed795f6e... Загружено 10.04.2026 PDF
Ссылки на нормативные акты 8
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикаси Конституциясининг 15-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 15 law
збекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 55 law
аролик кодексининг 236-моддаси аролик кодекси 236 code_article
онунининг 25-моддаси онуни 25 law
аролик кодексининг 326-моддаси аролик кодекси 326 code_article
аролик кодексининг 335-моддаси аролик кодекси 335 code_article
тисодий процессуал кодексининг 68-моддаси тисодий процессуал кодекси 68 code_article
Ушбу Кодекснинг 118-моддаси Ушбу Кодекс 118 code_article
Текст решения 6 771 символов
*****-сонли иқтисодий иш Судья: ***** ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Урганч шаҳар 2025 йил ***** Урганч туманлараро иқтисодий судининг судьяси ***** раислигида, судья ёрдамчиси *****нинг котиблигида, даъвогар «*****» давлат муассасасининг жавобгар «*****» Якка тартибдаги тадбиркордан *****сўм ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича ишни даъвогар вакили *****(2025 йил *****-сонли ишончномага асосан)нинг иштирокида Урганч туманлараро иқтисодий судининг биносидаги очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни аниқлади: Даъвогар «*****» давлат муассасасининг жавобгар «*****» Якка тартибдаги тадбиркордан *****сўм асосий қарз ва *****сўм пеня, жами *****сўм ундириш сўраган. Бугунги иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар вакили суд мажлисида иштирок этмади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 128, 170-моддаларига асосан иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар, учинчи шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкин. Суд ушбу ҳолатда ишни жавобгар вакилининг иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топади. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъвони қўллабқувватлаб, даъвони тўлиқ қаноатлантириб беришни сўради. Суд, ишда иштирок этувчи тарафлар вакилларининг тушунтиришларини тинглаб, ишдаги ҳужжатларни муҳокама қилиб, даъвони қисман қаноатлантиришни, ишни кўриш билан боғлиқ суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 15-моддасига асосан Ўзбекистон Республикасида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларининг устунлиги сўзсиз тан олинади. Ўзбекистон Республикаси Конституцияси мамлакатнинг бутун ҳудудида олий юридик кучга эга, тўғридан-тўғри амал қилади ва ягона ҳуқуқий маконнинг асосини ташкил этади. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддасига кўра ҳар ким ўз ҳуқуқ ва эркинликларини қонунда тақиқланмаган барча усуллар билан ҳимоя қилишга ҳақли. Ишдаги ҳужжатлардан ва суд жараёнида аниқланган ҳолатлардан маълум бўлишича, тарафлар ўртасида давлат харидлари доирасида 2024 йил *****сонли шартномаси тузилган. Мазкур шартномага кўра даъвогар томонидан давлат харидлари доирасида буюртма берилган. Ушбу буюртмани жавобгар даъвогарга битум маҳсулотини 3 иш кунида етказиб бериш мажбуриятини олган. Тарафлар ўртасидаги шартноманинг 2.1-бандида олдиндан 100% аванс тўлови амалга оширилиши кўрсатилган. Тарафлар ўртасидаги шартнома ғазначиликдан рўйхатдан ўтказилган. Бироқ, жавобгар шартномада белгиланган муддатларда ва шартларда маҳсулотни етказиб бермаган. Даъвогар томонидан жавобгарга маҳсулот ҳақини тўлаш тўғрисида талабнома юборилган, бироқ ушбу талабнома жавобгар томонидан оқибатсиз қолдирилган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 236-моддасига асосан мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганда эса – иш муомаласи одатларига ва одатда қуйиладиган бошқа талабларга мувофиқ, лозим даражада бажарилиши керак. Суд ушбу қонун нормасига асосланиб, даъвогарнинг жавобгардан *****сўм асосий қарз ундириш талабини тўлиқ қаноатлантиришни лозим топади. Бундан ташқари, даъвогар ўзининг даъво талабидав жавобгардан Ўзбекистон Республикасининг “Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида”ги қонунининг 25-моддасига асосан бажарилмаган мажбуриятнинг 50 фоизидан ошмаган миқдорда *****сўм пеня ундиришни талаб қилган. Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2007 йил 15 июндаги «Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида»ги 163-сонли Қарорининг 4-бандига кўра, Фуқаролик кодексининг 326-моддасига мувофиқ суд қарздор томонидан мажбуриятларнинг бажарилиш даражасини, мажбуриятда иштирок этувчи тарафларнинг мулкий аҳволини, шунингдек кредиторнинг манфаатларини эътиборга олиб, неустойка миқдорини камайтиришга ҳақли эканлиги назарда тутилган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 335-моддасига асосан агар кредитор қасддан ёки эҳтиётсизлик туфайли мажбуриятни бажариш мумкин бўлмаслиги юз беришига ёки бажармаслик туфайли етказилган зарар миқдорининг кўпайишига кўмаклашган бўлса, шунингдек кредитор мажбуриятни бажармасликдан етказилган зарарни камайтириш чораларини қасддан ёки эҳтиётсизлик туфайли кўрмаган бўлса, суд ишнинг ҳолатларига қараб тўланадиган ҳақ миқдорини камайтиришга ёки кредиторга ҳақ тўлашни батамом рад этишга ҳақли. Бироқ, пенянинг ўсишига даъвогарнинг ўзи ҳам сабабчи эканлигини инобатга олиб, сўралган пеняни қисман *****сўмга қаноатлантиришни, бироқ низо судгача жавобгарнинг айби билан етиб келганлиги боис, ушбу талаб бўйича ҳам давлат божини жавобгар зиммасига юклашни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 68-моддасига кўра ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши керак. Ушбу Кодекснинг 118-моддасига асосан агар даъвогар томонидан билдирилган неустойкани ундириш ҳақидаги талаб асосли бўлиб, бироқ унинг миқдори қонунчиликда белгиланган ҳуқуқдан фойдаланилган ҳолда суд томонидан камайтирилган бўлса, суд харажатларининг камайтирилиши ҳисобга олинмаган ҳолда ундирилиши лозим бўлган неустойка суммасидан келиб чиққан ҳолда, суд харажатлари жавобгарнинг зиммасига юклатилиши лозим. Ушбу қонун нормасиларига асосланиб, суд даъвогарнинг жавобгардан *****сўм пеня ундириш талабини қаноатлантиришни рад қилишни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 68-моддасига кўра ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши керак. Юқоридагиларни асосан суд даъвогарнинг даъво талабини қисман қаноатлантириб, иш бўйича суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим топади. Бинобарин, суд Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 68, 118, 127, 128, 170, 176-180, 186- моддаларини қўллаб, қ а р о р қ и л а д и: Даъвогарнинг даъвоси қисман қаноатлантирилсин. «*****» Якка тартибдаги тадбиркордан «*****» давлат муассасасининг фойдасига *****сўм асосий қарз ва *****сўм пеня ҳамда *****сўм почта харажати ундирилсин. Даъво талабининг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин. «*****» Якка тартибдаги тадбиркордан Республика бюджетига *****сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақаси берилсин. Ҳал қилув қароридан норози томон бир ойлик муддат ичида шу суд орқали Хоразм вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция тартибида, ҳал қилув қарори қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой муддатда кассация тартибида шикоят қилишга, прокурор протест келтиришга ҳақли. Судья *****