← Назад
Решение #2841131 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
5
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| нинг | 170 | — | law | |
| нинг | 236 | — | law | |
| ФК | 7461 | — | law | |
| онуни | 39 | — | law | |
| ИПКнинг | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1601-2504/19451-сонли иш
судья: Х.Умаров
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Наманган шаҳри
2025 йил 27 ноябрь
Наманган туманлараро иқтисодий судининг судьяси Х.Умаровнинг раислигида,
судья ёрдамчиси Х.Абдулбориевнинг котиблигида, Ўзбекистон Савдо-саноат
палатаси Наманган вилоят ҳудудий бошқармасининг даъвогар АААААААААА
манфаатида жавобгар ББББББББББ, қўшимча жавобгар ССССССССССС ҳисобидан
жами 567 231 190 сўм кредит қарздорлигини ундириш, ундирувни қўшимча жавобгар
ПППППППППга тегишли гаровга қўйилган мулкка қаратиш тўғрисидаги даъво
аризаси бўйича қўзғатилган ишни даъвогар вакили Ғ.Уринбаев (ишончнома
асосида)нинг иштирокида суднинг биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб,
қуйидагиларни
аниқлади:
Судга тақдим этилган даъво аризасида баён қилинишича, АААААААААА
(бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) Наманган вилоят филиали ва
ББББББББББ (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади) ўртасида 2022 йил 20
июнда 475/2022-сонли кредит шартномаси тузилган бўлиб, унга кўра жавобгарга
540 000 000 сўм кредит ажратилган.
Кредитнинг таъминоти сифатида даъвогар, жавобгар ва ССССССССССС
(бундан буён матнда биринчи қўшимча жавобгар деб юритилади) ўртасида 2022 йил
20 июнда тузилган кафиллик шартномасига мувофиқ биринчи қўшимча жавобгарнинг
540 000 000 сўмлик кафиллиги, шунингдек ППППППППП (бундан буён матнда
иккинчи қўшимча жавобгар деб юритилади)га тегишли бино ва иншоот гаровга
қўйилган.
Жавобгар ва биринчи қўшимча жавобгар кредит шартномаси бўйича кредит ва
унга ҳисобланган фоизларни ўз вақтида тўламаган.
Даъвогарнинг кредитдан бўлган қарздорликни тўлаш юзасидан юборган
талабномасини жавобгар ва биринчи қўшимча жавобгар оқибатсиз қолдирганлиги
боис Ўзбекистон Савдо-саноат палатасининг Наманган вилоят ҳудудий бошқармаси
(бундан буён матнда Палата деб юритилади) даъвогар манфаатида судга даъво
аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар ва биринчи қўшимча жавобгар ҳисобидан
91 915 534 сўм муддати ўтган асосий қарз, 73 188 000 сўм муддати ўтган кредит
фоизи, 402 127 656 сўм муддатли асосий қарз, жами 567 231 190 сўм кредит
қарздорлигини ундиришни сўраган.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъво талабларини қувватлаб,
тарафлар ўртасида тузилган кредит шартномасига кўра жавобгарга кредит
ажратилганлигини, жавобгар ва биринчи қўшимча жавобгар кредит ва унга
ҳисобланган фоизларни ўз вақтида қайтармаганлигини маълум қилиб, даъвони
қаноатлантиришни сўради.
Суд муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор
қилинган Палата, жавобгар, биринчи ҳамда иккинчи қўшимча жавобгарлар суд
мажлисига келмади.
Мазкур ҳолатда суд Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси
(бундан буён матнда ИПК деб юритилади)нинг 170-моддасига асосан ишни Палата,
жавобгар, биринчи ҳамда иккинчи қўшимча жавобгарлар иштирокисиз кўриш
мумкин деб ҳисоблайди.
Суд даъвогар вакилининг тушунтиришларини тинглаб, даъво аризасида
келтирилган важларни иш ҳужжатлари билан бирга муҳокама қилиб, уларга ҳуқуқий
баҳо бериб, қуйидаги асосларга кўра даъво талабларини қисман қаноатлантиришни
лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК деб
юритилади)нинг 236-моддасида мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонунчилик
талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса - иш муомаласи
одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада
бажарилиши кераклиги белгиланган.
Иш ҳужжатларидан кўринишича, тарафлар ўртасида 2022 йил 20 июнда
тузилган 475/2022-сонли кредит шартномасига мувофиқ даъвогар томонидан
жавобгарга нотўқима маҳсулотларни ишлаб чиқариш мақсадида асосий воситалар
сотиб олиш учун 26 ой имтиёзли давр билан, йиллик Марказий банкнинг асосий фоиз
ставкасида устама ҳақи тўлаш шарти билан, 74 ой муддатга 540 000 000 сўм кредит
ажратилган.
ФК 744-моддасининг биринчи қисмига асосан кредит шартномаси бўйича бир
тараф - банк ёки бошқа кредит ташкилоти (кредитор) иккинчи тарафга (қарз
олувчига) шартномада назарда тутилган миқдорда ва шартлар асосида пул
маблағлари (кредит) бериш, қарз олувчи эса олинган пул суммасини қайтариш ва
унинг учун фоизлар тўлаш мажбуриятини олади.
Кредит шартномасининг 6.1-бандига мувофиқ жавобгар кредитни ҳар ойда,
26 ойлик имтиёзли давр тугагач, ҳар фоизларни тўлаш санасида, асосий қарз ва
фоизларни тўлаш жадвалига (ушбу шартномага №1 илова) асосланган ҳолда асосий
қарзни тўлашнинг биринчи санасидан бошлаб қайтариш мажбуриятини олган.
ФК 734-моддасининг биринчи қисмида агар қонунда ёки қарз шартномасида
бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, қарз берувчи (юридик шахс ёки фуқаро)
қарз олувчидан қарз суммасига шартномада белгиланган миқдорда ва тартибда
фоизлар олиш ҳуқуқига эга бўлиши, учинчи қисмида фоизлар тўлаш тартиби ва
муддатлари қарз шартномаси билан белгиланиши назарда тутилган.
Бироқ жавобгар кредит шартномаси шартларига амал қилмай кредитни
шартноманинг ажралмас қисми бўлган иловаси асосида қайтармасдан келган.
Оқибатда жавобгарнинг даъвогар олдида жами 567 231 190 сўм кредит қарздорлиги
юзага келган.
Даъвогарнинг кредитдан бўлган қарздорликни тўлаб бериш ҳақида юборган
талабномаси жавобгар ва биринчи қўшимча жавобгар томонидан оқибатсиз
қолдирилиб, қарздорлик тўланмаган.
Ваҳоланки, ФК 735-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ қарз олувчи
олинган қарз суммасини қарз шартномасида назарда тутилган муддатда ва тартибда
қарз берувчига қайтариши шарт.
Кредит шартномаси 16.1-бандининг “d” кичик бандига асосан мажбуриятларни
бажармаслик ҳолати юзага келганда, даъвогар ўз хоҳишига кўра, бутун кредитнинг
тўлиқ ёки қисман, кредитга ҳисобланган, лекин тўланмаган фоизлар ва ушбу
шартномада кўзда тутилган бошқа тўловларни муддатидан олдин ва дарҳол тўлашни
талаб қилиши мумкин.
ФК 736-моддасининг иккинчи қисмига биноан агар қарз шартномасида қарзни
қисмлаб (бўлиб-бўлиб) қайтариш назарда тутилган бўлса, қарз олувчи қарзнинг
навбатдаги қисмини қайтариш учун белгиланган муддатни бузган тақдирда, қарз
берувчи қарзнинг қолган барча суммасини тегишли фоизлар билан бирга муддатидан
олдин қайтаришни талаб қилишга ҳақли.
ФКнинг 7461-моддасида кредитни муддатидан олдин суд тартибида
ундиришда, агар шартномада бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, кредитор
дастлаб қарзнинг белгиланган муддатда қайтарилмаган қисмини ундириш учун судга
мурожаат қилиши назарда тутилган.
Шу сабабли даъвогарнинг жавобгардан 402 127 656 сўм муддатли асосий
қарзни ҳам ундириш талаби асослидир.
Жавобгарнинг даъвогар олдидаги кредит ва унга ҳисобланган фоиздан бўлган
қарздорлиги қўшимча жавобгар (кафил) томонидан ҳам тўланмаган.
Ҳолбуки, кредит таъминоти сифатида тарафлар ўртасида 2022 йил 20 июнда
тузилган кафиллик шартномасининг 1-бандида биринчи қўшимча жавобгар
даъвогарнинг биринчи талабига кўра кредит шартномаси бўйича жавобгарнинг
асосий қарз, воситачилик ҳақи, фоизлар ёки бошқа молиявий тўловлар борасидаги
бажарилмаган мажбуриятларини бажариш юзасидан қайтариб олинмайдиган ва ҳеч
қандай шарт қўйилмайдиган мажбурият олган. Шартнома бўйича биринчи қўшимча
жавобгарнинг кафиллик мажбурияти 540 000 000 сўм ва унга ҳисобланган фоизларни
ташкил этади.
ФК 293-моддасининг иккинчи қисмига биноан башарти, кафиллик
шартномасида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, кафил кредитор олдида
қарздор билан баравар ҳажмда жавоб беради, шу жумладан фоизлар тўлайди, қарзни
ундириб олиш бўйича суд чиқимларини ва қарздор мажбуриятини бажармаганлиги
ёки лозим даражада бажармаганлиги туфайли кредитор кў ган бошқа зарарларни
тўлайди.
Шу сабабли суд кредит қарздорлигини биринчи қўшимча жавобгардан
540 000 000 сўм ва унга ҳисобланган фоизлар доирасида солидар тартибда ундириш
лозим деб ҳисоблайди.
Ишга мутахассис сифатида жалб қилинган Ўзбекистон Республикаси Марказий
банкининг Наманган вилоят Бош бошқармаси мутахассисининг судга тақдим этган
2025 йил 20 ноябрдаги маълумотномасида даъвогар томонидан даъво аризасидаги
73 188 000 сўм фоиз нотўғри ҳисобланганлиги, фоиз 73 188 000 сўм эмас, балки
62 937 464,34 сўм ҳисобланиши лозимлиги қайд этилган.
Шу сабабли суд даъво талабларининг (73 188 000-62 937 464,34) 10 250 535,66
сўм фоиз ундириш қисмини асоссиз деб ҳисоблайди.
Шунингдек, даъво аризасида ундирувни гаровга қўйилган бино ва ишоотларга
қаратиш сўралган.
Тарафлар ўртасида 2022 йил 4 июлда тузилган реестрга 202201720004350 сон
билан қайд этилган гаров (ипотека) шартномасига асосан иккинчи қўшимча
жавобгарга тегишли Наманган шаҳар, Ахсикент МФЙ, Шимолий айланма йўли
кўчаси, 15а-уйда жойлашган, давлат рўйхатидан ўтказилган ер майдони 300 кв.м.,
кадастр рақами 16:12:01:02:03:0224 бўлган нотурар бино иншоотининг 0001-литери
ердан доимий фойдаланиш ҳуқуқи билан қўйилган.
Гаров (ипотека) шартномаси нотариал тартибда тасдиқланган ва давлат
рўйхатидан ўтказилган.
Ўзаро тузилган кредит шартномаси 16.1-бандининг “ ” кичик бандида
мажбуриятларни бажармаслик ҳолати юзага келганда, даъвогар ўз хоҳишига кўра,
шартноманинг I бўлимига мувофиқ гаровга қўйилган таъминотни амалга ошириш
учун ҳар қандай ҳуқуқлардан фойдаланиши мумкинлиги бегиланган тутилган.
ФК 279-моддасининг биринчи қисмига биноан гаровга олувчининг
(кредиторнинг) талабларини қондириш учун унди увни қарздор гаров билан
таъминланган мажбуриятни ўзи жавобга бўлган вазиятларда бажармаган ёки лозим
да ажада бажармаган тақдирда гаровга қўйилган мол-мулкка қаратиш мумкин.
Баён этилганлардан келиб чиқиб суд даъвонинг ундирувни гаров қўйилган
мулкка қаратиш ҳақидаги талабини ҳам асосли деб ҳисоблайди.
ФК 281-моддасининг учинчи қисмида гаровга қўйилган мол-мулкнинг
кимошди савдосидаги бошланғич сотиш нархи гаровга қўювчи ва гаровга олувчи
ўртасидаги келишувга асосан белгиланиши, гаровга қўювчи ва гаровга олувчи
ўртасида мол-мулк нархи бўйича келишмовчиликлар мавжуд бўлган тақдирда,
мустақил баҳоловчи ташкилот жалб этилиши ва гаровнинг дастлабки қиймати бозор
қийматидан келиб чиқиб белгиланиши назарда тутилган.
“Ипотека тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни 39-моддасининг
бешинчи хатбошисига мувофиқ гаровга қўйилган мол-мулкнинг кимошди
савдосидаги бошланғич сотув нархи ипотекага қўювчи ва ипотекага олувчи
ўртасидаги келишув асосида, улар ўртасида низо бўлган тақдирда эса, суд томонидан
белгиланади.
Тарафлар ўртасида гаровга қўйилган бино ва иншоотларнинг нархи бўйича
келишмовчиликлар ҳамда низо мавжуд эмаслиги сабабли суд унинг реализация
қилишдаги бошланғич сотув нархини даъвогар ва жавобгар ўртасида 2022 йил
20 июнда тузилган гаровга қўйилаётган мол-мулкларнинг баҳоси бўйича келишув
далолатномасида келишилган нархда белгилашни лозим топади.
ИПКнинг 118-моддаси биринчи қисмига кўра суд харажатлари ишда иштирок
этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб
равишда уларнинг зиммасига юклатилиши белгиланган.
Қайд этилганларга асосланган ҳолда суд даъво талабларини қисман
қаноатлантириб, жавобгар ҳамда биринчи қўшимча жавобгар ҳисобидан солидар
тартибда даъвогар фойдасига 91 915 534 сўм муддати ўтган асосий қарз, 62 937 464,34
сўм муддати ўтган кредит фоизи, 402 127 656 сўм муддатли асосий қарз, 41 200 сўм
почта харажатлари ундиришни, ундирувни гаровга қўйилган бино ва иншоотларга
қаратишни, гаровга қўйилган бино ва иншоотларнинг реализация қилишдаги
бошланғич сотув нархини белгилашни, республика бюджетига даъвогар ҳисобидан
205 010,71 сўм давлат божи, жавобгар ҳисобидан 11 139 613,08 сўм давлат божи
ундиришни лозим топади.
Бинобарин ИПКнинг 118, 170, 176-180 ва 186-моддаларини қўллаб, суд
қарор қилади:
Даъво талаблари қисман қаноатлантирилсин.
Жавобгар ББББББББББ ва қўшимча жавобгар ССССССССССС ҳисобидан
солидар тартибда даъвогар АААААААААА фойдасига 91 915 534 сўм муддати ўтган
асосий қарз, 62 937 464,34 сўм муддати ўтган кредит фоизи, 402 127 656 сўм
муддатли асосий қарз, 41 200 сўм почта харажатлари ундирилсин.
Қўшимча жавобгар СССССССССССнинг жавобгарлиги 540 000 000 сўм ва
унга ҳисобланган фоизлар доирасида этиб белгилансин.
Ундирув тарафлар ўртасида 2022 йил 4 июлда тузилган реестрга
202201720004350 сон билан қайд этилган гаров (ипотека) шартномаси асосида
гаровга қўйилган қўшимча жавобгар ПППППППППга тегишли Наманган шаҳар,
Ахсикент МФЙ, Шимолий айланма йўли кўчаси, 15а-уйда жойлашган, давлат
рўйхатидан ўтказилган ер майдони 300 кв.м., кадастр рақами 16:12:01:02:03:0224
бўлган нотурар бино иншоотининг 0001-литерига ердан доимий фойдаланиш ҳуқуқи
билан қаратилсин.
Ундирув қаратилган қўшимча жавобгар ПППППППППга тегишли Наманган
шаҳар, Ахсикент МФЙ, Шимолий айланма йўли кўчаси, 15а-уйда жойлашган, давлат
рўйхатидан ўтказилган ер майдони 300 кв.м., кадастр рақами 16:12:01:02:03:0224
бўлган нотурар бино иншоотининг 0001-литери (ердан доимий фойдаланиш ҳуқуқи
билан)нинг реализация қилишдаги бошланғич сотув нархи 675 000 000 сўм этиб
белгилансин.
Даъво талабларининг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин.
Республика бюджетига даъвогар АААААААААА ҳисобидан 205 010,71 сўм,
жавобгар ББББББББББ ҳисобидан республика бюджетига 11 139 613,08 сўм давлат
божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақалари берилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан бир ойлик муддатда Наманган вилоят
судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция тартибида шикоят
қилиш (протест келтириш) мумкин.
Раислик қилувчи, судья
Х.Умаров