← Назад
Решение #2841140 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
4
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| нинг | 170 | — | law | |
| нинг | 234 | — | law | |
| ФКнинг | 732 | — | law | |
| тисодий процессуал кодекси | 118 | — | code_article |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1706-2501/1514-сонли иш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Қўрғонтепа тумани
2025 йил 27 ноябрь
Қўрғонтепа туманлараро иқтисодий суди, судья У.М.Бузурходжаев раислигида,
судья ёрдамчиси Я.М.Абдурахмоновнинг суд мажлиси котиблигида, даъвогар- “Nilgr nit” масъулияти чекланган жамиятининг жавобгар- “J l quduq kl st r t til”
масъулияти чекланган жамиятидан молиявий ёрдам тариқасида ўтказилган
2 000 000 000 сўм асосий қарзни ундириш тўғрисидаги даъво аризасини, даъвогар
вакили- Ғ.Жалилов (ишончнома ва паспорт асосида) иштирокида, Қўрғонтепа
туманлараро иқтисодий иқтисодий судининг биносида ўтказилган очиқ суд
мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни,
а н и қ л а д и:
“Nil-gr nit” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда “даъвогар”
деб юритилади) иқтисодий судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, “J l quduq
kl st r t til” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда “жавобгар” деб
юритилади)дан молиявий ёрдам тариқасида ўтказилган 2 000 000 000 сўм асосий қарз
ундиришни сўраган.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъвони қўллаб-қувватлаб,
жавобгар томонидан қарздорлик тўланмай келаётганлиги, берилган талабнома
оқибатсиз қолдирилганлиги сабабли судга мурожаат қилганлигини билдириб, даъво
талабларини тўлиқ қаноатлантириб беришни сўради.
Жавобгар суд мажлсининг вақти ва жойи тўғрисида хабардор қилинган
бўлсада, суд мажлисида иштирок этмади, даъвогарнинг даъво талаблари бўйича ўз
фикр ва эътирозларини билдирмади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (кейинги ўринларда
матнда “ИПК” деб юритилади)нинг 170-моддаси, учинчи қисмига кўра иш
муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган
жавобгар, учинчи шахслар суд мажлисига келмаса, низо унинг йўқлигида ҳал
қилиниши мумкин.
Ушбу қонун нормасига асосланиб, суд низони жавобгар иштирокисиз кўриб
чиқишни лозим топади.
Суд, даъвогар вакилининг тушунтиришларини тинглаб, ишдаги ҳужжатларни
муҳокама қилиб, даъвони тўлиқ қаноатлантиришни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик Кодекси(бундан буён матнда “ФК” деб
юритилади)нинг 234-моддаси иккинчи қисмига кўра, мажбуриятлар шартномадан,
зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб
чиқади.
Тарафлар ўртасидаги низо қарз шартномаси бўйича жавобгар томонидан
мажбурият лозим даражада бажарилмаганлиги юзасидан келиб чиққан.
Ишдаги ҳужжатлардан ва суд жараёнида аниқланган ҳолатлардан маълум
бўлишича, тарафлар ўртасида 2022 йил 16 июлда №01-сонли қарз шартномаси
тузилган.
Шартноманинг 1.1 бандига кўра, “Қарз берувчи” “Қарз олувчи”га фоизсиз қарз
бериши, “Қарз олувчи” эса шартномада белгиланган муддатларда ушбу қарз
суммасини қайтариш мажбуриятини олган.
Шартноманинг умумий баҳоси 10 000 000 000 сўмни ташкил қилади.
Шартноманинг 1.1 бандига асосан даъвогар томонидан 2022 йил 16 июлдаги
№786-сонли тўлов топшириқнома(мемориальный ордер)си билан 2 000 000 000 сўм
пул маблағлари жавобгар ҳисоб-рақамига ўз вақтида ўтказиб берилган.
Даъвогар томонидан жавобгар ҳисоб рақамига пул маблағлари ўтказиб
берилгани иш ҳужжатларидаги тўлов топшириқномаси ва тарафлар томонидан
тасдиқланган 2025 йил 3 октябрдаги солиштирма далолатномаси билан ўз исботини
топган.
Шартноманинг 1.2 бандига кўра, жавобгар 1 йил муддатда қарздорликни тўлаб
бериши лозим бўлган. Аммо жавобгар томонидан қарздорлик тўлаб берилмаган.
Жавобгар шартномавий мажбуриятини бажармаган.
ФКнинг 732-моддаси, биринчи қисмига асосан қарз шартномаси бўйича бир
тараф (қарз берувчи) иккинчи тарафга (қарз олувчига) пул ёки турга хос аломатлари
билан белгиланган бошқа ашёларни мулк қилиб беради, қарз олувчи эса қарз
берувчига бир йўла ёки бўлиб-бўлиб, ўшанча суммадаги пулни ёки қарзга олинган
ашёларнинг хили, сифати ва миқдорига баравар ашёларни (қарз суммасини) қайтариб
бериш мажбуриятини олади.
Даъвогар томонидан жавобгарга қарздорликни тўлаш юзасидан юборилган
талабнома жавобгар томонидан оқибатсиз қолдирилган.
Ушбу ҳолатда, Суд даъвогарнинг жавобгардан 2 000 000 000 сўм асосий қарз
ундириш талабини асосли деб ҳисоблайди ва тўлиқ қаноатлантиришни лозим топади.
Даъво талабини асосли эканлиги иш ҳужжатига илова қилинган тўлов
топшириқномаси асосида ўз исботини топади.
Ўзбекистон
Республикаси
Иқтисодий
процессуал
кодексининг
118-моддаси биринчи қисмига кўра суд харажатлари ишда иштирок этувчи
шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда
уларнинг зиммасига юклатилади.
Юқоридагиларга асосан суд, даъвогарнинг даъво талабини тўлиқ
қаноатлантириб, жавобгардан даъвогар фойдасига 2 000 000 000 сўм асосий қарз,
олдиндан тўланган 41 200 сўм почта харажати, шунингдек, республика бюджетига
40 000 000 сўм давлат божи ундиришни лозим топади.
Бинобарин, суд Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг
118, 176-180, 186- моддаларини қўллаб,
қ а р о р қ и л а д и:
даъвогарнинг даъво талаби тўлиқ қаноатлантирилсин.
Жавобгар- “J l quduq kl st r t til” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан:
- даъвогар- “Nil-gr nit” масъулияти чекланган жамияти фойдасига
2 000 000 000 сўм асосий қарз, 41 200 сўм почта харажати;
- Республика бюджетига 40 000 000 сўм давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақалари берилсин.
Мазкур ҳал қилув қароридан норози тараф бир ойлик муддат ичида Андижон
вилоят судига апелляция тартибида, қонуний кучга киргач кассация тартибида
шикоят (протест) қилишга ҳақли.
Раислик этувчи, судья
У.М.Бузурходжаев
4-1706-2501/1514-сонли иш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
(хулоса қисми)
Қўрғонтепа тумани
2025 йил 27 ноябрь
Қўрғонтепа туманлараро иқтисодий суди, судья У.М.Бузурходжаев раислигида,
судья ёрдамчиси Я.М.Абдурахмоновнинг суд мажлиси котиблигида, даъвогар- “Nilgr nit” масъулияти чекланган жамиятининг жавобгар- “J l quduq kl st r t til”
масъулияти чекланган жамиятидан молиявий ёрдам тариқасида ўтказилган
2 000 000 000 сўм асосий қарз ундириш тўғрисидаги даъво аризасини, даъвогар
вакили- Ғ.Жалилов (ишончнома ва паспорт асосида) иштирокида, Қўрғонтепа
туманлараро иқтисодий иқтисодий судининг биносида ўтказилган очиқ суд
мажлисида кўриб чиқиб, суд Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодексининг 118, 176-180, 186- моддаларини қўллаб,
қ а р о р қ и л а д и:
даъвогарнинг даъво талаби тўлиқ қаноатлантирилсин.
Жавобгар- “J l quduq kl st r t til” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан:
- даъвогар- “Nil-gr nit” масъулияти чекланган жамияти фойдасига
2 000 000 000 сўм асосий қарз, 41 200 сўм почта харажати;
- Республика бюджетига 40 000 000 сўм давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақалари берилсин.
Мазкур ҳал қилув қароридан норози тараф бир ойлик муддат ичида Андижон
вилоят судига апелляция тартибида, қонуний кучга киргач кассация тартибида
шикоят (протест) қилишга ҳақли.
Раислик этувчи, судья
У.М.Бузурходжаев