Реквизиты
Категория economic_new Номер дела 4-2201-2501/11245 Дата решения 27.11.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Урганч туманлараро иқтисодий суди Судья DAVLATOV BAXODIR XUDAYBERGANOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID da3aa6e2-2782-4360-81b3-274a59ba489a Claim ID PDF Hash b50a7a1faa2c4136... Загружено 10.04.2026 PDF
Ссылки на нормативные акты 7
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикаси Конституцияси 55-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 55 law
ФКнинг 468-моддаси ФКнинг 468 law
ФКнинг 474-моддаси ФКнинг 474 law
ФКнинг 236-моддаси ФКнинг 236 law
ФКнинг 326-моддаси ФКнинг 326 law
тисодий процессуал кодекси 68-моддаси тисодий процессуал кодекси 68 code_article
тисодий процессуал кодекси 118-моддаси тисодий процессуал кодекси 118 code_article
Текст решения 8 452 символов
*********-сонли иқтисодий иш Судья: ********* ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Урганч шаҳри ******* Урганч туманлараро иқтисодий суди раиси, судья ********* раислигида, судья ёрдамчиси ******нинг иштирокида, даъвогар *********нинг жавобгар *********дан ********* сўм асосий қарз ва *********сўм пеня, тармоққа қайта уланиш учун *********сўм хизмат ҳақи ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича ишни Урганч туманлараро иқтисодий судининг биносида бўлиб ўтган очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни аниқлади: ********* (бундан буён матнда – даъвогар деб юритилади) Урганч туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, «********* (бундан буён матнда – жавобгар деб юритилади)дан ********* сўм асосий қарз ва *********сўм пеня, тармоққа қайта уланиш учун *********сўм хизмат ҳақи ундиришни сўраган. Суд мажлисида иштирок қилган даъвогарнинг вакили даъвони қўллабқувватлаб, судга даъво киритгандан кейин жавобгар қисман тўлов амалга оширганлиги ҳақида маълумотнома тақдим қилиб, даъвони қолган қисмини қаноатлантиришни сўради. Суд мажлисида иштирок қилган жавобгарнинг вакили даъвогарнинг даъво талабини қисман тан олиб, даъво талабининг пеня ундириш қисмини рад этишни сўради. Суд, ишда иштирок этувчи тарафлар вакилини тинглаб ҳамда ишдаги ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра, даъвони қисман қаноатлантиришни лозим деб топади. Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 55-моддасига кўра, ҳар ким ўз ҳуқуқ ва эркинликларини қонунда тақиқланмаган барча усуллар билан ҳимоя қилишга ҳақли. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг (кейинги матнларда – ФК деб юритилади) 8 ва 234-моддаларига асосан мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади. Мазкур холатда тарафларнинг мажбуриятлари энергия таъминоти шартномасидан келиб чиққан. ФКнинг 468-моддасига асосан, энергия таъминоти шартномасига мувофиқ энергия билан таъминловчи ташкилот туташтирилган тармоқ орқали абонентга (истеъмолчига) энергия бериб туриш мажбуриятини олади, абонент эса қабул қилинган энергия ҳақини тўлаш, шунингдек шартномада назарда тутилган энергия истеъмол қилиш тартибига риоя этиш, тасарруфидаги энергетика шохобчаларидан фойдаланиш хавфсизлигини ҳамда ўзи фойдаланадиган энергия истеъмол қилувчи асбоб ва ускуналарнинг созлигини таъминлаш мажбуриятини олади. Ишдаги ҳужжатларга кўра, тарафлар ўртасида 2023 йил 4 январда 030327-сонли электр таъминоти шартномаси тузилган. Ушбу шартноманинг 2.3-бандига асосан истеъмолчига шартноманинг 1-иловасига мувофиқ энергия етказиб берилган. Шартноманинг 3.6-бандида, истеъмолчига энергияни етказиб бериш келгуси ҳисоб-китоб даври бошланишидан олдин, энергиянинг шартномавий миқдори қиймати учун 100 фоизлик олдиндан ҳақ тўлаш асосида амалга оширилиши белгиланган. ФКнинг 474-моддасига кўра, агар қонун ҳужжатларида ёки энергия билан таъминлаш шартномасида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, энергия ҳақи абонент амалда қабул қилган энергия миқдори учун тўланади. Бироқ, қабул қилиб олинган энергия ҳақи шартномада белгиланган тартибда тўланмаганлиги натижасида жавобгарнинг 2025 йил 1 ноябрь ҳолатига мажбурий ундирув қаратилмаган ********* сўм асосий қарз, *********сўм пеня, қайта уланиш учун *********сўм хизмат ҳақидан қарздорлиги вужудга келган. ФКнинг 236-моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса — иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. Жавобгарнинг электр энергиясидан муддати ўтган қарзи мавжудлиги иш ҳужжатлари ва судда аниқланган ҳолатлар билан тўлиқ тасдиқланади. Бироқ, судга даъво аризаси киритилгандан кейин жавобгар қисман тўловни амалга оширган, яъни ***** сўм асосий қарзни тўлаганлиги маълум бўлди. Бундай ҳолатда, суд даъвогарнинг ********* сўм асосий қарзи ундириш талабини ******* сўмга қаноатлантиришни, даъво талабидаги асосий қарзнинг қолган қисми ихтиёрий тўланганлиги сабабли рад қилишни лозим топади. Шунингдек, даъвогар ўзининг даъво талабида жавобгардан тўлов кечиктирилганлиги учун шартноманинг 3.11-бандига асосан *********сўм пеня ундириб беришни сўраган. ФКнинг 260, 262-моддасига кўра, қонун ҳужжатлари ёки шартнома билан белгиланган, қарздор мажбуриятни бажармаган ёки лозим даражада бажармаган тақди да кредиторга тўлаши шарт бўлган пул суммаси неустойка ҳисобланади. Неустойка тўғрисидаги келишув ёзма шаклда тузилиши керак. Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги 2007 йил 15 июндаги 163-сонли қарорининг 2-бандига асосан судлар неустойкани ундириш тўғрисидаги даъволарни ҳал қилишда неустойка миқдорининг қонун талабларига мувофиқ ҳисобланганлиги, унинг асослилиги, мажбурият бузилиши оқибатларига мутаносиблиги каби ҳолатларни ҳар томонлама ва чуқур муҳокама қилиб, талаб қилинган неустойканинг адолатли миқдорини белгилашлари шарт. ФКнинг 326-моддасига мувофиқ, суд қарздор томонидан мажбуриятларнинг бажарилиш даражасини, мажбуриятда иштирок этувчи тарафларнинг мулкий аҳволини, шунингдек кредиторнинг манфаатларини эътиборга олиб, неустойка миқдорини камайтиришга ҳақли. Шунга кўра, суд даъво талабидаги кечиктирилган тўловлар учун ҳисобланган пеня ундириш талабларини кўриб чиқиб, даъвогар ўз вақтида ундириш чораларини кўрмасдан, пеня суммасининг кўпайишига сабабчи бўлганлигини инобатга олиб, пеня суммасини камайтириб, жавобгардан ********* сўм пеня ундиришни, пенянинг қолган қисмини рад қилишни ва ушбу қисм юзасидан суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим деб топади. Шунингдек, даъвогар ўзининг даъво талабида жавобгардан тармоққа қайта уланиш учун *********сўм хизмат ҳақи ундириб беришни сўраган. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 31 майдаги 319-сон қарори билан тасдиқланган “Электр энергиясидан фойдаланиш қоидалари”нинг (ўша пайтда амалда бўлган) 144-бандига кўра, мазкур Қоидаларда назарда тутилган қоида бузилиши ҳолатларида истеъмолчиларни электр тармоқларидан узиб қўйиш ва қайта улаш қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади. Жойига чиққан ҳолда электр тармоқларидан узиб қўйилган истеъмолчиларни қайта улашда истеъмолчилардан базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн баравари (маиший истеъмолчилардан 2 баравари) миқдорида тўлов ундирилади ва ушбу маблағлар ҲЭТКнинг ҳисобварағига ўтказилади. Масофадан (ЭҲНАТдан) узиб қўйиладиган ва уланадиган истеъмолчиларни тармоққа қайта улаш учун тўлов ундирилмайди. Электр тармоқларидан узиб қўйилган истеъмолчи қайта уланганлиги сабабли, суд даъвогарнинг хизмат ҳақи ундириш талабини асосли деб ҳисоблаб, уни тўлиқ қаноатлантиришни ва ушбу қисм юзасидан суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим топади. Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси 68-моддасига кўра, ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши керак. Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси 118-моддасига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Баён этилганларга асосан суд, даъвони қисман қаноатлантиришни, жавобгардан даъвогар фойдасига ********* сўм асосий қарз, ********* сўм пеня ва тармоққа қайта уланиш учун *********сўм хизмат ҳақи ундиришни, даъво талабини қолган қисмини қаноатлантиришни рад қилишни, суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим деб топади. Бинобарин, Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси 68, 118, 176-179, 180-моддаларини қўллаб, суд қарор қилди: Даъвогарнинг даъвоси қисман қаноатлантирилсин. Жавобгар «*********дан даъвогар ********* фойдасига ********* сўм асосий қарз, ********* сўм пеня, тармоққа қайта уланиш учун *********сўм хизмат ҳақи ва 41.200 сўм почта харажати ундирилсин. Даъво талабининг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин. Жавобгар «*********дан Республика бюджетига ****** сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақалари берилсин. Мазкур ҳал қилув қарори устидан Хоразм вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига шу суд орқали бир ой ичида апелляция тартибида, ҳал қилув қарори қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида кассация тартибида шикоят бериш (протест келтириш) мумкин. Судья *********