← Назад
Решение #2841173 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
8
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| нинг | 157 | — | law | |
| нинг | 170 | — | law | |
| нинг | 236 | — | law | |
| збекистон Республикаси Бюджет кодекси | 122 | — | code_article | |
| онуни | 32 | — | law | |
| ФКнинг | 262 | — | law | |
| ИПКнинг | 68 | — | law | |
| ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-2001-2505/9058-сонли иқтисодий иш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Бухоро шаҳри
2025 йил 27 ноябрь
Бухоро туманлараро иқтисодий суди, судья И.Юлдашевнинг
раислигида, судья ёрдамчиси А.Абдуллаевнинг котиблигида, даъвогар
“Темирйўлинфратузилма”
акциядорлик
жамиятининг
жавобгар
“Бухоро йўллардан мунтазам фойдаланиш корхонаси” давлат муассасасидан
асосий қарз ва пеня ундириш тўғрисидаги даъво аризаси асосида қўзғатилган
иқтисодий ишни даъвогар вакили Ж.Сатторов (ишончнома асосида) жавобгар
вакили У.Тўхтаев (ишончнома ва буйруқ асосида), Бухоро шаҳар прокурори
ёрдамчиси Ж.Ўктамов иштирокида суд биносида очиқ суд мажлисида кўриб
чиқиб, қуйидагиларни
А Н И Қ Л А Д И:
даъвогар “Темирйўлинфратузилма” акциядорлик жамияти (матнда
даъвогар деб юритилади) судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар
“Бухоро йўллардан мунтазам фойдаланиш корхонаси” давлат муассасаси
(матнда жавобгар деб юритилади)дан 41.842.935,68 сўм асосий қарз ва
15.063.456 сўм пеня, жами 56.906.392,52 сўм ундиришни сўраган.
Суднинг 2025 йил 18 ноябрдаги ажрими билан ишга низонинг предметига
нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида
Бухоро вилояти Ғазначилик хизмати бошқармаси ва Бухоро вилоят Иқтисодиёт
ва молия бош бошқармаси жалб қилинган.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъвони қувватлаб ва судга
даъво предметини ўзгартириш ҳақидаги ариза билан мурожаат қилиб, даъво
аризасидаги 41.842.935,68 сўм қарздорликни ундириш талабини бажарилган
ишлар қийматини ундириш деб ўзгартиришни ва ушбу сумма юзасидан пул
маблағларидан фойдаланганлик учун фоизлар ундиришни сўради.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (матнда ИПК
деб юритилади)нинг 157-моддасига кўра, даъвогар ишни биринчи инстанция
судида кўриш чоғида ишнинг мазмунан кўрилиши якуни бўйича чиқариладиган
суд ҳужжати қабул қилингунига қадар даъвонинг асосини ёки предметини
ўзгартиришга, даъво талабларининг миқдорини кўпайтиришга ёки
камайтиришга ҳақли.
Шу сабабли суд даъвогарнинг даъво предметини ўзгартириш ҳақидаги
аризасини иш юритишга қабул қилишни, аризада кўрсатилган жавобгардан
пул маблағларидан фойдаланганлик учун фоизлар ундириш қисмини қабул
қилишни рад этишни лозим топади.
Жавобгар вакили даъво аризасиги нисбатан эътирозлар келтириб, даъвогар
томонидан даъво талабида кўрсатилган ишлар бажарилганлигини, бироқ
тарафлар ўртасидаги шартнома ғазначиликда рўйхатдан ўтмаганлиги учун даъво
аризасини қаноатлантиришни рад этишни сўради.
Прокурор даъво аризасини қисман қаноатлантириш ҳақида судга фикр
берди.
Суд мажлиси вақти ва жойи тўғрисида тегишли тартибда хабардор
қилинган учинчи шахслар вакили иштирокини таъминламади. Шу сабабли суд
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (матнда ИПК деб
юритилади)нинг 170-моддасига асосан, ишни уларнинг иштирокисиз кўриб
чиқишни лозим топади.
Суд, иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, тарафлар вакилларининг
тушунтиришларини ва прокурор фикрини эшитиб, қуйидагиларга асосан даъво
аризани қисман қаноатлантиришни лозим топади.
Иш ҳужжатларидан аниқланишича, тарафлар ўртасида 2025 йил
3 январь куни 25/01-сонли шартнома тузилиб, унга кўра бажарувчи (даъвогар)
темир йўлларни жорий таъмирлаш ишларини бажариш, буюртмачи (жавобгар)
эса бажарилган ишлар ҳақини тўлаш мажбуриятини олган. Шартнома суммаси
ҚҚС билан бирга 50.000.000 сўмни ташкил қилган.
Шартномага асосан даъвогар томонидан жавобгарга тегишли темир
йўлларни жорий таъмирлаш бўйича 41.842.935,68 сўмлик қийматдаги ишлар
бажарилган ва бу ҳақда тарафлар ўртасида 2025 йил 6 июнда бажарилган
ишларни топшириш ва қабул қилиш далолатномаси ҳамда 2025 йил 1 июлдаги
ПЧ-10/212-сонли ҳисобварақ-фактура расмийлаштирилган. Бироқ, жавобгар
томонидан шартномага асосан бажарилган ишлар ҳақини шартномада
келишилган муддатда ўз вақтида амалга оширмаган. Натижада жавобгарнинг
даъвогар олдида бажарилган ишлар ҳақи учун 41.842.935,68 сўм қарздорлиги
вужудга келган. Даъвогарнинг ушбу қарздорликни тўлаб бериш ҳақида
жавобгарга юборган 2025 йил 4 сентябрдаги 267-сонли талабнома хати
оқибатсиз қолдирилган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК деб
юритилади)нинг 236-моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва
қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса
- иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ
лозим даражада бажарилиши керак.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 24 июндаги
345-сонли қарорига асосан 2022 йил 1 июндан бошлаб Автомобил йўллари
қўмитаси таркибидаги барча унитар корхоналарга, шу жумладан жавобгар
ташкилотга фақат Молия вазирлиги Ғазначилиги томонидан хизмат
кўрсатилиши белгиланган.
Ўзбекистон Республикаси Бюджет кодекси 122-моддасининг учинчи
қисмига кўра, бюджет ташкилотлари ва бюджет маблағлари олувчиларнинг
бюджетдан ажратиладиган маблағлар бўйича товарларни (ишларни,
хизматларни) етказиб берувчилар билан тузган шартномалари, шунингдек
уларга киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар улар ғазначилик бўлинмаларида
рўйхатдан ўтказилганидан кейин кучга киради.
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2014 йил
28 ноябрдаги “Иқтисодий судлар томонидан битимларни ҳақиқий эмас деб
топиш тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатлари нормаларини қўллашнинг
2
айрим масалалари тўғрисида”ги 269-сонли қарори 11-бандининг тўртинчи
хатбошисига кўра, судлар шуни назарда тутишлари лозимки, бюджет
ташкилотлари ва бюджет маблағлари олувчиларга нисбатан товарларни
(ишларни, хизматларни) етказиб берганлик учун ҳақ ундириш тўғрисидаги
даъволар кўрилаётганда шартнома Ўзбекистон Республикаси Бюджет кодекси
122-моддасининг учинчи қисмида белгиланган тартибда рўйхатдан
ўтказилмаганлиги, шартноманинг ўз-ўзидан ҳақиқий эмаслигига олиб келмайди.
Бундай ҳолатда шартнома тузилмаган деб ҳисобланади.
Жавобгар давлат муассасаси ва бюджетдан маблағ олувчи ташкилот
ҳисоблансада, бироқ тарафлар ўртасидаги шартнома ғазначилик бўлими
томонидан рўйхатдан ўтказилмаган, бу ҳолат иш ҳужжатларидаги Бухоро
вилояти Ғазначилик хизмати бошқармасининг 2025 йил 26 ноябрдаги хати ва
жавобгар вакилининг тушунтиришлари билан тасдиқланади. Демак, мазкур
ҳолатда қайд этилган қонунчилик ва Пленум қарори тушунтиришларига асосан
тарафлар ўртасидаги шартнома тузилмаган ҳисобланади.
Бироқ, тарафлар ўртасида шартнома тузишда давлат харидлари
тўғрисидаги қонунчилик талаблари бузилмаган. Чунки, Ўзбекистон
Республикаси Президентининг 2018 йил 27 сентябрдаги ПҚ-3953-сонли қарори
иловаси билан тасдиқланган “Давлат буюртмачилари томонидан тўғридан-тўғри
шартномалар бўйича харид қилинадиган товарлар (ишлар, хизматлар) рўйхатида
бошқа етказиб берувчи томонидан хизмат кўрсатиш имконияти бўлмаган ҳамда
махсус автотранспорт восиларини, ҳаво кемаларини таъмирлаш бўйича
хизматлар тури кўрсатилган. Шунга кўра тарафлар ўртасида темир йўлларни
жорий таъмирлаш ишларини бажариш бўйича шартнома тўғридан-тўғри
тузилган ва шунинг учун ушбу шартнома ўз-ўзидан ҳақиқий бўлмаган битим
ҳисобланмайди. Суд шу боис жавобгар вакилининг суд мажлисида келтирган
важлари билан қўшилмайди.
Гарчи, тарафлар ўртасида шартнома тузилмаган деб ҳисоблансада,
жавобгарнинг бажарилган ишлар ҳақи учун даъвогардан 41.842.935,68 сўм
қарздорлиги иш материалларидаги ҳисобварақ-фактура, бажарилган ишларни
топшириш ва қабул қилиш далолатномаси ва тарафлар вакилларининг
тушунтиришлари билан тасдиқланади.
Шу сабабли суд даъвогарнинг 41.842.935,68 сўм бажарилган ишлар
қийматини ундириш ҳақидаги даъво талабини асосли деб ҳисоблаб, мазкур даъво
талабини қаноатлантиришни лозим топади.
Шунингдек, даъвогар даъво аризасида жавобгардан “Хўжалик юритувчи
субъектлар фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида”ги
Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 32-моддасига асосан бажарилган ишлар
ҳақи учун тўлов кечиктирилганлик учун ҳисобланган 15.063.456 сўм пеня
ундиришни сўраган.
ФКнинг 262-моддасига мувофиқ неустойка тўғрисидаги келишув ёзма
шаклда тузилиши керак.
ИПКнинг 68-моддасига кўра, ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз
талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши
керак.
3
Бинобарин, тарафлар ўртасидаги шартнома қонунчиликка мувофиқ
тузилмаган деб ҳисобланиши сабабли даъвогарнинг шартномага асосан пеня
ундириш талаби асоссиз ҳисобланади.
Шу сабабли суд даъвогарнинг 15.063.456 сўм пеня ундириш ҳақидаги
даъво талабини қаноатлантиришни рад этишни лозим топади.
ИПК 118-моддасининг биринчи қисмига кўра, суд харажатлари ишда
иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига
мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
Шу сабабли суд, иш юзасидан суд харажатларини қаноатлантирилган
даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда тарафлар ўртасида
тақсимлашни, жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига олдиндан тўланган
836.858,71 сўм давлат божи ва 41.200 сўм почта харажати ундиришни, қолган
301.269,29 сўм тўланган давлат божини даъвогар зиммасида қолдиришни лозим
топади.
Юқоридагиларга асосан ҳамда ИПКнинг 118, 157, 170, 179-180моддаларини қўллаб, суд
қарор қилди:
Даъвогарнинг даъво предметини ўзгартириш ҳақидаги аризаси иш
юритишга қабул қилинсин.
Даъво аризаси қисман қаноатлантирилсин.
Жавобгар “Бухоро йўллардан мунтазам фойдаланиш корхонаси” давлат
муассасасидан даъвогар “Темирйўлинфратузилма” акциядорлик жамияти
фойдасига 41.842.935,68 сўм бажарилган ишлар қиймати, олдиндан тўланган
836.858,71 сўм давлат божи ва 41.200 сўм почта харажати ундирилсин.
Даъвонинг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақаси берилсин.
Ҳал қилув қарори устидан шу суд орқали Бухоро вилоят судининг
иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига ҳал қилув қарори қабул қилинган
кундан эътиборан бир ой ичида апелляция шикояти (протести) ёки ҳал қилув
қарори қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида кассация шикояти
(протести) берилиши мумкин.
Судья
И.Юлдашев
4